⚡️⚡️“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилди.
Бунда:
➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;
➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
@haqiqatonline_24

#ярмарка
⚡️⚡️Янгийўл туманидаги “Тинчлик” кичик саноат зонасида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз ишини бошлади
8 ноябарга қадар давом этадиган ярмаркада 10 та тармоқ ва вазирлик ҳамда республиканинг барча ҳудудларидан корхоналар ўз маҳсулоти билан иштирок этишмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятидан – 242 та корхона 1,2 минг турдан ортиқ маҳсулоти билан қатнашмоқда.
Ярмарканинг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.
📷Жалолиддин ЭСОНОВ

#Қарор
❗️2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади — Президент қарори

#хушхабар
⚡️⚡️Яқин кунларда пропан нархлари пасайиши кутилмоқда
Рақобат қўмитаси томонидан биржага чиқарилаётган пропан учун бошланғич нархга нисбатан 20 фоизлик чеклов ўрнатилиши натижасида пропаннинг ўртача нархлари тоннасига 1,2 млн. сўмдан кўпроққа пасайиб, 8,9 млн. сўмгача тушган.
Демак, тез вақт ичида пропан заправкаларида ҳам нархлар пасайишни бошлайди.

#селектор
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

⚡️⚡️Янги ўқув йилидан мактабларда ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилади
Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантиришга доир президентнинг тегишли қарори имзоланди.
@haqiqatonline_24
Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантиришга доир президентнинг тегишли қарори имзоланди.
@haqiqatonline_24
#об_ҳаво
⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 8 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

#фойдали
#биласизми
💡Ярага шакар сепилса оғриқ босилади ва жароҳат тикланиши тезроқ кечади

#диққат
❗️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид қонун бугун, 8 ноябрдан кучга кирди.
Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдори:
➖Тошкент шаҳрида БҲМнинг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм),
➖Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм),
➖вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда БҲМнинг 2 баравари (750 минг сўм),
➖бошқа аҳоли пунктларида БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида тўлов қилинади.

#ана_бўлмаса
❗️Чинозда қамалган фуқарога тегишли бўлган ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган адвокат қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ва унинг опаси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга тегишли фермер хўжаликка балиқчилик билан шуғулланиш учун 2016 йилда Чиноз тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ 49 йил муддатга ижарага берилган 9,72 гектар ер майдонини сохта ҳужжатлар асосида давлат идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

#мурожаат
❗️ Кадастр агентлиги директорининг мурожаати
Бугун, 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради.
Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар» ҳам йўқ эмас.
Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!
Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.
Иккинчидан, хатловдан кейин «ЭЪТИРОФ» дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.
Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.
Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.
Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

❗️Эндиликда йўлларда яма, ўнқир-чўнқирларга гувоҳ бўлсангиз Автомобиль йўллари қўмитасининг 1393 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Шунингдек, об-ҳаво ва йўлнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳам ушбу "CALL"-маркази орқали билиб олишингиз мумкин.

#огоҳлик
❗️Экспертлар огоҳлантиради: фарзандларингиз суратини ижтимоий тармоқларга жойламанг!
Оилавий фаровонлик ва бахтиёрлик акс этган фарзандларингизнинг фотосуратлари жиноятчилар эътиборини ҳам тортиши мумкин.

❓“11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” дам олиш куни бўладими?
Давлатимиз раҳбари 2022 йил 11 ноябрь – "Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" муносабати билан йўллаган табригида ушбу кунни "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирган эди.
Шундан сўнг, мазкур кун ҳам тегишли қонун билан ишланмайдиган байрам кунлари рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аммо кейинчалик бу лойиҳа ҳақида бошқа хабар чиқмади. Ҳозирча бундай қонун қабул қилингани йўқ.
Шу сабабли 11 ноябрь иш куни ҳисобланади, дам олиш куни эмас. Жорий йилда 11 ноябрь душанба кунига тўғри келади ва барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.