BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.3K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг фаолияти таҳлил қилинди

Бугун, 7 сентябр куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида вилоятдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев олиб бориб, бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, тизим ходимлари учун муҳим шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бу ислоҳотлар тизим ходимлари зиммасидаги масъулиятни ҳам бир неча баробарга оширганлигини алоҳида таъкидлади.

Маълумот учун, вилоятда 484 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларда 8 853 нафар педагоглар таълим-тарбия жараёнларини олиб боришмоқда. Айни пайтда мазкур муассасаларга 78 808 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#инфографика

Бухоро вилоят судлари томонидан 2023 йилнинг саккиз ойи давомида чиқарилган суд қарорларининг ижроси тўғрисида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоролик абитуриентлар республика миқёсида энг кўп ўқишга кирган

ОТМларга кириш тест синовлари натижаларига кўра фоиз ҳисобида талабаликка тавсия этилиш кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудлар аниқ бўлди:

1️⃣ Бухоро вилояти — 28,32 %;
2️⃣ Навоий вилояти — 24,03 %;
3️⃣ Хоразм вилояти — 23,95 %;

📈 Бу йил талаба бўлган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача бали 99 баллни ташкил этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул #Жондор_тумани
#инсон_қадри_учун

Халқ раҳбарларни эмас, раҳбарлар халқни хизматини қилиши, ишни маҳаллабай тизимда ташкил этиб, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиши, дарду ташвишларини тинглаши, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиши ҳар қандай мансабдаги раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлиги Президентимиз томонидан доимо таъкидланади.

Бугун, 7 сентябрь куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туманида жисмоний ва юридик шахслар учун ўтказган навбатдаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатларини имкон қадар жойида ҳал этилгани, бу борадаги ишларни тўғри тизимда ташкил этилганидан далолат беради.

Қабулда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, корхона, ташкилот, бошқармалар раҳбарлари иштирок этди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда. Шу сабабли Жондор тумани аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

150 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, деҳқон хўжаликлари ташкил этиш, таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, банк, солиқ, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, суд-ҳуқуқ каби масалаларга оид 200 га яқин мурожаат қабул қилинди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатчиларнинг 97 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди. Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 7 сентябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

1. Кичик саноат зоналари фаолияти тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда
2. Умутаълим мактабларининг китоб фонди "Ўзбекистон қизил китоби" тўплами билан бойимоқда
3. Бухоро шаҳри ҳудудида йил якунига кадар 8 та ер ости ўтиш йўллари барпо этилиши режалаштирилган. Уларда давом этаётган қурилиш ишлари хусусида
4. Божхона ходимлари томонидан яна бир ноқонуний ҳолатга чек қўйилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро вилоят прокурори Махмуд Истамов томонидан жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 09-00 дан 13-00 га қадар Ромитан туман прокуратурасида суд - ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Ромитан туман, “Бобур” МФЙ, “Баҳор” кўчаси, 1-уй.

⤵️Батафсил маълумот учун телефон:
📞 (65) 221-66-83

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

"Душманингни енгишни истасанг, унга нисбатан адолатли бўл!"

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube