#Огоҳлик
ОДАМ САВДОСИ — ДАВРНИНГ ЎТКИР МУАММОСИ
Одам савдоси жаҳоннинг деярли барча мамлакатларидаги миллионлаб инсонлар ҳаётига даҳл қилувчи глобал муаммодир.
У инсон ҳуқуқ ва эркинликларини қўпол равишда бузган ҳолда, эркак, айниқса, ҳимоя муҳтож бўлган аёл ва болаларни ўз қурбони, эксплуатация объектига айлантиради. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан азоб бериб, ҳаётдан маҳрум қилади.
Инсоннинг эркинлигини, ҳуқуқларини поймол қилишга қаратилган одам савдоси дунё жамоатчилиги томонидан кескин қораланади. Бу жиноятга қарши курашиш халқаро миқёсда давом этаётганига қарамай, бу иллат ҳамон мавжудлигича қолаяпти.
Шу боис бу соҳада қабул қилинган халқаро ҳужжатлар, миллий қонунчилик ижроси долзарб аҳамиятга молик. Бу борада 2008 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, қонун одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, муҳими, одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажариб келмоқда.
Одам савдоси жиноятининг аянчли томонларидан бири бу жиноят гирдобига ожиз ва ҳимояга муҳтож бўлган болалар ва аёллар кўпроқ тушаётганидир. Ўзбекистонда бу жиноятга қарши курашиш, бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишда изчил ишлар амалга оширилмоқда. Одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ БМТ ҳужжатлари ратификация қилиниши билан бирга миллий қонун ҳам қабул қилинган. Муҳими, бундай турдаги жиноятлар камайишига эришилди, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш тизими шаклланган.
Шунингдек, бу борада одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан чегараланмасдан, унинг юзага келиш сабаблари, шарт-шароитларини ўрганиш, ҳолатни пайдо қилувчи омилларни таҳлил қилиш орқали одам савдосининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Гап мазкур иллатнинг олдини олиш ҳақида борар экан, ушбу глобал муаммо тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш одам савдосига қарши курашишнинг муҳим воситаси ҳисобланишини эътибордан четда қолдирмаслик лозим.
А. ТЕМИРОВ,
Тошкент шахар ИИБ Бектемир тумани тергов булими катта терговчиси, лейтенант
https://t.iss.one/haqiqatonline

Telegram
Haqiqatonline tezkor
SR
#Огоҳлик
БАЙРАМНИ ПАҚИЛДОҚЛАРСИЗ ЎТКАЗАЙЛИК
Барчамиз орзиқиб кутаётган байрам – Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Табиийки, байрамни ҳамма кўтаринки кайфиятда кутиб олишни хоҳлайди.
#батафсил

Telegraph
БАЙРАМНИ ПАҚИЛДОҚЛАРСИЗ ЎТКАЗАЙЛИК
Барчамиз орзиқиб кутаётган байрам – Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Табиийки, байрамни ҳамма кўтаринки кайфиятда кутиб олишни хоҳлайди. Анча олдиндан тадорикни бошлашади. Аммо, байрам яқинлашгани сари айрим кишиларнинг пиротехника воситаларга бўлган…
#огоҳлик
❗️Диарея болалар ўлимига сабаб бўлмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диарея касаллиги бўйича янги ҳисоботини эълон қилди.
Унда қайд этилишича, халқ орасида ичбуруғ деб аталувчи бу дард беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг иккинчи асосий омилидир.
Ушбу хасталик ҳар йили дунё бўйича 525 минг нафар ўғил-қизнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Таҳилларга кўра, диарея аксарият ҳолларда ифлосланган озиқ-овқат ва сув истеъмоли оқибатида юзага келади ва ривожланади.
Бу борадаги вазият, афсуски, ҳамон хавотирли. Чунки Ер юзида қарийб 780 миллион киши тоза ичимлик сувидан, 2,5 миллиард одам эса оддий санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум.
Инсонда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.
Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ичнинг суюқ ёки қон аралаш кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар шулар жумласидан.
@haqiqatonline_24

#диққат
#огоҳлик
❗️Қўшни Қозоғистонда захри билан ҳатто туяни ўлдирадиган ўргимчаклар тарқалмоқда
Бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг бир нечта минтақаларида қоракурт ёки “қора бева”нинг ғайриоддий кенг тарқалиши кузатилмоқда.
Бу, эҳтимол, қоракуртнинг жуфтлашиш даври билан боғлиқ бўлиб, унинг чақиши натижасида олти киши, жумладан, учта бола реанимацияга ётқизилган.
Бундан ташқари, хавфли ўргимчак энг кўп тарқалган Қозоғистоннинг чўл ҳудудларида икки юзга яқин туя нобуд бўлган.
@haqiqatonline

#Диққат
#огоҳлик
❗️🤕 Ўзингизни эҳтиёт қилинг: Ўзбекистонни бугун ва эртага яна кучли магнит бўронлари қоплайди
27 июль куни Ўзбекистонда тўрт баллик магнит бўрони кузатилади. Геошок кўрсаткичлари кун охиригача аста-секин нормал ҳолатга қайтади.
Бугунги кунда аҳолига кўпроқ дам олиш, машғулотлар билан ортиқча юкланмаслик ва тўғри овқатланиш рациони тавсия этилади.
❗️Яқинларга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўямиз!

❗️Экспертлар огоҳлантиради: фарзандларингиз суратини ижтимоий тармоқларга жойламанг!
Оилавий фаровонлик ва бахтиёрлик акс этган фарзандларингизнинг фотосуратлари жиноятчилар эътиборини ҳам тортиши мумкин.

❗️Киберхавфсизлик маркази огоҳлантиради:
Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали шубҳали файллар, хусусан, Telegram мессенжери орқали
“222_RUYHAT_КЕШЕНДІ_ЕМТИХА Н_НКТ_ТЕСТ_ПМНО_2024_Исправл_docx.exe” номли (номи ўзгартирилиши мумкин) зарарли файл тарқатилмоқда.
Фуқаролардан уни ишга туширмаслик ва тарқатмаслик сўралади. Акс ҳолда, фойдаланувчи номидан Telegram мессенжеридаги бошқа фойдаланувчиларга мазкур дастур тарқатилиши ва нозик маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келиши мумкин.