This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат
❗️“Халқ банки” халқ учун қачон қулайлик яратади?
Обуначилардан бирининг маълум қилишича, “Халқ банки”нинг Ўрта Чирчиқ тумани филиалида бир ойдан бери “бардакизм” ҳукмрон. Мижозларга навбат берувчи аппарат бор-у, навбатини эълон қилувчи табло йўқ. Навбатингизни қўлдан бой бермаслик учун бундан 15 йиллар илгари бўлгани каби тик оёқда “очередь”да туришингиз шарт. Бўлмаса, “Шустрый” акахон, опахонлар сизни четга чиқариб қўяверади. Бечара ёши катта инсонлар соатлаб тик оёқда турганини кўриб, киши дили хира бўлиши бор гап. Ажабланарлиси, мутасаддилар мазкур ҳолатда оддий томошабин. Улар билан боғланганимизда, бу бўйича ариза ташлагани, тез орада ижобий ҳал бўлишини таъкидлашмоқда.
Наҳот битта таблони бир ойдан бери тўғирлашнинг иложи бўлмаган бўлса???
@haqiqatonline_24

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат_ва_ечим
⚡️⚡️"Халқ банки"даги муаммо ҳал этилди
Кеча, 21 ноябрь куни телеграм тармоғимизда "Халқ банки"нинг Ўрта Чирчиқ туман филиалида мижозларни тартибга солувчи табло ишламаётгани ҳақида мурожаат эълон қилиган эди.
Мазкур муаммо Халқ банки матбуот хизмати ходимлари томонидан қисқа фурсатда ўрганилиб, ижобий ҳал этилибди.
P/S. Мурожаатимизни эътиборсиз қолдирмаган мутасаддиларга раҳмат!

#жамият
#мурожаат
❗️Осмон акси, осмон акси йўлларда...
Обуначиларимиздан келган мазкур суратда Ўрта Чирчиқ тумани "Бунёдкор" маҳалласи Ибн Сино кўчасидаги ҳолат акс этган.
Нима, энди "Опен бюджет"да ютмагунича бу йўллар таъмирланмайдими???
P/S. Ёмғирли об-ҳаводан сўнг йўлларнинг асл ҳолати билинади-да! Қолган ҳудудларда нима гап???

❗️Янгийўл шаҳрида ичимлик суви қувури қачон таъмирланади?
Бизга келиб тушган мурожаатга кўра, Янгийўл шаҳар “Бахт” маҳалласи “Самарқанд” кўчасида жойлашган ўйингоҳдан ўтган ичимлик суви қувурининг ёрилиши оқибатида тоза сув исроф бўлмоқда (суратда).
Маълум қилинишича, қувур жорий йилнинг сентябрь ойидан бери шундай ҳолатда.
Шаҳар ҳокими бу бўйича бир неча маротаба топшириқ берган. Бироқ, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.
Мутасаддилардан мазкур ҳолатга жиддий қарашларини сўраб қолган бўлардик. Зеро, Давлатимиз раҳбари томонидан сувни тежаш ва мақсадли йўналтириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётган бир пайтда бундай ҳолатнинг кузатилиши...
📡Телеграм каналга уланиш↩️
Тошкент ҳақиқати

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#мурожаат ❗️Янгийўл шаҳрида ичимлик суви қувури қачон таъмирланади? Бизга келиб тушган мурожаатга кўра, Янгийўл шаҳар “Бахт” маҳалласи “Самарқанд” кўчасида жойлашган ўйингоҳдан ўтган ичимлик суви қувурининг ёрилиши оқибатида тоза сув исроф бўлмоқда (суратда).…
#мурожаат_ва_ечим
⚡️⚡️Сув қувури таъмирланди
Телеграм тармоғимизда Янгийўл шаҳрида сув қувурининг ёрилиши оқибатида ичимлик сувининг исроф бўлаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинганди.
"Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат назоратга олиниб, тезда ҳал этилган.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат
❗️Соғлик учун зарарли бўлган "Саломатлик йўлаги"
Мурожаатчидан келган мазкур суратларда Олмалиқ шаҳрида жойлашган "Саломатлик йўлаги"даги ҳолат акс этган.
P/S. "Саломатлик йўлаги"ни "Чиқиндилар йўлаги" деб номласа бўларкан...
@haqiqatonline_24
❗️Соғлик учун зарарли бўлган "Саломатлик йўлаги"
Мурожаатчидан келган мазкур суратларда Олмалиқ шаҳрида жойлашган "Саломатлик йўлаги"даги ҳолат акс этган.
P/S. "Саломатлик йўлаги"ни "Чиқиндилар йўлаги" деб номласа бўларкан...
@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#мурожаат ❗️Соғлик учун зарарли бўлган "Саломатлик йўлаги" Мурожаатчидан келган мазкур суратларда Олмалиқ шаҳрида жойлашган "Саломатлик йўлаги"даги ҳолат акс этган. P/S. "Саломатлик йўлаги"ни "Чиқиндилар йўлаги" деб номласа бўларкан... @haqiqatonline_24
#мурожаат_ва_ечим
⚡️⚡️"Салотматлик йўлаги" номига мос бўлди
Каналимизда Олмалиқ шаҳридаги "Саломатлик йўлаги" чиқиндилар маконига айлангани ҳақида мурожаат эълон қилинганди.
Таъкидланишича, мутасаддилар мазкур ҳолатни зудлик билан назоратга олиб, тозалаш илшарини амалга оширишган (фото факт).
P/S. Мавжуд муаммоларни вақтида ҳал қилиб, баъзи бефарқ ташкилотларга ўрнак бўлаётгани учун мутасаддиларга раҳмат!

❗️Каналимиз обуначиларидан келган мурожаатда айтилишича, Олмалиқ шаҳар 45-автобаза йўлагидаги дарахтларнинг таги бетонлаб ташланган. Оқибатда дарахтлар нобуд бўлмоқда (видео).
Мутасаддилар эса бу ҳолатга эътиборсиз.
Қуриган дарахтни кесиш учун палон пул талаб қиладиган Экология бошқармаси бу каби ҳолатларга ҳам эътиборли бўлиб, назоратга олса, мақсадга мувофиқ бўлар эди, назаримизда.
Мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Photo
#мурожаат_ва_ечим
🔥Олмалиқдаги муаммо ҳал этилди
Бундан бир неча кун аввал каналимизда "Олмалиқ шаҳридаги дарахтлар таги бетонлаб ташланган" мазмундаги мурожаат эълон қилинган эди.
Мурожаат бўйича вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдириб, мазкур ҳолат бошқарма томонидан назоратга олиниб, қисқа вақтда ижобий ҳал этилганини маълум қилди.
P/S. Шу тариқа, яна бир мурожаат ижобий ҳал этилди. Мутасаддиларга ишга бўлган масъулияти учун миннатдорчилик билдирамиз. 👏👏

❗️"Қуш кўтармас" симёғочлар қачон алмаштирилади?
Мазкур суратда Олмалиқ шаҳар Чамбил МФЙ Чамбил кўчасидаги ҳолат акс этган.
Каналимиз обуначиларидан келган мурожаатда айтилишича, "хизматини ўтаб бўлган" симёғочлар қийшайган, олдидан ўтишда одам қўрқади (суратда).
Умид қиламизки, мазкур ҳолат мутасаддилар эътиборидан четда қолмайди.

❗️"Чамбил" йўлларида қиш "манзаралари"
Обуначимиздан келган ушбу суратларда Олмалиқ шаҳар Чамбил маҳалласи "Чамбил" кўчасининг бугунги "чиройи" акс этган. Мурожаатчининг таъкидлашича, неча йилдирки ҳар ёғин мавсумида маҳалла йўлларининг аҳволи шу ҳолатда бўлади.
Мутасаддилар мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз назоратига олади, деган умиддамиз!

⚡️⚡️ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯШИЛ МАКОНДА БИРГА ЯШАЙЛИК!
Тошкент вилояти маҳалла фаоллари, депутатлар, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг вилоят аҳлига МУРОЖААТИ
👉БАТАФСИЛ👈
✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

⚡️⚡️“Тошкент вилояти тажрибаси” – садоқат намунаси” эканлигини намоён қилишда фидойилик ва фаоллик кўрсатайлик!
Тошкент вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар,
агрокластерлар раҳбарлари ва фермерларнинг вилоят аҳолисига
МУРОЖААТИ

⚡️⚡️Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг тадбиркорларга МУРОЖААТИ
👉БАТАФСИЛ👈
@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг тадбиркорларга МУРОЖААТИ
👉БАТАФСИЛ👈
@haqiqatonline_24
#мурожаат
‼️"Наврўз" кўчалари чиқиндилар билан "безалган". Масъуллар қаерда?
Мурожаатчининг таъкидлашича, Нурафшон шаҳридаги «Наврўз» маҳалласида чиқииндилар қарийб 1 ойдан бери олиб кетилмаяпти.
Нурафшон шаҳрида чиқиндини тозалаш ва олиб кетиш учун «Ангрен Бунёд файз» ташкилоти масъул саналади. Афтидан улар бу вазифаларини унитиб юборишган кўринади.
Мутасаддилар ҳам негадир жим? Балки ёзнинг жазирамасида чиқиндилар ўзидан бадбўй ҳид таратиб туришини улар унитишгандир.
⚠️Маълумот учун, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилиши белгиланган.
Ҳолат бўйича мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.
P/S. Чиқиндига пул тўламаса электр таъминотисиз қоладиган халқ, чиқиндини олиб кетмайдиганлар учун ҳам тўлов қилиб юрсинми???

#диққат
#мурожаат
❗️Миш-мишларга кўра, баъзи вилоятларда (балки барча вилоятларда ҳам бўлиши мумкин) мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячиларини "ихтиёрий-мажбурий" тарзда пахта теримига жалб қилиш ҳолатлари кузатилаётган экан.
Борди-ю, сиз ҳам шу каби мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, фактлар билан https://t.iss.one/haqiqatonline_bot га мурожаат қилинг.
⚠️Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

❗️Халойиқ, кимнинг уйида чироқ бор?
Каналимиз обуначиларидан Оққўрғон ва Қуйи Чирчиқ туманлари электр таъминотидан узилиб қолгани ҳақида мурожаатлар келмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.
P/S. Қолган ҳудудларда нима гап?

❗️ Кадастр агентлиги директорининг мурожаати
Бугун, 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради.
Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар» ҳам йўқ эмас.
Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!
Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.
Иккинчидан, хатловдан кейин «ЭЪТИРОФ» дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.
Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.
Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.
Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.