#электр_энергия
#куз_қишга_тайёргарлик
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жалол Арашов “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга ошираётган ишларни ўрганди.
Жамият бош директори Баҳодир Ҳаётов аҳоли хонадонларини ва ижтимоий муассасаларни қиш-куз мавсумида энергия билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Қайд этилишича, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, келиб чиқиши мумкин бўлган авариявий узилишларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида турли хил қувватдаги трансформатор пунктлари, темир-бетон таянчлар, трансформатор мойи, кабель, сим, турли хил қувватдаги ўчириб ёқиш ускуналари, кабель муфталари захираси яратилган. Шунингдек, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида 79 та авария тиклаш бригадалари ва 29 та махсус техникалар шай ҳолатга келтирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#yashil_energetika
Бухоро давлат университетида 2023 йилда 900 кВт/соат қувватли қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган.
1-босқичда жорий йилнинг январь-февраль ойларида университетнинг бош ўқув биносига100 кВт/соат бўлган 182 дона қуёш панеллари ўрнатилди.
2-босқичда жорий йилнинг июн-июл ойларида бош ўқув биносига қўшимча 70 кВт/соат бўлган ҳамда 2- ва 3-ўқув биноларининг ҳар бирига 135 кВт/соат бўлган жами 610 дона қуёш панеллари ўрнатилди.
3-босқичда 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6- сон талабалар турар жой биноларига 565 кВт/соат бўлган жами 1028 дона қуёш панеллари ўрнатилди. Шу билан бирга Агрономия ва биотехнология факультети ўқув биносига 80 кВт/соат бўлган жами 145 дона қуёш панеллари ўрнатилди.
Умуман, ўтган давр мобайнида 1 минг 965 дона қуёш панели ўрнатилиб, 1 минг 85 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилди.
Натижада университетда бир йилда жами истеъмол қилинадиган 1 млн. 820 минг кВт/соат электр энергияси учун тўланадиган 1 млрд. 820 млн сўм маблағ иқтисод қилинади.
Эҳтиёждан ортиқ бўлган 32 минг 80 кВт/соат электр энергияси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖга шартномага асосан 11,5 млн. сўмга сотилди.

#infografika
Бухорода куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
🔗 Инфографикада бугунга қадар олиб борилган мавсумга тайёргарлик жараёнлари рақамлар мисолида кўрсатиб ўтилган.

#рақамли_технологиялар
#семинар_тренинг
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан Бухоро вилоят ҳокимлиги ва рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий шўъбаси билан ҳамкорликда Бухоро шаҳри ва Ғиждувон туманида аҳоли ва ёшларнинг ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
“MY.GOV.UZ – ХИЗМАТИНГИЗДА!” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу тарғибот учрашувларида иштирокчилар “Рақамли ҳукумат” соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда электрон давлат хизматларини жорий этиш орқали яратилган имкониятлар ва қулайликлар билан таништирилди. Шунингдек, қизиқиш билдирганларга хизматлардан фойдаланиш тартиби жойида босқичма-босқич тушунтириб берилди.
Тарғибот учрашувлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

#matchday
Бугун Ўзбекистон U-18 терма жамоамиз Россия ёшларига қарши майдонга тушади. Қувонарлиси мазкур беллашув шаҳримиздаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади.
Стадионга кириш мутлақо БЕПУЛ! Барча ишқибозларни стадионга таклиф қилиб, юртдошларимизни биргаликда қўллаб-қувватлашга чорлаймиз!
Халқаро ўртоқлик учрашуви
📆 08.09.23 ⏱ 18:00
🇺🇿Ўзбекистон U-18 🆚 Россия U-18 🇷🇺
🏟 “Бухоро” спорт мажмуаси

⚡️Бугунга қадар 27 мингга яқин газ баллонлари синовдан ўтказилди
Вилоятда 167 мингдан ортиқ аҳоли суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган. Газ баллонларини уларга етказиб беришда тизим ходимлари томонидан хавфсизлик масаласига эътибор қаратиб келинади. Жумладан, ҳар бир газ баллонлари белгиланган вақтда синовдан ўтказилиб, етказилади. Носоз ҳолга келиб қолган газ баллонлари ҳам қайта таъмирланади.
Газ баллонларини синовдан ўтказиш мақсадида “Қоракўл”, “Вобкент” газ тўлдириш шохобчалари ҳамда Бухоро туманида синов марказлари фаолият олиб бормоқда. Улар 2017 - 2023 йилларда ташкил этилган бўлиб, кунига ҳар бирида 50-55 га яқин газ баллонлари синовдан ўтказилади.
Газ баллонлари ҳар беш йил давомида синовдан ўтказилар экан, улардан тўғри фойдаланиш ҳамда талаб даражасида ўрнатилиши лозимлиги ҳақида ҳам истеъмолчиларга тушунтиришлар берилмоқда.