Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
544 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#тезкор

‼️ Оққўрғон туманида 13 та эшакнинг ички органлари ҳамда суяклари ташлаб кетилгани айтилмоқда (видео)

Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.

@haqiqatonline_24
😱1🤬1
#даҳшат

❗️Ортда қолган йилда Ўзбекистонда 9 мингдан ортиқ "авария"да 2,2 минг нафар фуқаро вафот этган

Бугун, 24 январь куни Сенат ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят, ЖП кодексларига ҳамда МЖтКга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокамаси ўтказилди.

Аниқланишича, 2024 йилда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 минг 901 нафар инсон тан жароҳати олган.

@haqiqatonline_24
😢5😱1
#даҳшат
#ана_бўлмаса

❗️Тошкент вилоятида эшак гўшти сотилаётгани аниқланди (видео)

Тошкент вилояти ИИББ маълумотига кўра, Нурафшон шаҳридаги хонадонларнинг бирида эшак гўшти ва териси топилган. Текширувлар давомида эшак терилари ва гўшт маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
🤬3😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

❗️Келесда 19 ёши йигит пичоқлаб ўлдирилди

Уни 17 ёшли ўсмир қасддан пичоқлаб ўлдиргани айтилмоқда.

@haqiqatonline_24
🤬4😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

❗️Юраги бўшлар кўрмасин: Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ука опасини ўлдириб, мурдани бир неча кун уйида гиламга ўраб, сақлаганлиги маълум бўлди


Маълум бўлишича ука дўстларига опасини ўлдиргани ҳақида хабар беради.

@haqiqatonline_24
😢5👍2
#даҳшат

❗️Ўқитувчи 10 яшар ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилди

2025 йилнинг 16 февраль куниТошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган рассомчилик тўгараги мактабида 2000 йилда туғилган ўқитувчи Д.М. дарс вақтида 2015 йилда туғилган А.Б.нинг қадди-қоматини тавсифлаб, турли ҳаракатлар билан унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Кеча, 3 март куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида юқоридаги иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида муаллим айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.

Суд томонидан Д.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

@haqiqatonline_24
😱2👍1🤬1
#диққат

❗️Тошкентдан Москвага учган самолёт ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

Uzbekistan Airways’нинг HY-611 рейси Внуково аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли Санкт-Петербургга қўнди.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланилган «ковёр» (гилам) режасига асосан Внуково аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, захира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди.

Самолёт муваффақиятли қўнди, барча йўловчилар хавфсиз жойда.

@haqiqatonline_24
👍2
#даҳшат

❗️ПЕДОФИЛЛИК АВЖ ОЛМОҚДА: мактаб ўқувчиси ўгай отасидан хомиладор бўлиб қолди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги икки мактабда вояга етмаган ўқувчилар ҳомиладор бўлиб қолди. Уларнинг бири 8-, иккинчиси 9- синф ўқувчиси. Улардан бири ўгай отасидан ҳомиладор экани айтилмоқда.

Таъкидланишича, ўқувчи қиз ўгай отасидан ҳомиладор бўлиб қолиши билан боғлиқ ҳолат ҳақиқатдан ҳам содир бўлган. Қиз бор-йўғи 14 ёшда.

Ҳолат 2024 йилнинг декабрь ойида маълум бўлган ва прокуратура томонидан декабрь ойи охирида Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ўгай отага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

P.S. Педофилликка қарши жазони кучайтириш учун яна қанча "қурбон" керак???

@haqiqatonline
🤬7👍1
#даҳшат

❗️Пискент туманида икки транспорт тўқнашишидан икки киши ҳалок бўлди (видео)

Маълум қилинишича, ЙТҲ бугун, 17 март куни соат 6:30 ларда Пискент тумани ҳудудида содир бўлган.

“Тошкент-Бекобод“ автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнгра Isuzu автомобили билан тўқнашган. Дастлабки маълумотга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси транспорт бошқаруви пайтида ухлаб қолган.

ЙТҲ оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

@haqiqatonline_24
🤬7🎉2🤩1
#даҳшат

❗️Тошкент туманида Lexus автомашинаси катта тезликда хонадон олдидаги машина ва унинг ёнида турган 65 ёшли эркакни уриб кетди
(видео)

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 4 март куни Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган M39 “Алмати — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз” автомобиль йўлининг 812 кмда ҳайдовчи 2005 йилда туғилган А.С “Tayota Lexus” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги ҳаракатсиз турган “Nexia” русумли транспорт воситасини ва ушбу автомобиль ёнида турган пиёда 1960 йилда туғилган фуқоро Ш.Ш ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда турли хилдаги тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифоҳонасига ёткизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@haqiqatonline_24
😱1🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

❗️🔞Жиззахдаги дахшатли ЙТҲда 10дан ортиқ киши шифохонага ётқизилганлиги, 2 кишининг вафот этганлиги айтилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍2🤬1
#даҳшат
#қотиллик

❗️Чинозда эркак хотини ва қайнонасини шафқатсизларча ўлдирди

Тошкент вилоятида 25 ёшли эркак аёли ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, ҳолат жорий йилнинг 19 март куни соат 20:00 ларда Чиноз тумани Обиҳаёт маҳалласида содир бўлган. Бўстон кўчаси 48-уйда яшовчи 2000 йилда туғилган К.А. бирга яшаб келган аёли Р.Ф. билан ўзаро рашк оқибатида жанжаллашиб, жанжал вақтида аёлни ошхона пичоғи билан турли жойларига тан жароҳати етказиб, уни қасддан ўлдирган.

Шунингдек, ушбу жанжални эшитиб, қизини ажратиш мақсадида келган 1978 йилда туғилган қайнонаси М.Ш.ни ҳам ошхона пичоғи билан турли жойларига қасддан уриб, уни ҳам ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

@haqiqatonline_24
🤬3😱1
#Даҳшат

❗️Қашқадарёда тарбиячи бехосдан қайнаган сувни тарбияланувчи боланинг пешонасига тўкиб қўйди

Бола шошилинч тез тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Прокуратура ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

@haqiqatonline_24
😱2🤬1
#даҳшат

❗️Наманганда келинойиси ҳамда унинг икки нафар мурғагини ваҳшийларча ўлдирган қотил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Поп туманида яшовчи фуқаро келинойиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини жами 110 марта пичоқлаб, шафқатсизлик билан ўлдирган.

Суд уни Ўзбекистон ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандлари бўйича айбли деб топиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

@haqiqatonline_24
🤬4
#муносабат

❗️Хоразмда 14 ёшли мактаб ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди (видео)

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Ушбу ҳолат ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамкорлигида ўрганилганида Урганч шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-синфида ўқиган қиз ота-онасининг аризасига кўра 2024 йил 24 ноябрда Хоразм вилояти Болалар масалалари бўйича Урганч шаҳар комиссиясининг 162-сонли қарори ва ушбу қарор асосида 2024 йил 3 декабрдаги мактаб буйруғи билан ўқувчилар сафидан чиқарилганлиги маълум бўлган.
Вояга етмаган қиз ота-онаси билан узоқ муддатга доимий яшаш мақсадида 2024 йил декабрь ойида Санкт-Петербург шаҳрига амалдаги тартиб бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб чиқиб кетганлиги, жорий йил февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келганлиги, бироқ ота-онаси ёки тегишли ташкилотлар томонидан бу юзадан мактабга хабар берилмаганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

@haqiqatonline_24
👍2
#муносабат

❗️Хоразмда портлаган снаряадни чўпонлар металлоломга топширишган экан

Ижтимоий тармоқларда “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” мазмундаги хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Мудофаа Вазирлиги расмий муносабат билдириб, ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга зидлигини маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу снаряд ҳарбий қисмлар тасарруфида бўлмаган ҳудудда, маҳаллий чўпонлар томонидан ноқонуний равишда топилган ва металлоломга топширилган.

Фуқаролар бундай ҳолатларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиб, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари лозим.

Ҳарбий хизматчиларнинг мазкур воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқ, уларга нисбатан жиноий жавобгарлик йўқ. Снаряд эса Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд бўлмаган, 1970 йилларда ишлатилган турга мансуб экани маълум қилинди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@haqiqatonline_24
👍1
#даҳшат

❗️Истанбулда Қуръон курсига борган болалар жинсий зўравонликка учради

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Қуръон курсларида таҳсил олган 17 нафар вояга етмаган ўқувчи жинсий зўравонлик қурбони бўлди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Истанбулнинг Баҳчелиэвлер туманидаги Диний ишлар бошқармаси тасарруфидаги ўқув марказларидан бирида рўй берган.

Хабарларга кўра, зўравонликни Қуръон курслари ўқитувчиси амалга оширган. Ўзтуркменга кўра, ўқитувчи ҳибсга олинган. Қуръон курси бўйича эса ҳозирча ҳеч қандай чора кўрилмаган ва у ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан текширув ўтказаётгани ва жабрланган болалар орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлиги аниқланаётганини билдирган.

“Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни бегона шахсларга ишониб, чет элдаги норасмий диний таълим муассасаларига юборманг. Уларнинг тақдири ва хавфсизлиги – сизнинг эътиборингиз ва масъулиятингизга боғлиқ”, дейилади консулхона хабарида.


@haqiqatonline_24
🤬3😱21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

🔞❗️Янгийўлда юк машинаси ёш болани босиб кетди
(юраги бўшлар кўрмасин)

Воқеа 5 июнь куни туманнинг «Байтиш» маҳалласидан ўтган йўлда содир бўлган. 30 ёшли ҳайдовчи К.Т «МАN TGS» юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтида велосипедда йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли Ю.Э.ни уриб юборган.

Бола мўъжиза туфайли тирик қолган.

ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР! ФАРЗАНДИНГИЗНИ АСЛО ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРМАНГ!!!

@haqiqatonline_24
😱43😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

❗️Бугун кўчага фақат зарур бўлса чиқинг

Негаки, бугун ҳаво ҳарорати 38-43° бўлади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46° гача етади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, шимолда 20-25 м/с гача етиши мумкин.

Бундай иссиқда, табиийки, ёғингарчилик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

@haqiqatonline_24
🔥4
#даҳшат

❗️Пискентда Damas ва Cobalt иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 8 июль куни Тошкент вилояти Пискент туманида Damas ва Cobalt иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.


Қайд этилишича, соат таҳминан 09:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманларини боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 14-километрида Damas ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳаракат иштирокчилари турли кўринишдаги тан жароҳатларини олиб, шифохонага ёткизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
1😢1