BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.3K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#куз_қишга_тайёргарлик
#Бухороэнергомарказ

"Бухороэнергомарказ" акциядорлик жамияти бугунги кунда 202 та кўп квартирали уй-жойлар ёки соддароқ қилиб айтганда, 11 минг 372 та хонадонларда истиқомат қилувчи салкам 30 минг нафар аҳоли, шунингдек, 32 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб беради.
Хўш, ҳиссадорлик жамиятида 2023/2024- йиллар куз-қиш мавсумига қай даражада ҳозирлик кўрилмоқда?
Ҳозирги кунда Бухоро шаҳридаги 4- ва 6 - кичик ноҳиялар ҳудудидан ўтувчи иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Айни пайтда қурилиш-монтаж ишлари 6 та участкада олиб борилмокда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#электр_энергия
#куз_қишга_тайёргарлик

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жалол Арашов “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга ошираётган ишларни ўрганди.

Жамият бош директори Баҳодир Ҳаётов аҳоли хонадонларини ва ижтимоий муассасаларни қиш-куз мавсумида энергия билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, келиб чиқиши мумкин бўлган авариявий узилишларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида турли хил қувватдаги трансформатор пунктлари, темир-бетон таянчлар, трансформатор мойи, кабель, сим, турли хил қувватдаги ўчириб ёқиш ускуналари, кабель муфталари захираси яратилган. Шунингдек, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида 79 та авария тиклаш бригадалари ва 29 та махсус техникалар шай ҳолатга келтирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube