BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#сайёр_қабул
#Вобкент_тумани

Хабар бериб ўтганимиздек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда Вобкент туманида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилотлари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 32 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Вобкент_тумани

Хабар бериб ўтганимиздек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда Вобкент туманида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилотлари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 32 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Вобкент_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 10.45. Сайёр қабул давом этмоқда. Қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролардан 17 нафари шахсан вилоят ҳокими билан мулоқот қилиб, таклиф ва мурожаатларини билдирди.

Шунингдек, фуқаролар ўз муаммолари юзасидан секторлар, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига мурожаат қилишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Вобкент_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 11.45. Сайёр қабул давом этмоқда. Қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролардан 28 нафари шахсан вилоят ҳокими билан мулоқот қилиб, таклиф ва мурожаатларини билдирди.

Шунингдек, фуқаролар ўз муаммолари юзасидан секторлар, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига мурожаат қилишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Вобкент_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 14:00. Вилоят ҳокимининг Вобкент туманида ўтказган сайёр қабули якунланди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

⚡️"Халач" маҳалласининг қишлоқ йўллари таъмирланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Вобкент туманида мавжуд йўлларни таъмирлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вобкент туманидаги "Халач" маҳалласи аҳолисини узоқ йиллардан бери йўл муаммоси қийнаб келарди. Ушбу қишлоқ йўллари яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, ушбу йўлдан ўтувчи транспорт воситаларининг ҳам қулай ҳаракатланишига тўсқинлик қиларди.

Aҳоли мурожаатлари инобатга олиниб, айни кунларда "Вобкент йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси йўлсозлари томонидан Қуйи Халач, Юқори Шехон, Одоқариқ қишлоқлари йўлларининг жами 5 565 метр қисмида асфальтлаштириш ва бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

Бухорода аҳолини электр энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш, тармоқни янгилаш ва модернизация қилиш бўйича бир қатор ижобий ишларга қўл урилмоқда.

Хусусан, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ тасарруфидаги Вобкент туманида жойлашган "Кулолчи" 110 /10 подстанциясида реконструкция ишлари амалга оширилгани 10 маҳалладаги 8 мингга яқин аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига электр энергияси етказиб беришдаги авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Бугун, 31 август санасида "Кулолчи" 110 /10 подстанциясининг рамзий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Жалол Арашов, "Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ раҳбари Баҳодир Ҳаётов, туман ҳокимлиги масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Меҳмонлар подстанция имкониятлари ҳамда амалга оширилган реконструкция ишлари билан танишишди.

“Кулолчи 110/10 кВ” ли подстанцияси 1981 йилда қуриб ишга туширилган бўлиб, ҳозирги кунда истеъмолчилар сонининг ошиши ҳамда қуввати етишмаслиги сабабли 14 млрд сўм маблағ эвазига реконструкция қилинди. Мазкур подстанция бугунги кунда жами 103,2 км узунликда 6 дона 10 кВ ли электр узатиш тармоғи ҳамда 164 дона трансформатор пунктлари орқали аҳолига электр энергияси етказиб беради. Подстанциядан электр токи олувчи 7 минг 209 нафар истеъмолчилардан 6 минг 901 нафари аҳоли ва 258 нафари улгуржи истеъмолчиларни ташкил қилади.

Шунингдек, подстанциядан чиқувчи 6 дона 10 кВ ли электр узатиш тармоғидан 4 донаси, 97,6 км узунликдаги қисми ва 104 дона трансформатор пунктлари туман электр таъминоти балансида ҳамда 10 кВ ли электр узатиш тармоғидан 2 донаси, 5,6 км узунликдаги қисми, 60 дона трансформатор пунктлари истеъмолчилар балансида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

Бугунги кунда мамлакатимизда аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик туфайли Вобкент туманидаги кўплаб хотин-қизлаининг ҳам йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ўз ечимини топмоқда.

Ўз муаммолари билан рўйхатга олинган хотин-қизларнинг ҳунар ўрганиб, ўзи ёқтирган касбни мукаммал эгалламоқчи бўлган, касбини ривожлантиришни хоҳлаганларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Жумладан, куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ “Шифокор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган 11 нафар ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

Субсидия асосида берилган тикув машиналари ҳар бир аёлнинг ўзини-ўзи иш билан банд қилиб, оиласига қўшимча даромад келтириш имкониятини яратади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

Вобкент туманидаги 44 та умумтаълим мактаблари, 33 та мактабгача таълим ташкилотлари, 16 та тиббиёт ва 8 та маданият муассасаларида ДХШ асосида кўмир ёнилғисида ишловчи 143 та қозонлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Ҳозирга қадар 93 та қозонлар ўрнатилиб, синовдан ўтказилган. Жараёнларнинг қайдаражада юқори сифатда амалга оширилганлиги Косари маҳалласида 2-мактабгача таълим ташкилоти мисолида ўрганилди. Мавжуд муаммолар тегишли масъуллар ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилиниб, зарур вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

Шакаркент МФЙ Халач қишлоғидаги 21-умумтаълим мактаби тўртта ўқув биносидан иборат ва улар 1964-1983 йилларда бунёд этилган. 522 ўринли муассасада ҳозирда 583 нафар ўқувчи икки сменада ўқимоқда. Табиийки, мактаб таъмирга ёхуд қайта реконстукцияга муҳтож. Мутасаддилар муҳокамасида айни шу масала бош мавзу бўлди. Якунда мактаб учун 420 ўринли янги ўқув биноси қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиб, давлат дастурига киритиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга келишиб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Вобкент_тумани

Жорий йилги қишлоқ хўжалиги мавсуми учун вобкентлик миришкорлар ҳам зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли олиб бориб, айни кунда 6210 гектар майдонда элимиз ризқ-рўз манбаини яратдилар. Туманда биргина ғаллачилик тармоғида банд бўлган 338 та фермер хўжалиги томонидан жорий йилги мавсумда режада белгиланган 16 минг 256 тонна ўрнига 18 минг тоннадан ошириб сифатли буғдой хирмонини бунёд этиш йўлида қаттиқ меҳнат қилинди.

Ботир Зарипов туманнинг "Қипчоқ" ҳудуди "Аҳмад Насиба Аслиддин" фермер хўжалиги далаларида етиштирилган ғалла ўрими билан танишди. Содиқ Обидов раислигидаги хўжалик 31 гектар ерда "Громм" навли сара дон парваришлаб, ҳозирги вақтда гектаридан 75-80 центнер ҳосил оляпти. Шартнома режаси 96 тонна.

"Эҳсон" ҳудудида Адҳам Муҳаммадиев раҳбарлигидаги "Муҳаммад Аҳад" фермер хўжалиги жорий йилда 18 гектар майдонда ғалла экиб парваришлади. Ҳозирда мазкур хўжаликда ҳам ўрим ишлари қизғин.

Ботир Зарипов ушбу хўжаликда ҳам бўлди.

Танишиш асносида ғалла ўрим-йиғим ишларини жадаллаштириш, ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш сомондан тозалаб, экспортбоп такрорий экинлар экиш ва бу орқали аҳолини дароматли қилиш, ўримда техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш бўйича туман масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари  “Бухоро Агрокластер заминлари” МЧЖ томонидан Кумушкент ҳудудида етиштирилаётган хорижий нав ғўза парваришининг боришини ҳам ўрганди. Мутахассислар билан мулоқотда ушбу навнинг маҳаллий навлардан афзаллиги хусусида сўз борди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Вобкент_тумани

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб ғалла ўрим-йиғим ишлари жадаллик билан олиб бориляпти. Бухоро вилоятида ҳам комбайн операторлари кечаю кундуз меҳнат қилиб, халқимиз ризқ-рўзи ҳисобланган донни нест-нобуд қилмай ғамлаб олишда жонбозлик кўрсатишяпти.

Миришкорлар олдида турган эндиги яна бир муҳим вазифа ғалладан бўшаган майдонлар қисқа фурсатларда шудгор қилиниб, такрорий экин экилиши керак.

Зеро, такрорий экин озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимиз тўкин бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Мутахассисларнинг фикрича, ғалладан бўшаган майдонларга дуккакли экинлар, айниқса мош экиш биринчидан кам меҳнат, сув ва озуқа талаб қилади, иккинчидан, мош тезда пишиб етилади. Айниқса, сув танқис бўлган ерларга уруғни сочма усулдан фойдаланиб экиш яхши самара беради. Ўз намига ундириб олинган, 1 гектар ерга экилган уруғдан 20 центнергача ҳосил олиш мумкин. Хўш, бунинг учун уруғни қаердан олса бўлади?

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов бу борада катта тажрибага эга “Вобкент агропром инвест” МЧЖнинг мошни қайта ишлаш ва сақлаш корхонасида бўлди. Жамият таъсисчиси Жасур Рауповнинг маълум қилишича, корхонада ҳозирда мошнинг серҳосил “Дурдона” навидан 30 тонна жамғарилган. Гектарига 15 килограмдан мош уруғи экиладиган бўлса, жамғарилган уруғ 2 минг гектарга етади.

-Вилоятда 10 минг гектар ерга шу уруғдан экиш режалаштирилган. Фермер хўжаликлари билан келишув асосида уруғни тўлиғича етказиб берамиз. Мош экини ҳосил 75 кунда тайёр бўлади. Уни ўзимиз харид қилиб оламиз ва Хитойга экспорт қиламиз,-дейди Жасур Раупов.

Ботир Зарипов корхонанинг мавжуд салоҳиятидан унумли фойдаланиб, ғалладан бўшаган майдонларни кечиктирмасдан шудгор қилиш ва мош экишни ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, муҳим вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Вобкент_тумани

"Бухоро Агрокластер" МЧЖ томонидан жорий деҳқончилик мавсумида Қўнғирот ҳудудида 304 гектар майдонда Хитойнинг "Чжунтай 2" навли чигити экиб парваришланмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур нав 70 центнергача ҳосил бериши кутилмоқда. Эътиборлиси, бу нав экилган майдонларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган. Бу ҳам ресурс сарфини тежашга хизмат қилади. Қолаверса, Хитой тажрибаси асосида парваришланаётган пахта майдонларида агротехник тадбирлар маҳаллий навга нисбатан икки баравар кам талаб этилади.

Ғўза парваришининг бориши билан танишган вилоят ҳокими Ботир Зарипов келгусида шу навда экиладиган майдонларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят раҳбари контурнинг томчилатиб суғориш технологиясини ҳам кўздан кечирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

⚡️ “Истиқлол” маҳалласида ички йўллар асфальтлаштирилмоқда


🚗Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Қаерда йўл қуриш, таъмирлаш ишлари кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳолининг ҳаёт тарзи юксалиб боради.

Айни шу мақсадда ҳозирда “Истиқлол” маҳалласида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

- Анчадан бери нотекис кўчалар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Бугун ушбу муаммо бартараф этилиб, маҳалламизнинг "Ҳуррият" ва "Наврўз" кўчаларининг 1,2 км масофаси асфальт қилинди. Бундан маҳалладошларимизнинг қувончи чексиз,– дейди маҳалла раиси Б.Холов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани

Вобкентда “Меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди

Таълим муассасалари битирувчилари бандилигини таъминлаш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан банд қилиш ҳамда тадбиркорликни бошлашга кўмаклашиш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Унда 15 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари 300 дан ортиқ иш ўринлари билан иштирок этди. Жумладан, 1 та йирик корхона Артел компанияси ўзларининг 100 га яқин турли йўналишдаги иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка давомида, Артел компаниясида 10 нафар таълим муассасаларини битирган ёшлар, қолаверса, миграциядан қайтган ҳамда кам даромадли фуқаролар ишлаш истагини билдирди.

Шунингдек, тумандаги 3 та корхона ва ташкилотларга жами 14 нафар битирувчилар йўлланма асосида, шундан 5 нафари квота асосида доимий иш билан таъминланди. Бундан ташқари, 10 нафар банд бўлмаган аҳоли вакиллари билан жамоат шартномалари тузилди. Бухоро шахридаги “Ишга марҳамат” мономаркази орқали 8 нафар ёшлар қайта тайёрлов касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилган бўлса, қолган фуқароларга ишга жойлаштириш ҳамда касбга тайёрлаш бўйича тушинтиришлар берилди.

Тадбир давомида 5 нафар битирувчи хотин-қизлар ва ёшларга субсидия асосида турли хилдаги асбоб-ускуналар берилиб, бандлиги таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Вобкент_тумани

Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Вобкент туманида давом этди.

Бу йилги деҳқончилик мавсумида Вобкент туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 300дан ортиқ фермер хўжалиги тасарруфидаги 6 минг 332 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди.

Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 39 минг 490 тоннага етказиш кўзда тутилган.
Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 179 та отряд сафида 12 минг 700 дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.

Ботир Зарипов “Қўнғирот” ҳудудидаги "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахтазорларида бўлди. Таъкидлаш лозимки, "Бухоро Агрокластер" МЧЖ томонидан “Қўнғирот” ҳудудида 304 гектар майдонда Хитойнинг "Чжунтай 2" навли чигити экиб парваришланди. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур нав 70 центнергача ҳосил бериши кутилмоқда. Эътиборлиси, бу нав экилган майдонларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган. Бу ҳам ресурс сарфини тежашга хизмат қилади. Қолаверса, Хитой тажрибаси асосида парваришланган пахта майдонларида агротехник тадбирлар маҳаллий навга нисбатан икки баравар кам талаб этилади.

Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов ҳосил ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматларни йўлга қўйиш, уларнинг саломатлигидан мунтазам хабардор бўлиб, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалаларга урғу берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube