Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.35K subscribers
16.6K photos
4.42K videos
543 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#жамият

❗️2025 йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар ростми?

2025йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин булмасмиш кандай карор чикарилаяпти

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Йўқ ҳозирда бундай қарор қабул қилинмаган.

Аксинча ишловчи пенсионерларни ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақидаги қоида янги Меҳнат кодексининг 161-моддасидан чиқариб ташланган.

❗️Шундай экан ҳозирда пенсионерларнинг ишлашини чекловчи бирор қоида йўқ деб ҳисоблаймиз.

@haqiqatonline_24
👍6
#жамият

⚡️⚡️Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонун давлат органлари ва ҳокимиятлар, давлат мақсадли жамғармалари, устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қуйидагилар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

▪️ходимнинг яқин қариндошлари;

▪️ходим ва унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

▪️ходим ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

@haqiqatonline_24
👍21🔥1😁1
#жамият

❗️Оҳангаронда фуқаролар чиқинди сабаб жанжаллашди

Қайд этилишича, ҳолат 2 июль куни Оҳангарон тумани Янгиҳаёт маҳалласи “Ветерок” дала ҳовлилари ҳудудида содир бўлган.
 
1968 йилда туғилган фуқаро C.Р. кўчага чиқинди ташлаган вақтида қўшниси — 1996 йилда туғилган И.Н. бунга эътироз билдирган va ораларида жанжал келиб чиққан.
 
Бу вақтда видео тасвирда кўринган аёллар уларни ажратиш учун ўртага тушганлар. Фуқаролар кейинчалик ўзаро ярашиб олишган va воқеа юзасидан ИИБга мурожаат қилмаган.
 
Ҳозирда Оҳангарон тумани ИИБ томонидан ҳолат назоратга олиниб, қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
👍3🤬1😢1
#жамият

❗️Тошкентда олти ёшли бола сув тўлдирилган қудуққа тушиб кетиб ҳалок бўлди

8 июль куни Тошкентда олти ёшли бола сув билан тўлдирилган қудуққа тушиб ҳалок бўлди.

Воқеа соат 18:00 атрофида юз берган, олти ёшли бола Учтепа туманидаги "Havas" дўконига чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. 9 июль куни эрталаб тезкор ходимлар унинг отаси ишлаган цех ҳудудидаги сув люкидан боланинг жасадини топишган.

@haqiqatonline_24
😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

⚡️⚡️"Маҳалла еттилиги"нинг "сут" берадиган пайти келди - Зойир Мирзаев.

Вилоят ҳокими маҳаллада фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоли, Ёшлар етакчиси, Ҳоким ёрдамчиси ва Маҳалла раиси ҳеч қандай ҳолатда, ҳатто ўз аризасига кўра ҳам ишдан бўшатилмаслигини, уларнинг шу вақтга қадар қилган ишлари ўрганилишини маълум қилди.

@haqiqatonline_24
👍8
#жамият

❗️Вояга етмаган қизни 7 ой давомида мажбуран жинсий қулликда сақлаган аёл 7 йил 6 ойга қамалди

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида яшовчи Н.А ўз уйида вояга етмаган Ч.Т. ни 7 ой давомида сақлаб, жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган. Суд ҳукми билан аёл 7 йил 6 ой, зўрлаганлар эса 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.


@haqiqatonline_24
👍4
#жамият

❗️Чинозда келинига шилқимлик қилган 70 ёшли қайнота 3 суткага қамалди

Суд ҳужжатида келтирилишича, 1954 йилда туғилган М.К. 2024 йил 27 июнь куни соат 17:30ларда келини М.Н.ни ишхонаси ёнидан машинасига миндириб, уйга олиб кетаётганида унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Қайнота келинининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, номақбул хатти-ҳаракатларни содир қилгани аниқланган.

Ҳуқуқбузар судда айбига қисман иқрорлик билдирган.

Келинга кўра, ҳозирда у турмуш ўртоғи билан бирга яшамаяпти. Унинг оиласи қайнотаси билан бўлиб ўтган ҳолат сабаб ажралиш ёқасига келиб қолган.

Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 2024 йил 16 июлдаги қарори билан М.К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

@haqiqatonline_24
👍2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

"Сен шу ёшга кириб нимага эришдинг? Ана, қўшнининг боласини қара..."

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга билдирган ишончингиз уларга берган энг катта ёрдамингиздир...

@haqiqatonline_24
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Оналар томонидан айтиладиган болани қўрқоқ булишига сабаб бўладиган сўзлар...

Фарзандингиз келажакда юқори марраларни забт этишини истасангиз, унга зинҳор бундай сўзларни айтманг!

@haqiqatonline_24
🔥3👍1
#жамият

❗️Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахснинг транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди


Зангиота туманида белгиланмаган жойга қурилиш остидан чиққан чиқиндиларни тўккан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автотранспорт воситаси вақтинча сақлаб туриш учун жарима майдонига қўйилди.

@haqiqatonline_24
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Блогер "Жасжан" 5 суткага қамалди

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 13 январь куни Tashkent City яқинида содир бўлган. Унда 1997 йилда туғилган Ш.Ж. ва 2005 йилда туғилган С.С. билан жамоат жойида жанжал чиқарган.

Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолат Ш.Ж. ва унинг таниши С.С. томонидан ўзаро саҳналаштирилганлиги ва ижтимоий тармоқда жойлаштириш учун видеога олинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддаси (“майда безорилик”) билан маъ баённома расмийлаштирилиб, блогер Ж.Ш.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан 5 сутка маъ қамоқ жазоси тайинланди.

С.С. ҳам МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, унга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида 375.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

@haqiqatonline_24
👍5
#жамият

❗️Актёр Матёқуб Матчоновга бир фуқарони сўккани учун жарима жазоси қўлланилди

Ўзбек киносининг фахрий юлдузларидан бири, актёр Матёқуб Матчонов бир фуқарони (сўкинган ҳолда) ҳақорат қилади. Фуқаро унинг устидан ИИОга ариза киритиб, адвокат ёллайди.

Бугун ЖИБ Чилонзор тумани судида ушбу иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарнинг ёши, аризачидан суд залининг ўзида узр сўрагани инобатга олиниб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

@haqiqatonline_24
👍4😢2
#жамият

❗️60 мингдан зиёд тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётгани аниқланди

2024 йилдаги тезкор-назорат тадбирлари давомида табиий газ ва электр энергиясининг талон-торожи билан боғлиқ 1 200 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Уларда 600 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган.


Шунингдек, Солиқ ҳуқуқбузарлиги тўғрисида тадбиркорларни хабардор қилиш ҳамда профилактика чоралари орқали жиноят ишлари қўзғатмасдан 15,3 млрд сўм солиқларнинг ихтиёрий равишда давлат бюджетига тўланиши таъминланган.

Бироқ, профилактика ҳамда қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган имкониятлардан фойдаланмаган ҳамда солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлашни давом эттириш билан боғлиқ 1 625 та ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, 800 млрд сўмдан ортиқ солиқлар бюджетга ундирилган.

@haqiqatonline_24
🤬2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Чиноз тумани ҳокими бозордаги ҳолатдан норози. Нега?

Чиноз тумани ҳокими Шерзод Салихов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда "Чиноз Деҳқон бозори"да бўлиб, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида туман раҳбари бозорда гигена қоидаларига риоя қилинмаганлиги, дўконларнинг "авария" ҳолатга келиб қолганини танқид қилиб, мутасаддиларга бу бўйича назоратни кучайтиришни таъкидлади.

@haqiqatonline_24
👍4
#жамият

❗️Сирдарёда ўқитувчини урган аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

Психиатрик экспертиза хулосасига кўра, аёл ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.

@haqiqatonline_24
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Банклар, ташкилот ва идораларнинг тинкасини қуритган, сўз эркинлиги ниқоби остида товламачилик ва фирибгарлик қилган айрим "блогерлар" ҳаёти реал воқеалар асосида очиб берилган "Пин-код" фильми суратга олинди.

👉Фильмни томоша қилиш👈

@haqiqatonline_24
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

⚡️⚡️Энди иш стажига эга бўлмаган эркакларга нафақа 65 ёшдан, аёлларга 60 ёшдан тўланади.

@haqiqatonline_24
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Сўрамай довучча узган болаларни қўрқитган эркакка чора кўрилади


Болалар омбудсмани бир эркак боғидан довучча узиб олган 5 нафар болага таҳдид қилаётгани акс этган видеога муносабат билдирди.

“Бу каби ҳаракатлар болаларга нисбатан нафақат руҳий зўравонлик ва таҳдид, балки уларнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз сифатида баҳоланади ҳамда руҳий-эмоционал соғлиғига жиддий зарар етказади”, — дейилади баёнотда.

Шунингдек, бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари кўрилиши шартлиги таъкидланди.

@haqiqatonline_24
🤬3😁1😢1
#жамият

❗️Қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир – Саида Мирзиёева


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Президент томонидан қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилганига муносабат билдирди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир, дейди Саида Мирзиёева.


@haqiqatonline_24
🔥5