FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АВЛИЁЛАР НОМИГА АТАБ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ
#назр

46-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла сингари) пиширишади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бирор жонлиқни Аллоҳ таолодан ўзгага атаб сўйиш, мутлақ мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ

«У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий) ҳаром қилди...» (Бақара, 173).

Ҳазрати Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

لَعَنَ اللهُ مَنْ ذَبَحَ لِغَيْرِ اللهِ

яъни: “Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, – деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, мусумон инсон бошига қандай мушкил иш тушса унинг кушойиш бўлишини фақат Аллоҳ таолодан сўраши, шариатга хилоф тарзда турли хурофотларга берилмаслик лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
46-savol
Fatvo hay'ati
АВЛИЁЛАР НОМИГА АТАБ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ
#назр

46-CАВОЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
"ЎҒИЛ КЎРСАМ ИККИТА ҚЎЙ СЎЯМАН" ДЕЙИЛСА, НАЗР ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#назр

504-CАВОЛ: Тўртта қизим бор. Яна фарзанд кутаяпмиз. Ўғил фарзанд берса, 7 кунлигида иккита қўй сўяман, деб ният қилганман. Мана шу ниятим ақиқага кирадими ё назрга кирадими? Назр ҳақида менда билим йўқ. Назр қилинса, назр қилган одам ея олмас экан, оила аъзоларичи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир ишни талаффуз қилмасдан ният қилишнинг ўзи билан назр бўлиб қолмайди. Лекин овоз чиқариб, “Агар ўғил кўрсам, Аллоҳ йўлида иккита қўй сўяман”, дейилса, бу назрга айланади.

Назр” луғатда, яхшилик ёки ёмонликка ваъда қилишни билдиради. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, киши бирор ишни қилишини, албатта лозимлигини ўзига огоҳлантириш бўлиши учун назр қилади. Шариат истилоҳида эса, аслида шаръан лозим бўлмаган, балки қилиш қилмаслик ихтиёрли бир ишни маълум лафзлар билан ўзига лозим қилиб олишни, назр, деб аталади. “Баҳрур Роиқ” китобида шундай келган: “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийға, яъни сўздир. Унинг шарти эса, оқил ва балоғатга етган бўлишдир” (4-жуз, 300-бет).

Назр мутлақ ёки муқайяд бўлиши мумкин. Масалан, кишининг “Аллоҳ учун зиммамда фалон иш бор”, “Зиммамда назр бор”, “Молим садақадир” ёки “Агар фалон ишни қилсам ҳаж қилиш, умра қилиш зиммамга лозим бўлсин, “Беморлигим тузалса, фалон ракат нафл намоз ўқийман, нафл рўза тутаман” ва бошқа шу каби зиммага лозим бўлишни ифода қилувчи лафзларни айтишга ўхшаш. Омма халқ орасида “Агар фарзанд кўрсам, Аллоҳ йўлида фалон сўм садақа қиламан, жонлиқ сўяман” ёки “Агар фалон ишим амалга ошса, фалон кун рўза тутаман” каби жумлалар билан назр қилиш кўп учрайди. “Агар мана бу ишим амалга ошса, жонлиқ сўяман”, деб назр қилганда назр қилувчи хоҳ бой бўлсин, хоҳ фақир бўлсин сўйиладиган жонлиқнинг гўштидан еёлмайди.

Бу ҳақда “Табйинул Ҳақоиқ” китобида қуйидагича келган: “Агар жонлиқ сўйишни назр қилган бўлса, назр қилувчининг ўзи ҳам емайди ва нисобга қодир бўлган кишиларга ҳам унинг гўштидан едиролмайди. Бунинг йўли фақирларга садақа қилиш бўлиб, садақа қилувчи ўз садақасидан ўзи ҳам емайди бой кишиларга ҳам едира олмайди”, дейилган. (6-жуз, 486-бет, Қурбонлик китоби) “Баҳрур Роиқ” китобида эса: “Назр қилувчи назр қилинган жонлиқ гўштидан отасига ва бобосига улар қанча юқори бўлса ҳам, фарзандига ва фарзандининг болаларига улар қанча паст бўлса ҳам едира олмайди”, дейилган. (2-жуз, 425-бет, Закот китоби).

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, назр қилувчининг ака-укалари ёки бошқа қариндошлари нисобга қодир бой кишилар бўлса, улар ҳам емайди. Фақир бўлсалар, уларга бериш жоиз эканлиги маълум бўлади.

Хулоса шуки, саволдаги “Аллоҳим ўғил фарзанд берса, етти кунлик бўлганида иккита қўй сўяман”, деб ният қилишнинг ўзи билан назр бўлмаган. Шунинг учун Аллоҳ насиб қилиб фарзанд кўрсангиз молиявий имкониятингиздан келиб чиқиб иш қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ТИЖОРАТДА АЛЛОҲНИ ШЕРИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#савдо #назр #шерикчилик

687-CАВОЛ: Бир киши билан тижоратда шерик бўлмоқчи эдим. У киши агар шерик бўлсак, учинчимиз Аллоҳ бўлади, яъни фойдани учдан бирини Аллоҳ учун ажратамиз, деди. Шундай деб, шерикчиликни бошлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шундай шарт билан шерикчиликни бошлаш жоиз. Лекин бу ҳолатда билиш керак бўлган нозик нуқталар бор:
- Бир киши шариатимизда ибодат ҳисобланган, лекин зиммасида бўлмаган амални ўзига вожиб қилиб олиши, назр дейилади. Назр ният ва лафз билан бўлади, фақат ниятнинг ўзи билан назр бўлмайди. Ҳанафий мазҳабига кўра, сўзда “назр” калимаси ишлатилмаса ҳам назр юзага чиқади. Масалан, “Аллоҳ учун менинг зиммамда фалон нарса бор”, дегани каби. (Имом Мавсилий, “Ал-Ихтиёр” китоби, “Кувайт фиқҳ энцеклопедияси”)

Назр қилгандан кейин унга амал қилиш вожибдир. Қуръони каримда аҳдига вафо қилиш ва сўзида туришга буюрилади ва назрларни бажариш талаб қилинади (Моида-1, Исро-34, Наҳл-91).

Кўпчилик уламолар назр қилишни зарари йўқ дейдилар. Лекин Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ва бошқа фақиҳлар назр қилишни макруҳ, деб билганлар. (Имом Нававий, “Ал-Мажмуъ” китоби).

Демак, саволдаги кўринишда шерикчиликни бошлаган кишилар фойдани учдан бирини садақа қилишни назр қилган бўладилар ва токи шерикчилик тугагунча фойдани учдан бирини фақирларга садақа қилиб туришлари шарт. Баъзи сабаблар билан назр қилинган миқдорни чиқармасалар ёки ўзларига ишлатсалар хиёнат ва гуноҳ бўлади.

- Шерикчилик қилувчиларнинг: “Фойдамизнинг учдан бирига Аллоҳ шерик” ёки “Учинчимиз Аллоҳ бўлади”, деган гапидан мақсадлари аниқ бўлсада, бу жумлалар ўтган улуғларимизнинг сўзларида учрамайди. Бу жумлалар Аллоҳ таолога нисбатан одобсизлик ҳисобланади.

Тавсия шуки, шерикчилик қилаётганлар фойдаларидан фақирларга улуш ажратишни назр қилмасдан, масалан: “Фойдани учдан бирини фақирларга ажратамиз, иншааллоҳ”, деб ният қилсинлар. Шунда мабодо фойдадан улуш ажратолмай қолсалар ҳам гуноҳкор бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АЛЛОҲГА БЕРГАН ВАЪДАСИНИ БУЗИБ ҚЎЙСА
#назр

970-CАВОЛ: Aгар инсон Aллоҳга берган ваъдасини бузиб қўйса уч кун рўза тутиб берадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бирор савобли ишни бажаришга Аллоҳ таолога аҳд қилиш ёки муайян нарсани Аллоҳ йўлида ҳадя қилиш ҳақида киши ваъда қилиш – назр қилиш дейилади. Исломда назрга ташвиқот йўқ. Аммо назр қилган одам уни бажариши шарт ҳисобланади. Агар бажармаса бир вожиб амални тарк этган ҳисобланиб, оғир гуноҳкор бўлади ва каффоротини адо этиши лозим.

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Назрнинг каффороти худди қасамнинг каффоротидекдир”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Демак, бир ишни назр қилиб, уни бажара олмаган киши хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
НАЗР СОҲИБИ НАЗР ҚИЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ ГЎШТИДАН ЕЙИШИ МУМКИНМИ?
#назр #вожиб

1162-CАВОЛ: Дадам яқинда жарроҳлик амалиётига киришларидан олдин назр қилдим, яъни Aллоҳга ваъда қилдим, инша Аллоҳ жарроҳлик амалиётидан шифо топиб чиқсалар, битта мол сўйиб эҳсон қиламан деб. Шу назр қилинган гўштни ман ейишим мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Кўзлаган мақсади ҳосил бўлса, назрни адо этиш вожиб бўлади. Қурбонликдан бошқа ниятда, мисол учун, «Фалон ҳожатим раво бўлса, жонлиқ сўяман (дардга даво топилиши, мушкулотларнинг ариши, сафардагиларнинг эсон-омон қайтиб келиши ва ҳоказо)» деган ниятда жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақа олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда назр соҳиби ва унинг аҳли ҳамда бой инсонлар назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди.

قوله: أي مصرف الزكاة والعشر... وهو مصرف أيضا لصدقة الفطر والكفارة والنذر وغير ذلك من الصدقات الواجبة كما في القهستاني

“Закот ва ушрни олишга ҳақли тоифа фитр садақаси, каффорат, назр каби вожиб садақаларни олиш учун ҳақли ўрин ҳисобланади. “Кўҳистоний”да шундай келган”. (Раддул муҳтор).

وأما ما عدا هذه الثلاثة كدماء الكفارات كلها والنذور وهدي الإحصار وهدي التطوع إذا لم يبلغ الحرم" فلا يجوز له الأكل منه ولو فقيرًا ولا لمن بينهما ولاد أو زوجية، ولا لغني بل لكل من لا تحل له الزكاة

“Кишининг (ўзи сўйган) назр ва каффорат учун сўйилган жонлиқлар, иҳсор(ҳаждан тўсилган), ҳарамга етиб бормаган ихтиёрий қурбонликлардан гарчи фақир бўлса ҳам ейиши мумкин эмас. Шунингдек, орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борлар ҳамда бой шахслар ея олмайди. Умуман олганда закот олиши ҳалол бўлмайдиган кишиларнинг бу жонлиқдан ейиш мумкин эмас”. ("Ғунятун носик" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ НАЗР ҚИЛИНГАН ЖОЙДАН БОШҚА ЖОЙДА АМАЛГА ОШИРИШ
#назр

1250-CАВОЛ: Фарзандим соғайиб кетса, Маккага бориб, ўша ерда садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Худога шукр, фарзандим тузалди. Яқин орада ҳажга боришга имконим йўқ. Қилган назримни ўша ерга бормасдан, шу ерда амалга оширсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда Маккага бормай, ўз шаҳар ёки қишлоғидаги муҳтожларга садақа қилиш жоиз. Чунки “Фалон жойда қўй сўйиб, садақа қиламан”, “Фалон куни шунча нафл намоз ўқийман”, “Фалончиларга садақа қиламан”, деб назр қилинса ҳам, айнан ўша жой, вақтда қилиш ёки ўша шахсга бериш шарт бўлмайди. У назрини истаган вақтда ва жойда ёки истаган шахси учун адо қилиши жоиз. Фақатгина назрнинг бериладиган ўрни фақир ва мискин каби закот олувчилар билан бир хил бўлади. Гарчи фақир бўлсалар ҳам ота-онаси, бобо-бувиси, фарзандлари, эри ёки хотинига бера олмайди. Бой кишилар назр қилинган пулни олиши, ҳайвон назр қилинган бўлса, ейишлари дуруст эмас. Бу ҳақида “Мабсути Сарахсий” китобида садақа қилишни назр қилиш мисолида батафсил тушунтирилган:
إما أن يعين الوقت بنذره فيقول: لله علي أن أتصدق بدرهم غدا أو يعين المكان فيقول: في مكان كذا أو يعين المتصدق عليه فيقول: على فلان المسكين ...وفي الوجوه كلها يلزمه التصدق بالمنذور عندنا، ويلغو اعتبار ذلك التقييد حتى لو تصدق به قبل مجيء ذلك الوقت أو في غير ذلك المكان أو على غير ذلك المسكين ...خرج عن موجب نذره
“Киши “Эртага бир дирҳам садақа қилишни назр қилдим”, деб, қиладиган назри учун муайян вақтни айтиши мумкин, ёки “Фалон жойда садақа қилишни назр қилдим” деб, муайян бир жойни айтиши мумкин, ёки “Фалончига садақа қиламан”, деб муайян бир инсонни айтиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасида назр қилинган нарса зиммага лозим бўлиб, қайдлаб айтган нарсаларининг аҳамияти йўқолади. Масалан, айтилган вақтдан, айтилган жойдан ёки айтилган шахсдан бошқага садақа қилса, қилган назрини адо қилган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ БАЖАРИШГА ИМКОНИЯТ БЎЛМАЙ ҚОЛСА
#назр

1275-CАВОЛ: Мен фарзандим соғ-саломат туғилса, битта қўй сўяман деб назр қилгандим. Баъзи бир сабаблар билан қарздор бўлиб қолдим. Ҳозирда қарзларимни узяпман. Табиийки, фарзанд туғилганда қўлимда назр қилгудек пулим бўлмайди. Бу ҳолатда нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Назр масаласида инсон нимани назр қилса, адо қилгунича унинг зиммасида тураверади. Унинг ўрнини қасамнинг каффоратига ўхшаш тўловлар тўлдира олмайди.
Сиз ҳам ҳолатингизга қаранг. Ҳақдорингиз рози бўлса, назрни адо қилинг. Агар ҳақдорлар талаб қилиб турган бўлса, уларнинг ҳаққини адо қилиб, қарзларингиз тугагандан кейин зиммангиздаги назрингизни адо қиласиз. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда иборалар келган.
وقد روي عن محمد قال: إن علق النذر بشرط یرید کونه کقوله: إن شفی اﷲ مریضي أو رد غائبي لایخرج عنه بالکفارة، کذا في المبسوط. ویلزمه عین ما سمی، کذا في فتاویٰ قاضي خان.
“Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг шундай дегани ривоят қилинган: “Агар инсон назрни амалга ошишини истаган шартга боғлаган бўлса, масалан: “Агар беморим тузалса ёки йўқолиб қолган нарсам қайтиб келса (шундай иш қиламан)”, деб назр қилган бўлса, каффорат тўлаш билан назр қилган нарсасини бажарган бўлмайди (“Мабсут” китоби). Назрда нимани назр қилган бўлса, шу айтгани зиммасига лозим бўлади (“Қозихон” китоби)”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БИРОН ИШНИ НИЯТ ҚИЛСА, НАЗР ҚИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#назр

1324-CАВОЛ: 1) Сешанба куни "Пайшанба кунида рўза тутаман" деб ният қилган эдим. Лекин рўза тутиш эсимдан чиқибти. Энди шу рўзани қазоси тутиладими?
2) Ва юқорида айтилган вазиятга кўра, бу сафар таҳажжуд намозини ўқийман деса-ю, лекин кечаси тура олмаса, уни қазосини ўқиб қўядими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл ибодатларнинг қазоси бўлмайди. Бундан ташқари ният қилиб қўйишнинг ўзи билан ибодат зиммага вожиб бўлиб қолмайди. Агар шу куни рўза тутишни назр қилдим ёки назрни ифодалайдиган сўзлар билан айтган бўлсангиз, ана шунда назрга айланади ва тутиб бериш лозим бўлади. Қолаверса, назрни қалб билан қилинмайди, балки тилда айтиш лозим. Фиқҳий манбаларимизда бу борада маълумотлар берилган:
فركن النذر هو الصيغة الدالة عليه وهو قوله: لله عز شأنه علي كذا، أو علي كذا، ونحو ذلك
“Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийғада бўлишидир. “Аллоҳ учун зиммамга шу иш лозим бўлсин”, “Зиммамга шу иш лозим бўлсин” каби назрни ифодаловчи сўзлар бўлиши лозим. (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
"لأن المعول عليه في النذر هو اللفظ... فلا يكفي في ذلك النية وحدها بدونه."
“Назрдаги асосий нуқта лафздир. Шунга кўра назр қилишни лафзда айтмай, қуруқ ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди”. (“Ал-Мавсуъа ал-фиқҳийя” китоби).
Демак, сизнинг “Пайшанба кунида рўза тутаман” ёки “Бу сафар таҳажжуд ўқийман” деб ният қилишингиз билан зиммангизга назр вожиб бўлиб қолмайди ва тутмаганингиз учун қазоси лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ
#назр #қурбонлик

1390-CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёлимнинг акаси муҳтож бўлгани учун унга бердим. Аёлим уларнинг уйига борганда ўша гўштдан ебди. Бу гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Назр қилувчи киши қилган назридан ўзи, аёли, фарзандлари ва ота-онаси ейишлари мумкин эмас. Назр қилинган нарса фақирларнинг ҳақи ҳисобланиб, уни бойлар ва юқорида саналган шахслар ейиши мумкин эмас. Аёлингизнинг акаси ҳам фақир бўлса, яъни закот оладиган тоифадан бўлса, унга бериб тўғри қилгансиз. Назр қилган гўштни унга топширганингиздан кейин гўшт унинг мулкига айланади. Мулкига ўтгандан кейин уни ейиши мумкин бўлмаган инсонларга берса, улар ейишлари мумкин. Бунга “Сунани Абу Довуд”да келган қуйидаги ҳадис далолат қилади:
عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِىَّ –صلى الله عليه وسلم- أُتِىَ بِلَحْمٍ قَالَ: «مَا هَذَا؟ » ، قَالُوا: شَىْءٌ تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ فَقَالَ: "هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Гўшт олиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима бу?” дедилар. (Уйдагилар): “Барира (Оиша розияллоҳу анҳо озод қилган чўри)га садақа қилинган нарса”, – дейишди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Бу унга садақа, биз учун ҳадя”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
“Базлул мажҳуд” китобида мазкур ҳадис остида қуйидаги масала баён қилинган:
والحاصل: أن الصدقة إذا دخلت في ملك الفقير، وبلغت محلها، انتهت كونها صدقة، فلما أعطاها الفقير للغني والهاشمي لا يكون في حقه صدقة، بل تكون هدية
“Хулоса шуки, садақа фақирнинг қўлига етиб бориб, унинг мулкига кирди. Шу ҳолатда фақир олган садақасини бой ёки ҳошимий (Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодлари)га берса, уларга садақа бўлиб эмас, ҳадя бўлиб ўтади". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БИР ИШ УЧУН ИККИ МАРТА НАЗР ҚИЛИШ
#назр

1456-CАВОЛ: Мен баҳорда: “Агар ҳамма фанлардан сессияни 5 баҳога ёпсам 5 кун рўза тутаман”, деб назр қилгандим, сессияга оз қолганда бу назримни эсимдан чиқариб қўйдим ва “Агар ҳамма фанлардан сессияни 5 баҳога ёпсам 10 кун рўза тутаман” деб яна назр атаб қўйдим. Сессияни ҳаммасини 5 га ёпдим, энди неча кун назр рўза тутаман: 5 кунми ёки 10 кун?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ҳар бир назр алоҳида эътиборга олинади ва 15 кун рўза тутиш лозим бўлади (кетма-кет рўза тутиш шарт қилинмагани учун бўлиб тутиш ҳам жоиз).
Чунки назр қилувчи битта нарсани такрор айтса, биттасига вафо қилиши кифоя қилади. Масалан: “Фалон ишим битса, 5 кун рўза тутаман, 5 кун рўза тутаман”, деса 5 кун рўза тутса етарли бўлади.
Лекин назр қилинган нарса турлича бўлса, уларнинг ҳар бирига вафо қилиш керак бўлади. “Фалон ишим битса, 5 кун рўза тутаман” ва “Фалон ишим битса, 10 кун рўза тутаман”, дейиш иккита назр бўлиб, ҳар бирига вафо қилинади.
Бунинг устига биринчи назрни унутиб, иккинчисини янгидан назр қилингани ҳам уларни ҳар бири учун рўза тутишни тақазо қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar