Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#Биласизми

Солиқ органига декларация топшириш орқали контракт тўловида солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин

📌 Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисми даромад солиғидан озод этилади.

🔰 Бунда солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

🔸 ўз маблағлари;
🔸 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
🔸 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

❗️Тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:

🔹талаба билан олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

🔹тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

🔹олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

🔹паспорт нусхаси ва таълим олувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн_брифинг

📹Бугун АОКА штабида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

📣Унда ♻️ортиқча солиқ тўловларини ҳисоблашнинг янги тизими,📊солиқ имтиёзлари ва бошқа мавзулар юзасидан келиб тушган саволларга жавоб берилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ_ҳисоботлари

Бугун, 2020 йил 20 октябрь

III чорак учун:

🔹ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2020 й ПФ-5978-сонли Фармони 4-бандининг б) кичик банди);

🔹фойда солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (СКнинг 339-моддаси бешинчи қисми);

сентябрь ойи учун:

🔹ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

🔹солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни (СКнинг 448-моддаси учинчи қисми);

🔹норезидентларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи суммалари бўйича солиқ ҳисоботи солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(СКнинг 355-моддаси биринчи қисми);

🔹агар сентябрь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни (СКнинг 345-моддаси бешинчи қисми).

🔹ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни (СКнинг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);
Фарғонада ўзини ўзи банд қилганлар сони қарийб 54 минг нафарга етди

Аввал хабар қилинганидек, ўзини ўзи иш билан таъминлашни хоҳловчилар учун иш стажи ва пенсия ҳисобланиши мумкин бўлган, қонуний бандликнинг янги мақоми – “ўзини ўзи банд қилган шахс” тартиби жорий этилди.

Унга кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб сартарошлик, дурадгорлик, чилангарлик, миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш, репититорлик қилиш, ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бориш, видео ва фотосуратга олиш хизматлари каби 67 хил фаолият турлари билан шуғулланувчилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта бошладилар.

Қонуний мақомга эга бўлиш учун ҳеч қандай меҳнат шартномаси керак эмас, диплом ҳам аҳамиятсиз – 67 турдаги иш ёки хизматдан бирортасини уддалай олишнинг ўзи етарли. Ягона талаб – ўзини ўзини банд этган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш.

Ўзини ўзи банд этган шахс йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлайди. Бу миқдор 2020 йил учун 111 500 сўмга тенг бўлиб, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатади. Яна бир муҳим жиҳат, ўзини ўзи банд этганлар даромад солиғидан ҳам озод этилади.

Ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказиш мутлақо бепул. “Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиш мумкин. Бунда фойдаланувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ПИНФЛ) киритиши ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити ёрдамида шахсини тасдиқлаши керак. Шундан сўнг фаолият тури танланади. Мобил иловада ўзини ўзини банд қиладиган шахслар учун қонунчиликда белгиланган 67 фаолият тури автоматик тарзда шаклланади. Фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида улардан бир нечтасини танлаш имконига эга. Рўйхатдан ўтишда фаолият олиб борадиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар)ни ҳам белгилаш муҳим.

Якунловчи босқич – фойдаланувчига рўйхатга олинганини тасдиқловчи** матрицали штрих код (QR код) юборилади.** Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги маълумотлар Солиқ тўловчиларнинг ягона реестрига киритилади.

Бундан ташқари, электрон солиқ хизматлари портали – my.soliq.uz орқали ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин.

Жорий йилнинг 16 октябрь ҳолатига Фарғона вилоятида ўзини ўзи банд қилганлар сони 53 669 нафарга етди. Ўзини ўзи банд қилганлар сони энг юқори бўлган учта ҳудуд қуйидагилар👉

Қува тумани – 4 742 нафар;
Олтиариқ тумани – 4 064 нафар;
Бувайда тумани – 3 950 нафар.

Соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганларнинг энг кўпи қуйидаги фаолият турларига тўғри келмоқда👉

🔵Маиший хизматлар соҳасини (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш, бўяш ва бошқалар) танлаганлар – 16 048 нафар;

🔵Қишлоқ хўжалиги соҳасида (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш) – 9 358 нафар;

🔵Ижтимоий хизматлар соҳасида (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халқ табобати) – 9 278 нафар фуқаро банд.
21-oktabr – O`zbek tili bayrami kuni munosabati bilan barchangizni tabriklaymiz!

Qadring baland bo`lsin, ona tilim!

Farg`ona viloyati davlat soliq boshqarmasi
Фарғона вилояти ДСБ бошлиғининг 1-ўринбосари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди

Пандемия даврида бюджет тушумлари прогноз кўрсаткичларини бажаришда фаол иштирок этган Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мақсудхон Маматханов “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

М.Маматхановнинг мамлакатимиз иқтисодий барқарорлиги ва юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларида муваффақиятлар тилаймиз! Ютуқларингиз бардавом бўлсин!

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Экспортолди молиялаштириш учун компенсация ва кафилликлар тақдим этилади

“Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга:

👉 экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:

миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда;
чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этади;

👉 тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради;

👉 ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича юқорида белгиланган миқдорлар ва шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар тақдим этади;

👉 тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини 2 бараварга камайтирилган миқдорда ундиради.

Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

🏦 Агентликка юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун унинг ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилади
#савол_жавоб

ҚҚСнинг ортиқча тўланган суммасини қайтариш бўйича “ҚҚСни қайтариш бот” орқали ариза бердим, кейинги жараённи тушунтириб беринг?

Жорий йилнинг 14 августида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сонли қарори қабул қилинди.

📃Ҳужжат билан “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди. Унга мувофиқ ҚҚС суммаси ўрнини қоплашнинг янги шартлари ва тартиби белгиланди.👉

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш масаласи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни 2 икки усулда амалга оширилади: 7 кундан кечиктирмай (тезлаштирилган тартиб) – йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига (“0” ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига; 60 кундан кечиктирмай (умумий тартиб) – бошқа корхоналарга.
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ‼️2020 йил 23 октябрь

IV чорак учун:

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни

(Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми).
——————————————-
#налоговая_отчетность

🗓 Напоминаем ‼️ 23 октября 2020 года последний день

за IV квартал:

- уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает пять миллиардов сумов.

(часть вторая статьи 340 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб

Ҳовли жойларнинг суғорилмайдиган, лалмикор ва фойдаланилмайдиган қисмидан солиқ ундириладими?

Солиқ кодексининг 435-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базаси ҳисобланади.

Яъни, суғориладиган ва суғорилмайдиган ер майдонларига алохида- ахлохида солиқ ставкалари қўлланилган ҳолда солиқ ҳисобланади.

Шунингдек, ажратилган ер майдонидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликдан қатъий назар ер солиғи ҳисобланиб, солиқлар тўланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_НКМ
#Онлайн_ККМ

Онлайн назорат-касса машинаси — замонавий, шаффоф ва қулай

🔹Бугунги кунда Республикамиз бўйлаб 58 мингдан ортиқ онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал касса ўрнатилган.

🔹Ушбу қурилмаларнинг қулайликлари сабаб 30 мингдан ортиқ 📊тадбиркорлик субъектлари муддатидан олдин мазкур тизимдан фойдаланишга ўтди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Barcha ichki ishlar xodimlarini bugungi kasb bayrami bilan samimiy tabriklaymiz!

Halol mehnatingiz bilan yurtimiz tinchligini ta'minlashda, xalqimizga xizmat qilishda aslo charchamang!

Farg'ona viloyati davlat soliq boshqarmasi
#биласизми?

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текшируви 2021 йил 1 январгача тўхтатилган, жиноят иш доирасида ёки юридик шахс тугатилганлиги муносабати билан ўтказилаётган солиқ текширувлари бундан мустасно.
#солиқчи_кўмакчи #савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Бизнинг маҳалламиздаги кичик савдо дўконида онлайн НКМ ўрнатилган. Аммо савдо қилганимда чек бермади. Мен онлайн касса чекини сўраганимда, сотувчи қонун бўйича биз ҳали онлайн касса тизимига ўтмаганмиз, шунинг учун онлайн касса чекини беришга мажбур эмасмиз деб жавоб берди. Сотувчининг бу жавоби тўғрими

🔵 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтган тадбиркорлик субъектлари ушбу қурилмалардан белгиланган талабларга мувофиқ бўлган харид чекини харидорларга беришлари шарт.

🧾 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган харид чекида :

✔️ товарлар номи;
✔️миқдори;
✔️қиймати (нархи);
✔️суммаси;
✔️ҚҚС тўловчиси бўлганда ҚҚС ставкаси ва суммаси;
✔️ шунингдек QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади.

Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

‼️Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт .

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркрорлик субъектлари томонидан фискал хотирали НКМлар тегишли ДСИлардан рўйхатдан чиқарилади.


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram