FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.13K photos
2.06K videos
4.46K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
УЛАР БЕРГАН ФАТВОЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#фатво

65-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Саволим куйидагича, чет элдан туриб Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Новқатий, Маҳмуд Абдулмўмин исмли шахслар турли диний саволларга жавоблар ва фатволар беришмоқда. Биз улар билан кўриша олмасак, яшаш жойини билмасак, улардан тўғри йўл сўраш, берган фатволарига амал қилиб, эргашиш мумкинми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ҳозирда ижтимоий тармоқда сиз номларини айтиб ўтганингиз каби шахслар диний мазмундаги дарслар, саволларга жавоблар бериш орқали жамиятимизда турли ақидавий ва фиқҳий ихтилофлар келиб чиқишига сабаб бўлишмоқда. Уларнинг асли ким, илмий салоҳияти, мазҳаби ва ақидаси қандай экани кўпчилик ёшларимизга маълум эмас!

Мисол учун шулардан Абдуллоҳ Зуфар номи билан танилган йигитни олайлик. У Миср Араб Республикасида бироз таълим олган. Кейин Миср ҳукумати томонидан таъқибга учраб, Швецарияга бориб, ўша ерда ўзбек тилида билимсизлик билан турли ихтилофларни қўзғашни бошлаган. Аслида унинг аудио ёзилган гап-сўзлари илмсиз эканини яққол исботламоқда. Оят ва ҳадисларни зоҳирий - юзаки маъносини олиб, мазҳабсизликка тарғиб қилиб, мужассима (Аллоҳ таолога жисм сифатини берувчи тоифа) ва хаворижларни ақидасига тарғиб қилаётгани кўпчилик илм аҳлларига сир эмас. Минг афсуски, сиз айтиб ўтганингиздек, бугунги кунда кўплаб ёшлар ўзларининг диний эҳтиёжларидан келиб чиқиб, унинг гап-сўзларини фарқлай олишмаётир.

Бу каби ҳолатлар фақат бизнинг замонда бўлаётгани йўқ. Аввалги даврларда ҳам гап-сўзга уста, аслида эса, илмсиз ва жоҳил кишилар одамларга “фатво” айтиб, ўзларини машҳур қилишга уринганлар бўлган. Уламоларимиз азалдан “Шаръий саволларга жавобни эл-юрт олдида илми ва тақвоси ила танилган олимлардан олиш керак” эканини таъкидлаб келганлар. Машҳур тобеинлардан бири Муҳаммад Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ “Шаръий илм бу – дин демакдир! Уни кимдан олаётганингизга эътибор беринг!”, - деганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ эса: "Ушбу илм - диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! Мен етмишга яқин уламо суратидаги кимсаларнинг Масжиди набавий устунлари олдида: "Расулуллоҳ ундай дедилар, бундай дедилар" деганини эшитганман. Лекин, уларнинг ҳеч биридан илмдан бирор нарса олганим йўқ!", - деганлар.

Демак, диний илмларни олишда, фатво олишда шахсиятлар муҳимдир. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги номаълум, келиб чиқиши ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди, уларга қулоқ солинмайди. Чунки, фатво бу диндир! Шариатимизга кўра эса уни ким етказаётгани муҳимдир. “Ҳадис айтди, оят келтирди, демак унга эргашиш керак”, дейилмайди. Балки, фатво беришга лойиқми ёки йўқми, ишончли уламолардан таълим олганми, динда холисми ёки ғаразли мақсади борми? Шуларга қаралади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
65-savol
Fatvo hay'ati
УЛАР БЕРГАН ФАТВОЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#фатво

65-CАВОЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
#Коронавирус, #Фатво, #Уламолар,
УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА ФАТВОСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди.

Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилди. Қуйидаги фатво қабул қилинди...

ФАТВОНИ ЎҚИШ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19317

@muslimuzportal | Muslim.uz
ПАЙПОҚ-МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО
#ДОЛЗАРБ
#ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолар ҳайъати пайпоқ-маҳси (жавроб) масаласида фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганиб, бир қанча муҳокамалардан кейин ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу фатвонинг хулосаси қуйидагилардан иборат:

1️⃣. Агар маҳси тўлиқ теридан бўлса, унга масҳ тортиш жоиз. Бу борада мужтаҳидлар орасида ихтилоф йўқ;
2️⃣. Тўпиқни ёпиб турадиган, этикка ўхшаган пойафзалларга масҳ тортиш жоиз.
3️⃣. Бугунги кунда кийилаётган оддий пайпоқларга масҳ тортиш мутлақо жоиз эмас.
4️⃣. Пайпоқ-маҳси (жавроб) устига ҳеч нарса киймасдан бир фарсах (6 км) юришга яраса, боғичсиз ўзи оёқда турадиган, ташидан ичи (яъни оёқ) кўринмайдиган, сувни дарҳол ўтказиб юбормайдиган бўлса, унга масҳ тортиш жоиз.

Эслатма: Бу шартларга қўшимча тарзда пайпоқ-маҳси энг камида таг қисми тери билан қопланган бўлса, унга масҳ тортиш жоизлигида уламоларимиз якдил фикрдалар.
Мўмин-мусулмонларга қулайлик яратиш учун пайпоқ-маҳси ишлаб чиқараётган ёки уларни чет эллардан олиб келаётган тадбиркорлар ўз фаолиятларини юқорида айтилган шартларга риоя қилган ҳолда олиб боришларини тавсия қиламиз. Ушбу шартлар топилиши баробарида пайпоқ-маҳсиларнинг остини эҳтиёт юзасидан теридан қилишлари, намозхонларимиз ҳам ушбу жиҳатга эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Фатвонинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:👇👇👇
ПАЙПОҚ МАҲСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА ФАТВО

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ДОЛЗАРБ
#ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази уламолар ҳайъати фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганган ҳолда азондаги икки такбирни қўшиб айтишга доир ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу Фатвонинг хулосаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Фатво маркази директори, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонларидан тасдиқланди.

Фатвонинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА КЎРА АЗОНДАГИ ИККИ ТАКБИРНИ ҚЎШИБ АЙТИШГА ДОИР ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФАТҲУ БОБИЛ ИНОЯ” КИТОБИ
#Фатво

1111-CАВОЛ: “Фатҳу бобил иноя” китоби ҳақида маълумот берсангиз. Ундаги фатволарга эргашсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу китобнинг тўлиқ номи Фатҳу бобил иноя лии шарҳи китобин-нуқоя” бўлиб, у ҳанафий мазҳабининг забардаст олими Мулла Али Қори (ваф. 1606 й.) раҳматуллоҳи алайҳнинг қаламига мансубдир.

Мулла Али Қори XVI асрнинг энг етук алломаларидан бўлиб, муҳаддис, фақиҳ, усулул фиқҳ олими, муфассир, мутакаллим, мутасаввиф, тарихчи, қироат, луғат ва наҳв олими ҳисобланади.
У кишининг тўлиқ исми Нуриддин Али ибн Султон Муҳаммад Ҳиравий Маккий Қори бўлган. Ҳиротда туғилгани учун “Ҳиравий”, Маккада истиқомат қилгани учун Маккий деб нисбат берилган. Қироат илмида моҳир бўлгани учун “Қори” номи билан машҳур.

Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобини машҳур “Мухтасари виқоя”га шарҳ сифатида ёзган. “Мухтасари виқоя” китобининг тўлиқ номи “Ан-Нуқоя мухтасари виқоя” бўлиб, лекин аҳли илм ва халқ орасида “Мухтасари виқоя” номи ила машҳур. “Нуқоя” китобини 745-ҳижрий санада вафот этган машҳур фақиҳ Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафий ёзган. “Мухтасари виқоя” китоби Бурҳониддин Марғилоний (1123–1197) нинг “Ҳидоя”ларига боғлиқ китобдир.

“Мухтасари виқоя” ҳанафий мазҳабидаги энг машҳур китоблардан бири ҳисобланади. Чунки у бу мазҳабдаги асосий суяниладиган тўрт матндан бири бўлмиш “Виқоя” китобининг қисқартирилганидир.
Шу жиҳатдан "Мухтасари виқоя” китобининг шарҳи бўлмиш “Фатҳу бобил иноя” китоби ҳанафий мазҳабидаги мўътабар китоблардан ҳисобланади. Шунингдек, унда ҳанафий мазҳаби масалалари Қуръон, суннат, ижмо ва усулул фиқҳ қоидалари асосида баён қилиб берилган ва жумлалар гўзал ва осон услубда баён қилинган. Ундаги масала ва фатволарга эргашса бўлади. Фақат таржиҳ асҳобига хилоф қилинган ўринларда, икки масаладан қайси бирига фатво бериш уламолар орасида маълум қоидаларга кўра ҳал этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фатво

Фатвонинг аҳамияти ва тарихи.

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фатво

Фатвонинг аҳамияти ва тарихи.

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фатво

Кимлар фатво беришга ҳақли?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фатво

Кимлар фатво беришга ҳақли?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фатво #одоб

Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фатво #одоб

Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar