FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Audio
#Аудио
#ғийбат #озор #мўмин

Ғийбатда ҳам мўминга озор бор

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.

Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.

Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЗР СОҲИБИ НАЗР ҚИЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ ГЎШТИДАН ЕЙИШИ МУМКИНМИ?
#назр #вожиб

1162-CАВОЛ: Дадам яқинда жарроҳлик амалиётига киришларидан олдин назр қилдим, яъни Aллоҳга ваъда қилдим, инша Аллоҳ жарроҳлик амалиётидан шифо топиб чиқсалар, битта мол сўйиб эҳсон қиламан деб. Шу назр қилинган гўштни ман ейишим мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Кўзлаган мақсади ҳосил бўлса, назрни адо этиш вожиб бўлади. Қурбонликдан бошқа ниятда, мисол учун, «Фалон ҳожатим раво бўлса, жонлиқ сўяман (дардга даво топилиши, мушкулотларнинг ариши, сафардагиларнинг эсон-омон қайтиб келиши ва ҳоказо)» деган ниятда жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақа олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда назр соҳиби ва унинг аҳли ҳамда бой инсонлар назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди.

قوله: أي مصرف الزكاة والعشر... وهو مصرف أيضا لصدقة الفطر والكفارة والنذر وغير ذلك من الصدقات الواجبة كما في القهستاني

“Закот ва ушрни олишга ҳақли тоифа фитр садақаси, каффорат, назр каби вожиб садақаларни олиш учун ҳақли ўрин ҳисобланади. “Кўҳистоний”да шундай келган”. (Раддул муҳтор).

وأما ما عدا هذه الثلاثة كدماء الكفارات كلها والنذور وهدي الإحصار وهدي التطوع إذا لم يبلغ الحرم" فلا يجوز له الأكل منه ولو فقيرًا ولا لمن بينهما ولاد أو زوجية، ولا لغني بل لكل من لا تحل له الزكاة

“Кишининг (ўзи сўйган) назр ва каффорат учун сўйилган жонлиқлар, иҳсор(ҳаждан тўсилган), ҳарамга етиб бормаган ихтиёрий қурбонликлардан гарчи фақир бўлса ҳам ейиши мумкин эмас. Шунингдек, орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борлар ҳамда бой шахслар ея олмайди. Умуман олганда закот олиши ҳалол бўлмайдиган кишиларнинг бу жонлиқдан ейиш мумкин эмас”. ("Ғунятун носик" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСЛОМИЙ БАНКЛАРДАН ПУЛ ОЛСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Исломий банкларни топиб пул олсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, агар банк исломий қоидалар асосида ишласа, у билан ҳамкорлик қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#талоқ #Арш

Талоқ сўзи билан Арш ларзага келадими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#талоқ #Арш

Талоқ сўзи билан Арш ларзага келадими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲУСНБУЗАРДАН СУВ ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳуснбузардан игнани учичалик сув чиқса, таҳорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танадан чиққан қон, йиринг ёки сариқ сув атрофга тарқаладиган, яъни оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузади. Бу нарсалар чиқсаю оқмайдиган даражада бўлса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИЛАДИМИ?
#азон #салавот

1163-CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиладими ёки шу калиманинг ўзи қайтариладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин шу калимани ўзини такрорлаб турилади. Хоссатан шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш ҳадисларда келмаган. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда саловат айтиш ҳақидаги умумий тавсияларга биноан ва зикр ўрни бўлгани учун бу вақтда ҳам саловат айтиш жоиз. Бу ўринда айтилмаса ҳам, аслида азон тугагандан кейин саловот айтиш ва дуо қилишга буюрилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

إذا سمعتم المؤذن فقولوا مثل ما يقول، ثم صلوا علي فإنه من صلى علي صلاة صلى الله عليه بها عشرا ثم سلوا الله لي الوسيلة، فإنها منزلة في الجنة لا ينبغي إلا لعبد من عباد الله وأرجو أن أكون أنا هو، فمن سأل لي الوسيلة حلت له الشفاعة. رواه مسلم

"Муаззин (азони)ни эшитсангиз, у айтган сўзни айтинг. Кейин менга салот айтинг. Чунки ким менга битта салот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салот айтади. Кейин Аллоҳ таолодан менга васила сўранглар. У жаннатдаги манзила (мартаба)дир. У Аллоҳ таолонинг бандаларидан биригагина лозим бўлади (насиб қилади). Ўша банда мен бўламан деб умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоат етади", деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#бепарволик #оқибат

Бепарволик билан гапиришнинг оқибати!

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#бепарволик #оқибат

Бепарволик билан гапиришнинг оқибати!

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЛА АСРАБ ОЛИШ
#бола_асраб_олиш
#насаб

1164-CАВОЛ: Опамни фарзанди йўқ. Кўп йил даволандилар. Кимдир бола асраб олса ва унга меҳр берса ўзи ҳам фарзанд кўришини айтибди. Сўрамоқчи бўлганим динимизда бола асраб олишга рухсат берилганми? Рухсат бўлса қандай ҳукмлар бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Динимизда бола асраб олишга рухсат берилади, аммо унга қуйидаги шартлар қўйилган:

1. Асраб олинган болани ўз отасига нисбат берилиши;
Болани ўз отасини номи билан чақириш (яъни сени отанг менман ёки отанг фалончи, деб ўз отасидан бошқа одамни ота сифатида кўрсатмаслик керак);

Аллоҳ таоло асраб олинган фарзандлар ҳақида шундай марҳамат қилган:

ادْعُوهُمْ لِآَبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِنْدَ اللَّهِ فَإِنْ لَمْ تَعْلَمُوا آَبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا

“Уларни (асраб олинган болаларни) ўз оталари (исми) билан чақирингиз. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангиз, у ҳолда (улар) сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз сабабли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз (билан) қасд қилинган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсиз). Аллоҳ кечиримли ва меҳрибон зотдир” (Аҳзоб сураси 5-оят).

Бу оятлар нозил бўлгунича, одамлар орасида бировнинг боласини ўғил қилиб, ўз ўғилларидек номлаганлар ва жамиятдаги мавжуд тушунча, урф-одатлар ила иш тутишган. Оят нозил бўлгач бу ҳукм ўзгарди.

2. Асраб олинган бола асраб олувчига маҳрам бўлиши;
Болани қарамоғига олишда аввало имкон қадар яқин қариндошларнинг болаларидан (яъни асраб олинаётган бола ўғил бола бўлса аёлнинг, қиз бола бўлса эрнинг ака-ука ёки опа-сингилларининг болаларидан) бирини қарамоғига олиши керак. Чунки улар ўртасида насаб жиҳатидан маҳрамлик бор. Бордию яқин қариндошлардан бола олиш имкони бўлмай, бегона бола олинса ва у қиз бўлса, асраб олувчи эрнинг эмизикли ҳолатдаги опа-сингиллари ёки ака-укаларининг аёллари икки ярим йил ичида болани эмизсалар ёки уларнинг сути ичирилса, асраб олувчи эрнинг жияни ҳисобланиб, маҳрамига айланади. Агар асраб олинган бола ўғил бўлса, асраб олувчи аёлнинг эмизикли ҳолатдаги опа-сингиллари ёки ака-укаларининг аёллари ўша ўғил болани эмизсалар асраб олувчи аёлга жиян бўлгани учун, маҳрам ҳисобланади (икки ярим йилдан сўнг эмизиш ёки болага юқорида зикр қилинган аёллардан бошқаларнинг сутини ичириш билан маҳрамлик собит бўлмайди). Шундай йўл билан бир оилада номаҳрамлар жамланиб қолишининг олди олинади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши ўз жиянлари Урва розияллоҳу анҳуга шундай ҳикоя қилиб берадилар. Афлаҳа исмли эмикдош амаким киришга изн сўраган вақтда у кишидан ўзимни олиб қочдим ва рўмолни ўраб олдим. Сўнг бу ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берганимда:

... لا تَحْتَجِبِي منه، فإنَّه يَحْرُمُ مِنَ الرَّضَاعَةِ ما يَحْرُمُ مِنَ النَّسَبِ ( رواه مسلم)

"Унинг олдида рўмол ўрашингизга ҳожат йўқ, чунки насаб жиҳатидан маҳрамлик собит бўлганидек эмикдошлик сабабли ҳам маҳрамлик ҳосил бўлади", дедилар (Имом Муслим ривоятлари).

3. Асраб олинган боланинг мерос олмаслиги;
Асраб олинган бола ва асраб олувчиларнинг ўртасида насабий алоқаси бўлмаса, бир-бирларидан мерос олишлари жоиз бўлмайди. Балки қўлларида қолган мулклар насабий меросхўрларнинг ҳаққи ҳисобланади.

Бола асраб олишдан мақсад, кўп болалик оилаларга ёрдам бериш ёки етимнинг бошини силаш савобини топиш бўлмоғи лозим. Ҳеч қачон асраб олинган бола ҳақиқий фарзанд бўлмайди. Агар асраб олинган фарзанддан келажакда боқувчига ҳеч қандай наф тегмаса, аксинча зарар етган тақдирда ҳам бундан афсусланмаслик керак бўлади, акс ҳолда қилинган хизматнинг савоби бекор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАСБЕҲ НАМОЗИДА САЖДАИ САҲВ ҚИЛГАНДА ҚАЙСИ ТАСБЕҲЛАРНИ АЙТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир маърузада руку ва саждада 10 марта "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар" деб айтиларкан. Агар бу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолса, унда нима дейиш керак "Субҳана роббиял аълаа" ни айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тасбеҳ намозида саждаи саҳв қиладиган бўлса, унда тасбеҳ намозининг тасбеҳлари айтилмайди. Чунки тасбеҳ намозида 300 та "Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар", тасбеҳи бўлади. Саждаи саҳвда ҳам бу тасбеҳларни айтса, тасбеҳлар сони ҳадисда зикр қилинган миқдордан ортиб кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

79-дарс. Мийқотдан эҳромга кириш масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉
Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77 - 78

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

79-дарс. Мийқотдан эҳромга кириш масаласи

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИР НЕЧТА МАСЖИДЛАРДАН ЭШИТИЛАДИГАН АЗОННИНГ ҚАЙСИ БИРИГА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ?
#азон #намоз

1165-CАВОЛ: Мен қишлоқда яшайман. Уйимизга атрофдаги қишлоқ масжидларидан азон эшитилади. Шуларнинг қайси бирига жавоб берамиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Биринчи эшитилган азонга жавоб берилади.
Азонга жавоб бериш мустаҳаб саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида азонга жавоб беришга тарғиб қилганлар. “Ҳошиятут таҳтовий” китобида бундай дейилган:

"وإذا تعدد الأذان یجیب الأول" مطلقاً سواء کان أذان مسجده أم لا؛ لأنه حیث سمع الأذان ندبت له الإجابة، ثم لایتکرر علیه في الأصح ".

“Азон кўп бўлса, биринчисига жавоб беради. Бу маҳалла масжидидаги азон бўладими-йўқми, фарқи йўқ. Чунки азонни эшитган вақтда жавоб бериш мустаҳабдир. Энг тўғри сўзга кўра, кейинги азонларга жавоб бериш мустаҳаб бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#йўловчи #озор #йўл

Йўловчиларга озор берманг!

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#йўловчи #озор #йўл

Йўловчиларга озор берманг!

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УСТОЗ ЎҚУВЧИНИ УРГАН ЖОЙЛАРИГА ДЎЗАХ ЎТИ ТЕГМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дин илмини ўрганаётганда устоз ўқувчини қайси жойларига урган бўлса, талабанинг ўша жойларига дўзах ўти тегмас экан. Шу гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гапнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Валлоҳу аълам.
(Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг “Болаларни уришнинг шаръий ҳукми” рисоласидан).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚИСҚА МУДДАТГА УЙИГА КЕЛГАН МУСОФИР НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#намоз #сафар

1166-CАВОЛ: Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз Қўқон шаҳрига киришингиз билан муқим ҳолатга ўтасиз ва намозларни тўлиқ ўқишни бошлайсиз. Уйингизга етиб боришингиз шарт эмас. Агар сиз шаҳрингизга кириб, у ерда тўхтамай, чиқиб кетсангиз ҳам тўлиқ ўқийсиз. Айрим одамлар айнан ўзининг уйига етиб келиш билан намозни тўлиқ ўқишни бошлайди, деган тушунчада бўлади. Бу хато фикрдир. Шунингдек, шаҳарга яқин келиб, ҳали шаҳарга кирмаган бўлсангиз ҳам мусофир ҳукмида қоласиз.

Бу ҳақида “Бадоеус саное” китобида қуйидаги маълумотлар айтилган:

فالمسافر إذا دخل مصره صار مقيما سواء دخلها للاقامة أو للاجتياز أو لقضاء حاجة والخروج بعد ذلك

“Мусофир ўз шаҳрига кирганда муқимга айланади. У шаҳрига шу ерда қолиш мақсадидами ёки ўтиб кетиш учунми ё бирор ҳожатини битириб, чиқиб кетиш учун кирганми, фарқи йўқ (яъни тўлиқ ўқийди)”.

وإذا قرب من مصره فحضرت الصلاة فهو مسافر ما لم يدخل لما روى أن عليا رضى الله عنه حين قدم الكوفة من البصرة صلى صلاة السفر وهو ينظر إلى أبيات الكوفة

“Мусофир ўз шаҳрига яқинлашиб қолганда намоз вақти кириб қолса, кирмагунича мусофир бўлиб туради. Бунинг далили шуки, ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Басрадан Кўфага келаётганда мусофир ҳолида намоз ўқиган. Ҳолбуки Кўфадаги уйларни кўриб турган эдилар”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #намоз
#фарз #вожиб #вақт

Намоз ўқиётганда вақти чиқиб кетса, қандай йўл тутиш керак?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar