Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
☺️ 🎧 Ўқинг ёки Тингланг !!!

📝Давлат солиқ қўмитасига йўлланган саволларга эндиликда аудио форматда ҳам жавоб олишингиз мумкин.

Жавоблар қўмитанинг расмий @soliqnews телеграм-канали орқали #савол_беринг_жавоб_берамиз рукни остида бериб борилади.

Саволларингизни 👉 @DSQPressa манзилига нафақат ёзма балки овозли аудио кўринишида юборишингиз ҳам мумкин.

👍Марҳамат, #савол_беринг_жавоб_берамиз.
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: 🏘 Агар фукаро турар ва нотурар жойларини сотса, ушбу сотган суммасидан даромад солиғи тўлайдими, агар тўласа қай тартибда ва қайси суммадан тўлайди?

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: ♻️ Воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун ЭҲФ тўлдириш тартиби қандай?
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: 🚙 Автотранспорт воситаси отадан совға тариқасида олинганда даромад солиғи тўланадими?

@ferganasoliq
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун аввалги тартиб қандай эди ва ҳозир қанақа Таққослаб беринг.

✖️🚶🏻‍♂️Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энди ҳудудий меҳнат бўлимларига бормайди.

✔️📲 Мобил телефони орқали солиқ органларидан рўйхатдан ўтади ва 📃 матрицали штрих код (QR-код)га эга электрон маълумотнома олади.

✖️📄 Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси олганликлари учун бир ойга 111 500 сўм, 3 ойга 312 000 сўм, 6 ойга 580 000 сўм, 9 ойга 825 000 сўм, 12 ойга ёки 1 йилга 1 млн.сўм тўлар эди. Энди гувоҳнома ва тўловлар бекор бўлди.

🗓 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % ҳажмида (111 500 сўм) тўлайди ва рўйҳатдан ўтган санадан унга иш стажи ҳисобланади.

👍 👵🏻🧓🏻 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Корхонамизнинг асосий фаолияти қурилиш-монтаж ишларини бажариш. Корхонамизга ер участкаси ажратилган бўлиб, унда кўп квартирали уй барпо этилади. Бу уйдаги квартиралар сотилади. Ушбу ер участкаси учун ер солиғи тўланадими

🔵 Ҳа, тўланади. 🏗 Ер участкасида қурилиш ташкилоти хўжалик фаолиятини юритади, сабаби ер участкасидан фойдаланиш фойда 💰 олиш билан боғлиқ.

✔️Шу боис унга қурилиш даврида ҳам, уй-жойни фойдаланишга топширишнинг давлат қабулидан кейин ҳам солиқ солинади.

🏢Қурилиш ташкилоти томонидан кўп квартирали уйдаги барча бинолар сотилган ва кадастр ҳужжатлари янги мулкдорларга қайта расмийлаштирилгандан кейин, мазкур қурилиш ташкилотида ушбу бинолар эгаллаган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугайди.

❗️Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.
(Солиқ кодекси 427-моддаси 2-қисми).
#солиқчи_кўмакчи #савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Бизнинг маҳалламиздаги кичик савдо дўконида онлайн НКМ ўрнатилган. Аммо савдо қилганимда чек бермади. Мен онлайн касса чекини сўраганимда, сотувчи қонун бўйича биз ҳали онлайн касса тизимига ўтмаганмиз, шунинг учун онлайн касса чекини беришга мажбур эмасмиз деб жавоб берди. Сотувчининг бу жавоби тўғрими

🔵 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтган тадбиркорлик субъектлари ушбу қурилмалардан белгиланган талабларга мувофиқ бўлган харид чекини харидорларга беришлари шарт.

🧾 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган харид чекида :

✔️ товарлар номи;
✔️миқдори;
✔️қиймати (нархи);
✔️суммаси;
✔️ҚҚС тўловчиси бўлганда ҚҚС ставкаси ва суммаси;
✔️ шунингдек QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади.

Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

‼️Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт .

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркрорлик субъектлари томонидан фискал хотирали НКМлар тегишли ДСИлардан рўйхатдан чиқарилади.


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram