BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.6K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#online
#LIVE

Айни пайтда Бухоро Давлат университетида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ўтказилаётган “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” ҳафталиги доирасида "Ихтирочи аёллар - 2022" хотин-қизлар форуми бошланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#online

Айни пайтда пойтахтимиздаги "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Фанлар академияси Тарих институти томонидан "Ўзбек хотин-қизларининг давлатчилик тарихимиздаги ўрни ва хизматлари" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

Илмий анжуман хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни, шу билан бирга уларнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги ўрни ва хизматларини, аёлларни қадрлаш ва эъзозлаш билан боғлиқ миллий тарбия, урф-одат ҳамда анъаналарни чуқур ўрганиш ҳақида кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилган.

Мазкур анжуманда ҳудудлардан вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва туман(шаҳар) бўлимлари бошлиқлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи масъуллари, тегишли нодавлат-нотижорат ташкилотлар раҳбарлари ZOOM платформаси орқали иштирок этмоқдалар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online

Бухоро вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан шаҳар ва туманларда "Аёллар дафтари" да рўйхатда турган, ишлаш истагида бўлган 300 га яқин хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги "Bukhara Cotton Textile" МЧЖ қўшма корхонасига таклиф қилиндилар.
Айни пайтда хотин-қизлар корхонада яратилган иш шароитлари билан танишмоқдалар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Чигит экиш ва ғалла парвариши билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманида бўлиб турибди. Дастлабки манзил "Мирзаён" ҳудудидаги "Юсуф Илҳом Миразиз" фермер хўжалиги бўлди. Илёс Тўраев раҳбарлигидаги хўжалик аъзолари жорий йилда 41,8 гектар майдонга "Бухоро-8" навли чигит қадашмоқда.

— Ўтган йили худди шунча гектар ерда пахта етиштириб, 41 центнердан ҳосил олдик. Бу йил ҳам ниятларимиз катта. Ҳаракатимиз ҳам шунга яраша бўляпти. Бугун экиш ишларини якунлаймиз. Яна 18,8 гектар ғалла парваришлаяпмиз. Давлатимизга минг раҳмат. Фермерчиликда қийналаётган жойимиз йўқ. Ҳамма шароит бор. Буёғи ўзимизга боғлиқ, - дейди фермер.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Жондор туманидаги 38-умумтаълим мактаби 1971 йилда қурилган. Ҳозирда муассасада 520 нафар ўқувчига 57 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. Ўтган ўқув йилида мактабни 27 нафар ўқувчи тамомлаган бўлса, уларнинг 18 нафари талабаликка эришди. Ҳозирда эса 2 нафар ўқувчи муддатидан олдин талаба деган номга сазовор бўлган.

Вилоят раҳбари мазкур мактабда бўлиб, ўқитувчилар билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Маълум бўлишича, мактабдаги энг долзарб масала унинг таъмирталаблиги. Ботир Зарипов ушбу масала бўйича тезкор чоралар кўрилиб, келгуси йилда бу ерда янги мактаб бунёд этилишини билдирди. Йўл-йўлакай вилоят раҳбари аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.

— Узоқ йиллар маҳалламиздаги боғчада ишладим. Даромадимизни ошириш мақсадида ҳудудимизда савдо дўкони очдик. Икки кишини иш билан таъминладик. Орзу - ҳавасимиз ушаляпти. Нолийдиган жойимиз йўқ. Ҳаракат қилган одам истаганига эришади ҳозир. Шунга имкон бор, - деди Анора Ҳафизова вилоят ҳокими билан мулоқотда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Жондор" маҳалласи 16-уйда яшовчи Баҳром Арабов ўтган йили "Намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирланган. Мазкур хонадонда бўлган вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар мукофот бежизга берилмаганлигининг гувоҳи бўлишди.

— 12 сотих еримиз бор. Ҳаммасига иссиқхона қилганмиз. Асосан кўчат етиштирамиз. Бир йилда икки марта. Оила аъзоларимиздан ташқари яна 4 кишини доимий иш билан таъминланганмиз. Улар ҳам ўзимизнинг қўшниларимиз. Иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари бор. Ҳозиргача 120 миллион сўм даромад олдик. Ҳали мавсум тугагунига яна шунча даромад олиш имконимиз бор. Худога шукур, шу даромадимиздан уй-жойларимизни янгиладик, машина олдик. Тўйлар қиляпмиз, - дейди Баҳром ака.

Баҳром аканинг айтишича, беш уканинг барчаси шу фаолият билан шуғулланади. Хонадон фариштаси, 81 ёшли Шарофат ая шундай дориломон кунларга етқазганига шукурлар қилиб, эл-юрт тинчлигини сўраб дуога қўл очади.

Вилоят раҳбари бу хонадон тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Mr&G textile" МЧЖ раҳбари Анвар Исаков туман марказидан жой олиб, шу ерда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўйган. Корхонада ҳозирда 32 киши иш юритмоқда.

Ботир Зарипов мазкур цехда ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Маҳсулотларнинг тури ва сифатини кўздан кечирди.

Тадбиркорнинг корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича муаммо ва таклифларини ўрганди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Пўлоти" маҳалласида яшовчи Зилола Эгамованинг ўғли Оғабек 23 ёшда. Икки қиздан кейин ёлғиз ўғил елкасига рўзғор юки анча вақтли тушди.

— Даромад топишнинг энг мақбул йўли — тадбиркорликда, деб ўйладим. Дастлаб бройлер боқиб сотдим. Кейин тухум. Бир куни ҳоким ёрдамчиси келиб, иссиқхона қурсак, помидорми, бодрингми эксанг, шунга нима дейсан деб қолди. Мен қулупнай етиштирмоқчиман, дедим.

Шундан кейин Тошкентга бориб тажрибали қулупнайчилардан ўрганиб келдим. Кредит асосида 2 сотих иссиқхона қурдик. Кўчат сотиб олиб ишга киришдик. Очиғи, қиш мавсумидаги совуқда роса қийналдик. Ҳозир ҳаммаси жойига тушиб кетди. Кўчатлар тўлиқ ҳосилга кирди. Ҳар куни килограмини 170 минг сўмдан улгуржи нархда сотиб келяпман. Июнь ойига қадар ҳосил беришини ҳисобга олсак, иссиқхонадан шу йил 50 млн даромад кўзлаб турибман, - дейди Оғабек.

Вилоят ҳокими Оғабек билан мулоқотда иссиқхонани янада кенгайтириш юзасидан мулоқот қилди. Бу борада унга ёрдам бериш бўйича таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Қоракўл тумани бўлди. "Дарғали" ҳудудидаги «Янгибой Очил пахтакор» фермер хўжалиги ихтиёрида 47 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, унинг барчасига жорий йилда Бухоро-8 навли чигит қадалмоқда.

Эътиборлиси, "Мергантекс" пахта-тўқимачилик кластери кўмаги билан чигит плёнка остига қадалиб, дала майдонларига томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилмокда.

— Белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб борганимиз, айниқса, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилганимиз, зарур ресурсларнинг ўз вақтида етказиб берилгани боис ҳосилдорликни 60 центнерга етқаздик. Бу йил 70 центнерни кўзлаб турибмиз, – дейди фермер.

Маълумот учун, Қоракўл туманида жорий йил пахта ҳосили учун 8 минг 954 гектар майдонда пахта етиштирилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

"Жиғачи" — Қоракўл тумани марказидан 30 километр узоқликда, жанубдан қўшни Туркманистон республикасининг Лебаб вилояти билан атиги 5-6 километр масофада чегарадош маҳалла фуқаролар йиғини. Бугунга келиб маъмурий жиҳатдан Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий ҳамда Муқимий кўчаларига бўлинган ҳудудда 564 та хонадон, 890 та оила ва уларда жами 3 мингдан ошиқ аҳоли умргузаронлик қилмоқда.

— Бизда қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, асосан томорқачилик анча ривожланган бўлиб, аҳоли томорқа ери 76 гектарни ташкил этади, – дейди “Жиғачи” МФЙ раиси Алижон Қиличев. — Шундан қарийб 5 гектарда қишлоқдошларимиз иссиқхона барпо этиб, сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштириб келишади. Биргина 2022 йили маҳалламиз миришкорлари пешона тери билан айнан томорқада етиштирилган ҳосилни олсак, 210 тонна атрофида помидор, 160 тона бодринг, яна шунча пиёз, 525 тонна атрофида ошқовоқ, 570 тоннадан ортиқ картошка заҳира қилинган. Аммо бизда карамнинг бир неча турини етиштириш оммалашган, яъни маҳаллий навга мансуб бош карам, шунингдек, салатбоп гулкарам ва яна броколли, корейс карамини экиб етиштириш хўжаликларга яхшигина даромад келтирмоқда.

Вилоят раҳбари ана шундай илғор томорқачилар ерларида бўлди.

Уларнинг тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

Жиғачилик Ғаффор бобо Жалилов 87 ёшда. Суяги деҳқончиликда қотган отахон фарзандларини ҳам шу йўсинда улғайтирди. Ҳозир улар томорқасининг ҳар бир қарич еридан ҳам унумли фойдаланади. Кичикроқ бўлсада ҳовуз куриб, балиқ боқишга одатланишган. Ҳовлининг бир бурчагида 20-25 та товуқ ҳам бор.

— Бизнинг давримизда томимизгача пахта экардик. Ҳозир давр бошқача. Президент одамларга ер беряпти. Бир пайтлар пахта экилган унумдор ерлардан яна. Давлат йўлимизни, сувимизни қилиб беряпти. Энди фақат яйраб ишлаш керак, тамом. Чунки ишлаган одам бенасиба қолган эмас. Усти бут, рўзғори тинч. Нимани орзу ҳавас қилса, етишяпти. Уй-жойи обод, машинаси бор, уйлар қиляпти. Бундай замонага шукур қилиб, меҳнат қилиш керак, - дейди Ғаффор бобо.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya


Айни пайтда Бухоро шаҳридаги Wyndham Bukhara меҳмонхонаси анжуманлар залида “Давлат бошқаруви ходимларининг замонавий компетенцияларини ривожлантириш: Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция бошланиш арафасида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya


Айни пайтда Бухоро шаҳридаги Wyndham Bukhara меҳмонхонаси анжуманлар залида “Давлат бошқаруви ходимларининг замонавий компетенцияларини ривожлантириш: Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилмоқда.
Давлат бошқаруви ходимларининг компетенцияларини ривожлантириш масалаларига қаратилган анжуманда Жанубий Корея ва Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш тажрибаси муҳокамалар марказида бўлиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube