BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Йўллар_обод_кўнгиллар_шод

Ромитан туман йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Шофиркон туман марказидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга 4R-220 қатнов йўлининг 7 километр қисмида асфальтлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган эди. Айни пайтда мазкур йўлнинг 2 километрига асфальт ётқизилди. 22 млрд сўм маблағ йўналтирилган ушбу лойиҳани амалга ошириш ишларига 30 дан ортиқ ишчи-муҳандис, 20 та махсус техника жалб этилган. Жараён давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани
#Йўллар_обод_кўнгиллар_шод

🔰"Обод маҳалла" ва "Обод қишлоқ" давлат дастурлари ижроси доирасида Вобкент туманида ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёйган.
📌Хусусан, "Ширин" МФЙ Ширин қишлоғининг умумий 1.2 км йўлини асфальтлаштириш ҳамда 2.5 км қисмини шағаллаштириш режа қилинган бўлиб, айни кунда мазкур ишга жадал киришилди. Шунингдек, Вобкент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли 4Н155-умумфойдаланув автомобиль йўлининг 800 метр масофасини асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Йўллар_обод_кўнгиллар_шод

Пешкў туманида ички йўлларнинг умумий узунлиги 1 минг 55 кмни ташкил этади. Аҳолидан тушаётган мурожаат ва шикоятларни жойида ўрганган ҳолда жорий йилда тупроқли йўлларнинг 133 км қисми тўлиқ шағаллаштирилди. Бундан ташқари, ички йўлларнинг 17,5 км қисмига асфальт ётқизилди. Айни кунда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Йўллар_обод_кўнгиллар_шод

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Шофиркон туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги ички йўллар ҳам таъмирланиб, асфальтлаштирилмоқда.

Ўтган 2020 йил давомида тумандаги 16 км узунликдаги ички хўжалик йўлларида 3 млрд 878 млн сўмлик иш бажарилган бўлса, 2021 йилда 64,5 км узунликдаги йўлларни таъмирлаш учун 14 млрд 900 млн сўмлик ишлар бажариш режалаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 4 баробар кўпни ташкил қилади.

Шу кеча-кундузда вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси таркибидаги Шофиркон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “А.Навоий” МФЙ Ҳовлипоён қишлоғи ички автомобиль йўлининг 0-0.72 км қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ички хўжалик йўлида эски бузилган қопламани зичлаш ва янги асфальтобетон қоплама қуриш ишлари бажарилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#йўллар_обод_кўнгиллар_шод

Энг улуғ ва энг азиз байрам—мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳар жабҳада муносиб ютуқлар билан юқори кайфиятда кутиб олинмоқда. Халқимизга байрамона кайфият улашиш, жойларда аҳоли томонидан маҳалла ва қишлоқлар муҳандислик-коммуникация тармоқларига дахлдор мурожаатларни тезкор ўрганиб, манзилли ҳал қилиш ва етарли шарт-шароитни яратишга эътибор кучайтирилгани бугунга келиб ҳудудлар ободлигига хизмат қилмоқда.

2024 йилги Инвестиция дастури асосида Шофиркон туманидаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 9,8 км ички йўлларини асфальтлаштириш ва 3 та маҳалладаги 2 км ички йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган. Айни кунда бу борадаги ишлар қизғин тус олгани аҳолини хурсанд қилмоқда.

Зеро, мазкур чора-тадбирлар натижасида ёзда чанг-тўзон, қишда эса лой бўладиган кўчалар равон ва соз ҳолга келмоқда, аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз транспорт имкониятлари яратилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#йўллар_обод_кўнгиллар_шод

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси лойиҳа доирасида фуқаролар бевосита ўз ташаббуслари билан минглаб маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал этилиб турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда.

Бу эса аҳолини бир мақсад йўлида бирлашиб, маслаҳатлашиб ҳаракат қилишга ундамоқда.

Олот тумани “Дилкор” маҳалласи таҳолиси ҳам ана шундай хайрли иш бошида бўлишгани узоқ йиллик ташвишларни енгиллаштирди. Аниқроғи, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида маҳалланинг 2 километрдан ортиқ ички йўллари асфальтлаштирилгани дилкорликларга чинакам байрам туҳфаси бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани
#йўллар_обод_кўнгиллар_шод

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан Ромитан туманида ҳам аҳоли талаб ва мурожаатлари асосида йўл таъмири, асфальтлаштириш, ободонлаштириш, кўчаларни тартибга солиш ишлари жадал бормоқда.

Ҳудудда амалга оширилаётган ишларга тўхталадиган бўлсак, маҳаллаларда аҳоли кайфияти ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар доирасида тумандаги 6 та, жумладан, "Қумработ" маҳалласидаги "Чортуқ", "Саройча", "Ҳазортут" маҳалласидаги "Новфач", "Чилонғу" маҳалласидаги "Чандир", "Боғитуркон" маҳалласидаги "Урганжиён", "Навбаҳор" маҳалласидаги "Ёмғир", "Обод", "Ўтабек" маҳалласидаги "Питмон" қишлоқларининг 4,750 км ички автомобиль йўллари Ромитан туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси йўлсозлари томонидан тўлиқ асфальтлаштирилди.

Бундан ташқари, "Пойжўй" маҳалласининг "Пойжўй", "Марзия" маҳалласининг "Марзия", "Ифтихор" маҳалласининг "Работак", "Ҳофизработ" маҳалласининг "Тайлоқ" қишлоқларининг 5 кмдан ортиқ ички йўлларини шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, "Шўрча" маҳалласидан ўтувчи йўлнинг 4н-158 а/й нинг 1,47 кмдаги мавжуд кўприк ўрнига темирбетон қувур ўрнатилди. Қолаверса, ҳозирги вақтда "Истиқлол" маҳалласидаги 4к-166 а/й нинг 6,13 кмдаги кўприкни мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, вилоятда 2024 йилда маҳаллаларда аҳоли кайфияти ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар доирасида жами 166 та объектда ишлар амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирда 138,7 км ички йўллар, шундан 65,7 км қисми асфальтлаштирилган, қолган 73 км қисмида эса шағал ётқизиш ишлари бажарилган. Ромитан туманидан танлаб олинган 10 та объектда ишлар тўлиқ якунланиш арафасида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube