Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Экспортолди молиялаштириш учун компенсация ва кафилликлар тақдим этилади

“Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга:

👉 экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:

миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда;
чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этади;

👉 тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради;

👉 ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича юқорида белгиланган миқдорлар ва шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар тақдим этади;

👉 тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини 2 бараварга камайтирилган миқдорда ундиради.

Қарор билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

🏦 Агентликка юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун унинг ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
#солиқчи_кўмакчи
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2020 йил 1 ноябрдан Солиқ соҳасида қандай янгиликлар бор

👉 Айрим солиқ имтиёзлари бекор бўлади:

🏞 Ер солиғи бўйича:
соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари
;

⛲️ аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;

🏖санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса, солиқ солинадиган ер участкалари;

📈 объектлардан фойдаланилмаган тақдирда, бундай ер участкаларига нисбатан ер солиғининг оширилган ставкалари татбиқ этилади.

🏢Мол-мулк солиғи бўйича:

🏥🏨туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари.

✍️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган 📉 ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколатига эга бўлади.

👉 Давлат солиқ қўмитаси ЭҲФ тизимида 2020 йил 1 ноябрдан бир қатор енгилликларни амалиётга тадбиқ қилинганини маълум қилади

👉 2020 йил 1 октябрдан айрим солиқ имтиёзларини қўллаш муддати тўхтатилганди

👉2020 йил 1 октябрдан ортиқча солиқ тўловларини ҳисоблашнинг мутлақо янгича тизим ⚙️ишга туширилганди

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Риэлторлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси пасайтирилади

“Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди (ПФ-6098, 30.10.2020 й)

🔰Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан:

👉 2022 йил 1 январгача умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади;

👉 риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;

👉 қурилиш корхоналарига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан ишчилар ёллашга рухсат берилади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича янги чоралар белгиланди.

✍️2020 йил 20 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори қабул қилинди.
Янги қарор билан:
🔍 “Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом;
🏦 “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида”ги низом;
💰 “Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби ва муддатлари белгиланди

Унга кўра, солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари электрон тарзда солиқ органи қарори билан 10 кун муддатгача қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади👉

солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганда;

камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномага тушунтиришлар ёки тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ органи талаб қилган ҳужжатларни тақдим этмаганда;

солиқ текшируви ўтказаётган солиқ органи мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудуд ёки бинога киришига тўсқинлик қилганда;

солиқ тўловчи кўрсатилган манзилда йўқ бўлганда.

Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд қарори билан амалга оширилади.

Солиқ органининг банк ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида солиқ органи судга мурожаат қилмаган тақдирда, банк томонидан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағи операциялари тўхтатилиши бекор қилинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори билан “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида” Низом
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди

📃Ҳужжат билан ер ва мол-мулкни 🏕 солиққа тортишда баҳолаш ва ҳисоблаш бўйича замонавий механизм ⚙️жорий этилмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқларни тўлаш муддатлари қандай кечиктирилади

📌Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2020 йилдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 776-сон қарори қабул қилинди.

🔹Қарор билан қабул қилинган Низомда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби белгиланган👉

мол-мулк солиғи;
ер солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
айланмадан олинадиган солиқ.

🔹Низом СКнинг 100 ва 101-моддаларига мувофиқ қабул қилинган ва унда қуйидагилар назарда тутилган:

👉 солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини бериш тартиби;

👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш тартиби;

👉 маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга, башарти унинг молиявий аҳволи ушбу солиқни тўлашга имкон бермаса, бироқ кўрсатилган солиқ тўловчида бундай солиқни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилган муддат мобайнида тўлаш имконияти юзага келади деб тахмин қилиш учун етарлича асослар (СК 100-м.) мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги ариза ва бошқа зарур ҳужжатлар манфаатдор шахс томонидан тегишли ваколатли органга электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор манфаатдор шахсдан ариза олинган кундан эътиборан 30 кун мобайнида қабул қилинади.

Солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш бўйича ваколатли органлар – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📌2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар ҳам тушум ҳажмидан қатъи назар ҚҚС тўлашга ўтадилар:

👉 Алкоголь маҳсулотлари🍷, шу жумладан, пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчалари;

👉 Бозор ва 🏪савдо комлекслари.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📌2021 йил 1 январдан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий воситаларни ҳар йиллик мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинди.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқ етиштиришда сув ресурсларини ҳисобга олиш воситалари мавжуд эмаслиги ва фойдаланиладиган сув ресурсларининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув ресурслари истеъмолининг нормативларига кўра аниқланади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Йилига бир марта ижтимоий солиқ – меҳнат стажи ҳисобланиши учун қулай имконият

📌 Қуйидаги жисмоний шахслар йилига камида 1 базавий ҳисоблаш миқдорида (2021 йил 1 февралдан 245 минг сўм) ижтимоий солиқ тўласалар, меҳнат стажи ҳисобланиши имкониятига эга бўладилар. Ушбу солиқ 📆ҳисобот йилининг 1 декабригача тўланиши белгиланган.

а) ихтиёрий тартибда:

👉 ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар;
👉 меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан;

б) мажбурий тартибда:

👉 “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари томонидан улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида;

👉 деҳқон хўжаликлари, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар (бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди).
#қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди.

2021 йил 1 июлга қадар:

Ўзбекистон фуқароларининг ҳамда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРи ЖШШИР билан ўзаро бирлаштирилади;

СТИР мавжуд бўлмаган фуқароларни
ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилади.
#қонунчиликдаги_янгиликлар #имтиёз

Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиёзлари берилди
#солиқ_кодекси
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди

✍️ Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги ЎРҚ-689-сон Қонуни қабул қилинди.

📘Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.

Унга кўра:
▫️Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш

▫️ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма маблағлар

🗓2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик фаолият турлари рўйхатига киритилади

🚕 Президент қарорига кўра 2021 йил 15 майдан 2022 йилнинг сўнггига қадар жисмоний шахсларга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси хизмати кўрсатишга рухсат берилди.
__________________________
#новое_в_законодательстве

Услуги такси вошли в перечень видов деятельности, которыми могут заниматься индивидуальные предприниматели

🚕 Согласно постановлению Президента, в экспериментальном порядке с 15 мая 2021 года до конца 2022 года физическим лицам разрешено оказывать услуги такси в качестве ИП.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

📝“Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5138-сонли қарор қабул қилинди.

Қарорга кўра, тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва енгилликлари👉

иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларида маҳсулот етиштириш билан шуғулланаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритишлари мумкин;

иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида тўланади.

Шунингдек,

уй-иссиқхона мажмуалари қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрга қадар;

ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабрга қадар божхона божидан озод этилди.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари жорий этилади

📝«Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарор имзоланди.

Мазкур қарор билан:

2021 йил 1 июндан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган бир дона тухум учун 50 сўм ҳамда бир килограмм парранда гўшти учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади;

2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлар бундан мустасно.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Транспорт воситалари учун утилизация йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан транспорт воситалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Транспорт воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай солиқ органига, фақат Ўзбекистонда сотиш учун ишлаб чиқарилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғими ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этади ва сотилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғимини тўлайди.

Экспорт бозорларида сотиш учун ишлаб чиқарилган автомобиллар маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ички бозорга сотилган тақдирда, ишлаб чиқарувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай утилизация йиғимини тўлайди.

❇️Утилизация йиғими 100% миқдорида даромадлар бўйича ғазначилик шахсий ҳисобварағига тушади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун қабул қилинди

Президент “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) имзолади.

Мазкур қонун билан Солиқ кодексига айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи махсус солиқ режими киритилди.

Алоҳида ҳудудлар сифатида қуйидагилар белгиланди:
– Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
– Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
– Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.

Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
- тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
- ижтимоий солиқ бўйича – юридик шахслар учун – 1 фоиз (бюджет ташкилотлари бундан мустасно), ЯТТлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

Қонунда давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этиши ҳам белгиланди.

Қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):
– олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;
– олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.
– Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан белгиланган дастурларда қатнашиб олинган бонуслар, пул мукофотлари тарзидаги пул тўловларидан ҳам солиқ ундирилмайди.

2022 йил 1 январгача даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек қуйидагилар бўйича пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди:
– туризм, транспорт ва умумий овқатланиш билан банд тадбиркорларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича;
– 2020 йилда ҳисобланган ва қийинчиликлар билан юридик шахслар томонидан тўланмаган уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича;
– 2020 йил 15 майдаги ҳолатга кўра қарздорлиги мавжуд бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқлар, пенялар ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича.

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун:
– фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;
– ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги ставкада тўлайди;
– юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади.

Қуйидагилар мол-мулк, ер, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан, ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:
– 2024 йил 1 январгача
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳри ва тумани учун “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари;
– 2024 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари. Солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси фойда солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
– 2026 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларининг мазкур тоифаси фойда солиғидан ҳам озод қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади

“Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6314-сон, 15.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:

👉 қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

👉 алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.

2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи ЯТТга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

2021 йил 1 октябрдан тегишли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг назорат функциялари бекор қилинади.

🔰 2022 йил 1 январдан:

👉 назорат қилувчи органлар тадбиркорлар фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади;
👉 Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлар фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлар розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этади;
👉 Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда юритилади;
👉 тадбиркорлар фаолиятида текширувлар қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилгандан сўнг амалга оширилади (солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасидаги текширувлар бундан мустасно).

🖥 2022 йил 1 апрелгача тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилади.

📊 2022 йилдан тадбиркорларга маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.