Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
От гўштини еб бўлмайдими?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram

БАНК БЕРАДИГАН ФОИЗИ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жияним узоқ ўлкаларда ишлаб тирикчилигини ўтказади. Мусофирчиликда ҳар сафар маълум бир миқдорда маблағ жамғариб яна ишлаш учун узоқ сафарга чиқади. Тўплаган маблағи вақт ўтиб инфляцияга тушяпти. Бу эса жиянимни ўзимизда ишлашига тусқинлик қиляпти. Хуллас бу маблағ билан бир иш бошлай олмаяпти. Жияним тўплаган пулини давлат банкига қўйса, бир ёки икки йилга, банк бу маблағни ишлатганига берадиган фоизи ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пул бериб, уни фоиз орқали кўпайтириб олиш шариатимизда қайтарилган. Ризқ инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган илоҳий неъмат экан, уни ҳалол йўллар билан излаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСҲАФИНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓574-CАВОЛ: Қуръони каримда “Менинг оятларимни арзимас матоҳга алмаштирманглар…” қабилида оят бор. Шу оятга амал қиладиган бўлсак, муқаддас Қуръони карим китобини сотиш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимиз ҳамда моликий, шофеий мазҳаби олимларининг якдил фатволарига кўра, Қуръони карим мусҳафини сотиш жоиздир. Чунки сотиладиган нарса қоғоз, сиёҳ, жилд ва шу кабилардан иборатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сурасида: “Аллоҳ савдо-сотиқни ҳалол қилди”, деган (275-оят).
Саволда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг: “Оятларимни озгина баҳога сотмангиз ва Мендангина қўрқингиз!” (Бақара сураси, 41-оят) мазмунидаги ояти каримаси Бану Исроил қавмига хитобан нозил қилинган бўлиб, улар ўзларининг муқаддас китоблари “Таврот”нинг айрим оятларини пул эвазига ўзгартиришган эдилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ОМБОРИДА ИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓575-CАВОЛ: Ўғлим Россияда спиртли ичимликлар базасида ишлайди. Аллоҳга шукур узи ичмайди. На илож бошқа иш тополмай иложсиз ўша ерда ишлаб топган пулини рўзғоримизга жўнатяпти. Буни рўзғоримизга зиёни, таъсири бўладими? Ўғлим гуноҳкор бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мусулмон киши спиртли ичимликлар базасида ишлаши шариатимитзга кўра жоиз эмас. Чунки спиртли ичимликлар динимизда ҳаром қилинган. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр (ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини истеъмол қилувчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини” (Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдан спиртли ичимликни нафақат истеъмол қилувчи, балки уни тайёрланишида ёрдам берувчи, кўтариб, истеъмолчига етиб боришида иштирок этувчи шахслар Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши таъкидланмоқда. Валлоҳу аълам.

НАМОЗНИ ҚАЗО ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мусофирнинг авто уловда намоз ўқиши тартибини берган жавобларингиздан билдим. Аммо менда яна бошқа савол бор. Мен Қашқадарёликман. Тошкентга бориб келишим кўп. Шунда йўлда таҳорат олишликнинг имкони бўлмаса яъни йўловчи машиналарда кетганда, намозни қазо қилиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо қилиш мумкин эмас. Намоз вақтларига тўғри келмайдиган вақтда йўлга чиқинг ёки йўлда намозга тўхташни келишиб олинг. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мусофирнинг авто уловда намоз ўқиши тартибини берган жавобларингиздан билдим. Аммо менда яна бошқа савол бор. Мен Қашқадарёликман. Тошкентга бориб келишим кўп. Шунда йўлда таҳорат олишликнинг имкони бўлмаса яъни йўловчи машиналарда кетганда, намозни қазо қилиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо қилиш мумкин эмас. Намоз вақтларига тўғри келмайдиган вақтда йўлга чиқинг ёки йўлда намозга тўхташни келишиб олинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИНИ ЎҚИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўн тўққиз ёшдан намоз ўқишни бошладим, алҳамдулиллаҳ. Аммо шу кунгача ўқимай қолдирган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, қазо намозларни ўқишингиз шарт. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўн тўққиз ёшдан намоз ўқишни бошладим, алҳамдулиллаҳ. Аммо шу кунгача ўқимай қолдирган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, қазо намозларни ўқишингиз шарт. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from Muslim.uz
ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ
🔸YouTube: https://youtu.be/9FNaF9hMbRg
🔸Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/739423653650823/
🔸Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali?igshid=1val5qa458b9m

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВСаволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
ONLINE: Diniy savol-javob (15-son, 25.12.20)
ЎГАЙ ЎҒИЛНИНГ ХОТИНИ МАҲРАММИ?
#ҳалол_ҳаром
❓576-CАВОЛ: Ўгай ўғилнинг хотини қайнотага маҳрам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ўгай ўғилнинг хотини қайнотасига номаҳрам бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркак киши уйланиши ҳаром бўлган аёлларни санаб: “Пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари (ҳам сизларга ҳаром қилинди)”, деган (Нисо сураси 23-оят). “Пуштингиздан бўлган” деган сўз билан келтирилганидан ўгай ўғилларнинг жуфтларига, агар улар талоқ қилсалар, уйланиш мумкинлиги келиб чиқади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом асранди ўғиллари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни аммаларининг қизи Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйлантирган эдилар. Уларнинг турмушлари яхши бўлмагач, ажрашдилар. Сўнгра Аллоҳ таолонинг буйруғи билан Пайғамбаримиз алайҳиссалом Зайнаб бинти Жаҳшга уйландилар. Бунинг ҳикматларидан бири умматларга ўгай ўғилнинг хотинига, талоқдан кейин уйланиш мумкинлигини таълим бериш эди.
Демак, ўгай ўғилнинг хотини қайнота ёнида худди бегоналарни ёнидаги каби ўранади. Ёлғиз қолишлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#ҳалол_ҳаром
❓576-CАВОЛ: Ўгай ўғилнинг хотини қайнотага маҳрам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ўгай ўғилнинг хотини қайнотасига номаҳрам бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркак киши уйланиши ҳаром бўлган аёлларни санаб: “Пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари (ҳам сизларга ҳаром қилинди)”, деган (Нисо сураси 23-оят). “Пуштингиздан бўлган” деган сўз билан келтирилганидан ўгай ўғилларнинг жуфтларига, агар улар талоқ қилсалар, уйланиш мумкинлиги келиб чиқади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом асранди ўғиллари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни аммаларининг қизи Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйлантирган эдилар. Уларнинг турмушлари яхши бўлмагач, ажрашдилар. Сўнгра Аллоҳ таолонинг буйруғи билан Пайғамбаримиз алайҳиссалом Зайнаб бинти Жаҳшга уйландилар. Бунинг ҳикматларидан бири умматларга ўгай ўғилнинг хотинига, талоқдан кейин уйланиш мумкинлигини таълим бериш эди.
Демак, ўгай ўғилнинг хотини қайнота ёнида худди бегоналарни ёнидаги каби ўранади. Ёлғиз қолишлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сафарда суннат намозларни қандай ўқилади?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram#Диний_савол_жавоб

ДУО ҚИЛСАМ ИЖОБАТ БЎЛМАЯПТИ
#дуо
❓577-CАВОЛ: Аллоҳдан дуо қилиб нима сўрасам кўпинча тескарисини беради. Намоз ўқисам ҳам негадир ишим орқага кетади. Нега менда унақа бўляпти?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Дуо ҳам ибодатлардан биридир. Аллоҳ таоло бандаларини дуо қилишга буюриб, шундай дейди:
وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ
Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар” (Ғофир сураси 60-оят).
Ҳадисда: “Дуо – бу, айни ибодат”, – дейилган. Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло ундан дуо қилиб сураган бандаларининг сўровларини ижобат қилиши ҳақида айтади:
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
“Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара сураси 186-оят).
Дуолар ижобат бўлиши қайсидир дуони ўқишга боғлиқ эмас, балки ихлос билан дуо қилишга боғлиқ. Дуо қилишнинг ҳам ўз одоблари бор. Дуо одоблари хусусида бундай марҳамат қилинади: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна дуо қилинг! Зеро, У ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди. Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқув, ҳам умид билан дуо қилинглар! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси 55–56-оятлари).
Дуони Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан бошлаб, яна шулар билан тугатиш унинг қабул бўлишига сабаб бўлади. Яна дуо қабул бўладиган маконлар ва вақтлардан унумли фойдаланиш керак. Энг чиройли ва қабул бўлган дуолар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келтирилган, уларни топиб ўрганиш лозим.
Дуода Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини такрор-такрор айтиш, тинчлик, офият, саломатлик билан бир қаторда, дунё ва охират яхшилигини, барча яхшиликларни жамловчи дуоларни қилиш лозим.
Кишининг дуолари, ибодатлари Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлишида ҳалол-пок луқма билан озиқланиш, қариндош-уруғчилик ришталарини мустаҳкамлаш, гуноҳ ишлардан тийилишнинг жуда муҳим ўрни бор. Яна Аллоҳ таоло бандасининг дуосини ўзи хоҳлаган пайтда қабул қилади. Дуо қабул бўлмаса, банда бунинг учун қиёматда алоҳида мукофот олади.
Дуо бандани Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эриштирадиган амаллардан, шунингдек, ризқнинг мўл, неъматларнинг зиёда бўлишига сабаб ҳамдир. Хулоса, ихлос билан дуо қилган киши ҳеч қачон Аллоҳ таолонинг марҳаматидан қуруқ қолмайди, ё тезда ижобат бўлади, ё охиратда мукофотини олади. Нима бўлганда ҳам дуо қилган киши ибодатнинг савобини олади.
Намоз ўқисам ҳам ишларим орқага кетяпти, деган тушунча тўғри эмас. Ибодатларни бандачилик бурчимиз бўлгани учун холис Аллоҳ учун қиламиз, моддий манфаат кўриш учун намоз ўқимаймиз. Лекин ҳаётда кофирга ҳам, мўминга ҳам турли синовлар бўлиб туради. Ибодат қиляпман менга Аллоҳ таоло синов бермасин, дея олмаймиз. Умуман олганда Аллоҳ таолонинг шариатига мукаммал амал қилиш бандани икки дунёда саодатга эриштиради. Ибодатларда собитқадам бўлинг, доимо намозни жамоат билан ўқиш, Аллоҳ таолонинг зикри ва истиғфорни кўп айтишга одатланинг. Валлоҳу аълам.

ИККИТА ФАРЗАНДГА БИТТА АҚИҚА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа
❓578-CАВОЛ: Катта қизим икки ёшга кирди. Шароит бўлмасдан ақиқа қила олмаганман. Иккинчи қизим ҳам туғилди. Энди икки қизимга битта ақиқа қиламанми ёки ҳар бирига алоҳида қилайми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда ақиқа қилиш мустаҳаб амал. Яъни, қилинса савоб қилинмаса гуноҳ бўлмайди. Шунинг учун имкони йўқ кишиларни ақиқа қилишга мажбурланмайди, қилолмаса маломат қилинмайди. Кейинчалик имкон туғилганда ақиқа қилса ҳам жоиз. Иккита фарзандга битта қўй сўйилмайди, бу худди икки киши қўшилиб битта қўйни қурбонлик қила олмаслигига ўхшайди. Балки имкон топилганда бир кундами ёки бошқа бошқа кунлардами ҳар бирига биттадан қўй сўйилади. Валлоҳу аълам.

Аёл киши кўзига сурма суртиш жоизми?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
УЙЛАНИШ УЧУН ГАПЛАШИБ ЮРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мени эрим уйланишни хоҳлайдилар, мен ҳам бу ишларига ҳайрихоҳман. Неча марталаб учрашув ташкил қиламан. Лекин ҳар сафар бу учрашув эримга у қизларни ёқмаслиги билан якун топади. Хўжайиним уйланиш учун телефонда бошқа қизлар билан ҳам гаплашиб кўрадилар. Бу танишув баъзан ойлаб ҳам давом этади. Натижа барибир бир хил. Эримнинг уларни охир оқибат ёқтирмасликлари билан якун топади. Бу ишни охирини нима билан якун топишини билиб турганим ҳолда бунақа суҳбатларга индамай туришим билан мен гуноҳкор бўлиб қолмаяпманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланиш учун ойлаб гаплашиб юриш мумкин эмас. Шариат мезонлари асосида бир марта учрашишлари кифоя. Бундан ташқари шуни айтишимиз керакки, ўзига жуфт қидираётган киши аввало унинг диёнати ҳолатини эътиборга олиши ва бу танловни биринчи ўринга қўйиши керак. Валлоҳу аълам.

Касалхонада ётган ҳолимда деворга таяммум қилсам бўладими?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БИРГА ЯШАМАСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл киши эри билан қанчадир муддат оралиғида бирга яшамаса талоқ тушади, деб эшитган эдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап йўқ. Лекин эр-хотин албатта бирга яшашлари керак. Чунки никоҳдан кўзда тутилган мақсад ҳам аслида уларни биргаликда ҳаёт кечиришларидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Улар (аёллар) сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз”, деган.
Либосни ўз эгасидан айро ҳолатда ёки аксинча, кишини либоссиз тасаввур қилиш қийин. Шундай экан эр-хотинни айро тарзда яшашлари ҳам ақлга тўғри келмайдиган ишдир. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл киши эри билан қанчадир муддат оралиғида бирга яшамаса талоқ тушади, деб эшитган эдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап йўқ. Лекин эр-хотин албатта бирга яшашлари керак. Чунки никоҳдан кўзда тутилган мақсад ҳам аслида уларни биргаликда ҳаёт кечиришларидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Улар (аёллар) сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз”, деган.
Либосни ўз эгасидан айро ҳолатда ёки аксинча, кишини либоссиз тасаввур қилиш қийин. Шундай экан эр-хотинни айро тарзда яшашлари ҳам ақлга тўғри келмайдиган ишдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
АҲЛИ КИТОБЛАР СЎЙГАН ЖОНЛИҚ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓579-CАВОЛ: Мен Польшада ўқийман. Поляклар мол ёки қўй сўйганда "Бисмиллаҳ"ни айтишмайди, ушбу давлатда юрган мусофир биродарларга нима маслаҳат берасиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аҳли китобларнинг Аллоҳнинг исмини айтмасдан сўйган жонлиқларини ейиш ҳалол эмас.
Сиз ўқийдиган жойда асосан насронийлар яшайди ва уларни динимизда аҳли китоблар, деб аталади. Уламоларимиз аҳли китоблар ўз динлари кўрсатмасига мувофиқ сўйган жонлиқни ейиш жоизлигига иттифоқ қилишган. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади:
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ
яъни: “Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли Китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир” (Моида сураси, 5-оят).
Ибн Аббос, Абу Умома, Мужоҳид ва бошқа эътиборли олимлар разияллоҳу анҳум: “Уларнинг таомлари сўйган жонлиқларидир”, деганлар (“Тафсири ибн Касир” китоби).
Аҳли китоблар сўйган ҳайвонлар, авваламбор мусулмонларга ҳалол бўлган сигир, қўй ва товуқ каби жониворлар бўлиши керак. Кейин эса, жонлиқ сўйиш борасидаги ўз динлари кўрсатмасига амал қилган бўлишлари, жонлиқни бўғизлаётганда Аллоҳ таолонинг номини тилга олишлари лозим.
Сўйилаётган ҳайвон бўғиб, ё уриб ўлдирилса, уларнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Ҳайвоннинг шоҳтомирини кесиш ва қонини оқизиш йўли билан сўйилса, бизга ҳалол бўлади.
Агар насроний жонлиқ сўяётган пайтда ўз тилида «Бисмиллаҳи» деса-ю, Ийсо алайҳиссаломни қасд қилса ҳам, гўшт ҳалол бўлади, чунки бундай ҳолатда зоҳирига қараб ҳукм қилинади.
Демак, аҳли китоблар юқоридаги қоидаларга кўра сўйган ҳайвоннинг гўштидан ейиш жоиз. Лекин уламоларимиз, зарурат бўлмаса уларнинг таомини емаган яхшироқ, деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#ҳалол_ҳаром
❓579-CАВОЛ: Мен Польшада ўқийман. Поляклар мол ёки қўй сўйганда "Бисмиллаҳ"ни айтишмайди, ушбу давлатда юрган мусофир биродарларга нима маслаҳат берасиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аҳли китобларнинг Аллоҳнинг исмини айтмасдан сўйган жонлиқларини ейиш ҳалол эмас.
Сиз ўқийдиган жойда асосан насронийлар яшайди ва уларни динимизда аҳли китоблар, деб аталади. Уламоларимиз аҳли китоблар ўз динлари кўрсатмасига мувофиқ сўйган жонлиқни ейиш жоизлигига иттифоқ қилишган. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далил бўлади:
الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ
яъни: “Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли Китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир” (Моида сураси, 5-оят).
Ибн Аббос, Абу Умома, Мужоҳид ва бошқа эътиборли олимлар разияллоҳу анҳум: “Уларнинг таомлари сўйган жонлиқларидир”, деганлар (“Тафсири ибн Касир” китоби).
Аҳли китоблар сўйган ҳайвонлар, авваламбор мусулмонларга ҳалол бўлган сигир, қўй ва товуқ каби жониворлар бўлиши керак. Кейин эса, жонлиқ сўйиш борасидаги ўз динлари кўрсатмасига амал қилган бўлишлари, жонлиқни бўғизлаётганда Аллоҳ таолонинг номини тилга олишлари лозим.
Сўйилаётган ҳайвон бўғиб, ё уриб ўлдирилса, уларнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Ҳайвоннинг шоҳтомирини кесиш ва қонини оқизиш йўли билан сўйилса, бизга ҳалол бўлади.
Агар насроний жонлиқ сўяётган пайтда ўз тилида «Бисмиллаҳи» деса-ю, Ийсо алайҳиссаломни қасд қилса ҳам, гўшт ҳалол бўлади, чунки бундай ҳолатда зоҳирига қараб ҳукм қилинади.
Демак, аҳли китоблар юқоридаги қоидаларга кўра сўйган ҳайвоннинг гўштидан ейиш жоиз. Лекин уламоларимиз, зарурат бўлмаса уларнинг таомини емаган яхшироқ, деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиётган кишининг олдидан бирор ҳашорот кесиб ўтса намоз бузиладими?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СПОРТ ЁКИ МАШҚ МАҚСАДИДА БАЛИҚ ОВЛАШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром #ов
❓580-CАВОЛ: Ижтимоий тармоқ орқали "Исломда спорт учун балиқ овлаш тавсия этилмаган, балки бу макруҳ амал ҳисобланади", деган гапни ўқиб қолдим. Шу гапнинг шариатимизга кўра асоси борми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, машқ ёки спорт мақсадида балиқ овлангандан кейин овланган балиқдан овчини ўзи ёки бошқалар манфаат кўрса, бу ов тури жоиздир. Аммо овланган балиқдан ҳеч ким фойда олмаса ва овланган балиқ ташлаб кетилса, бу турдаги овлаш макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда "Мавсуатул фиқҳийя" китобида шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الصَّيْدُ إِذَا كَانَ الْغَرَضُ مِنْهُ التَّلَهِّيَ وَالْعَبَثَ ؛ لِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : (لاَ تَتَّخِذُوا شَيْئًا فِيهِ الرُّوحُ غَرَضًا) رواه مسلم
яъни: "Овлашдан мақсад ўйин-кулгу бўладиган бўлса макуҳдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жони бор нарсани нишон қилманглар" деганлар" (Имом Муслим ривоятлари).
Бу мавзуда "Фатовои Татархонийя" китобида шундай дейилган:
قَالَ أَبُو يُوسُفَ : إذَا طَلَبَ الصَّيْدَ لَهْوًا وَلَعِبًا فَلَا خَيْرَ فِيهِ وَأَكْرَهُهُ ، وَإِنْ طَلَبَ مِنْهُ مَا يَحْتَاجُ إلَيْهِ مِنْ بَيْعٍ أَوْ إدَامٍ أَوْ حَاجَةٍ أُخْرَى فَلَا بَأْسَ بِهِ
яъни: "Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Агар овлашдан мақсад ўйин-кулгу бўлса, унда яхшилик йўқдир ва мен уни хуш кўрмайман. Агар овлашдан мақсад сотиш, истеъмол қилиш ва шу каби фойдали нарсалар бўлса ундай овлашнинг зарари йўқдир". Валлоҳу аълам.