Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.72K photos
524 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#савол_жавоб #ипотека #имтиёз

⭕️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига асосан 🏢ипотека кредитларини қоплаш учун 2021 йилда йўналтирилган сумма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этиладими?

🟢Йўқ, озод этилмайди. Бунда уй-жой сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммани жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар 2021 йил 1 январдан бекор қилинди (ПФ-6011-сон Фармон, 19.06.2020 йил).

Олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса, ушбу кредитни қоплаш учун йўналтирилган суммасига солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда татбиқ этилади (СК 378-моддаси ўн олтинчи банд).