АЗОНДАН БУДИЛЬНИК СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ
#азон
❓2-CАВОЛ:
Телефонга азон овозини ўрнатиб, ундан будильник сифатида фойдаланиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ:
Уламолар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун будильник сифатида фойдаланиш жоиз деганлар. Лекин айнан ўша уламолар агар азоннинг аудио шаклидан намозга уйғотиш учун эмас, балки, умумий уйқудан уйғотувчи восита сифатида фойдаланиш яхши иш эмас, балки, бундан сақланилган маъқул, дея таъкидлашган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш

2-savol
Fatvo hay'ati
АЗОНДАН БУДИЛЬНИК СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИШ
#азон
❓2-CАВОЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#азон
❓2-CАВОЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
#азон
❓308-CАВОЛ: Азон эшитаётган пайтда нималар дейиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азон айтилаётганда унга жавобан азон калималарини такрорлаш мустаҳабдир. Фақат “Ҳаййа алас солаҳ”ни эшитганда “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”ни айтилади. Бомдод намозининг азонида эса “Ассолату хойрун минан-навм”ни эшитганда “садақта ва барарта” деб айтилади (“Раддул Муҳтор” китоби).
Бунга қуйидаги саҳиҳ ривоятлар далил бўлади:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا سَمِعْتُمْ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ
Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтганларини (унинг ортидан қайтариб) айтинглар”, — дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
أَنَّ مُعَاوِيَةَ بْنَ أَبِي سُفْيَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا لَمَّا سَمِعَ حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، وَقَالَ: هَكَذَا سَمِعْنَا نَبِيَّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ
Муовия ибн Абу Суфён разияллоҳу анҳумо қачон азондаги “Ҳаййа алас солаҳ” калимасини эшитсалар, “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, деб айтар ва “Пайғамбарингиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деяётганларини эшитганмиз”, — дер эдилар (Имом Бухорий ривоятлари).
وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ: مَنْ قَالَ مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ إِلَّا فِي الْحَيْعَلَتَيْنِ فَقَالَ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ
Имом Муслим ва Имом Абу Довуднинг ривоятида: "Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар "Ҳаййа алас" жумлаларида "Ла ҳавла ва ла қуввата" деса, жаннатга киради", дейилган.
Баъзи ривоятларда бошқача иборалар ҳам айтилган, қайси бирини айтилса ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot

🌐 https://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
АЗОННИ ТЎХТАБ ЭШИТИШ КЕРАКМИ?
#азон
❓325-CАВОЛ: Таҳорат қилгани кетиб турганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллома Ибн Обидин "Туҳфа" номли китобдан бу ҳақида қуйидагиларни нақл қилиб келтирадилар:
وينبغي للسامع ان لا يتكلم ولا يشتغل بشي في حالة الاذان والاقامة
Яъни: “Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади" ("Раддул муҳтор").
Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб азон калималарига жавоб қилганлигингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам.

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

ТАҲОРАТ ВА НАМОЗДАГИ ВАСВАСАНИ КЕТКАЗИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#азон
❓326-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда ва таҳорат олаётганимда таҳоратим бузилгандек бўлади, яъни, ел чиққандек бўлади. Бошқа пайт яхши юраман. Шайтоннинг васваса қилишими ёки бирон бошқа нарсами? Маслаҳат берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ибодат пайтида гўё ел чиққандек бўлиши ёки бавл (сийдик) томчилагандек туюлиши васваса, дейилади ва у шайтоннинг мўминларга етказадиган азиятидир. Шу билан шайтон мўминга дунё ва охират саодати бўлган намозни оғир ва машаққатли иш қилиб кўрсатади. Агар намозда ёки таҳоратда ел чиққанини аниқ билмасангиз, овози эшитилмаса, ҳиди билинмаса, унга эътибор қилинмайди.
Васвасанинг муолажаси уч енгил ишни амалга ошириш билан бўлади:
🔹 Васвасага эътибор қилмаслик;
🔹 Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш;
🔹 Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
Васвасага эътибор қилмаслик – таҳорат қилиб намозга киришиш, кейин хаёлга келган ел чиққандек ва бавл томчилагандек бўлишини васвасага йўйиб таҳорат ва намозда бардавом бўлишдир. Зотан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам васвасага тушган кишига шундай деганлар:
يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ مَنْ خَلَقَ كَذَا مَنْ خَلَقَ كَذَا حَتَّى يَقُولَ مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ فَإِذَا بَلَغَهُ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ وَلْيَنْتَهِ (رواه الامام البخاري عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)
Яъни: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб, фалон нарсани ким яратган, фалон нарсани ким яратган дейди. Ҳатто Раббингни ким яратган, дейишгача боради. Шу жойга етганда, Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ибн Ҳажар Хайтамий раҳимаҳуллоҳдан васвасанинг давоси ҳақида сўралганда у зот шундай жавоб қилганлар: “Васвасанинг энг яхши давоси унга эътибор қилмасликдир. Васвасага қулоқ тутиш уни зиёдалаштиради. Ҳатто киши охир-оқибат мажнунлар қаторига қўшилиб қолганига ҳам гувоҳ бўлдик”.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: васвасанинг давосида “Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” дедилар. Васвасадан азият чекаётган киши мана шу набавий кўрсатмага амал қилиши керак. Чунки васваса шайтондандир. Шайтоннинг мақсади мўминни адаштириш, аросатда қолдириш, машаққатга солиш ва охир оқибат диндан чиқаришдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ
Яъни: “Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур” (Фотир сураси, 6-оят).
Имом Нававий баъзи уламолардан нақл қиладиларки, намоз ва таҳоратда васвасага чалинган киши “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўпайтириши мустаҳабдур. Чунки Аллоҳни зикр қилинганда шайтон ортга қочади. Бир сўз билан айтганда васвасанинг энг фойдали муолажаси Аллоҳга юзланиш ва уни тинимсиз зикр қилишдир (“Ал-Фатово ал-фиқҳийя ал-кубро” китоби). Валлоҳу аълам.

ТЕЛЕФОНДАГИ АЗОН ҲАҚИҚИЙ АЗОН ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#азон
❓417-CАВОЛ: Намоз вақтида телефондаги азонни эшитиб намоз ўқиса бўладими ёки намозхонни ўзи азон айтиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Телефонда айтилган азон ҳақиқий азоннинг ўрнини босмайди. Албатта, намозхоннинг ўзи азон айтиши суннатдир. Чунки азон Исломнинг шиорларидан биридир. Азон айтган кишига катта ажр-савоблар ваъда қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан суннат бўлиб келаётган азон айтиш тартибини Қиёматгача сақлаб қолиш бурчимиздир.
Бу масалада бугунги кундаги нуфузли фатво кенгаши саналмиш "Ислом фиқҳи академияси" шундай фатво берган:
الاكتفاء بإذاعة الأذان في المساجد عند دخول وقت الصلاة بواسطة آلة التسجيل ونحوها لا يجزئ، ولا يجوز في أداء هذه العبادة، ولا يحصل به الأذان المشروع، وأنه يجب على المسلمين مباشرة الأذان لكل وقت من أوقات الصلوات في كل مسجد على ما توراثه المسلمون من عهد نبينا ورسولنا محمد صلى الله عليه وسلم إلى الآن اهـ.
яъни: "Масжидда, намоз вақти кирганда, аудио ва шунга ўхшаган воситалар ёрдамида (ёзиб олинган) азонни қўйиш етарли бўлмайди ва (мазкур азон билан) ибодатни адо қилиш жоиз эмас. Бу билан шариатимиздаги азон ҳосил бўлмайди. Набиййимиз ва Расулимиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан ҳозиргача давом этиб келаётган ҳар бир намоз учун алоҳида (жонли) азон айтиш, мусулмонлар зиммасидаги бурчдир". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
АЗОН ВА ИҚОМАТ ОРАСИДА МАЪЛУМ ВАҚТ ҚОЛДИРИШ КЕРАКМИ?
#азон
❓536-CАВОЛ: Азонни айтиб бўлгач, азон дуосини ўқиб, сўнг фарз намозлари олдидан айтиладиган иқоматни айтиб намозни (аср, шом, хуфтон намозларини) бошлайверсам бўладими? Ёки азон билан иқомат ўртасида нечадир дақиқа кутиладими? Агар кутилмаса гуноҳ ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шом намозидан бошқа ҳар бир намозда азон ва иқомат ўртасида бир инсоннинг еб-ичиши ёки ҳожатга чиқиб, таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқишига етарли миқдорда вақт қолдириш мустаҳабдир. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга айтдилар:
واجعل بين أذانك وإقامتك قدر ما يفرغ الآكل من أكله، والشارب من شربه، والمعتصر إذا دخل لقضاء حاجته
яъни: "Азонинг билан иқоматинг ўртасида еб-ичувчи таом ва ичимлигидан, ҳожатга чиққан одам ҳожатидан фориғ бўладиган миқдорда вақт қолдир" (Имом Термизий ривояти).
Бунда жамоатга кўпроқ одам тўпланиши мақсад қилинган. Азондан кейин дарҳол такбир айтиш макруҳ эканига уламоларимиз иттифоқ қилишган. Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Азон ва иқомат ўртасида кутиш лозим бўлган муддатнинг намоз вақти аниқ кириши ва намозхонларнинг (масжидга) йиғилишларига имкон яратишдан бошқа бирон аниқ миқдори йўқ".
Аммо уйда ёлғиз намоз ўқилганда азондан кейин иқомат айтиб намоз ўқиш мумкин. Чунки бу ҳолатда жамоат кутилмайди. Валлоҳу аълам.

❓747-CАВОЛ: Уйимиз туман марказида бўлгани учун тўртта масжиддан муаззин азон чақирганда оз-оз вақт фарқи билан тиниқ эшитилади. Бу ҳолатда муаззинга қандай эргашиб қайтариб туриш керак ва азон дуоси қандай ўқилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонга (паст овозда) жавоб қайтариш мустаҳабдир. Эшитувчи хоҳ эркак, хоҳ аёл, хоҳ пок, хоҳ жунуб бўлсин фарқи йўқ. Баъзи уламолар азонга жавоб қайтаришни вожиб дейдилар.
Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.
"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади. "Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган. Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.
Баъзи уламолар азонга жавоб бериш фақат тил билан эмас, балки масжидга бориб намоз ўқиш билан бўлади, деганлар.
Бир нечта азон эшитилса, биринчи эшитилганига жавоб берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
БОМДОДНИНГ АЗОНИДА "АССОЛАТУ ХОЙРУН МИН-АН-НАВМ"НИ АЙТМАСА
#азон
❓869-CАВОЛ: Бомдод намози азонида "Ассолату хойрун мин-ан-навм" калимасини айтмаса азонни қайтариб айтадими? Қайтариб айтса далилини ҳам келтирсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ҳолатда азонни қайтариб айтмайди, балки хато бўлган жойини тўғрилайди: "Ассолату хойрун мин-ан-навм" калимасини 2 марта айтиб, изидан Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳ калималарини айтиб қўяди. Мабодо тўғрилашни унутса ҳам, намози жоиз бўлади. Бу ҳақда "Фатовои ҳиндия" китобида шундай дейилади:
وَإِذَا قَدَّمَ فِي أَذَانِهِ أَوْ فِي إقَامَتِهِ بَعْضَ الْكَلِمَاتِ عَلَى بَعْضٍ نَحْوُ أَنْ يَقُولَ : أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ قَبْلَ قَوْلِهِ : أَشْهَدُ أَنْ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ فَالْأَفْضَلُ فِي هَذَا أَنَّ مَا سَبَقَ عَلَى أَوَانِهِ لَا يُعْتَدُّ بِهِ حَتَّى يُعِيدَهُ فِي أَوَانِهِ وَمَوْضِعِهِ وَإِنْ مَضَى عَلَى ذَلِكَ جَازَتْ صَلَاتُهُ كَذَا فِي الْمُحِيطِ .
яъни: "Азон ёки иқоматида баъзи калималарни бошқасидан аввал айтиб қўйса, масалан: "Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ" жумласини "Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ" дан аввал айтса, бунда афзали шуки, ўз ўрнидан аввал айтилган калима, токи ўз ўрнида қайтариб айтилмагунча, ҳисобга олинмайди. Агар хато ҳолатида давом этса ҳам, намози жоиз бўлади. "Муҳит" китобида шундай келган". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИШ
#азон #саловат
❓987-CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиш керак экан, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш шарт, деган буйруқ йўқ.
Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.
Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтган калималарни қайтаринг".
"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади.
"Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган.
Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.
Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Ифторлик #Азон
❓Азон эшитилиши билан оғиз очиладими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
#Ифторлик #Азон
❓Азон эшитилиши билан оғиз очиладими?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#азон
❓Фарзандига қайта азон айттириши мумкинми?
Ғуломиддин домла Холбоев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓Фарзандига қайта азон айттириши мумкинми?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
YouTube | Instagram | Facebook🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИЛАДИМИ?
#азон #салавот
❓1163-CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиладими ёки шу калиманинг ўзи қайтариладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин шу калимани ўзини такрорлаб турилади. Хоссатан шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш ҳадисларда келмаган. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда саловат айтиш ҳақидаги умумий тавсияларга биноан ва зикр ўрни бўлгани учун бу вақтда ҳам саловат айтиш жоиз. Бу ўринда айтилмаса ҳам, аслида азон тугагандан кейин саловот айтиш ва дуо қилишга буюрилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
إذا سمعتم المؤذن فقولوا مثل ما يقول، ثم صلوا علي فإنه من صلى علي صلاة صلى الله عليه بها عشرا ثم سلوا الله لي الوسيلة، فإنها منزلة في الجنة لا ينبغي إلا لعبد من عباد الله وأرجو أن أكون أنا هو، فمن سأل لي الوسيلة حلت له الشفاعة. رواه مسلم
"Муаззин (азони)ни эшитсангиз, у айтган сўзни айтинг. Кейин менга салот айтинг. Чунки ким менга битта салот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салот айтади. Кейин Аллоҳ таолодан менга васила сўранглар. У жаннатдаги манзила (мартаба)дир. У Аллоҳ таолонинг бандаларидан биригагина лозим бўлади (насиб қилади). Ўша банда мен бўламан деб умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоат етади", деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Валлоҳу аълам.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Фатво маркази
.YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
БИР НЕЧТА МАСЖИДЛАРДАН ЭШИТИЛАДИГАН АЗОННИНГ ҚАЙСИ БИРИГА ЖАВОБ БЕРИЛАДИ?
#азон #намоз
❓1165-CАВОЛ: Мен қишлоқда яшайман. Уйимизга атрофдаги қишлоқ масжидларидан азон эшитилади. Шуларнинг қайси бирига жавоб берамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Биринчи эшитилган азонга жавоб берилади.
Азонга жавоб бериш мустаҳаб саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида азонга жавоб беришга тарғиб қилганлар. “Ҳошиятут таҳтовий” китобида бундай дейилган:
"وإذا تعدد الأذان یجیب الأول" مطلقاً سواء کان أذان مسجده أم لا؛ لأنه حیث سمع الأذان ندبت له الإجابة، ثم لایتکرر علیه في الأصح ".
“Азон кўп бўлса, биринчисига жавоб беради. Бу маҳалла масжидидаги азон бўладими-йўқми, фарқи йўқ. Чунки азонни эшитган вақтда жавоб бериш мустаҳабдир. Энг тўғри сўзга кўра, кейинги азонларга жавоб бериш мустаҳаб бўлмайди”. Валлоҳу аълам.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#азон #намоз
❓1165-CАВОЛ: Мен қишлоқда яшайман. Уйимизга атрофдаги қишлоқ масжидларидан азон эшитилади. Шуларнинг қайси бирига жавоб берамиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Биринчи эшитилган азонга жавоб берилади.
Азонга жавоб бериш мустаҳаб саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўплаб ҳадиси шарифларида азонга жавоб беришга тарғиб қилганлар. “Ҳошиятут таҳтовий” китобида бундай дейилган:
"وإذا تعدد الأذان یجیب الأول" مطلقاً سواء کان أذان مسجده أم لا؛ لأنه حیث سمع الأذان ندبت له الإجابة، ثم لایتکرر علیه في الأصح ".
“Азон кўп бўлса, биринчисига жавоб беради. Бу маҳалла масжидидаги азон бўладими-йўқми, фарқи йўқ. Чунки азонни эшитган вақтда жавоб бериш мустаҳабдир. Энг тўғри сўзга кўра, кейинги азонларга жавоб бериш мустаҳаб бўлмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
#азон #намоз
❓1241-CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

ЖУМАНИНГ ИККИНЧИ АЗОНИГА ЖАВОБ БЕРИШ
#азон #намоз
❓1358-CАВОЛ: Жумага иккинчи азон айтилганда ҳам эшитувчилар муаззинга жавоб қилиши керакми ёки жим туриладими?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жума куни муаззин имомнинг қаршисида иккинчи азонни айтаётганда азонни эшитаётганлар ичида жавоб айтиб турадилар. Чунки фиқҳий манбаларимизда Имом минбарга чиқиб хутбасини тугатгунича жамоатдагилар учун намоз ўқиш, гапириш дуруст эмас. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَإِذَا خَرَجَ اْلإِمَامُ حَرُمَتِ الصَّلاَةُ وَالْكَلاَمُ، حَتَّى يُتِمَّ خُطْبَتَهُ
“Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича, намоз ва калом ҳаром бўлади”.
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ имом минбарга чиқиши билан хутбага киришган ҳисобланади, деган. Шу сабабли азон вақтида жим бўлиш ва азонга ҳар ким ичида жавоб бериш талаб этилади.
Бу масала “Раддул муҳтор” китобида:
وينبغي أن لا يجيب بلسانه اتفاقا في الأذان بين يدي الخطيب
“Уламолар иттифоқига кўра хутба қиладиган имом олдида айтилган азонга тили билан жавоб берилмайди”, дейилган.
Бу матндан ҳам ичида, овоз чиқармасдан жавоб берилади, деган маъно чиқади. Валлоҳу аълам.

ЗАРУРАТ БЎЛГАНДА АЗОННИ ТАКРОР АЙТИШ МУМКИНМИ?
#азон
❓1404-CАВОЛ: Мен хонага кириб азон айтгандим. Микрофонни электрга уламасдан азон айтиб қўйибман. Хонада айтганим учун азонни ҳеч ким эшитмабди. Электрни улаб, қайта азон айтдим. Бунинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умуман олганда зарурат туғилса, қайта азон айтишнинг зарари йўқ. Чунки азондан мақсад намоз вақти кирганини билдириш ва одамларни жамоатга чақиришдир. Мазкур мақсад ҳосил бўлмаган бўлса, қайта айтиш мумкин. Қолаверса, азонни икки марта айтиш шариатда бор. Бунга жума намозига икки марта азон айтиш мисол бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм бундай деганлар:
لأن تكراره مشروع كما في أذان الجمعة؛ لأنه لإعلام الغائبين بخلاف تكرار الإقامة إذ هو غير مشروع
“Азонни такрор айтиш мумкин. Зеро, уни такрор айиш шариатда жорий бўлган. Бунга мисол жуманинг азонидир. Чунки азон жамоатда бўлмаганларга (намоз вақти кирганини) билдиришдир. Аммо иқомат қайта айтилмайди. Уни такрор айтиш шариатда жорий бўлмаган” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.