Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.39K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

❗️Ҳакамларнинг хатоси билан хамюртимиз Светлана Осипова мағлубиятга учраган экан

Светлана охирги дақиқада Франциялик спортчи бошига зарба бериб 3 очко олди, кейин вақт тугади. Лекин, вақт тугаб бўлгач мезбон спортчи зарба берди ва буни хакамлар қабул қилиб, мезбон спортчига очко бериб уни ғолиб деб топишди!!

❗️Вақтга яхшилаб қаранглар.

P/S. Қизиқ, нега бизнинг мураббийлар челленж сўрамади???

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Изоҳ беришга тил ожиз

P/S. Пандемия пайтида ўқишни битирганлардан бирортаси ёзган бўлса кераг-ов...

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди


Рақобат қўмитаси июл ва август ойларида қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганини аниқлади.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Ҳокимлик тадбиркордан 701 миллион сўм қарздор.

Пулни МИБ ҳам ундира бера олмаётган экан.

Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлигининг ҳудуддаги тадбиркордан 701 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бор. Қарздорлик масаласи судда ҳам кўриб чиқилиб, ижрога ўтган. Аммо неча ойлар ўтса-да, ижро таъминланмаяпти. Бу ҳақда ҳокимликдан пулини ололмаётган тадбиркорнинг ўзи айтиб берган.

Унга кўра, тўланган 200 миллион сўм вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилган бўлиб, қолган пуллар ҳам босқичма-босқич тўланиши билдирилган.

Тақдим қилинган ҳужжатлардан англашилишича, Шаҳрисабз шаҳрининг собиқ ва айни кундаги раҳбарлари 1 миллиард сўмлик қарздорликни тўлаш учун вилоят ҳокимидан ёрдам сўраб, хат ёзган.

Ҳокимликнинг ахборот хизмати раҳбари Гулнора Узоқованинг тушунтириш беришича, ҳоким бу ҳақдаги мурожаатларга жавобан қарздорлик собиқ ҳоким даврида юзага келганини, қарздорлик миқдори катта ва буни шаҳар маҳаллий бюджетидан қоплаш имконсиз эканини айтган.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади. Қонунчилик палатаси эшакни «истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар» қаторига қўшди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган. Бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️2024 йилнинг 6 ойида фуқаролар экологик қоидабузарликлар учун 35,5 млрд. сўм жаримага тортилган

Ҳозиргача белгиланган жарималарнинг28,5 млрд. сўми ундирилган.

Экология вазирлиги матбуот анжуманида маълум бўлишича, жами 33 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, 75 та ҳолатда 160,6 млрд. сўмлик даъволар юзасидан материаллар прокуратурага юборилди ва 38 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️ 5 нафар вазир лавозимидан кетиши ҳақида ариза ёзди

Булар:

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова;

Маданият вазири Озодбек Назарбеков;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов;

Адлия вазири Акбар Тошқулов.

Аввалроқ, юқорида номлари тилга олинган амалдорлар жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сургани ҳақида эълон қилинган эди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

❗️Баскетбол федерацияси масъуллари қарийб 500 млн сўм пулларни "ухлатишгани" аниқланди

Баскетбол федерацияси
ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, С.И.нинг онаси ва укаси номига “S.A.G.” МЧЖ ташкил қилиб, спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона аслида етказиб берилмаган махсус ускуналар учун федерациядан 197 млн. сўм маблағни жамият ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.

Шунингдек, федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. федерацияга тегишли бўлган корпоратив пластик картадан ноқонуний равишда шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўм маблағни ечиб олиб, ўзлаштирган.

Юқоридаги мансабдор шахслар томонидан федерацияга гуёки ҳомийларни жалб қилиш хизматларини кўрсатиш ҳақида сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн. сўм маблағлари ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилди ва суднинг ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилган.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

"Йил саволи"


Жиззах вилоят прокуратураси Телеграм каналида эълон қилинган сўровномада “Мактабимда” қўшиғини қайси санаткор ижро этган?” деган савол
қўйилибди.

Пастидан "Шу қўшиққа овоз беринг!" деб ёзиб қўйишмаптида))

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

❗️Баходир Жалолов бокс билан бутунлай хайрлашиб, сардорлик боғичини Ҳасанбой Дўсматовга топширди.


Баҳодир кетганидан сўнг бокс Олимпиада ўйинларидан ҳам олиб ташланса ажабмас.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️ 5,2 млрд сўмлик иш ҳақи ва нафақа пуллари талон-торож қилингани аниқланди

Бош прокуротура томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 1 минг 198 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 8 минг 573 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. 366 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 2,4 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

❗️Арзимаган пул учун 10 га яқин инсон ўзаро муштлашди


Ҳолат Жиззах вилоятида рўй берган.


Таъкидланишича, жанжал кафеда 800 минг сўм қарзни ундириш учун келган одамдан бошланган. Қарздор қарзни қайтаришни рад этгани сабабли зўравонлик юзага келган, бошқалар ҳам аралашган.

Кейин қарздор танишлари билан қайтиб келиб, қарз талаб қилувчини ва унинг шерикларини калтаклаган.

Ҳозирда жабрланувчиларнинг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилди ва айбдорларга чоралар кўрилмоқда.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Мактаб дарсликлари яна пуллик бўлиши мумкин. Бунга сабаб...

2025 йил учун Бюджетномада дарсликлар учун тўлов ундириш тизимини тиклаш таклиф қилинган.

Қайд этилишича, дарсликлар ва машқ дафтарларининг бепул бўлиши сабаб ота-оналар масъулияти пасайиб кетган.

Шу муносабат билан ота-оналардан бир тўплам учун 80 минг сўм тўлов ундириш таклиф қилинди. Бу бир тўплам нархининг (450-500 минг сўм) 16-18 фоизини қоплайди.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Чинозда қамалган фуқарога тегишли бўлган ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган адвокат қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ва унинг опаси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга тегишли фермер хўжаликка балиқчилик билан шуғулланиш учун 2016 йилда Чиноз тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ 49 йил муддатга ижарага берилган 9,72 гектар ер майдонини сохта ҳужжатлар асосида давлат идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Ўргимачак
одам
Дори одам!

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди.

Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, фуқаро ўз танасининг оёқ қисмларига олдиндан яшириб олинган 199 дона “Анаферон” номли дори воситаларини борлиги фош этилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

❗️Пискентда 70 фоиз, Янгийўл туманида 100 фоиз, Чиноз туманида эса 90 фоиз экилган кўчатлар қуриб қолган.

Бу ҳақда вилоят ҳокими маълум қилди.

P/S. Мана, нега шунча кўчат экилгани билан самараси ҳали ҳам сезилмаяпти.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахсларнинг банклардан жами кредит қарздорлиги 40 млрд доллардан ошди , 2024-йил 1-октябрь ҳолатига кўра Марказий банк томонидан ҳисобланган, қарздорлик — 515 триллион 640 миллиард сўм(40,1 миллиард доллар)дан ошган.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

Тошкент вилоятида алиментдан қарзи бор эркак тоғдан топилди

Тошкент вилоятида алимент тўламасдан, “Қўлингдан келганини қил, мендан бир тийин ҳам ололмайсан” деган эркак Ангрен тоғларидан топилди.
Унинг алиментдан қарздорлиги 2021 йилдан жорий йилнинг ноябрь ойига қадар 63 млн.дан ошган.

Маълум бўлишича, у биринчи оиласидан ажрашиб, бошқа оила қурган.


@haqiqatonline_24