FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.02K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЭРКАК ЎЗ ҚИЗИНИ ҚУЧОҚЛАБ ЎПСА ХОТИНИ ТАЛОҚ БЎЛАДИМИ?
#талоқ

804-САВОЛ: Агар ота ўз қизини қучоқлаб ўпса ва иссиқлик сезса хотини унга талоқ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак ўз қизини шаҳват билан ўпса, қучоқласа, ушласа ёки фаржини ичига қараса хотини унга абадий ҳаром бўлиб қолади.

Бунда қуйидаги шартлар топилиши керак:

1. Эркак шу ишни қилганига бир марта бўлса ҳам ўзи иқрор бўлиши ёки икки эркак (ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлиши керак);
2. Қиз 9 ёш ёки ундан катта бўлиши керак;
3. Юқорида айтилган ишларни қилганда, жинсий аъзоси қўзғалиши ёки қўзғалган бўлса, зиёда бўлиши (қари бўлса, кўнглида жинсий алоқага майл пайдо бўлиши) керак;
4. Айни қизини ушлаган ёки ўпган пайтда шаҳват топилиши керак. Лекин қизни лабидан ўпиш, кўкрагидан ушлаш ва фаржини ушлашда шаҳват бўлган ё бўлмагани эътиборга олинмайди;
5. Қизни ушлаган ёки ўпган пайтда маний тўкилмаган бўлиши керак;
6. Қизини кийимсиз ёки тана ҳароратини билдириб турадиган юпқа кийимда бўлиши.

Юқоридаги шартлар топилса бундай эр-хотинларни ўртасига талоқсиз ҳам ажрим тушади. Шундан кейин бундай эр-хотинларни қайта никоҳлаб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТУШДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ ЎТАДИМИ?
#талоқ

878-CАВОЛ: Мен тушимда аёлимга талоқсан дебман. Астағфируллоҳ. Шу талоқ сифатида ўтадими? Нима қилишни билмай қолдим.

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушда айтилган талоқ тушмайди.
Бу ҳақда Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
(و) لا طلاق (النائم) لعدم الاختيار

"Ухлаган кишининг талоқи ҳам тушмайди. Чунки (ухлаганда) ихтиёри ўзида бўлмайди" ("Ал-Лубоб" китоби).

Муҳаққиқ аллома Мулла Алий Қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Имом Хоҳарзода: "Уйқудаги киши тушида хотинини талоқ қилса ва ўйғонганда хотинига: "Тушимда сени талоқ қилибман", деса талоқ тушмайди", дейдилар" ("Фатҳи бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
РАЖЪИЙ ТАЛОҚ ҲАҚИДА
#талоқ

981-CАВОЛ: Ўғлим ичиб келиб келиним билан айтишиб қолди. Шунда жаҳл устида “Бир талоқсан”, деди. Сўнг бу ишидан жуда афсус қилди, пушаймон бўлди. Кўпни кўрган, ҳаёт тажрибасига эга ёши улуғ қариндошларимиздан “Қайта никоҳ ўқитса бўладими? Тартиби қандай”, деб маслаҳат сўрадик. Ҳажга бориб келган, динни яхши тушунадиган қариндошимиз “Бир талоқ айтган бўлса, иддаси тугамай ярашса, қайта никоҳ ўқитиши шарт эмас”, деди. Шу гап тўғрими? Агар қайта никоҳ ўқитиш керак бўлса, тартибини тушунтирсангиз. Бизга бу борада қандай маслаҳат берасиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ масалалари эр-хотин биргаликда бирор имом-домла ҳузурида, жонли мажлисда ҳал этилади. Чунки одатда эр-хотиннинг гапи ҳар-хил чиқиб қолади.

Агар ўғлингиз оиласидаги ҳолат сиз айтган тарзда бўлса, “Бир талоқсан”, дейиш билан ражъий талоқ тушган бўлади. Бу ҳолатда идда чиқмай туриб, эр хотинига никоҳ ўқитмай қайтиб олиши мумкин. Қайтиб олиши эр хотинига “Сенга қайтдим” ёки “Сени қайтиб олдим” деган гапи билан бўлади. Худди шундай эр-хотиннинг жинсий алоқаси ёки унга олиб борувчи ишлар билан ҳам қайтиш (ражъат) юзага чиқади.

Лекин шуни билиш керакки, сўз билан ё амал билан қайтиш (ражъат) жоиз дегани, талоқ тушмаган дегани эмас. Балки эркакнинг талоқ борасида учта имконияти бўлади ва шу имкониятлардан бири кетган бўлади. Боин талоқ қилинганда эса, хотинига қайтмоқчи бўлган киши албатта, никоҳ ўқитиб қайтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭР “ЎРТАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ”, ДЕСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#талоқ

1038-CАВОЛ: Эр аёлига: "Ўртамизда никоҳ йўқ", деган бўлса, буни ҳукми қандай бўлади.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр аёлига: "Ўртамизда никоҳ йўқ” деса, эр-хотин ўртасига талоқ тушиш ёки тушмаслиги эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Яъни агар эр ушбу гапни талоқ қилиш мақсадида айтган бўлса, талоқ тушади. Агар талоқ қилиш ниятида айтмаган бўлса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда фатво китобларимизда шундай дейилган:

وَلَوْ قَالَ لَهَا لَا نِكَاحَ بَيْنِي وَبَيْنَك أَوْ قَالَ لَمْ يَبْقَ بَيْنِي وَبَيْنَك نِكَاحٌ يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى

“Эр аёлига: “Мен билан сенинг орамизда никоҳ йўқ”, деса ёки: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади”, деса ва бундан талоқни ният қилса, талоқ тушади” (“Фатавои ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Талоқ #Оила

"УЧ ТАЛОҚНИ ТЎХТАТИНГ!"

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Талоқ #Оила

"УЧ ТАЛОҚНИ ТЎХТАТИНГ!"

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ

Муҳокама давраси

"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР"
(1-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оила
#Никоҳ #Талоқ

Муҳокама давраси

"ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБЛАР ВА ЕЧИМЛАР"
(2-қисм)

Суҳбатни тўлиқ ҳолда YouTube саҳифамизда томоша қилинг:
👉 https://youtu.be/vRFOK7YNP_k

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИЗ НИКОҲ ЎҚИТИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#никоҳ #талоқ

1091-CАВОЛ: 1 йил олдин эрим билан урушиб қолдик ва у менга талоқсан, деб айтди. Ўшанда 1 ёшли фарзандим бор эди. Кейинчалик ярашиб, никоҳ ўқитмасдан яшаб кетдик. Яқинда 2 фарзандимиз дунёга келади. Биз никоҳ ўқитишимиз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ икки хил бўлади: ражъий ва боин.

Ражъий талоқ - очиқ-ойдин талоқ сўзини айтиш орқали тушган талоқдир. Бу талоқ тушганда идда тугамасидан аввал эр хотиннинг розилигисиз қайта никоҳ ўқитмасдан ярашиб олиши (никоҳига қайтариши) мумкин. Идда тугаса, ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланади ва фақат тўғри никоҳ (гувоҳлар ва маҳр) билан қайтариб олиш жоиз бўлади.

Боин талоқ эса талоқ қилишни қасд қилиб, жавобингни бердим, ота-онангникига кет, сен билан яшамайман ва бошинг очиқ каби сўзлар ва бошқа талоққа очиқ-ойдин далолат қилмайдиган гаплар айтилганда тушади. Бундай талоқ боин талоқ бўлиб, фақат янги никоҳ (гувоҳлар ва маҳр) билан хотинини қайтиб олиши мумкин. Талоқдан кейин қайта никоҳлаб олиш талоқлар сони учтага етмаган бўлса, жоиз. Лекин талоқлар сони биттадан учтага етса ёки битта лафзда уч талоқ айтса, хотинини никоҳ билан ҳам қайтариб ола олмайди. Чунки талоқлар сони учтада ниҳоясига етади.

Саволдаги талоқ биринчи туридан бўлгани учун эр-хотин ярашган вақтида идда (3 ҳайз кўриб тугаши) ўтиб кетмаган бўлса, никоҳлари тўғри. Агар идда ўтгандан кейин ярашган бўлсалар, у ҳолда тезлик билан тавба қилиб, ўртадаги никоҳни янгилаш шарт.

Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#талоқ #Арш

Талоқ сўзи билан Арш ларзага келадими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#талоқ #Арш

Талоқ сўзи билан Арш ларзага келадими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ОРАМИЗДА НИКОҲ ЙЎҚ, ОРАМИЗДА ҲЕЧ НАРСА ҚОЛМАГАН" КАБИ СЎЗЛАР БИЛАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#никоҳ #талоқ

1246-CАВОЛ: Аёлим билан жанжаллашиб қолдим. Кейин жаҳл устида: "Орамизда никоҳ йўқ, орамизда ҳеч нарса қолмаган", деб юбордим. Бу ҳолатда никоҳимиз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша жанжалда талоққа оид ҳеч қандай гап айтмай, фақат: “Орамизда никоҳ йўқ” деган бўлсангиз, ниятингизга қаралади. Агар бу гапни ажрашиш ниятида айтган бўлсангиз, талоқ тушади. Агар ундай ниятда айтмаган бўлсангиз, талоқ тушмайди. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
"ولو قال لها: لا نكاح بيني وبينك، أو قال: لم يبق بيني وبينك نكاح، يقع الطلاق إذا نوى".
“Эр хотинига ажрашиш ниятида: “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ йўқ”, деса ёки “Сен билан менинг ўртамизда никоҳ қолмади”, деса, талоқ тушади.
ولو قال: لم يبق بيني وبينك شيء ونوى به الطلاق لا يقع
“Эр хотинига: “Сен билан менинг орамизда ҳеч нарса қолмади” деса ва бу гапни гарчи талоқ, ажрашиш ниятида айтган бўлса ҳам талоқ тушмайди” (“Муҳити Бурҳоний” китоби).
Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЯНГИ КЕЛИН ТАЛОҒИНИ ОЛГАНДАН КЕЙИН ИДДА ЎТИРИШИ ЛОЗИММИ?
#талоқ #идда

1325-CАВОЛ: Никоҳ ўқилиб жинсий алоқа қилинмаган бўлса, телефонда “талоғингни бердим” деса, талоғини олган қиз идда ўтирадими? Идда ўтирса қанча вақт кутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби хилвати саҳиҳа бўлган ёки бўлмаганига боғлиқ. “Хилвати саҳиҳа” бу – эр ва хотиннинг никоҳ ақдидан кейин холи бир жойда қолишидир. Бунда уларнинг жинсий яқинлик қилишларига ҳеч қандай монеълик бўлмаслиги керак бўлади.
Хилвати саҳиҳа бўлганда: Агар никоҳдан сўнг хилвати саҳиҳа бўлиб, кейин талоқ берилган бўлса, бу ҳолатда битта ражъий талоқ тушади. Агар улар ярашмоқчи бўлсалар эр-хотин бирга яшаб кетишлари билан никоҳ яна тикланади. Лекин эрнинг талоқ қилишдаги учта имкониятидан бири кетган бўлади.
Шунингдек, хилвати саҳиҳадан кейин талоқ қилинганда, аёлга идда ўтириши вожиб бўлади. Бу ҳақда Аллома ибн Нужайм шундай деганлар:
وَالْخَلْوَةُ بِلَا مَرَضِ أَحَدِهِمَا... كَالْوَطْءِ وَلَوْ مَجْبُوبًا أَوْ عِنِّينًا أَوْ خَصِيًّا... وَتَجِبُ الْعِدَّةُ فِيهَا أَيْ تَجِبُ الْعِدَّةُ عَلَى الْمُطَلَّقَةِ بَعْدَ الْخَلْوَةِ احْتِيَاطًا.
“Эр-хотиндан қайси бирининг касаллигисиз бўлган хилвати саҳиҳа — жинсий яқинлик кабидир. Гарчи, эрнинг жинсий аъзоси кесилган, иннийн (жинсий ожиз) ёки бичилган бўлса ҳам хилвати саҳиҳадан сўнг талоқ қилинган аёлга идда вожиб бўлади” (“Баҳрур роиқ” китобидан бироз қисқартириш билан олинди).
Эри талоқ қилган аёл талоқдан сўнг уч марта ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан иддаси тугайди. Ҳомиладор бўлса, ҳомиласини туққунича идда ўтиради.
Хилвати саҳиҳа бўлмаганда: Агар никоҳдан сўнг хилвати саҳиҳа бўлмасдан талоқ берилса, бунда битта боин талоқ тушган саналади ва аёл идда ўтирмайди. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар янгидан никоҳ ўқитадилар ва маҳр берилади.
Мазкур ҳолатда аёл идда ўтирмаслиги ҳақида Аллома Мавсилий шундай деганлар:
ولا عدة في الطلاق قبل الدخول
“Аёлни олдига эрнинг кириши (хилвати саҳиҳа)дан олдин талоқ бўлганда идда ўтириш йўқ” (“Ал-Ихтиёр ли таълилил-мухтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХОТИНИГА, СЕН МЕНГА ҲАРОМСАН, ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?
#талоқ

1328-CАВОЛ: Мен телефонда хотинимга 1 марта “Талоғингни бердим”, деб, сўнг 2 марта “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан” деб айтганман. Шунда 3 талоқ тушадими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки талоқ тушган ҳисобланади. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар, (маҳр бериш билан бирга) қайтадан никоҳ ўқитишлари шарт бўлади.
Телефон орқали бўлса ҳам хотинига “Талоғингни бердим”, деса, бу билан бир ражъий талоқ тушади. Агар ундан кейин: “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан”, деса, бунда боин талоқ тушади ва ушбу ибора икки маротаба такрорланган бўлсада, иккинчиси ҳисобга олинмайди. Уни аввалгисидан хабар бериш деб саналади. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
) لَا ) يَلْحَقُ الْبَائِنُ ( الْبَائِنُ ) إذَا أَمْكَنَ جَعْلُهُ إخْبَارًا عَنْ الْأَوَّلِ : كَأَنْتِ بَائِنٌ بَائِنٌ ، أَوْ أَبَنْتُكِ بِتَطْلِيقَةٍ فَلَا يَقَعُ لِأَنَّهُ إخْبَارٌ فَلَا ضَرُورَةَ فِي جَعْلِهِ إنْشَاءً
“Агар аввалгисидан хабар қилишнинг имкони бўлса, боин талоқ боинга қўшилмайди. Масалан, “сен боинсан, боинсан ёки сен боинсан, сени бир боин талоқ қилдим”, каби гапларда (иккинчи айтилган) талоқ тушмайди, чунки бу хабар беришдир, уни янгидан айтилган талоқ қилишга зарурат йўқ...” (“Дуррул мухтор” китоби).
Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЭРНИНГ ВАФОТ ЭТИШИ
#талоқ

1380-CАВОЛ: Аёл киши талоқдан кейин идда ўтирганда эри вафот этиб қолса, иддасига таъсир қиладими ёки эри вафот этгани учун қайтадан идда бошлайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолат аёл кишининг қандай талоқ олганига қараб уч хил кўринишда бўлади.
А) Аёл ражъий талоқдан кейин иддада ўтирганда эр вафот этса, аёл иддаси вафот иддасига ўзгариб қолади. Шунда бу аёл эрининг вафот этган кунидан бошлаб, тўрт ойу ўн кун идда ўтиради.
Б) Агар боин ёки уч талоқдан кейин иддада ўтирганда эри вафот этса ҳамда эр мазкур талоқни соғлом вақтида айтгандан кейин вафот этса, аёлнинг талоқ учун ўтирган иддаси бекор бўлмайди, балки талоқ иддасида давом этади.
В) Агар эр ўлим тўшагида ётган вақтида боин ёки уч талоқ берган, аёл шунинг иддасида ўтирганда эр вафот этса, талоқ ва ўлим иддасидан қай бири узоққа чўзилса, шунинг иддасини ўтиради. Яъни эри ўлганидан кейин тўрт ойу ўн кунгача уч ҳайз кўрса, ўлим иддасини ўтиради. Агар унинг уч ҳайз кўриши тўрт ойу ўн кундан кўпроққа чўзиладиган бўлса, талоқ иддасини ўтиради.
Бунинг тафсилоти “Бадоеъус саноеъ” китобида баён қилинган:
إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثُمَّ مَاتَ فَإِنْ كَانَ الطَّلَاقُ رَجْعِيًّا انْتَقَلَتْ عِدَّتُهَا إلَى عِدَّةِ الْوَفَاةِ وَانْهَدَمَتْ عِدَّةُ الطَّلَاقِ ، وَعَلَيْهَا أَنْ تَسْتَأْنِفَ عِدَّةَ الْوَفَاةِ وَإِنْ كَانَ بَائِنًا أَوْ ثَلَاثًا فَإِنْ لَمْ تَرِثْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الصِّحَّةِ لَا تَنْتَقِلُ عِدَّتُهَا وَإِنْ وَرِثَتْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الْمَرَضِ ثُمَّ مَاتَ قَبْلَ أَنْ تَنْقَضِيَ الْعِدَّةُ فَوَرِثَتْ اعْتَدَّتْ بِأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ، فِيهَا ثَلَاثُ حِيَضٍ ، حَتَّى أَنَّهَا لَوْ لَمْ تَرَ فِي مُدَّةِ الْأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ ، وَالْعَشْرِ ثَلَاثَ حِيَضٍ تَسْتَكْمِلُ بَعْدَ ذَلِكَ
“Эр аёлини талоқ қилиб вафот этди. Агар ражъий талоқ қилган бўлса, аёлнинг иддаси вафот иддасига ўзгариб, талоқ иддаси бекор бўлади. Ўлим иддаси учун янгидан идда бошлайди.
Агар эр соғлом вақтида боин ёки уч талоқ қилган ва шу сабабли аёл мерос олмайдиган бўлса, иддаси ўзгармайди.
Эр касаллик пайти (боин ёки уч) талоқ қилиб кейин идда тугамасдан вафот этса, аёл мерос олади ва тўрт ойу ўн кун идда ўтиради (бу муддатда уч ҳайз ҳам ўтган бўлиши керак). Тўрт ойу ўн кун ичида уч марта ҳайз кўрмаса, иддани ҳайз билан тўлиқ қилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АҚЛИ ЗАИФ ШАХСНИНГ НИКОҲИ ВА ТАЛОҒИ
#никоҳ #талоқ

1382-CАВОЛ: Ақли заиф кишининг никоҳ ва талоқдаги ҳолати қандай бўлади. Яъни унинг никоҳдаги розилиги ва айтган талоғи шаръан эътиборга олинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ақли заиф киши доимий жиннилик билан касалланган бўлса, унинг никоҳдаги берган розилиги ҳам, айтган талоғи ҳам эътиборсиз ҳисобланади. “Бадоиус саноиъ” китобида қуйидагилар айтилган:
فَلَا يَنْعَقِدُ نِكَاحُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ ؛ لِأَنَّ الْعَقْلَ مِنْ شَرَائِطِ أَهْلِيَّةِ التَّصَرُّفِ
“Ақли заиф киши ва ақлсиз ёш боланинг никоҳи боғланмайди. Чунки тасарруфга лаёқатли шахсга айланишнинг шартларидан бири ақлли бўлишдир”.
لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَجْنُونِ
“Ақли заифнинг талоғи тушмайди”.
Бундай ҳолатдаги мажнунни уйлаш зарурати туғилса, унинг валийси (отаси ёки ота томонидан яқин қариндошлари) никоҳда унинг номидан иштирок этади ва никоҳ битимида ақли заифнинг номидан ийжоб ёки қабулни амалга оширади.
Талоқ масаласида эса валий мажнуннинг номидан талоқ қила олмайди. Бундай ҳолатда агар мажнуннинг аёли ажрашмоқчи бўлса, қозига мурожаат қилади. Қози масалани батафсил ўрганиб, эр хотин орасини ажратади. Қози бўлмаган жойларда бу ишни ажримга масъул бўлган идоралар қилади.
Мазкур гаплар доимий давом этадиган ақли заифликка тегишли.
Баъзи вақтларда жинни бўлиб, бошқа вақтларда соғ бўладиган, яъни мавсумий мажнун шахсларнинг ҳукми ундаги ҳолатга қаралади. Соғ вақтидаги никоҳи ва талоғи соғлом одамлардек эътиборли бўлади. Жиннилиги тутиб қолган вақтда қилган иши ва айтган сўзлари юқорида айтилгандек эътиборга олинмайди.
أَمَّا الَّذِي يُجَنُّ وَيُفِيقُ فَهُوَ فِي حَالَةِ إفَاقَتِهِ عَاقِلٌ وَفِي حَالَةِ جُنُونِهِ مَجْنُونٌ
“Гоҳида мажнун бўлиб, гоҳида ҳушига келадиган киши ҳушига келган пайтда ақлли, жиннилиги тутган вақтда ақли заиф ҳисобланади”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИДДАДАГИ АЁЛГА ТАЛОҚ БЕРИЛСА, ИДДА ҚАЙСИ ТАЛОҚДАН БОШЛАНАДИ?
#талоқ #идда

1384-CАВОЛ: Эрим менга талоқ бергани учун иддада ўтирган эдим. Иддадаги иккинчи ҳайздан кейин яна талоқ айтди. Биринчи талоқдан кейин орамизда никоҳ ҳам, яқинлик ҳам бўлгани йўқ. Саволим шуки, менинг иддам қайси талоқдан бошланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда идда биринчи талоқдан кейин бошланган. Биринчи ҳайздан кейин талоқ айтилган ва бу орада яқинлик ҳам бўлмаган бўлса, аёл яна икки ҳайз идда ўтиради. Демак, саволдаги ҳолатда биринчи талоқдан кейин иддадаги аёлга эри яна талоқ айтса, у бошлаган иддасини давом эттиради, унинг иддасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Бу ҳақда “Бадоиус-саноиъ” китобида бундай дейилган:
ثم إذا وقع عليها ثلاث تطليقات في ‌ثلاثة ‌أطهار فقد مضى من عدتها حيضتان إن كانت حرة لأن العدة بالحيض عندنا، وبقيت حيضة واحدة فإذا حاضت حيضة أخرى فقد انقضت عدتها
“Аёлга учта покликда (бир талоқдан жами) уч талоқ тушса, (учинчи талоқ тушганда) иддасидан икки ҳайзи ўтган бўлади. Чунки бизнинг наздимизда идда ҳайз билан ҳисобланади. Шундай қилиб, яна битта ҳайзи қолган бўлади. Ана шу ҳайзни ҳам кўрса, иддаси тўлиқ тугаган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТАЛОҒИНГНИ ОЛ-ДА, КЕЙИН БИЛГАНИНГНИ ҚИЛ...
#талоқ

1458-CАВОЛ: Мен аёлимга “Телеграмга расмингни қўйма, талоғингни ол-да кейин билганингни қилавер” дедим. Шу гапимда талоқ сўзини ишлатдим, бунда талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган гапнинг ўзи билан талоқ тушмайди. Чунки бу иборада “Расм қўймоқчи бўлсанг аввал талоқ олиб, сўнг жойлаштиравер” деган маъно бўлади. “Агар расмингни телеграмга қўйсанг талоқсан” дейилса, бу ҳолатда ушбу жумла талоқни бир ишга боғлаб қўйиш бўлади. Агар талоқ боғланган иш юзага чиқса, ўша заҳоти талоқ тушади.
Эр-хотин ўзаро муносабат ва суҳбатларида бунга ўхшаш гаплардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки шунга ўхшаш ҳолатларни деб ҳозирги кунда кўплаб оилалар ўртасида талоқ тушиши кузатилмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​СЕҲР ТАЪСИРИДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ
#талоқ

1459-CАВОЛ: Бир одам аёлига талоқ берган, кейин яқинларига ўша инсоннинг сеҳрлангани маълум бўлибди. Сеҳр қилинган кишининг талоғи ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талоқ тушиши учун эрнинг ақл-ҳуши жойида бўлиши шарт. Шунинг учун фуқаҳоларимиз мажнун (ақли заиф), уйқудаги ва беҳуш кишининг талоғи ўтмаслигини таъкидлашган. Худди шунингдек, сеҳр сабабидан ақли жойида бўлмаса, феъл-атвори ўзининг мувозанатидан ташқарида бўлсаю хотинини талоқ қилса, талоғи тушмайди. Агар сеҳр қилинган кишининг ақл-ҳуши жойида бўлиб, ўзининг ҳатти-ҳаракатларини онгли равишда бажараётган бўлса, унинг талоғи тушади.
Замондош ҳанафий уламолар сеҳр қилинган кишининг тасарруфи (талоқ, савдо каби ишлари) ҳақида шундай деганлар:
إن فقد عقله فهو غير مكلّف، وإلّا فيكون مكلّفاً
“Агар сеҳр қилинган киши ақл-ҳушини йўқотган бўлса, мукаллаф эмас (яъни талоғи ўтмайди). Аксинча - ақли жойида бўлса, мукаллаф саналади (яъни қилган ишларига жавобгар бўлади)” (Арийжуз зуҳр” китоби).
Демак, саволда сўралган ҳолатда кишининг талоғи тушиши ақли жойида ёки жойида эмаслигига боғлиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar