#хотира #абадий #қадр #муқаддас
#Олот_тумани
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, юртимизда уруш қатнашчилари ва уруш орти фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийлар эъзозланмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бири 20 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланмоқда.
Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, жамоатчилик вакиллари шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, давлатимиз раҳбарининг табриги ва пул мукофотларини етказишмоқда.
Шу жиҳатдан бугун эрта тонгдан Олот тумани “Ёш ботир” маҳалласида яшовчи Ҳожимурот ота Бектошевнинг қалби чексиз қувончга тўлди. Унинг шинамгина ҳовлиси тумандошлари, маҳалладошлари, фарзандлари ва неваралари билан гавжум бўлди.
Учрашувда Ботир Зарипов Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди. Президентимиз номидан тақдим этилган махсус қимматбаҳо совға эса уруш фахрийларига бўлган чексиз ҳурмат рамзи бўлди.
Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси томонидан ҳам моддий рағбатлантирилди. Бундан ташқари, уруш фахрийсига вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳам эҳтиром кўрсатилди.
Ёшлар жамоаси ҳам бу хонадонда бўлиб, отахонга иззат-икром кўрсатди. Тинчликни, Ватанни улуғловчи шеърлар айтилди.
—Урушга кетганимда 19 ёшли навқирон ўғлон эдим,—дея ўша машъум йилларни чуқур қайғу билан хотирлайди Ҳожимурот ота.—Аниқ эслайман, қаҳратон қиш эди ўшанда. Россиянинг Пенза ўлкасида сафдошларим билан жангга кирдим. Қонли жанггоҳларда олов кечиш бир томону изғириндан жон сақлаш бир томон бўлди. Чунки совуқ жон-жонимиздан ўтиб кетарди. Оллоҳга беҳисоб шукур, пешонамизда мана шундай ёруғ кунларни кўриш ҳам ёзилган экан. Бугун бениҳоя бахтлиман, биз уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва эҳтиромдан бошим кўкка етди.....
Бугун вилоятимизда истиқомат қилаётган 7 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига ана шундай эҳтиром кўрсатиш белгиланган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Бухоро_тумани
Бугунги дориломон кунларга етишимизда юртимизнинг содиқ фарзанди сифатида баҳолиқудрат ҳисса қўшганлардан яна бири Файзулло бобо Ҳожиев ҳам нафақат ўзи истиқомат қилаётган Арабхона қишлоғида, балки вилоят, қолаверса, мамлакатимизнинг табаррук ёшдаги отахонларидан. Бу инсон эндигина йигирма ёшга кирганида Иккинчи жаҳон урушига йўл олган. Аёвсиз жангларда уч бор яраланган. 1945 йилда она-юртга қайтиб, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилган. Беш ўғил, беш қизнинг падари бузруквори саналган Файзулло ота “Жасорат” медали билан тақдирланган.
Вилоят раҳбари ва маъмурий секторлар масъуллари, жамоатчилик вакиллари Файзулло бобо Ҳожиев хонадонида бўлиб, табаррук 102 ёшни қаршилаётган отахон ҳолидан хабар олдилар. Файзулло отага мамлакатимиз Президентининг самимимй сўзлари битилган табриги ўқиб эшиттирилиб, 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.
Вилоят ҳокими билан дилдан суҳбатлашган отахон дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, Президентимизга узоқ умр, халқимизга фаровонлик ва бахт-саодат, соғлик-омонлик тилади.

#Пешку_тумани
Пешку туманидаги “Талисобун” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Назар ота Шеров урушга жўнаб кетган пайтида навқирон 18 ёшида эди. У 1945 йил апрель ойига қадар Украина фронтида йигитлик бурчини ўтади. Айнан шу вақтда жанг майдонида ўнг оёғидан яраланди. Бироқ чекинмади. Бир муддат даволаниб, яна фронтга қайтди. Украина, Польша давлатларини озод этиш учун кечган оловли жангларда қатнашди.
Яратганга шукрки, яқинларининг қилган дуолари ижобат бўлиб, у ажалнинг домидан соғ-омон Ватанига қайтди. Урушдан кейин узоқ йиллар қишлоқ мактабида ўқитувчилик қилиб, ҳурмат-эътибор топди. Оз эмас, кўп эмас, нақ 10 нафар фарзандни тарбиялаб, эл қаторига қўшди. Айни кунда бир этак невара-эваралар қуршовида дориломон кунлар шукронаси билан яшамоқда.
Пиру бадавлат ва бугун аср билан юзлашаётган табаррук ёшдаги Назар отанинг хонадони ҳам байрам шукуҳига тўлди. Отахон нафақат қишлоқдошлари, балки туман аҳлининг ҳам фахри. Бугун Назар отани зиёрат қилиб келувчилар, унинг дуосини олувчиларнинг қадами узилмайди.
Ботир Зарипов уруш ва меҳнат фахрийсига Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Отахонга 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.
—Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, – дейди Назар ота қадоқ қўлларини дуога очиб.—Бизни эъзозлаганлар ҳеч қачон кам бўлмасин!

#Бухоро_шаҳри
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини шарафлаш тадбирлари Бухоро шаҳрида давом этди.
Хусусан, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, жамоатчилик фаоллари Шофиркон кўчаси 22- уйда яшовчи Норбой Қаршиев хонадонида бўлишди.
Ботир Зарипов уруш ва меҳнат фахрийси бўлган отахонни байрам билан самимий қутлаб, Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди.
Катта ва ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган Норбой ота Қаршиев ҳам “Жасорат” медали, Иккинчи даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган. Ҳозирда эса давлатимизнинг алоҳида эътиборида яшамоқда.
Кўплар уруш кўрган отадан тинчликни қадрлаш ҳиссиётини олишга одатланган. Меҳмонларни самимий кутиб олган отахон нуроний боболаримиз, момоларимиз бизга ҳаёт мактабининг бебаҳо устозлари эканлигини, улардан Ватанни севишни, ҳар бир қарич тупроғини азиз ва муқаддас билиб, ардоқлаб яшашни ўрганишимизни таъкидлади.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамроҳлигидаги жамоатчилик вакиллари шу куни ички ишлар органлари фахрийси Аҳмад Муҳсинов хонадонида ҳам бўлдилар.
Кўксини орден-медаллар безаб турган Аҳмад Муҳсинов навқирон 19 ёшида Бухоро шаҳридан ҳарбий хизматга, аниқроғи, фронтга йўл олган эди. Урушдан сўнг унинг қарийб 20 йиллик фаолияти ички ишлар тизимида кечди. У юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида турли лавозимларда ишлади.
—1947 йилгача қирғинбарот жанггоҳда, сўнг Европанинг турли давлатларида армия сафида бўлдим,— дейди уруш фахрийси Аҳмад Муҳсинов.—Худога шукур, жонажон Ватанимга соғ-омон қайтиш насиб этди. Урушдан кейинги йилларда Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети) нинг тарих факультетида таҳсил олдим. Бир муддат ўрта мактабда педагог сифатида ёшларга сабоқ бердим.
Мутасаддилар уруш фахрийси, 101 ёшни қаршилаган отахонни байрам билан табриклаб, самимий тилаклар билдиришди, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамроҳлигидаги жамоатчилик вакиллари “Ширбудин” кўчасида яшовчи Рейда Ресутова ҳамда Катизе Менсеитовалар хонадонида ҳам бўлишди.
Рейда Ресутова ҳамда Катизе Менсеитовалар 1941-1945 йилларда Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳар корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаган ҳамда фашистларнинг концлагерларида бўлган. Урушдан сўнг ҳар иккала онахон ҳам ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланишган.
Вилоят ҳокими онахонларни байрам билан самимий табриклаб, Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди. Улар кўрсатган жасоратни халқимиз асло унутмаслигини, яна кўп йиллар роҳат-фароғатда яшашликларини тилади.
Ўз навбатида уруш фахрийлари ҳам бугунги дориломон замонда уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган чексиз ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун эканлигини билдирди. Қолаверса, фахрийлар юртимиз тинчлиги, эзгу ниятларимиз ижобати, фарзандларимиз бахту камолини сўраб дуо қилдилар.