Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
15.4K photos
4.05K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#қойиил

🌲🌳67 ёшли аёл ўғлининг ўлими олдидаги сўнгги орзусини рўёбга чиқариш учун 12 йил ичида Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном ҳудуди чўлига 2 миллиондан ортиқ дарахт экди.


Шу аёл дарахтларни парваришлаш бўйича экологларимизга маҳорат дарси ўтиб берса яхши бўлармиди??

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Энди камералар фақат симёғочларга эмас, велосипедларга ҳам ўрнатилаяпти

Тошкентда велосипедда куръерлар оммавий равишда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиб, ГАИга жўнатишни бошладилар.

Тўхташ қоидаларини бузган ҳайдовчилар 680 минг сўм жаримага тортилади, курерлар эса бу жариманинг бир фоизини олади ва шу орқали ўзини қўшимча даромад билан таъминлайди.

Ҳайдовчи танишларингизни ушбу хабар билан огоҳлантириб қўйинг!

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Оҳангаронда фуқаролар чиқинди сабаб жанжаллашди

Қайд этилишича, ҳолат 2 июль куни Оҳангарон тумани Янгиҳаёт маҳалласи “Ветерок” дала ҳовлилари ҳудудида содир бўлган.
 
1968 йилда туғилган фуқаро C.Р. кўчага чиқинди ташлаган вақтида қўшниси — 1996 йилда туғилган И.Н. бунга эътироз билдирган va ораларида жанжал келиб чиққан.
 
Бу вақтда видео тасвирда кўринган аёллар уларни ажратиш учун ўртага тушганлар. Фуқаролар кейинчалик ўзаро ярашиб олишган va воқеа юзасидан ИИБга мурожаат қилмаган.
 
Ҳозирда Оҳангарон тумани ИИБ томонидан ҳолат назоратга олиниб, қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

❗️ Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли (туннел) аниқланди


Ҳиндистондан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини олиб келиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилган.

Улар навбатдаги дори воситаларини «Деҳли-Тошкент-Олмаота» авиайўналиши орқали «Олмаота» халқаро аеропортига олиб келиб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч туманидан яширин ерости йўли орқали Тошкент вилоятининг Тошкент туманига ўтказилган.

Жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 1 млрд 94 млн 342 минг сўмлик, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Албумин, Ремдесивир, Меропенем каби жами 107 номдаги 17048 дона дори воситалари расмийлаштириб олинган.

Тошкент тумани «Ўрикзор» МФЙда яшовчи фуқаронинг уйини Қозоғистон билан боғловчи ерости йўли узунлиги 310 метрни ташкил этади. Ерости йўли ҳаво вентилясияси, ёритиш тизими, юкларни ташишга мўлжалланган аравалар ва арқонлар билан жиҳозланган.

@haqiqatonline_24
⚡️Йўл объектидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашга ёрдамлашган шахслар мукофотланади

Рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

@haqiqatonline_24
#даҳшат

❗️Алкоголь ва гиёҳванд моддалар истеъмоли йилига 3,2 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, спиртли ичимликлар истеъмоли йилига 2,6 миллион кишининг умрига зомин бўлмоқда. Бу дунёдаги барча ўлим ҳолатларининг 4,7 фоизига тенг.

Шунингдек, яна 600 минг одамнинг ҳаётдан эрта кўз юмиши психоактив моддалар қабул қилиш билан боғлиқ.

Таҳлилларда келтирилишича, ҳозир Ер юзи аҳолисининг қарийб 400 миллион нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилишдан азият чекмоқда. Улардан 209 миллион нафари спиртли ичимликларга қарам бўлиб қолган.

@haqiqatonline_24
#КОРРУПЦИЯ

❗️Оҳангаронда юқоридаги "акахонлари" ёрдамида ЎзДЖТСУга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган "шоввоз" қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Т. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P/S. "Мавсум" авж нуқтасига чиқмоқда. Қизиқ, ўқишга киритиш билан боғлиқ аниқланмаган коррупцион ҳолатлар қанча экан-а?

@haqiqatonline_24
#Диққат

⚡️⚡️Касбий (ижодий) имтиҳони бор абитуриентлар учун рухсатномалар чиқди.

my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали юклаб олишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 4 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

💥 Бугун, 4 июль - Халқаро бўйдоқлар куни

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️⚡️Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 4 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#Тезкор

⚡️«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади

Бунда:
1. Лойиҳалар киритиш: 6–26 июль;
2. Лойиҳаларни саралаш: 26 июль–15 август;
3. Тарғибот қилиш: 15–22 август;
4. Овоз бериш: 22-август–1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.


@haqiqatonline_24
#Расман

❗️Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

Президент фармони билан Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Оҳангарон шаҳрида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларининг 70 тупи қуриб қолгани аниқланди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида шаҳарнинг кўп қаватла уйларига хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг жорий йил баҳорги мавсуми доирасида экилган мевали ва манзарали 500 туп дарахт кўчатларидан агротехник ишлари самарали олиб борилмагани натижасида 70 тупи қуриб қолганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасида масъул ходимга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шу билан бирга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарида жарима чораси қўлланилди.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

200 кВт/соат электр энергияси аҳолига етмаяпти

⚡️ Ижтимоий тармоқларда фуқаролар “Ўзбекэнерго 200 квт лимитни бекор қилинглар!” хэштеги остида челленж бошлади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида муҳим ташаббусларни илгари сурди

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилиши белгиланиб, дастлаб касбий/ижодий имтиҳонлар 5–19 июль кунлари ўтаказилиши тасдиқланди

👉Бу йил ҳам абитуриентлар кириш имтиҳонларининг якуний натижалари чиққандан сўнг, мутахассислик фанларига мос 5 тагача йўналишни танлаш имконияти эга бўлади.

👉Бунинг учун уларга тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун муҳлат берилади. Ушбу муддат давомида абитуриентлар олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди.

👉Ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

👉Магистратурага қабул қилиш белгиланган қабул квоталари доирасида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади. Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августга қадар тасдиқланади.

@haqiqatonline_24
#ЙТҲ

❗️Олмалиқда фоторадар ўрнатилган Cobalt ЙТҲга учради

3 июль куни Олмалиқ шаҳри ҳудудидан ўтган йўлда 24 ёшли ҳайдовчи (Россия фуқароси) Lacetti'да оралиқ масофани сақламасдан, ўзидан олдиндаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериш учун тўхтаган 34 ёшли ҳайдовчи Ю.Н. (ИИО ходими) Cobalt'ининг (фоторадар ўрнатилган) орқа қисмига келиб урилиб, ЙТҲ содир этган.

@haqiqatonline_24
❗️Кун иссиқлиги сабабли ходимларга ишга кечикишга рухсат берилмоқда.

Россия давлат Думаси муҳокама қилаётган қонун лойиҳасига кўра, кўчадаги юқори ҳароратлар ишга кечикиш учун асосли сабаб бўлади ва бунинг учун ходимга чора кўрилмайди.

@haqiqatonline_24