BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.3K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#электр_энергия
#Шофиркон_тумани

Ҳозирги кунда Шофиркон туманида жами 609 та трансформатор, 1 484,8 км ҳаво тармоқлари мавжуд бўлиб, жорий йил давомида электр таъминоти сифатини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 82 та трансформатор пункти, 265 км 04-6-10 кв ҳаво тармоқлари мукаммал, шунингдек 186 та трансформатор ва 386 км 04-6-10 кв ҳаво тармоқлари жорий таъмирланди.

Эътиборлиси, биргина 2022 йилнинг ўзида 20 дона янги трансформатор ҳамда 21,4 км ҳаво тармоғи янгидан қурилди.

Бундан ташқари мавжуд трансформаторлар юкини камайтириш мақсадида захирага олинган трансформаторлар ҳисобидан яна 11 та трансформатор қўшимча тарзда ўрнатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Қоракўл
#сарҳисоб
#электр_энергия

Ҳозирги кунда Қоракўл туманида жами 452 та трансформатор, 1 минг 882 км ҳаво тармоқлари мавжуд бўлиб, жорий йил давомида электр таъминоти сифатини яхшилаш ҳамда қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 63 та трансформатор пункти, 281 км 04-6-10 квт ҳаво тармоқлари мукаммал, шунингдек, 130 та трансформатор ва 643,7 км 04-6-10 квт ҳаво тармоқлари жорий таъмирланди.

Эътиборлиси, биргина 2022 йилнинг ўзида 21 дона янги трансформатор ҳамда 22,8 км ҳаво тармоғи янгидан қурилди.
Булардан ташқари, мавжуд трансформаторлар юкини камайтириш мақсадида захирага олинган трансформаторлар ҳисобидан қўшимча тарзда яна 7 та трансформатор ўрнатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Электр_энергия
#Шофиркон_тумани

Истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тизимда келиб чиқаётган аварияли узилишларни тезкорлик билан бартараф қилиш ишлари билан бир қаторда модернизациялаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман электр таъминоти корхонаси томонидан "Чандир" маҳалла фуқаролар йиғини "Қўрбонгли" қишлоғида хонадонларни юқори кучланишли электр энергия билан таъминлаш мақсадида 1 дона 250 квт ли трансформатор ўрнатилиб, 1500 метр масофага ҳаво тармоқлари тортилди. Натижада 80 га яқин хонадоннинг электр энергия таъминоти яхшиланди.

Шу куни туман ҳокимлигига келиб тушган мурожаат юзасидан шу қишлоқдаги И.Холмуродова, Н.Ўринова, З.Муродовалар яшовчи хонадонларнинг электр ҳисоблагичларида мавжуд бўлган нососозликлар бартараф этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#электр_энергия
#куз_қишга_тайёргарлик

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Жалол Арашов “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга ошираётган ишларни ўрганди.

Жамият бош директори Баҳодир Ҳаётов аҳоли хонадонларини ва ижтимоий муассасаларни қиш-куз мавсумида энергия билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, келиб чиқиши мумкин бўлган авариявий узилишларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида турли хил қувватдаги трансформатор пунктлари, темир-бетон таянчлар, трансформатор мойи, кабель, сим, турли хил қувватдаги ўчириб ёқиш ускуналари, кабель муфталари захираси яратилган. Шунингдек, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида 79 та авария тиклаш бригадалари ва 29 та махсус техникалар шай ҳолатга келтирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#электр_энергия
#Жондор_тумани

“Яккатут” 35/10 кВ подстанцияси 1972 йилда ишга туширилган бўлиб, ушбу подстанция 10 минг 200 нафар аҳоли ва 720 та улгуржи истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беради. Қолаверса, ҳалқавий 10 КВ тармоқ орқали Қоракўл туманидаги 850 нафар аҳоли ва 50 та улгуржи истеъмолчиларини ҳам электр токи билан таъминлайди.

Ҳозирги вақтда истеъмолчилар сони ошгани сабаб электр энергияси етказиб беришда турли узилиш ва авариялар содир бўлиб келаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида мавжуд подстанцияда реконструкция ишлари амалга оширилди. Подстанцияда замонавий электр қурилмалари ўрнатилиб, унинг техник имкониятлари бир неча баробарга оширилди. Хусусан, қуввати 2500 кВА бўлган трансформаторлар юқори 10000 кВА кучланишдагисига алмаштирилди. Шунингдек, 10 кВ ташқи коммутаторлар ҳам янгиланди.

Таъкидлаш лозимки, бундай янгиланишлар электр энергияси таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлайди ва келиб чиқиши мумкин бўлган аварияли ҳолатларнинг олдини олади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube