FATVO.UZ | Расмий канал
160K subscribers
1.55K photos
2.3K videos
4.96K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЭР ХОТИНИ БИЛАН АЖРАЛСА, БОЛАЛАРИГА УЙ ОЛИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?
#эр_хотин_масалалари #оила

570-CАВОЛ: Киши хотини билан ажралса, собиқ хотини ва болаларининг моддий эҳтиёжларини таъминлаши шартми? Она ва болалар учун уй олиб бериши шартми? Шароит томондан уй қай даражада бўлиши керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ажралган хотиннинг иддаси ўтгандан кейин хотинни таъминлаш эрнинг зиммасида бўлмайди (идда ичида хотиннинг таъминоти эрнинг зиммасида). Лекин ота ўғил болаларни балоғатга етгунча, қизларни турмушга чиққунча еб-ичиш, кийиниш ва уй-жой билан таъминлаши шарт. Таъминламаса гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда болалар отаси билан яшайдими ёки онаси билан яшайдими фарқи йўқ. Баъзилар она болани ўзи билан олиб кетса, таъминотини ўзи қилсин, деган нотўғри тушунчада юрадилар.

Болаларини уй-жой билан таъминлаш учун уйни ижарага олиб берадими ёки ўзига сотиб олиб, болаларини қўйиб қўядими, ёки болаларига ҳадя қиладими фарқи йўқ.

Ўғил болалар ўзини ўзи эплай оладиган бўлгунча (ўзи истинжо қила оладиган бўлгунча, тахминан 5-6 ёшгача), қизлар вояга етгунча (яъни, ҳайз кўра бошлагунча) уларни тарбиялашга энг ҳақли шахс онасидир (ундан кейин ота ҳақли бўлади). Лекин онаси эрга тегиб кетса, болалар отага қайтарилади.

Болалар яшаш жойининг шароити камида ўртача бўлиши керак, яхши шароит қилиб, берса, отага савоб бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️