BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Маҳалла ҳудудидаги боғчани кенгайтириш, реконструкция қилиш, мактабдаги спорт зални таъмирлаш, ички йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаштириш, трансформаторни янгилаш, тунги чироқлар ўрнатиш, оғир хасталикка чалинган фуқароларда жарроҳлик амалиёти ўтказиш, оилавий шифокор пунктлари фаолиятини яхшилаш...
Учрашув давомида маҳалла масъуллари ва фаоллар шу ва бошқа бир қатор масалаларда амалий ёрдам сўраб, вилоят ҳокимига юзланишди.
Ботир Зарипов билдирилган ҳар бир таклиф ва мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижроси таъминлаши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

— Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб боришни режалаштириб олганмиз. Бунда сизларнинг таклиф ва ташаббусларингиз муҳим ўрин тутади. Чунки одамларнинг қандай ташвиш ва муаммолари борлигини сиздан яхши биладиган киши йўқ. Мана шу бешлик тизим вакиллари фаол ва ташаббускор бўлса, маҳалла қиёфаси ҳам, одамларнинг яшаш даражаси ҳам ўзгаради. Шу боис сизлар билан бежизга бирма-бир гаплашмадик. Ва бугун айтилган муаммолар фақат қоғозда қолиб кетмайди. Бу бўйича аниқ чоралар кўрамиз. Шу ўринда маҳаллани ободонлашлаштириш, фуқароларнинг айрим муаммоларини ечишда ўзларингиз ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатиб, иш кўришингизни сўрайман, – деди Ботир Зарипов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#йўлсозлик
#Олот_тумани

Йўл инфратузилмасини яхшилашда вилоятнинг олис ҳудуди саналган Олот туманида ҳам кенг кўламдаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Туман йўлсозлари айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда бир нечта манзилда таъмирлаш тадбирларини олиб боришмоқда. Жумладан, Денов маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4Р - 77 "Қоракўл ш. - Янгибозор қ.- Хўжадавлат темир йўл станцияси " автомобиль йўлининг 15-37 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари Олот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Жорий таъмирлаш ишига 20 яқин йўлсоз-мутахассис, 10 дан ортиқ махсус техника ва механизм жалб этилди.

Олот туманида жорий йил учун белгиланган дастур асосида умумфойдаланишдаги 10,5 километр масофадаги йўлларда таъмирлаш-реконструкция, асфальт, шағал ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, йўл ёқаларига ҳам эътибор қаратилиб, мунтазам равишда чиқиндилардан тозалаш, оқлаш-бўяш ишлари олиб бориляпти, автобекатлар ва йўл белгилари таъмирланяпти, йўл четлари, айланма ва бурчакли ўтказмалар ичига гул кўчатлари экилиб, парваришланиб келинмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Олот_тумани

"Olot cotton cluster" МЧЖ томонидан жорий йилда Олот туманида минг гектар ерда серҳосил “Бухоро 8” навли пахта экиб парваришланди. Шундан 200 гектарида плёнка остига экилган. Шунингдек, кластер ҳудуддаги 147 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги 7 минг гектарда пахта ҳосилини етиштириш бўйича шартнома қилган.
Барча ҳудудларда бўлгани каби Олотда ҳам айни пайтда пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар мазкур туманда ҳам бўлиб, йиғим-терим суръатининг бориши, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, мутасаддилар “Файзулла Хўжаев” ҳудудидаги " Жумагелди" фермер хўжалиги пахта майдонларида йиғим-теримга жалб этилган теримчилар билан суҳбатлашди. Уларга яратилган шарт-шароитлар, терим пулларининг ўз вақтида бериб борилаётганлиги, қўшимча рағбатлантиришлар билан қизиқди.

Шуҳрат Оққиев раҳбарлигидаги хўжалик ихтиёридаги умумий ер майдони 100 гектардан иборат. Шундан 67 гектарига пахта экилган. Кластер билан тузилган фючерс шартномасига кўра 246 тонна ҳосил топширилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар 162 тонна ҳосил жамғарилди. Мавсум якуни билан ҳосилдорлик 42 центнерга етказилиши ният қилинмоқда.

Вилоят ҳокими масъуллар билан мавсум тадбирларини тўғри ва сифатли амалга ошириш, ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олиш хусусида суҳбатлашди. Отряд сафига бириктирилган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳолини йиғим-теримга жалб қилиш кераклигини таъкидлади. Дала четида теримчилар учун сув, чой, иссиқ овқат каби барча шарт-шароитларни ташкил этиш ишларини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Хабар бериб бораётганимиздек, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларга ташрифи давомида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолати, бозорлардаги мавжуд шароитлари, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасига эътибор қаратмоқда. Айни пайтда вилоят раҳбари бошчилигидаги Олот туманида бўлиб туришибди.

Ўрганишлар туман деҳқон бозоридаги мавжуд ҳолат билан танишишдан бошланди.

Ботир Зарипов бу ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилган ишлар яқиндан ўрганилди.

Маълум бўлишича, "Сайлиев Фарҳод" ЯТТ томонидан ҳозирда 140 тонна пиёз, 70 тонна картошка захира қилинган.

Ботир Зарипов тадбиркор Зулфилло Болтаев билан мулоқотда қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилишдаги муаммолари билан қизиқди. Тадбиркор бу борада унга 400 млн сўм кредит маблағи зарурлигини билдирди.

Муаммо тез орада ҳал қилинадиган бўлди.

Аҳолини келаси пишиқчилик мавсумига қадар сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, эҳтиёж молларининг қўшимча заҳирасини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, вилоят раҳбари бозор ҳудудини ободонлаштириш, нарх-наволар асоссиз ўсишининг, сифатсиз, тез бузилувчан ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича масъулларни қатъий огоҳлантирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

"Маърифат" маҳалласида жойлашган 2- мактабгача таълим ташкилоти 1980 йилда қурилган. 2 қаватли бинодан иборат маскан 120 ўринга эга бўлиб, ҳозирда 150 нафар болажон тарбияланмоқда.

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айни шу маскан бўлди. Ботир Зарипов аввало муассасанинг иситиш тизими ҳолати билан қизиқди. Қозонхонанинг қишга тайёрлиги ҳолатини кўздан кечирди.

Шу боғча мисолида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида ёнғинга қарши кураш бурчаклари шай ҳолда бўлишини таъминлаш, электр энергияси ва иситиш тизимларидаги муаммоларни бартараф этиш, боғчалар атрофини ободонлаштириш каби масалалар юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Муассаса ҳовлисига яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

"Шайхлар" маҳалласидаги 16-умумтаълим мактаби 1987 йилда қурилган. 2 қаватли бинодан иборат маскан 420 ўринга эга бўлиб, ҳозирда 422 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмоқда.
Мактаб жамоасининг ҳамжиҳатлиги билан муассаса кетма-кет уч йилдан бери опен бюджет лойиҳасида ғолиб бўлиб келмоқда. Жумладан, 2021 йилда лойиҳа доирасида мактабнинг деразалари янгиланди. Бунинг учун 200 млн сўм маблағ сарфланди. 2022 йилда 1 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига мактаб тўлиқ таъмирланди. Жорий йилда мактабда лойиҳа доирасида футбол майдони қурилди.

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айни шу мактаб бўлди. Ботир Зарипов аввало мактабнинг иситиш тизими ҳолати ва кўмир таъминоти билан қизиқди. Қозонхоналарни кўздан кечирди.

Мактаб раҳбариятидан ўқувчиларнинг  олий таълимга кириш кўрсаткичлари, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўради.

Мактаб атрофини ободонлаштириш ишларига юқори баҳо бериб, бошланган эзгу ишларни давом эттириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

"Кесакли" маҳалласида қарийб уч минг аҳоли истиқомат қилади. Унинг 1431 нафари ёшлар.

-Маҳалламиздагиларнинг оғзибирчилиги билан опен бюджетда тўрт марта ютиб чиқиб, йўлларимизни, мактаб боғчаларни таъмирладик, қуёш панеллари ўрнатдик. Қисқа айтганда, опен бюджет орзуларимизга қанот бўлди, -дейди маҳалла ёшлар етакчиси Хуршид Рўзиқулов.

Дарвоқе, бу йил ҳам кесаклиликлар лойиҳада фаол иштирок этиб, 9 мингга яқин овоз тўплашди. Натижада маҳаллада узоқ йиллар давомида қаровсиз ётган ерда футбол, волейбол ва баскетбол майдончаларидан иборат мажмуа қурилди. Бундан аҳоли ва ёшларнинг кайфияти жуда баланд.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар бугун мазкур мажмуанинг очилиш маросимида иштирок этишди.

Вилоят раҳбари қишлоқ аҳолисини мажмуа очилиши билан қутлади.

-Ҳурматли Президентимизнинг узоқни ўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотлари мана, чекка қишлоқларда ҳам ўз самарасини беряпти. Бир ўйлаб кўринг, 5-6 йил илгари бюджет пулини одамларнинг ўзи танлов орқали тақсимот қилади деса, кимдир ишонармиди. Мана шундай кунларга ҳам етиб келдик. Бу одамларга қаранг қандай кайфият беряпти, деди Ботир Зарипов.

Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар яратиб берилаётган имкониятлар учун Президентимизга миннатдорлик билдиришди.

Шу куни вилоят раҳбари қишлоқ аҳли билан бир пиёла чой устида мулоқот қилди. Ўзаро суҳбатларда мамлакатимиздаги ҳаётбахш ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Тилларда бугунги дориломон кунларга шукроналик янгради.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Кўлчовдир маҳалласида яшовчи Яхшимурод Чориев узоқ йиллар колхозда трактор ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Шу меҳнати ортидан тўрт фарзандни улғайтирди, эл қаторига қўшди, уйли-жойли қилди.

Бугун эса Яхшимурод Чориев яна бир ташаббуси ортидан элнинг оғзига тушди. Аниқроғи, у ҳовлисига яқин ҳудуддаги ташландиқ ҳолда ётган қарийб бир ярим гектар шўрхок ерни унумдор ерга айлантириб боққа айлантирди. Ўрик, гилос, қароли каби мевали дарахт экиб парваришлади. Улар бу йил ҳосилга ҳам кирди. Бир томонда тут плантациясини барпо қилди. Айни кунда эса у 15 минг узум қаламчаларини етиштириш билан банд. Ўзи тракторчи эмасми, ихчам ҳайдов техникасини ҳам шай қилиб қўйган.

Ботир Зарипов Яхшимурод ака яратган боғда ҳам бўлди. Унинг омилкорлигига юқори баҳо берди. Унинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қишга_тайёргарлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Туман ҳокимлиги йиғингоҳида туманда мавжуд 38 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги бешлик вакиллари билан мулоқот қилинди. Унда аввалги шу форматда ўтказилган учрашувда кўтарилган муаммолар, уларни ҳал қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, шу билан бирга аҳолини ўйлантираётган масалалар, қиш мавсумини беталофат ўтказиш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди.
Маҳалла мутасаддилари бу борадаги таклиф ва муаммолари юзасидан вилоят раҳбарига юзланишди.

Ботир Зарипов кўтарилган ҳар бир масалани тегишли масъуллар иштирокида муҳокама қилди. Уларни ҳал қилиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ва муддатлар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#яшил_қоплама
#Олот_тумани
#назорат_ўрганиш

Шу кунларда Олот тумани "Қирлишон" ҳудудидаги Денгизкўл ён бағрида экологик ҳолатни яхшилаш, Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини янада юмшатиш мақсадида “Яшил қоплама” ҳосил қилиш ишлари олиб борилмоқда

Чўл массивларида 40 минг гектардан зиёд ҳудудда экиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бу ишларда 40 га яқин ҳайдов техникаси воситасида 100 тоннадан ортиқ саксовул уруғи, 150 дан ортиқ ишчи кучи жалб қилинган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бу борада масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бевосита ўтган йилда жадал киришилган чора-тадбирларга назар солсак, Жондор тумани Қорақум чўлида 20 минг гектар, Шофиркон туманида, кимсасиз Қизилқум чўли бағрида 20 минг гектар ер майдонида экиш ишлари амалга оширилган. Бунда фойдаланилаётган жами 31 та транспорт воситаси вилоят давлат Ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги туманлар ўрмон хўжаликлари техника парклари тасарруфида бўлиб, айни кунда юздан зиёд ишчи кучи бу долзарб ишга жалб қилинган.

Умуман, “Яшил қоплама” саъй-ҳаракати мазмун-моҳиятига тўхталсак, чўл массивида бажарилган экиш ва ниҳол кўкартириш ишлари аввало, тумандошларимиз саломатлигини сақлаш, экологик номутаносибликларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#хотира #абадий #қадр #муқаддас
#Олот_тумани

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, юртимизда уруш қатнашчилари ва уруш орти фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийлар эъзозланмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бири 20 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланмоқда.

Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, жамоатчилик вакиллари шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, давлатимиз раҳбарининг табриги ва пул мукофотларини етказишмоқда.

Шу жиҳатдан бугун эрта тонгдан Олот тумани “Ёш ботир” маҳалласида яшовчи Ҳожимурот ота Бектошевнинг қалби чексиз қувончга тўлди. Унинг шинамгина ҳовлиси тумандошлари, маҳалладошлари, фарзандлари ва неваралари билан гавжум бўлди.
Учрашувда Ботир Зарипов Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди. Президентимиз номидан тақдим этилган махсус қимматбаҳо совға эса уруш фахрийларига бўлган чексиз ҳурмат рамзи бўлди.

Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси томонидан ҳам моддий рағбатлантирилди. Бундан ташқари, уруш фахрийсига вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳам эҳтиром кўрсатилди.

Ёшлар жамоаси ҳам бу хонадонда бўлиб, отахонга иззат-икром кўрсатди. Тинчликни, Ватанни улуғловчи шеърлар айтилди.

—Урушга кетганимда 19 ёшли навқирон ўғлон эдим,—дея ўша машъум йилларни чуқур қайғу билан хотирлайди Ҳожимурот ота.—Аниқ эслайман, қаҳратон қиш эди ўшанда. Россиянинг Пенза ўлкасида сафдошларим билан жангга кирдим. Қонли жанггоҳларда олов кечиш бир томону изғириндан жон сақлаш бир томон бўлди. Чунки совуқ жон-жонимиздан ўтиб кетарди. Оллоҳга беҳисоб шукур, пешонамизда мана шундай ёруғ кунларни кўриш ҳам ёзилган экан. Бугун бениҳоя бахтлиман, биз уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва эҳтиромдан бошим кўкка етди.....

Бугун вилоятимизда истиқомат қилаётган 7 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига ана шундай эҳтиром кўрсатиш белгиланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусаан, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва турмуш шароитини янада яхшилаш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиш истагида бўлган ишсиз ёшларга деҳқончилик учун ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда. Бухоро вилоятида 5 минг гектар ер майдонлари ёшлрага ажратиб берилаётган бўлиб, сабзавотлар, полиз экинлари, картошка ҳамда дуккакли экинлар экилмоқда.

Мулоҳазаларимизни Олот туманидаги “Бўрибек Чандир” маҳалласи мисолида длавом эттирамиз. Туманнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллада 645 та хонадон, ундаги 935 та оилада 3 минг 203 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 867 нафари 18-30 ёшдаги йигит-қизлардир. Маҳалланинг "драйвери" - деҳқончилик ва чорвачилик эканлигини инобатга олсак, бу ердаа ердан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Шунга кўра, жорий йил бошидан айни вақтга қадар 10,2 гектар ер майдони айнан деҳқончилик қилиш, экин экиб даромад топиш истагидаги ёшларга ажратиб берилган. Ҳозирда 20 нафар ёшлар 5 гектар майдонда қизил ловия экиб парваришламоқда.

-Ўзим қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилиман. Шу боис қизил ловиянинг қанчалику даромадли ва инсон организми учун фойдали эканлигини яхши биламан. Шу боис ёшларга “бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида айнан шу жэкинни экишни тавсия қилгандим. Бу борада катта тажрибага эга мутахассислар тавсияси билан Самарқанинг Оқдарё туманида бўлиб, у ерда ҳосил етиштириш ишларини ўрганиб ҳам қайтдик. Насиб қилса, ёшларимиз бу ерлардан катта даромад олишади,-дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Вали Чўллиев.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов қизил ловия етиштирилаётган майдонда бўлиб, парвариш ишларининг боришини кўздан кечирди. Қизил ловия етиштиришни кўпайтириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Бугун маҳаллалар жамият ҳаётининг ва ислоҳотларнинг бошланғич нуқтасига айланмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими такомиллаштирилиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, давлат солиқ инспектори ва ижтимоий хизмат ходимларининг ҳамкорликдаги фаолияти йўлга қўйилди. Уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Хўш, бу вазифаларни “Бўрибек Чандир”даги еттилик вакиллари қандай уддалашяпти?

Ботир Зарипов маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, айни шу масалаларни кенг муҳокама қилди. Муҳокамада аҳолининг иқтисодий ҳолатини яхшилаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалладаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди. Вилоят раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида банклар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик, биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам қизиқди. Ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш, ижтимоий ходимнинг аҳоли билан манзилли ишлаши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатига киритилган биринчи гуруҳ ногирони Тўхтагул Бешимова хонадонида бўлиб, пакет лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар билан қизиқди. Тўхтагул опанинг турмуш ўртоғи Аҳмад Қулиев шу ҳудуддаги боғчада қоровул бўлиб ишлайди. Уларнинг икки ўғил, бир қизи бор. Катта ўғил фарзанд ва келин ҳам ҳозирда расман ишсиз. Оиланинг ёлғиз қизи ҳам кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногирони, кичик ўғил эса ўқувчи. Чинданам ҳам оиланинг давлат кўмагига эҳтиёжи бор. Шуни инобатга олиб, хонадонга 2 бош қорамол ва 20 та товуқ олиб берилган. Хонадон соҳиблари ҳам фақат “бер-бер”га ўрганиб қолишмаган.

-7 сотихдан ортиқ томорқамиз бор. Картошка, пиёз, кўкатлар етиштиряпмиз. 8 та товуғимиз ҳам оиламиз даромади. Берилаётган эътибор ва ёрдамдан беҳад миннатдормиз,-дейди Тўхтагул опа.

Шу куни вилоят раҳбари шу маҳаллада яшовчи Тоҳир Қурбоновнинг 10 сотихли очиқ майдонида етиштираётган помидор паррваришини ҳам кўздан кечирди. Бундай илғор томорқачилар тажрибасини оммалаштириш лозимлиги таъкидлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

“Olot coton cluster” масъулияти чекланган жамият шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан жорий йил ҳосили учун Олот туманида 930 гектар (шундан 730 гектар очиқ майдонга, 200 гектар плёнка остига) майдонга чигит экиб парваришламоқда.

Жорий йил 12 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йилдан илк бор Ўзбекистонга четдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилганлигидан фойдаланиб, кластер томонидан 500 гектар майдонга Хитойдан олиб келинган "ХInluZAO 78" навли чигит қадалган эди.

Ботир Зарипов кластернинг “Бўрибек Чандир” маҳалласидаги 45 гектарлик контурида экилган хорижий навнинг парваришини кўздан кечирди. Кластер масъул ходими Аъзам Қодировнинг қайд этишича, Хитой нави юқори ҳосилдорликка эга. Бунинг устига агротехникаси ҳам қийин эмас. Шуни инобатга олиб кластер мутаасаддилари келгуси мавсумда Хитой чигити экиладиган майдонларни янада кенгайтириш истагида.

Бундан ташқари, хўжаликда дала маданиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, дала четларига ток ва тут кўчатлари экилган, баравж ўсмоқда.

Вилоят раҳбари дала маданиятига эътибор қаратиш фермерларнинг деҳқончиликдан кафолатли иқтисодий манфаатдорликка эришиш гарови эканлигини таъкидлади.

Шундан келиб чиқиб, ғалла парваришига эътибор қаратиш, дала четларидан самарали фойлаланиш, терак, тут, узум ва мевали кўчатлар экишни кўпайтириш ва бошқа муҳим агротехник тадбирларни ўз муддатида сифатли амалга ошириш юзасидан соҳа масъулларига тегишли тавсиялар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

"Арабхона" ҳудудидаги Амирқул Набиев раҳбарлик қилаётган "Ўктам Авез" фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 14 гектар ерда ғалла парваришланди. Умуман, тумандаги 202 та фермер хўжаликлари 5368 гектар майдонда ғалла етиштирди. Туман ғаллакорлари давлатга 13 минг тоннадан зиёд ғалла топшириш мажбуриятини олишган.

Ботир Зарипов Амирқул Набиев эгалигидаги ғалла майдонларида бўлиб, ўрим ишларини кўздан кечирди.

Шунингдек, вилоят раҳбари "Халифа" кичик саноат зонасида барпо этилаётган лойиҳа қиймати 13 млн АҚШ долларига тенг " Олот Асака текстиль" йигирув-тўқув корхонасини бориб кўрди.Мавжуд муаммоларни ўрганди. Маълум бўлишича, корхонага Хитой давлатидан зарур дастгоҳлар келтириб ўрнатилган. Ҳозирда ускуналарни электр тармоқларига улаш зарур. Шунга кўра юқори кучланишли трансформатор ўрнатишга эҳтиёж сезилмоқда.

Ботир Зарипов мазкур муаммони зудлик билан бартараф этиш ва корхонани фойдаланишга топшириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Корхона тўла қувватда ишласа, 1000 та иш ўрни яратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Жорий йилда олотлик ғаллакорлар 5 минг 369 гектардан ортиқ ерда элимиз ризқ-рўз манбаи — сара буғдой етиштириб, баракали хирмон барпо қилишди. Улар вилоятда биринчи бўлиб шартномавий режани бажаришди.

Тумандаги 206 та фермер хўжалиги томонидан ҳудуддаги 5 минг 369 гектар майдонда 12 минг 335 тонна ғаллани давлатга сотишга эришдилар, бундан ташқари, фермер хўжаликларининг ҳам омбори буғдойга тўлди.

Эндиги вазифа эса ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш сомондан тозалаш ва такрорий экин экиб, аҳоли даромадини янада оширишдан иборат. Айни йўналишда ишларнинг боришини ўрганиш ва жадаллаштириш мақсадида вилоят ҳокими Ботир Зарипов Олотда бўлди. Ўрганишлар “Шарқ юлдузи“ ҳудудидан бошланди. Ҳудудда 23 та фермер хўжалиги фаолият юритади. Вилоят ҳокими хар бир хўжалик раҳбари, туман ҳокими ва мутасаддилар билан бирма-бир суҳбатлашар экан, ҳудудда эҳтиёжманд оилаларга сомон, буғдой ва такрорий экин экиш учун ер ажратиш борасидаги ишлар билан қизиқди. Бу борада масъулларга аниқ кўрсатмалар берди.

“Бир маҳалла – бир маҳсулот“ тамойили асосида мош ва бошқа дуккакли экинлар экиш борасида вазифалар белгилаб берилди.

“Ёшлар“, “аёллар“ ва “темир“ дафтарларда рўйхатда турувчи эҳтиёжманд қатламга ажратиладиган ер майдонлари экилишида “маҳалла еттилиги“ бош бўлиши айтиб ўтилди.

“Навоий“ ҳудудида ҳам шундай учрашув ташкиллаштирилиб, соҳа масъулларининг режалари, аҳолини кўллаб-қувватлаш ва такрорий экинларни қисқа муддатда экиш бўйича топшириқлар бериб ўтилди.

Туман раҳбари ва масъулларга режага мувофиқ 250 та камхарж оилаларга 20 минг тоннадан ошиқ буғдой, 1 минг донадан ортиқ сомон боғламалари ва 1 минг 350 гектар такрорий экин экиш учун ажратиладиган ер майдонларини бўлиб бериш ва эктириш вазифаси юклатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Сўнгги йилларда Олот туманида ҳам чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликка эътибор кучайди.

Зокиржон Содиқов бошчилик қилиб келаётган “Атладирив“ фермаси ана шундай эътибор ва рағбат туфайли фаолияти йўлга қўйилган субъектлардан биридир. Ботир Зарипов ушбу манзилда ҳам бўлиб, ферма фаолиятини кўздан кечирди.

З. Содиқовнинг маълум қилишича, фермада ноёб турдаги паррандалар, ғоз, ўрдак, ёввойи ғоз, тустовуқ ва пеликан кўпайтирилмоқда. Бугунга келиб уларнинг сони ш устида бош 1 минг 200 тага етган. Эътиборлиси, тадбиркор ҳудуддан ўтган коллекторнинг 600 метр қисмида шундай орзу-ҳавасга эришмоқда.

– Яхши парваришланган 1 дона ғозни муқаддас қадамжо ва жозибали майдонлар учун  1 миллион сўмдан орттириб сотамиз. 10 дан ортиқ ишчи хизматчиларимиз бор, 5 гектарча ер очиб деҳқончиликни ҳам, балиқчиликни ҳам йўлга қўйганмиз, – дейди Зокиржон Содиқов.

Шу куни Ботир Зарипов “Човдур“ маҳалласида тажриба тариқасида парваришланиб келинаётган “Қор қулоқ“ қўйлари ҳам кўздан кечирди. Маълум бўлишича, қўйлар ноёб услубда парваришланади. 100 бош қўй  1,5 сотих ерга жойлаштирилиб, 1 бошига 3 минг сўмлик озуқа истеъмол қилиб йилига 4 бош қўзи бериши кўзланмоқда.

Ботир Зарипов иккала йўналиш ҳам туман шароитида жуда муҳим эканлигини ва бу ўз самарасини беришини, шу боис бу каби тажрибаларни кенг оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Аму-Бухоро” машина канали Олот тумани бошқармаси тасарруфидаги 1-насос станцияси ҳудудида қурилаётган янги “Аму-Бухоро-1” насос станцияси ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилаётган “Аму-Бухоро-2” насос станцияларида бўлди.

Таъкидлаш жоизки, “Осиё тикланиш ва тараққиёт банки” лойиҳаси асосида “Аму-Бухоро” ирригация тизимларини қайта тиклаш ишлари доирасида мазкур икки насос станцияларини реализация ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Янги насос станция қурилишига Хитой Халқ Республикасининг “China National Technical Import and Exsport Corporation” компанияси томонидан “CNTIC” пудратчи ташкилоти қурилиш ишларига жалб қилинган ва айни кунда бунда ишчи-мутахассислар иш олиб боришмоқда. Мазкур янги насос станцияси қурилиши умумий қиймати 82 миллион 960 минг АҚШ долларига молиялаштирилган.

Шу кеча-кундузда “Аму-Бухоро-1” янги насос станциясида жами 8 дона, ҳар бирининг қуввати 11,25 метр секунд бўлган юқори унумли насос агрегатлари ўрнатилмоқда. Бу саъй-ҳаракат натижасида насос станциясининг умумий сув чиқариш қобилияти 90 метр секундга етказилади ҳамда станция энергия тежамкор асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Гидроиншоотда бораётган янгиланишлар билан танишган вилоят раҳбари лойиҳа доирасида бораётган ишларни янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидлади.

Шунингдек, Ботир Зарипов “Аму-Бухоро-2” насос станциясида ҳам бўлиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, илмий-техник асослар билан энергия тежамкор технологиялар ўрнатишга доир тавсиялар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Хабар берганимиздек, айни пайтда Олот туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан 250 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда ҳамда 63 МВт/126 МВт батарея қувватини сақлаш тизими яратилмоқда. Лойиҳа учун Олот туманидан 700 гектар ер ажратилган. Бу станция 2025 йилнинг якунига қадар тўла қувватда ишга туширилиши ва ягона электр тармоғига уланиши режалаштирилган.

Лойиҳадан кўзланган мақсад углерод асосидаги ёқилғиларга энергия қарамлигини камайтириш, қайта тикланадиган энергияга ўтиш режасини амалга ошириш, иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришдир. Шу жумладан, лойиҳанинг янги подстанциясини мавжуд электр узатиш тизимига улаш учун 3 километрдан ортиқ узунликда юқори кучланишли электр узатиш линияси барпо этилади.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудда ҳам бўлди. Лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқот қилиб, станция қурилишини жадаллаштириш юзасидан фикр алмашди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Олот_тумани

Азалдан йўл солган, кўприк қурган, сув келтирган элда азиз саналган. Бу борада Олот туманида ҳам амалга оширилаётган ишлар кўлами кейинги йилларда кенгаймоқда.

Туманнинг “Халифа” маҳалласи Аму-Қоракўл канали устидан "Шайх Адиз бобо" қабристонига ўтувчи пиёдалар осма кўприги таъмирланиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммо ўз ечимини топмоқда. "Халифа", "Арабхона", "Солоқоровул" ҳамда "Жайхунобод" маҳаллаларини боғловчи кўприк 3 миллиарддан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилмоқда.

Айни кунларда мазкур объектда тупроқ ишлари якунланиб, бетонлаштириш, таянчларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube