FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.13K photos
2.06K videos
4.45K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАМОЗ ЎҒРИЛАРИ КИМЛАР?
#намоз

282-CАВОЛ: "Намоз ўғрилари" деган иборани эшитиб қолдим, шу хақида тўлиқ маълумот берсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётган киши намоздаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатини хотиржамлик билан бажариши вожиб. Бунинг энг ози ҳанафий мазҳабимизда бир тасбиҳ миқдорида аъзоларни хотиржам тутишдир. Намозда шошқалоқлик қилувчи киши эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида “намоз ўғриси” дейилган. У Зот алайҳиссалом шундай дейдилар:

اسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمدعن أبي قتادة رضي الله عنه

яъни: “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намознинг рукуъси, саждаси ва хушуъсини тўлиқ қилмайди”, - деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари).

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда руку ва саждани шошиб, хотиржам ҳолда бажармаган кишини “намоз ўғириси”, деб номламоқдалар.

Уламоларимиз ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар: “Ўғри икки турли бўлади: Бири ҳаммага маълум мол ўғриси, иккинчиси ҳадисда келган савоб ўғриси. Биринчи хилдаги ўғри шу дунёнинг ўзида ўғирлаган молидан фойдаланиб сўнг эгасини рози қилиб, охиратдаги жазодан қутилиб қолиши мумкин. Аммо савоб ўғриси эса, ўзининг савобини ўғирлаб, зиммасига гуноҳни юклаб, буткул зарарда қолади” (“Мирқотул-мафотиҳ” китоби). Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
#Коронавирус, #Фатво, #Уламолар,
УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА ФАТВОСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди.

Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилди. Қуйидаги фатво қабул қилинди...

ФАТВОНИ ЎҚИШ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19317

@muslimuzportal | Muslim.uz
САЙТДА РЕКЛАМА ЭЪЛОН ҚИЛИБ ПУЛ ТОПИШИМ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол-ҳаром

283-CАВОЛ: Мен интернетда российский сериал сайтим бор. Сайтда реклама орқали пул топаман. Ичкилик фахш рекламаларини қўймайман. Магазинлар, кийимлар, озиқ-овқат рекламаларини қўяман. Даромадим шу орқали. Шу орқали даромад топишим шариатимизга тўғри келадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сайтда фаҳш суратлар, видеолар, Аллоҳ ҳаром қилган ичкиликлар, тамаки маҳсулотлари ва инсон ҳаётига хавф соладиган нарсалар реклама қилинмаса, сайт орқали реклама бериб, пул топиш жоиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).

Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, Шариатимизнинг ушбу ҳукми нафақат рекламалар эълон қилишингиз, балки, сайт юритишдаги фаолиятингизга ҳам тааллуқлидир. Аллоҳ янада билувчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
ВАЪДАНИ БАЖАРМАСЛИК ГУНОҲМИ?
#ҳалол-ҳаром

284-CАВОЛ: Кимгадур бирон нарсани (пул)ни ваъда қилиб ёки бугун тайёр бўлади деб айтилган вақтга қилиб бера олмасам, айтган гапимни устидан чиқа олмасам, бунинг ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши ҳаром бўлмаган бирор ишга ёки нарсага ваъда берса, ваъдасини устидан чиқишга имкон қадар ҳаракат қилиши лозимдир. Бирор киши ваъдасини устидан чиқиш ниятида ваъда бериб, бирор узр сабабли ваъдасини бажара олмаса, гуноҳкор бўлмайди.

عن زيد بن أرقم عن النبي صلى الله عليه وسلم قال إذا وعد الرجل أخاه ومن نيته أن يفي له فلم يف ولم يجئ للميعاد فلا إثم عليه. (رواه أبو داود)

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши биродарига ваъдасига вафо қилиш ниятида ваъда берса, лекин ваъдасига вафо қила олмаса, ваъдалашган жойга кела олмаса, у кишига гуноҳ йўқ”, дедилар. (Имом Абу Давуд ривояти)

Аммо, ваъдани бажаришда сусткашлик қилса ёки бажармаслик ниятида ваъда берса-ю ваъдасини бажармаса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Чунки ваъда бериб, узрсиз уни бажармаслик шаръан ҳаром иш бўлиб, мунофиқлик аломатидандир (“Мирқот ул-Мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18. Зиммасида қазо намозлари бўлганлар суннатларни ўқимайдими?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
☎️ Колл-марказ: (71) 150-33-44

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
ҚИБЛАГА ҚАРАГАН ҲОЖАТХОНАДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#одоб

285-CАВОЛ: Чет эл сафарларида кўп юрамиз. Меҳмонхоналардаги ҳожатхоналарнинг айримлари қибла томонга қараган бўлади. Шундай ҳолатларда бу ҳожатхоналардан фойдаланиш ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Очиқ жойда ҳам, бинонинг ичида ҳам Қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Бу мавзуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

إِذَا أَتَيْتُمُ الْغَائِطَ فَلَا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ وَلَا تَسْتَدْبِرُوهَا، وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا». قَالَ أَبُو أَيُّوبَ: فَقَدِمْنَا الشَّأْمَ فَوَجَدْنَا مَرَاحِيضَ بُنِيَتْ قِبَلَ الْقِبْلَةِ، فَنَنْحَرِفُ وَنَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى. (متفق عليه عن أبي أيوب رضي الله عنه )

яъни: “Қазои ҳожатга борганингизда қиблага юзланиб ҳам, унга орқа қилиб ҳам ўтирманглар, балки шарққа ёки ғарбга қаранг”, дедилар”. Абу Айюб разияллоҳу анҳу айтадилар: “Шомга келиб, қибла тарафга қаратиб қурилган ҳожатхоналарни кўрдик. Биз (қибладан) бироз бурилар ва Аллоҳ таолодан мағфират сўрар эдик” (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадиси шариф Мадина шаҳрида айтилгани учун у ерда турган киши шарққа ёки ғарбга қараб ўтириши тўғри экани айтилмоқда. Ўрта Осиё, хусусан юртимиз Ўзбекистонда эса, Жануб ёки Шимолга қараб ўтириш тўғри бўлади. Бизда Қибла Ғарб томонда жойлашгани учун, қуёш чиқиш ёки ботиш томонларига қараб ўтирилмайди.

Фуқаҳоларимиз киши ҳожатхонада узрсиз қиблага қараш макруҳ эканига иттифоқ қилганлар. Агар билмасдан қиблага қараб ўтириб олса, тезда бошқа тамонга юзланиб олади. Агар бошқа тамонга юзланишнинг имкони бўлмаса, макруҳ бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
Vabo tarqalganda musulmonning
Вабо тарқалганда мусулмоннинг вазифалари
#Аудио

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
БУКМЕКЕРЛИК ҚИМОРМИ?
#ҳалол ҳаром

286-CАВОЛ: Букмекерлик компанияларига пул тикиш қиморга кирадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда гаров ва қиморга асосланган жуда кўплаб компаниялар фаолият юритади, уларни букмекерлик компаниялари дейилади. Интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан, футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилиб борилади. Бу фаолиятларнинг барчаси қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор дейилади.

Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабира дейилган. Аллоҳ таоло «Моида» сурасининг 90-оятида шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз».

Оламлар Робби бу оятда қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши» деб марҳамат қилган. Айнан шу оятда хамр ичиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маънавий жиноятларга тенглаштирган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз соҳибига "Кел, сен билан қимор ўйнайман", деса, садақа қилсин», — дедилар.

Қимор шу қадар жирканч иш эканки, киши ҳали ўйнамаган бўлса ҳам, ўйнашни таклиф қилиши биланоқ гуноҳкор бўлиб қолар экан. Шу боис, унинг каффоротига ўйнамоқчи бўлган пулини садақа қилиб юбориш керак экан.

Динимизда инсонлар ҳалол меҳнат қилиб пул топишга буюрилган. Бировни алдаб, хиёнат қилиб, муттаҳамлик йўли билан унинг мулкига эга бўлиб олиш ҳаромдир. Қимор эса айнан шундай йўл билан пул топишдир.

Қиморда ютқазган тараф ютган тарафни ҳеч қачон яхши кўрмайди. Ўртада адоват, нафрат, жанжал пайдо бўлади. Ютқазган тараф имкон топилди дегунча ютган тарафдан пулларини қайтариб олишга, бунинг учун ҳатто ўша ютган кимсани ўлдиришгача бориб етади. Хуллас, қимор сабабли инсонлар ўртасида душманлик, бир-бирини ёмон кўриш ва ҳатто қотиллик юзага келади. Мана шуларнинг ўзиёқ қиморнинг жамиятга соладиган хавфи, келтирадиган зарарлари нечоғли аянчли эканини кўрсатади.

Одамларда меҳнат қилмай, қийналмай, осон ва тез пул топишга бўлган истак уларни мана шундай жирканч иш — қимор ўйнашга, қиморга йўналтирилган каналларга аъзо бўлишга ундайди.

Қимор ўйновчи кимса бориб-бориб ҳамма нарсасидан жудо бўлади. Оиласининг пароканда, фарзандларнинг уйсиз қолишига, уларнинг луқмаси бузилишига сабаб бўлади.

Кимда ким қимор ўйнаб, пул ютиб олган бўлса, ўша ютган пулни дарҳол эгасига қайтариб бериши керак. Агар эгаси ўлиб қолган бўлса, унинг меросхўрларига беради. Борди-ю, меросхўрларни ҳам топа олмаса, эгасининг номидан бирор фақирга беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЗАКОТИ
#закот

287-CАВОЛ: Устозлар ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳқончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми ёки кейинроқ берса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Ушр" – араб тилида, ўндан бир дегани. Шариатда эса деҳқончилик маҳсулотларининг закоти ҳисобланиб, асосан етиштирилган маҳсулотнинг ўндан бир қисми мискинларга берилиши эътиборидан ушр деб номланади. Ушр шариатимизда Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламолар ижмосига кўра фарздир. Аллоҳ таоло Анъом сураси, 141-оятида, шундай марҳамат қилган:

وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ

яъни: “Ва унинг ҳақини ҳосилини йиққан куни беринг. Исроф қилманг. Чунки у зот исрофчиларни яxши кўрмас”.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло зироат экинларининг закотини ҳосилни йиққан кунда беришга амр қилмоқда. Яна Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 267-оятида шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الْأَرْضِ

яъни: "Эй имон келтирганлар касб қилган пок нарсаларингиздан ва сизга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан инфоқ қилинглар”.

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Анҳорлар ва булутлар суғорган нарсалардан ушр (ўндан бир), сув чиқарувчи ҳайвон ила суғорилгандан йигирмадан бир (берилади)”, дедилар” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эса зироат маҳсулотларининг озидан ҳам, кўпидан ҳам закот олинади, дейдилар. Бу гапни Иброҳим Нахаъий, Ато ибн Аби Рабоҳ, Умар ибн Абдулазиз ва бошқалар ҳам айтганлар. Улар, закот фарзлиги тўғрисидаги оят ва ҳадисларда нисоб ҳақида сўз йўқлигини ҳужжат қилиб келтирадилар. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад ҳамда жумҳур уламолар зироат беш васақ (653 кг) миқдорига етса, кейин закот берилади, камидан берилмайди, деганлар. Бунга улар Расулуллоҳнинг саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини далил қиладилар:

لَيْسَ فِيمَا دُونَ خَمْسَةِ أَوْسُقٍ صَدَقَةٌ (رواه الامام مسلم)

яъни: “Беш васақдан кам маҳсулотда садақа йўқдир”, деганлар.

Кўпчилик ҳанафий мазҳаби уламолари Имом Абу Ҳанифанинг гапларини қабул қилганлар.

Оқар сув ёки ёмғирда суғорилган экинларнинг ҳосилидан харажатлар чиқарилмасдан ушр (ўндан бир) берилади. Ерга ишлов берилмасдан ўзи ўсиб чиққан маҳсулотлардан ушр берилмайди. Сув чиқаришга чархпалак, ҳайвон ва бошқа нарсаларни ишлатиб, сарф-харажат қилинган бўлса, маҳсулотнинг, йигирмадан бири ушр қилиб берилади. Суғоришдан бошқа ишларга сарфланган харажатлар эътиборга олинмайди. Асалдан, гарчи оз бўлса ҳам, ўндан бири ушр сифатида фақирларга берилади (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Ҳовлидаги мевали дарахтлар мевасидан ушр берилмайди. Балки даласидаги дарахтлари мевасидан ушр берилади. Зеро, ҳовлидаги нарсалар ундаги иморатларга тобе ҳисобланиб, улардан ушр берилмайди (“Фатавои Қозихон”китоби).

Ушр беришдан олдин ер харажатлари ва бошқа харажатлар чиқариб ташланмайди. Шунингдек, маҳсулотлар олинганидан сўнг, бир йил ўтиши, нисоб миқдорининг тўлдирилиши шарт эмас. Ердан олинган ҳосил қанча бўлишидан қатъи назар, ундан ушр берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
ТУҒИЛГАН КУН
#ҳалол-ҳаром

288-CАВОЛ: Ўртоғимни туғилган куни билан табриклашим жоизми? Умуман туғилган кунни нишонлаш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган кунни нишонлаш ёки у билан табриклаш жоиз ёки ножоизлиги борасида Ислом уламолари турлича фикр билдирганлар. Бунга асосий сабаб шу куни дастурхонлар ёзиб, хурсандчилик қилиш каби ишлар Ислом таълимотларида очиқ ойдин далиллар келмаганидир.

Бу борада бизга рожиҳ бўлган гап шуки, агар дунёвий йиғинлар ва байрамлардан кўзланган мақсад тўғри бўлса, номаҳрам эркак ва аёлларнинг аралашуви ҳамда турли маъсиятлардан узоқ бўлинса, бундай дунёвий йиғинлардан ман этилмайди.

Шунингдек, мусулмон кишига туғилган куни ўтган умрини сарҳисоб қилиш, гуноҳларига истиғфор айтиш ва келажакда ҳаётини шариатга мувофиқ ўтказишни режалаштиришга бир фурсатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ
#ҳалол-ҳаром

289-CАВОЛ: Мен озиш мақсадида бир фирмани маҳсулотларидан харид қилиб, ичиб бошлагандим. Маҳсулотларида ҳалол сертификати бор бўлгани учун кўнглим тўқ эди. Кейин шу фирмага ўзим аъзо бўлсам ўзим учун олаётган маҳсулотларим учун балл йиғилиб менга ойлик чиқишини билиб қизиқиб, мен ҳам шу фирмага аъзо бўлдим. Кейин қандай иш юритиш бўйича маълумот олиб, ҳафсалам пир бўлди. Мен бир инсон кетидан ёзилдим, менга ҳам ойлик каттароқ миқдорда чиқиши учун ўзимни ортимдан ишга таклиф қилишим, ўз гуруҳимни йиғишим, улар билан биргаликда катта баллар йиғсак ойлигим шунчалик катталашиб бориши тушунтирилди. Энг хавфсираганим ортимдан ёзилган одам катта балл йиғса, мени лавозимим кўтарилиб унинг йиққан бали учун менга қанчадир миқдорда % чиқарилиши шу % орқали мани ойлигим катталашиши тушунтирилди. Мен учун % га ишлаш ёқмади, ман ортимда клент ёздирмай ўзим маҳсулотларни сотиб ойлик олавераман деган мақсадда иш бошламоқчи бўлиб тургандим яна бир гап эшитиб иш бошлашга иккиландим. Мен ортимдан клент ёздирмай ишлаганим билан мен ортидан ёзилган инсонларга % га чиқариб берганим учун мен ҳам % га шерик ҳисобланар эканман. Шу қилаётган ишим Шариатимиз ҳукмига кўра ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтиб ўтган савдо тури тармоқли маркетинг (сетевой маркетинг) деб юритилади. Саудия Арабистонинг Фатво Кенгаши, Мисрдаги Ал-Азҳар университитетининг Ислом иқдисодиёти профессори Ҳусайн Шаҳҳата, Қатар давлат университитетининг Ислом шариати факультетининг профессори Али Муҳиддин ва бундан бошқа кўплаб уламолар тармоқли маркетингнинг барча иш йўналишини ҳаром деб фатво чиқарганлар.

Тармоқли маркетинг инсонларнинг молини алдов, ёлғон ва фирибгарлик йўли билан ейишдир. Аллоҳ таоло инсонларни бир бирларининг молларини ботил йўл билан ейишдан қайтарган.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ

яъни: “Эй, иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси 29-оят)

Тармоқли маркетингни ҳаром эканлигини бир нечта сабаблари бор.

Биринчидан: Тармоқли маркетингдаги асосий мақсад маҳсулот сотиш эмас, балки пулни пулга сотишдир. Чунки тармоқли маркетингда сотилаётган маҳсулотларнинг бозордаги қиймати жуда арзон бўлиб, уни аъзо бўлган иштирокчиларга қимматга сотади. Иштирокчилар бу зарарни улар орқали аъзо бўлган иштирокчилар ҳисобидан қопланиши сабабли озгина пулини кўпайтириб олиш учун компания маҳсулотларини сотиб олади. Бу пулни пулга насияга фойиз асосида сотишдир. Бундай савдо айни рибо бўлгани учун Қуръон оятлари, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва ислом умматининг ижмоси билан шаръан ҳаром қилинган.

Иккинчидан: Тармоқли маркетинг алдов устига қурилгандир. Алдов эса шаръан ҳаром. Чунки тармоқли маркетингга аъзо бўлган киши керакли миқдордаги иштирокчиларни йиға оладими ёки йиға олмайдими, буни олдиндан билмайди. Тармоқли маркетинг ҳам қачондир охирига етади. Иштирокчи эса қўшилаётганда тармоқли маркетинг охирига етган вақтда пирамиданинг юқори қисмида бўлиб, фойда кўрадими ёки пирамиданинг қуйи қисмида бўлиб, зарар кўрадими, бундан бехабар бўлади. Аслида, пирамида аъзоларининг аксари зиён кўради, озчилик иштирокиларгина фойда кўради. Бу алдовнинг айни ўзидир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

"نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ الْغَرَرِ" (رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам алдовдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривоятлари).
Учинчидан: Тармоқли маркетингдаги маҳсулот асосий мақсад бўлмайди, балки бу амалиётни амалга ошириш учун қопқон вазифасини ўтаб беради. Иштирокчиларга ҳам маҳсулотнинг бор-йўқлигининг умуман аҳамияти йўқ. Саудия Арабистони уламолари Кенгаши битимларнинг бундай тури ҳаромлигига фатво берган. Сабаби бу муомаладан мақсад маҳсулот эмас, балки пулдир. Чунки тикилган пуллар миқдори ўн минглаб бўлганида, мавжуд маҳсулотнинг нархи бир неча юздан ошмайди. Ҳар қандай ақлли одамга икки иш (пул ёки маҳсулот) таклиф қилинса, пулларни танлайди. Шу сабабли бундай компанияларнинг маркетинг ва маҳсулотини реклама қилишдаги асосий таянчи иштирокчилар катта миқдордаги пулларни қўлга киритиши мумкинлиги ва оз пул тикиб кўп фойда олишга қизиқтиради. Бу компаниялар сотаётган маҳсулот кўп миқдордаги пул ва фойдаларни қўлга киритиш учун бир баҳона холос.

Тўртинчидан: Тармоқли маркетингга асосланган компаниялар битимида қимор мавжуд. Чунки унда иштирокчи ўзининг ортидан кўп сонли кишиларни тўплай олса, катта миқдордаги фойдани қўлга киритиш илинжида унга катта пул тикади. Тармоқли маркетинг компанияларида даромад олиш тизими бошқа иштирокчиларни жалб қилиш билан боғлиқ бўлиб, уларни икки гуруҳга (ўнг ва чап) ажратади. Иштирокчи фойда олиши учун икки гуруҳ тенг бўлиши керак. Агар иштирокчи талаб қилинган ададдаги кишиларни жалб қилса, пул олади, акс ҳолда пулидан маҳрум бўлади. Юқоридагилардан бундай компаниялар қимор устига қурилганлиги маълум бўлади. Қимор эса ҳаромдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنَّمَا الخَمْرُ وَالمَيْسِرُ وَالأَنْصَابُ وَالأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

яъни: “Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (Моида сураси 90-оят).

Шунингдек, биринчи иштирокчи у орқали келган кейинги иштирокчилар ҳар сафар сотганидан фойда олиши одамларнинг пулларини ботил йўл билан қўлга киритиш ҳисобланади.

Бешинчидан: Тармоқ маркетинги тижорий фирибгарликнинг бир шакли бўлиб аъзоларини тезда бойиб кетиши мумкинлигига ишонтиради, натижада кўплаб инсонлар алданиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам кўпгина мамлакатлар тармоқли маркетинг фаолиятини тақиқлаб қўйган. Баъзи араб мамлакатлари тармоқли маркетингни олдини олиб жамоатчиликни ушбу турдаги маркетинг билан шуғулланувчи компанияларнинг тузоғига тушиб қолмасликлари ҳақида огоҳлантирдилар. Чунки бу давлатлар тармоқли маркетингни алдовдан бошқа нарса эмаслигини тажрибадан ўтказишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
ЗАКОТНИ МЕН БЕРАМАНМИ ЁКИ ОТАММИ?
#закот

290-CАВОЛ: Мен савдо соҳасида ишлайман. Нисобдан ошган молим бор. Деярли ҳар куни алмашиниб сотилади. Мол отамнинг ихтиёрида. Бунга закот хукми қандай бўлади? Отамга вожиб бўладими ёки менгами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол кимники бўлса, ўша киши закот беради. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:

والزكاة تجب على المالك

яъни: “Закот молнинг эгасига вожиб бўлади” (“Ал-Мабсут” китоби).

Закот қуйидаги нарсаларда вожиб бўлади:
1. Тилло, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тангалар;
2. Тижорат моллари, яъни олди-сотди қилинадиган ҳар қандай нарса;
3. Чорва моллари – туя, мол, қўтос, қўй, эчки, от;
4. Деҳқончилик маҳсулотлари.

Закотни ҳисоблаганда тилло, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тангаларга тижорат молларининг қийматини қўшиб ҳисоблайди. Бир кишининг тилла, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тижорат моллари энг камида 85 гр тилло ёки унинг қийматига етса ҳамда яна бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб, камаймасдан турса, молининг қирқдан бирини закот сифатида бериш шарт бўлади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ.

яъни: “(Эй, мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз” (Нур сураси 56-оят).

Тижорат моли ҳар куни янгиланиб турса ҳам, нисобга етганидан бир йил ўтгач, унинг қирқдан бирини закот сифатида муҳтожларга чиқариш фарздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
АЗОН АЙТИЛГАНДАН СЎНГ САВДО ҚИЛИШ ҲАРОММИ?
#савдо

291-CАВОЛ: Мен бозорда савдо қиламан. Яқиндан бери намоз ўқийман. Азон айтилгандан сўнг намозга бормай савдо қилса топган пули ҳаром бўладими? Агар бўлса беш маҳал намоз ўқишни бошлашдан олдин топган пулларимчи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши Жума намозига азон айтилгандан савдони қўйиб, намозга ҳаракатни бошлаши шарт бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай амр қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُون

яъни: “Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. (Жума сураси 9-оят).

Ибн Аби Шайба раҳматуллоҳи алайҳ Маймун ибн Меҳрондан ривоят қилишича, Мадинаи мунавварада жума азони айтилгандан кейин кўчада “савдо-сотиқ ҳаром бўлди, савдо-сотиқ ҳаром бўлди”, – деб жар солинар экан.

Аҳли сунна уламолари ижмосига кўра, жума намозининг азони вақтида савдо қилиш ҳаромга яқин макруҳдир. Ҳанафий мазҳабимиз фуқаҳолари ва имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзига кўра, жума намози вожиб бўлган одам жума намозига азон айтиш чоғида савдо-сотиқ билан шуғулланса, савдоси жоиз, аммо ўзи гуноҳкор бўлади. Бу мавзуда аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

( وَكُرِهَ ) تَحْرِيمًا مَعَ الصِّحَّةِ ( الْبَيْعُ عِنْدَ الْأَذَانِ الْأَوَّلِ ) إلَّا إذَا تَبَايَعَا يَمْشِيَانِ فَلَا بَأْسَ بِهِ لِتَعْلِيلِ النَّهْيِ بِالْإِخْلَالِ بِالسَّعْيِ

яъни: “Жуманинг аввалги азони айтилганда, агарчи савдоси дуруст бўлсада, савдо қилиш таҳримий макруҳдир. Лекин жумага қараб юриб савдолашиб кетишса, гуноҳи йўқ. Чунки азон пайтида савдодан ман қилинишининг сабаби, савдо намозга қараб юришга халақит қилади” (“Дуррул мухтор” китоби).

Энди беш вақт намозга келсак, азон айтилаётган пайтда унга жавоб қайтариш вожибдир. Жавоб қайтариш икки хил бўлади: азон калималарини такрорлаб туриш ёки масжидга қадам ташлаб бориш. Лекин азондан кейин чала қолган ишни охирига етказиб, жамоат намозига ҳам улгурсангиз ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Ундай одамлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُ وَالْأَبْصَارُ (النور:37)

яъни: “Кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар” (Нур сураси 37-оят).

Агар савдо билан машғул бўлиб, жамоатдан қолиб кетсангиз, топган пулингиз ҳалол бўлади, лекин жамоатнинг фазилати – йигирма беш баробар савобидан маҳрум бўласиз.

Намоз ўқимасдан аввал қилинган, шариъатимиз кўрсатмаларига тўғри келдиган ҳалол касб ва савдолар дурустдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19. Саждага бориш ва ундан туриш тартиби қандай ?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://fatvo.uz
☎️ Колл-марказ: (71) 150-33-44

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim
ЎЗ УЙИМИЗДА ЖУМА ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз

292-CАВОЛ: Коронавирус туфайли эртанги жума намози ўқилмаслиги, унинг ўрнига уйда ҳар ким пешин намозини ўқиши лозимлиги муфтият томонидан эълон қилинди. Жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу кунларда аксар мусулмон юртларининг халқаро ва маҳаллий фатво уюшмалари, уламолари мўмин-мусулмонларнинг жонларини омон сақлаш учун масжидларда йиғилмаслик, хавф ўтиб кетгунча ибодатларни уйда адо этиб туриш қарорига келишган. Бунга етарлича асос борлигини ва масала жиддий эканлигини эслатишган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосида ҳам жума намози ўрнига уйда пешин намози адо этилиши айтилган.

Фиқҳий манбаларимизга мурожаат қиладиган бўлсак, жума намози дуруст бўлиши учун жума намозига одамларга давлат бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан умумий рухсат (изни омма) бўлиши, жума намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши адо қилиб бериши керак. Демак, жума намозини уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди, натижада намоз дуруст бўлмайди. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

(والإِذْنُ العَامُّ) أي وشرط لأدائها الإذن العامّ لأنها من شعائر الإسلام، فيجب إقامتها على وجه الاشتهار بين الأنام،

яъни: “Жумани адо қилиш учун умумий рухсат (изни омма) бўлиши шарт қилинган. Чунки жума – Ислом шиорларидан бири. Уни одамлар орасида очиқчасига қоим қилиш шарт бўлади” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Бу мавзуда Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

الْإِذْنُ الْعَامُّ وَهُوَ أَنْ تُفْتَحَ أَبْوَابُ الْجَامِعِ وَيُؤْذَنَ لِلنَّاسِ ، حَتَّى لَوْ اجْتَمَعَتْ جَمَاعَةٌ فِي الْجَامِعِ وَأَغْلَقُوا الْأَبْوَابَ وَجَمَعُوا لَمْ يَجُزْ

Яъни: “Умумий рухсат – жомеъ масжиди очилиб, одамлар киришига рухсат бўлишидир. Ҳатто, агар масжидда бир жамоат йиғилиб, эшикни ёпиб олиб жума намозини ўқисалар, намозлари дуруст бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби).

Эътибор берилса, бу масалада, умумий рухсат бўлмаганда, ҳатто бир жамоат масжидга кириб, ўзларича жума ўқисалар ҳам, намозлари дуруст бўлмаслиги баён қилинмоқда.

Хулоса ўрнида айтамизки, ҳозирги шароитда ҳаммамиз иттифоқ бўлиб, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз, Аллоҳ таолонинг синов-имтиҳонларидан гўзал суратда ўтишга ҳаракат қилишимиз лозимдир. Нафл ибодатлар, тиловати Қуръон, дуо-тасбеҳлар, қийин шароитда қолганларга хайру эҳсон қилиш каби Аллоҳ таолога хуш келадиган амалларни кўпайтирайлик. Бошимизга келган синовни ҳам савоб ишлаш учун ғанимат фурсат, деб билайлик. Шоядки, Аллоҳ таоло тез кунларда фазилатли, катта жамоатларда намозларни адо қилишни насиб айласа, халқимизга хотиржамликни қайтарса. Аллоҳ таоло дунё мусулмонлари, жумладан халқимиздан турли бало-офатларни узоқ қилсин! Омин!
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
БИЛЬЯРД ЎЙНАШ ВА БИЛЬЯРДХОНАДАН ДАРОМАД ОЛИШ
#ҳалол-ҳаром

293-CАВОЛ: Бильярд ўйнаш ва бильярдхона очиб, ундан даромад олиш ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бильярд ўйинига пул тикилса, ёки ўйин ҳаққини ютқазган тўлайдиган бўлса, қимор бўлади ва бу иш жоиз эмас. Агар бу каби ножўя ишлардан холи бўлса ва қуйидаги бир қанча шартларга риоя қилинса бу ўйинни ўйнаш жоиз бўлади:

🔸 Ўйин Аллоҳ таолонинг зикридан ва фарз намозлардан тўсмаслиги керак.

🔸 Ўйновчилар Ислом таълимотларига риоя қилишлари керак. Яъни, ўйин, уруш-жанжал, хусумат, душманчилик, сўкишиш, ўйинни ютиш учун ҳийла, найрангга олиб бормаслиги лозим.

🔸 Аксар ҳолларда мана шу ўйин ўйновчиларга фойдали бўлсин. Мақсад фақат вақтни зое қилиш бўлмасин.

Бильярдхона очмоқчи бўлган киши ўйинчилар юқоридаги қоидаларга амал қилишини таъминлай олса: намоз вақтида ўйинчиларни намозга тарғиб қила олса, ўйинчиларни қимордан, уруш-жанжал, сўкишишдан тўса олса ва юқоридаги бошқа шартларни юзага чиқара олса, очиши мумкин. Акс ҳолда ундай ўйинхона очиши дуруст эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
Vabo tarqalganda musulmonning
Вабо тарқалганда мусулмоннинг вазифалари
#Аудио

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
СУХАНДОНЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол-ҳаром

294-CАВОЛ: Касбим бошловчи, сухандон. Тўй ва тадбирларда бошловчилик қилиб ризқ топаман. Касбимдан келган ризқим ва касбим ҳалолми. Бошқа ҳунарим йўқ. Имкон қадар ибодатдаман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало касб нуқтаи назаридан Сизнинг касбингизга шариатимизда монеълик йўқ. Аммо, ҳар бир касбни ҳам ўша касб эгаси гуноҳ маъсият ишларга ишлатишига шариатимиз рухсат бермайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

"Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир" (Нисо сураси 2-оят).

Демак, гуноҳ-маъсият тадбирларида эмас, балки динимиз кўрсатмаларига зид келмайдиган давраларда хизмат қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
НАМОЗДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ
#намоз

295-CАВОЛ: Уйда ўқийдиган намозларимда “…юзимни қиблага қаратган ҳолатда холис Aллоҳ учун” деб ният қиламан. Масжидда ҳам шундай дейишим керакми? Масалан аср ёки шом намози учун?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қиблага юзланиш намознинг шартларидан биридир. Бунга барча уламолар ижмо қилишган. Лекин намозда қиблага юзланишни ният қилиш шарт ёки шарт эмаслиги борасида ҳанафий мазҳаби фуқаҳоларимизда икки хил гап бор: Абулкарим Журжоний "Киши намозда қиблага юзланганини ният қилиши шарт", – деган бўлсалар, Имом Сарахсий, Аллома ибн Нужайм, Аллома Шайхизода, Аллома Ҳаскафий ҳамда Ибн Обидийн каби муҳаққиқ уламолар шарт эмас, деган фикрни қатъий айтганлар (манба: “Баҳрур роиқ” (3/324), “Мажмаъул анҳур” (1/125), “Раддул муҳтор” китоблари (3/89)).

Мулла Хисрав ўзининг “Дурарул ҳуккам” номли асарида Аллома Фахриддин Қозийхондан қуйидагича нақл қилиб келтирган:

قَالَ قَاضِي خَانْ أَمَّا اشْتِرَاطُ نِيَّةِ اسْتِقْبَالِ الْقِبْلَةِ اخْتَلَفُوا فِيهِ قَالَ بَعْضُهُمْ إنْ كَانَ يُصَلِّي إلَى الْمِحْرَابِ لَا يُشْتَرَطُ وَإِنْ كَانَ يُصَلِّي فِي الصَّحْرَاءِ يُشْتَرَطُ

яъни: “Қозихон айтадилар: “(Намозда) Қиблага юзланишни ният қилиш шартлиги борасида уламолар турлича гап айтдилар: баъзилари меҳробга қараб намоз ўқиганда шарт бўлмайди, дейишди. Баъзилар эса саҳрода намоз ўқиганда шарт дейишди” (“Дурарул ҳуккам шарҳ ғурарул аҳкам” китоби (1/275)).

Шунга кўра Сиз намозни масжидда имомга иқтидо қилиб ўқиган пайтингизда қиблага қараб намоз ўқишни ният қилишингиз ва “...юзимни қиблага қаратган ҳолатимда...”, – дейишингиз шарт эмас. Балки бунинг ўрнига имомга иқтидо қилишни ният қилишингиз лозим бўлади. Масалан: “Аср намозининг фарзини шу имомга иқтидо қилган ҳолда, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим”, – дейсиз. Чунки, имомга иқтидо қилувчи киши ушбу намозида ҳозир бўлган имомга эргашаётганини ният қилиши шарт бўлади. Бу ҳақида уламоларимиз шундай дейишган:

اتفق الفقهاء علي ان نية المؤتم الاقتداء بالامام شرط لصحة الاقتداء (الموسوعة الفقهية 6ج 20ص)

яъни: “Фуқаҳолар шунга иттифоқ қилганларки, имомга эргашиш тўғри бўлиши учун имомга эргашувчи имомга иқтидо қилишни ният қилиши шартдир” (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси” (6/20)). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш

▫️ Каналга уланиш
ИНСОНЛАР ИЧИГА ЖИН КИРАДИМИ?
#ақида

296-CАВОЛ: Инсонларнинг ичига жин кириши ҳақида сўрамоқчи эдим. Баъзи видеоларда шу нарсаларни кўряпмиз, инсонни ичига жин кириши мумкинми? Олдиндан раҳмат!


💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсонга жин кириш масаласи уламолар ўртасида ихтилофли масала ҳисобланади. “Умдатул Қорий” китобининг соҳиби Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ бу борада Шайх Абул Аббоснинг сўзини келтирганлар: "Жубоий, Абу Бакр Розий, Муҳаммад ибн Закариё каби баъзи мўътазилалар ва бошқалар жиннинг мавжудлигини иқрор қилиш билан бир қаторда инсоннинг баданига жин киришини инкор қилганлар ва бир жасадда икки руҳ бўлишини амри маҳол иш санаганлар. Аммо бу хатодир".

Имом Абулҳасан Ал Ашъарий “Мақолоту аҳлис-сунна вал жамоа”да зикр қилишича жинлар инсоннинг баданига киради. Бунга Бақара сураси 275-оятни далил қиладилар:

الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّ

яъни: “Судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) турадилар...” (Бақара сураси 275-оят).

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Абдуллоҳ айтади: Мен отамга: “Баъзилар жинлар инсоннинг баданига кирмайди, дейдилар”, – дедим. Отам: “Ёлғон айтадилар. Қара, ахир жин инсоннинг тилидан гапиради”, – дедилар. Абу Довуд Умму Абондан ривоят қилган ҳадисда: “Чиқ, эй Аллоҳнинг душмани!” – дейилади. Шунингдек, Усома ибн Зайднинг ҳадисида ҳам: “Чиқ, эй Аллоҳнинг душмани. Албатта, мен Аллоҳнинг Расулиман!” – дейилган. Шайх Абдулжаббор айтадилар: Жинларнинг жисми ҳаво кабидир. Шунинг учун улар инсоннинг баданига кириши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш

▫️ Каналга уланиш