BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.8K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун


Соат 12.30. Сайёр қабул давом этмоқда. Қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган 89 нафар юртдошларимиздан 37 нафари шахсан вилоят ҳокими билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини билдиришди.

Шунингдек, бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам аҳолининг муаммоли масалаларини жойига чиққан ҳолда ҳам ўрганишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун


Соат 12.30. Сайёр қабул давом этмоқда. Қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган 89 нафар юртдошларимиздан 37 нафари шахсан вилоят ҳокими билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини билдиришди.

Шунингдек, бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам аҳолининг муаммоли масалаларини жойига чиққан ҳолда ҳам ўрганишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 14:10. Вилоят ҳокимининг Пешку туманида ўтказган сайёр қабули якунланди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Вазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Менинг йўлим“ лойиҳасини молиялаштиришнинг аниқ тизими жорий этилди. Унга асосан, 2022 йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган лойиҳаларни таъмирлашга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилди. Бу тизим “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли ўлароқ, бир йилда бир маротаба ўтказилади.

Мазкур жараёнда ахборот порталига ички йўлларнинг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номлари, узунлиги, ҳолати (асфальтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотлари тўлиқ киритилади. Фуқаролар ички йўллар реестридан геомаълумотлар асосида тегишли манзилни танлаш орқали ўз таклифларини қолдириш имкониятига эга бўлади.

Мазкур жараёнда “Валфажр” маҳалла фуқаролар йиғини Хўжалар қишлоғи аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган эди. Шунга кўра ҳозирда аҳоли ва транспорт қатновига қулайлик яратиш мақсадида қишлоқ йўлларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Пешку туманидаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, тумандаги 4 та секторда сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ишсиз, эҳтиёжманд 60 нафар хотин-қизга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди.

— Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Анна Исматова. — Бу борада Пешку туманида ҳам изчил ва тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, субсидия асосида тикув машиналарининг берилиши билан кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланди, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилди. Умуман, кўрсатилаётган эътибор ва берилаётган кенг имкониятлар натижасида субсидия ҳисобига тикув машиналари олиб, ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар сафи тобора ортиб бормоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Пешку_тумани

Аввал хабар берганимиздек, бу йил Бухоро вилоятида 96 минг 220 гектар ерда ғўза парваришланди. Вилоятдаги мавжуд пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бевосита пахтачиликка ихтисослашган 3 минг 17 та фермер хўжалиги билан мавсум олдидан тузилган давлат шартнома режаларига мувофиқ агротехник тадбирлар талаб даражасида олиб борилди. Мутахассислар мўлжалига биноан мавсумда етиштириладиган ва қайта ишлашга йўналтириладиган ялпи хирмон салмоғи ҳам 400 минг тоннага етказилиши белгиланган.

Шунда ҳар бир фермер хўжалиги ҳисобига пахта етиштириш бўйича гектарлар ҳосилдорлиги 41 центнердан оширилади. Шу кеча-кундуздаги асосий вазифа далаларда машаққатлар эвазига яратилган пахта ҳосилини тез ва соз йиғиштириб олишга қаратилган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари, соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эса теримчиларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, терим пулларини ўз вақтида бериб борилиши, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида доимий назорат тадбирларини ўтказиб боришмоқда.

Ана шундай ўрганишларнинг навбатдагир манзили Пешку тумани бўлди. Жорий йил Пешку туманида бевосита пахтачиликка ихтисослашган 323 та фермер хўжалиги томонидан 8 минг 412 гектар ерга чигит экилган бўлиб, давлат шартнома режасига мувофиқ, 33 минг 145 тонна саноат учун қимматбаҳо хом ашё хирмонини яратиш мақсад қилинган.

Бугунга келиб эса туманда етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатда нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш мақсадида 14 мингдан ошиқ кўнгилли ҳашарчи теримчини ўзида жамлаган 226 та отряд шакллантирилган.
Бу йилги деҳқончилик мавсумида туманда “Бухоро агрокластер" МЧЖ шаклидаги пахта тўқимачилик кластери тасарруфига олинган 902 гектар ерда ҳам “Бухоро-8” ва “Бухоро-10” навли пахта етиштирилди. Таркибида 15 та далачилик бўлинмаларини ташкил этган кластер миришкорлари бор куч ва имкониятни ҳадемай “оқ олтин” хирмонини 3 минг тоннадан оширишга сафарбар этмоқдалар.

Ўрганишлар жараёнида вилоят раҳбари туман мутасаддиларига ҳозирги қуёшли кунларнинг ҳар бир дақиқаси олтинга тенг эканлигини инобатга олиб, терим суръатини ошириш чораларини кўриш, далага жалб қилинган теримчиларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Отряд раҳбарлари ва теримчилар билан суҳбатлашди. Илғорларни рағбатлантирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

“Buxoro Agrocluster” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги пахта-тўқимачилик кластерининг Пешку тумани Ибн Сино ҳудудидаги машина трактор паркида 2024 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун 35 та чопиқ трактори, 8 та юқори унумли ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар мавжуд бўлиб, уларни таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлди. Шу ерда кластер раҳбари ва бошқа масъуллар иштирокида қишлоқ хўжалиги юмушлари билан боғлиқ вазифалар муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

Дейчалик Отабек Элмуродов иссиқхоначилик ҳадисини олган юртдошларимиздан. Ҳозирда унинг хонадонида 90 туп банан, шунингдек, араб анори етиштирилмоқда. Бундан ташқари, яна 8 сотих ерда картошка парваришланмоқда. Муҳими, иссиқхона кўмир ёқилғисида иситилади.

Ботир Зарипов ушбу хонадонда ҳам бўлиб, томорқа эгаси билан мулоқот қилди.

Чиғирчилик Гулора Сафарова -биринчи гуруҳ ногирони. Ўтган йили буйрак операциясини бошдан кечирди. Шифокорлар унга оғир жисмоний ҳаракатларни чеклаб қўйишган эди. Бироқ у бунга кўнмади. Ногиронманку, менга давлат ҳаммасини қилиб беради, устига устак яхши нафақам ҳам бор, деб ётишга ОР қилди. Ҳокимлик кўмаги билан уйида ихчам иссиқхона ташкил қилиб, қулупнай етиштиришни йўлга қўйди.

Ботир Зарипов мазкур хонадонда ҳам бўлиб, Гулора Сафарова билан тадбиркорлик ишининг бошланиши ва кейинги режалари хусусида суҳбатлашди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Бугун аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уни ижобий ҳал этиш ҳар бир ташкилот, ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий бир қисмига айланиб бормоқда. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Халқимиз рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади”.

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Пешку туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 43 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 11.45. Фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларга атрофлича ечим топиш орқали розилигига эришишни мақсад қилган сайёр қабул давом этмоқда.

Қабулда таклиф ва муаммолари билан иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролардан 30 нафари мурожаати юзасидан бевосита вилоят ҳокими билан мулоқот қилди.

Аксарият мурожаатларда ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш каби умумманфаатни кўзлаётган масалалар тилга олинаётгани бугун одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқараши ўзгариб бораётганини, уларда дахлдорлик ҳисси ошаётганини кўрсатмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 14:40. Вилоят ҳокимининг Пешку туманида ўтказган сайёр қабули якунланди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

Пешку тумани Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинида 1040 та хонадон ва 1361 та оила мавжуд бўлиб, уларда жами 4 минг 829 нафар аҳоли истиқмат қилмоқда. Маҳалланинг ихтисослашуви асосан, дала-деҳқончилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги. Айни кунда ҳудудда маҳалланинг 1 минг 300 нафарга яқин аҳолиси иссиқхона хўжаликларида банд. Маҳалладаги иссиқхона хўжалиги ташкил этилган майдон жами 50,6 гектар шундан, 15,8 гектар аҳоли хонадони ва 34,8 гектар аҳоли дала томорқасига тўғри келади.

Ботир Зарипов бугун ушбу маҳаллада ҳам бўлиб, аҳолининг дала томорқасида қурилаётган иссиқхоналарини кўздан кечирди ҳамда кўп йиллик тажрибага эга бўлган томорқачилар билан мулоқот қилди. Ҳозирги вақтда 5 гектар майдонда барпо этилган иссиқхоналар яқин кунларда 25 гектарда қад ростлайди ҳамда маҳсулот етиштириш бошланади.

Вилоят раҳбари "Пешку тажрибаси"ни оммалаштириш, бошқа ҳудудларда ҳам шундай ихчам, камхарж ва сердаромад иссиқхоналар ташкил этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди. Дала томорқасида ташкил этилган иссиқхона хўжалигида маҳсулот етиштириш таҳлил қилинганда маълум бўлишича, 1 сотих майдонда помидор етиштирилганда йилига ўртача 7 тонна маҳсулот олиш мумкин. Соф фойда 28 млн сўмни ташкил этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

Камбағалликдан чиқиш – бу давлат сиёсати даражасига чиққан энг муҳим муаммолардан бири. Ушбу муаммони ҳар бир шаҳар-туман раҳбарият-у масъуллари ўзича талқин этиб, уни бартараф этиш учун ўз ҳудудининг иқтисодий-ижтимоий имкониятидан келиб чиқиб ёндашяпти. Масалан, иссиқхоначилик Пешку туманида камбағалликка қарши курашдаги асосий йўналиш ҳисобланади. “Ўғлон” ва “Қорақалпоқ” маҳаллалари аҳолиси ҳам асосан иссиқхона хўжалиги билан шуғулланишади.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов навбатдаги ўрганишлари айни шу локацияда кечди. Хонадонларда қурилган иссиқхоналарни кўздан кечирар экан, вилоят раҳбари нафақат даромад илинжидаги аҳоли учун, балки ўз ҳудудида камбағалликка қарши курашаётган сектор раҳбарлари учун бу фаолият дастуриламал бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Бироқ ҳамма хонадон соҳиблари ҳам бундай қараш билан яшаётгани йўқ. Баҳорнинг иккинчи ойи ҳам бир декадани якунлаш арафасида турган бўлишига қарамай, ҳали-ҳануз ўз томорқа ерини қаровсиз қолдираётган, экин экиб, даромад олиш истагидан йироқ юртдошларимиз борлигига нима дейсиз!? Бундай хонадонлар билан ким тарғибот олиб боряпти? Ким уларга бугун дунёда рўй бераётган иқтисодий инқироз даврида томорқанинг кони фойда эканини, бозорга олиб чиқиб, сотмаса ҳам, рўзғори учун нимадир етиштириши мумкинлигини ким тушунтиради?

– Афуски, бу саволларга жавоб йўқ. Қани, бу ерда “маҳалла еттилиги”нинг роли, шундай кунларда улар нима юмуш билан банд? Нега улар зиммасидаги вазифасини лозим даражада бажара олмаяпти?, – деди Ботир Зарипов.

Ўрганишлар жараёнида чигит экиш ишларининг ҳам суст бораётганлиги, ташкилий тадбирлар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилгани кескин танқид қилинди. Яна бир жиҳат. Шу маҳалла ҳудудидан ўтувчи ариқ яқинда катта маблағ эвазига бетонлаштирилган. Бунга ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, бетон ариқни лойқа босган, қирғоқларининг айрим жойлари емирилган. Айни ҳолат вилоят раҳбарининг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Шундан келиб чиқиб, ҳудуд сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилар, “маҳалла еттилиги” га муҳим топшириқ ва вазифалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

Бугун, 3 май куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасида шу кеча-кундуздаги агротехник тадбирларнинг бориши билан танишиш, бу борада муҳим вазифаларни белгилаш мақсадида Пешку туманида бўлди.

Ботир Зарипов дастлаб "Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини, Cўфилар қишлоғида яшовчи Нусрат Саидов раҳбарлик қилаётган "Пешку лимончилик равнақи" фермер хўжалиги фаолияти билан танишди. Ҳозирда хўжаликдаги 10 сотих ерда 4 минг донадан ортиқ парвариш қилинаётган цитрус мева навлари кўпайтирилмоқда. Хусусан, бу ерда апельсин, мандарин, кумқувват ва памела навли цитрус мевалар етиштирилмоқда. Шунингдек, табиий иссиқлик ёрдамида иссиқхона шароитида помидор ҳамда Эрон давлатидан келтирилган янги навлар кўпайтирилмоқда.

Вилоят раҳбари лимончилик, умуман, иссиқхона хўжалигидан баракали ҳосил олишда катта тажриба тўплаган Нусрат Саидов билан мулоқот қилиб, мазкур хўжалик фаолияти мисолида аҳолининг даромадини ошириш, иш билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, хўжаликнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди. Бу борада келгусидаги устувор вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Пешку тумани "Зандани" маҳалла фуқаролар йиғинида "Бухара Пеш Тех" МЧЖ томонидан ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа 2 босқичда амалга оширилиб, дастлабки босқичда 640 та, 2-босқичда эса 400 та янги ши ўрни яратилиши кўзда тутилган. Дастлабки босқич - ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлиб, унинг қиймати 243,5 млрд сўм. Шундан, 119 млрд сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, 11 млн доллари банк кредити маблағи ҳисобланади. Қуввати 5000 тонна ип-калава ишлаб чиқаришга мослашган мазкур лойиҳа жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

Ботир Зарипов мазкур объектда бўлиб, қурилиш-монтаж ишларининг бориши билан яқиндан танишди. Жамият мутасаддилари билан лойиҳани амалга ошириш механизмлари, мавжуд муаммолар ҳақида суҳбатлашди. Муаммоларни ҳал қилиш ва объектни қисқа фурсатда фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

“Қорақалпоқ” маҳалласи "Қорақалпоқ" қишлоғида яшовчи Нафиса Рамазонова саккиз йиллик иш тажрибасига эга пиллакорлардан. Нафиса опа бу йил бир қути ипак қурти олиб, уларни парваришига киришган. Йиллар давомида орттирган тажрибаси унга жорий йилги баҳор мавсумида 75 кгдан ортиқ саноат учун қимматбаҳо хом ашё-сара пилла етиштиришда қўл келмоқда.

Ботир Зарипов мазкур хонадонда бўлиб, ипак қурти парваришининг бориши билан танишди. Пиллакор билан суҳбатлашиб, оиланинг бошқа ташвишлари, муаммолари билан кизикди. Шунингдек, хонадон томорқасида етиштирилаётган маҳсулот билан қизиқди. Унинг ишларига омад тилади.

Маълумот учун, “Қорақалпоқ” маҳалласидаги 25 нафар касаначига 70 қути, фермер хўжаликларига 45 қути ипак қурти тарқатилган бўлиб, 9 тоннага яқин ҳосил йиғиш режа қилинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#хотира #абадий #қадр #муқаддас
#Пешку_тумани

Пешку туманидаги “Талисобун” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Назар ота Шеров урушга жўнаб кетган пайтида навқирон 18 ёшида эди. У 1945 йил апрель ойига қадар Украина фронтида йигитлик бурчини ўтади. Айнан шу вақтда жанг майдонида ўнг оёғидан яраланди. Бироқ чекинмади. Бир муддат даволаниб, яна фронтга қайтди. Украина, Польша давлатларини озод этиш учун кечган оловли жангларда қатнашди.

Яратганга шукрки, яқинларининг қилган дуолари ижобат бўлиб, у ажалнинг домидан соғ-омон Ватанига қайтди. Урушдан кейин узоқ йиллар қишлоқ мактабида ўқитувчилик қилиб, ҳурмат-эътибор топди. Оз эмас, кўп эмас, нақ 10 нафар фарзандни тарбиялаб, эл қаторига қўшди. Айни кунда бир этак невара-эваралар қуршовида дориломон кунлар шукронаси билан яшамоқда.

Пиру бадавлат ва бугун аср билан юзлашаётган табаррук ёшдаги Назар отанинг хонадони ҳам байрам шукуҳига тўлди. Отахон нафақат қишлоқдошлари, балки туман аҳлининг ҳам фахри. Бугун Назар отани зиёрат қилиб келувчилар, унинг дуосини олувчиларнинг қадами узилмайди.

Ботир Зарипов уруш ва меҳнат фахрийсига Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Отахонга 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.

—Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, – дейди Назар ота қадоқ қўлларини дуога очиб.—Бизни эъзозлаганлар ҳеч қачон кам бўлмасин!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

"Бухоро сервис агрокластер" МЧЖ томонидан Пешку туманида жорий йилда 350 гектар майдонда ғалла парваришланди. Ҳозирга келиб кластер далаларида ўрим қизғин.

Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари, соҳага дахлдор масъуллар ҳамроҳлигида кластернинг Ибн Сино ҳудудидаги ғалла майдонларида бораётган ўрим ишларининг боришини кўздан кечирди.

Ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш тозалаш, экспортбоп такрорий экинлар экиш, муҳими, аҳолини даромадли қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Комбайн операторлари, юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари билан мулоқот қилди. Уларга совғалар топширди.

Вилоят раҳбари шунингдек "Дейча" маҳаллаасида яшовчи Отабек Рўзимуродовнинг хонадонидаги иссиқхонани ҳам бориб кўрди.

Отабек Рўзимуродовнинг аниқ даромад манбаига эга бўлмаганлиги боис ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан унга кредит асосида тўрт сотих иссиқхона қуриб берилган. Шунинг ортидан оила яхшигина даромад кўриб келмоқда.

Ботир Зарипов йўл-йўлакай маҳалладаги иссиқхоналар, хонадонларга тегишли томорқа ерларини кўздан кечириб, олма, ўрик ва бошқа мевалар ҳосилини қайта ишлаш бўйича кичик қувватларни ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

-Ҳақиқатдан ҳам имкониятлар оёқ остида. Гап улардан тўғри фойдаланишда,-деди Ботир Зарипов.

Умуман жорий йил ҳосили учун туманда жами 6088 гектар майдонга кузги буғдой экилган бўлиб, шундан 43 та фермер хўжалиги томонидан 1300 гектар майдонга уруғлик ғалла экилган. 2024 йил ғалла ўримини қисқа фурсатларда ўтказиш учун жами 9 та дон ўриш комбайнлари жалб этилиб, ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

Пешку туманида жорий йилда ғаллачиликка ихтисослашган 336 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 412 гектар майдонда буғдой етиштирилиб, давлатга 14 минг 504 тонна ғалла топширилди.

Ҳозирда саховатпеша фермерлар томонидан ҳудуддаги кам таъминланган, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"да турган фуқароларга 200 кгдан буғдой, 20тадан сомон пресс тарқатилмоқда. Жумладан, бугун "Зандани" ҳудудидаги 8 та фермер хўжаликлари томонидан аҳолига буғдой тарқатилди.

Жараёнларда иштирок этган Ботир Зарипов аввало, ғалладан мўл ҳосил етиштирилганини, бу ҳам фермер хўжаликлари иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилаётганини қайд этди. Саховатпеша фермерларга миннатдорлик билдирилиб, келгуси ҳосилга ҳам барака тиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

"Бухоро сервис агрокластер" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери Пешку туманидан 1 минг 250 гектар ерни ўз тасарруфига олган бўлиб, жорий йилда 350 гектар майдонда экилган ғалладан юқори ҳосил олинди. 700 гектар майдонда эса Хитойнинг "Чжунтай 2" навли чигити экиб парваришланмоқда. Ҳозирда чеканкалаш ишларига киришилган.

Ботир Зарипов кластернинг Ибн Сино ҳудудидаги пахта майдонларида бўлиб, ғўза парваришининг боришини кўздан кечирди. Шу ерда агротехник тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube