ИМОМ МОТУРИДИЙНИНГ ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ ЎРНИ
#уламолар
269-CАВОЛ: Ҳозирда Имом Мотуридий ҳақида кўп гапириляпти. У киши ким бўлган. Ҳаёти, илмий салоҳияти қандай бўлган, шуни баён қилиб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фақиҳ, мутакаллим, муфассир, усулул-фиқҳ олими, Аҳли сунна вал жамоанинг шайхи Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий раҳматуллоҳ алайҳ тахминан ҳижрий 248 йилларда Самарқандда туғилиб, 333 ҳ.йилда вафот этганлар. Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн қилинганлар. Ислом динининг олтин асрларида яшаган (яъни, 3-4 ҳ.асрлар, Аббосийлар халифалиги даври, Мовароуннаҳрда Сомонийлар ҳукмронлиги йиллари). У киши Ҳанафий мазҳабида бўлиб, Араб тилида ижод қилганлар. Камолиддин Қози Байзовий Имом Мотуридийнинг насаби машҳур саҳобий Абу Айюб ал-Ансорий разияллоҳу анҳуга бориб тақалишини айтиб ўтганлар. Имом Мотуридий “Ҳидоят имоми”, “Ҳидоят байроғи”, “Мусулмонлар ақидасини тўғриловчи” каби бир қанча номлар билан машҳур бўлганлар. У зот бир қанча китоблар таълиф қилганлар, бизгача асосан учта китоблари етиб келган: “Китабут-тавҳид”, “Таъвилоту аҳли сунна” (бу иккиси чоп этилган, ўрганилган), “Китабул мақолот” (қўлёзмаси бор). Аксарият машҳур Ҳанафий уламолар ақида бобида у кишининг йўлидан юришган.
Имом Абу Мансур Мотуридий – Аҳли сунна вал жамоа эътиқодини нақлий ва ақлий далиллар билан шарҳлашда Ислом оламида ном қозонган зотлардан бири. Турли ботил ақидавий фирқалар кўпайганда у зот саҳобалар, тобеъинлар ва замондошлари бўлган таба тобеъинларнинг соғлом ақидаларини жамлаб, шарҳладилар ва Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилдилар. У зот ва шогирдлари ақидавий мактаб (йўналиш) ташкил қилишди ва у Мотуридия ақидавий мазҳаби деб аталди. Бу ишда Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қолдирган илмлари ва ижтиҳодларидан кўп фойдаланганлар. Шу сабабли бу ақида мактаби издошларининг кўпчилиги ҳанафийлардир. Ҳозирги кунда дунё мусулмонлар оммасининг ярмидан кўпи Мотуридия ақидавий йўналишига эргашадилар. Қолган ярми эса, Имом Абул Ҳасан ал-Ашъарий ақида мазҳабига эргашадилар ва икки мазҳаб бир бутун бўлиб, Аҳли сунна вал жамоани ташкил этади.
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг энг машҳур устозлари қуйидаги уламолардир:
1. Абу Наср Иёзий. У зот ўз даврининг етук олими бўлган.
2. Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Солиҳ Жузжоний.
Усул ва фуруъ илмларини ўзида жамлаган ва турли илмларда моҳир бўлган олим эдилар.
3. Муҳаммад ибн Муқотил Розий. Раъй шаҳрининг қозиси.
4. Нусайр ибн Яҳё.
Эътиборли жойи шундаки, Имом Абу Мансур Мотуридий икки устоз воситасида Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад силсиласига боғланадилар. Юқорида саналган тўртта устозларидан Муҳаммад ибн Муқотил, Имом Муҳаммаднинг шогирди Абу Мутийъ Ҳакам ибн Абдуллоҳ Балхийдан дарс олганлар. Қолган учта устозлари ҳам Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг шогирди бўлган Абу Сулаймон ибн Мусо ибн Сулаймон Жузжонийдан дарс олганлар.
Бу устоз-шогирдлар силсиласи бизга Имом Мотуридийнинг барча устозлари Аҳли сунна ва жамоа уламолари бўлгани ва Ислом уммати эътироф қилган, бир овоздан қабул қилган мужтаҳид олимларга жуда яқин бўлганини кўрсатади.
Хулоса, Имом Мотуридийнинг илмий салоҳияти жуда юқори бўлиб, барча уламолар бир овоздан Аҳли сунна вал жамоанинг имоми деб эътироф этишган. У зот динимизнинг соф манбалари саҳобалар, тобеъинлар ва таба тобеъинларга жуда яқин даврда яшашган ва уларнинг илмларидан баракали фойдаланганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

Forwarded from Muslim.uz
#Коронавирус, #Фатво, #Уламолар,
УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА ФАТВОСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди.
Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилди. Қуйидаги фатво қабул қилинди...
ФАТВОНИ ЎҚИШ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/19317
@muslimuzportal | Muslim.uz