Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун корхона ўз контрагентининг ҚҚС тўловчиси эканлигини текширганда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномаси мавжуд бўла туриб, солиқ органлари ушбу гувоҳномани ўз вақтида бекор қилмаган

🔵Солиқ органлари томонидан ҚҚС тўловчиси сифатида гувоҳнома уларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида текширувларсиз автоматик тарзда берилади.

“Шубҳали” корхоналар улар томонидан операциялар амалга оширилгандан сўнг тақдим этилган солиқ ҳисоботларини таққослаш орқали аниқланади.

Ҳаммага маълумки, 2020 йилда пандемия даврида солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чоракда бир маротаба солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Ўз навбатида ушбу енгилликдан “шубҳали” корхоналар фойдаланди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб #ер_солиғи

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонига ер солиғи қандай ҳисобланади?

Жисмоний шахслар томонидан ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади (Солиқ кодекси, 437-модда).
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Жорий йилнинг 29 май куни Soliq.uz сайтида профилактика ишлари амалга оширилганлиги сабабли ЭҲФ расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. 2021 йил 29 май куни билан бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ЭҲФни 2021 йил 31 май куни шакллантириш мумкинми

🔵 Электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида техник носозликлар юзага келганда ҳисобварақ-фактура қоғоз шаклида расмийлаштирилади.

Бунда, техник носозлик хизмат кўрсатувчи электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ҳисобварақ-фактуралар кейинчалик электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш кун ичида электрон шаклда ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан киритилиши шарт (14.08.2020 йил ВМ - 489-қарори, 2-илова, 11-банд).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар сартарошлик, дурадгорлик, чилангарлик, велосипедларни таъмирлаш, миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш, репититорлик қилиш, ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бориш, видео ва фотосуратга олиш хизматлари, ҳамширалик иши каби 70 га яқин фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин. Батафсил танишиш учун.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд этганлар даромад солиғидан озод этилган. Улар фақатгина йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлайди. Бу миқдор 2021 йил учун 245 минг сўмга тенг бўлиб, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатади.
#савол_жавоб

Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими?

Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 377-моддаси).

❗️Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
#савол_жавоб

⭕️Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими

Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодекси, 377-моддаси).

✔️Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

Telegram I Facebook I Veb-sayt
#савол_жавоб #ЯТТ

🔹Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатса ёки тугатса, унинг ёлланма ишчилари ўз фаолиятини давом эттирса бўладими

Якка тартибдаги тадбиркор ўзини фаолиятини вақтинча (бутунлай) тўхтатган вақтда ҳар бир ёлланган ходим учун берилган ҳисобга олиш карточкаларини солиқ органларига топшириши шарт.

Агар фаолиятини тўхтатиб турган якка тартибдаги тадбиркор ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкасини солиқ органига белгиланган муддатларда топширмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича солиқни ҳисоблаш тўхтатилмайди (СК 392 ва 408-моддалари).

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
#савол_жавоб #ҚҚС

🔹Корхона балансидаги баланс қиймати 255 млн. сўм бўлган квартира 100 млн. сўмга сотилса, ҚҚС қайси суммадан тўланади

Бу ҳолатда, солиқ базаси 100 млн.сўм ҳисобланади. Бунда, агар 100 млн.сўм бозор қийматидан паст бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (СК 248-модда).

Мисол учун: Корхона баланс қиймати 255 млн.сўм бўлган квартирасини 100 млн.сўмга шартнома асосида сотди. Бунда агар ушбу квартиранинг бозор нархи 200 млн.сўмни ташкил этса, солиқ солиш мақсадида солиқ базаси 200 млн.сўм ҳисобланади.

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
#савол_жавоб #ипотека #имтиёз

⭕️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига асосан 🏢ипотека кредитларини қоплаш учун 2021 йилда йўналтирилган сумма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этиладими?

🟢Йўқ, озод этилмайди. Бунда уй-жой сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммани жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар 2021 йил 1 январдан бекор қилинди (ПФ-6011-сон Фармон, 19.06.2020 йил).

Олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса, ушбу кредитни қоплаш учун йўналтирилган суммасига солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда татбиқ этилади (СК 378-моддаси ўн олтинчи банд).
#савол_жавоб

🔴Тузатилган ҳисобварақ-фактуралар қандай ҳолларда расмийлаштирилади

🟢Тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:

хатоларни тузатиш натижасида солиқ базаси ўзгарган тақдирда;

ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш зарур бўлганда.

Тузатилган ҳисобварақ-фактурада солиқ базаси ва ҚҚС суммаси ўзгарса, етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўтган ҳисобот даври учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини топшириш шарт
(ВМ 489-сон қарори 2-иловаси, 40 ва 44-бандлар, 14.08.2020 йил).

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt