BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.6K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Хабарингиз бор, яқинда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари-2022” халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтди.
🔹 Бу йилги "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза медаллар билан 21 та жамоа орасида умумжамоа ҳисобида шарафли иккинчи ўринни эгаллашди.
🔹 Қувонарлиси, ушбу ўйинларда жондорлик Ғиёс Ражабов спортнинг дзюдо тури бўйича олтин медаль соҳиби бўлди.
🔹 Шу муносабат билан бугун, 10 август куни Жондор туман ҳокими С.Ҳикматов, сектор раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ фаоллар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш чемпион хонадонида бўлиб, уни муносиб тақдирладилар.
Таъкидлаш лозимки, Жондор туман 2-сон спорт мактаби шуғулланувчиси Муштарий Афзалова ҳам ушбу нуфузли мусобақада дзю-до спорт тури бўйича 70 кг вазн тоифасида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Жорий йилда Жондор туманида "WBM Romitex", "Real tex Buxoro", "Buxoro Chench" МЧЖ шаклидаги пахта - тўқимачилик кластерлари, шунингдек, 394 та фермер хўжаликлари тасарруфидаги умумий қарийб 12 минг гектар майдонга эрта баҳорда "Бухоро-6" ва "Бухоро-8" навли пахта экиб парваришланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган "Долзарб 30 кунлик" доирасида амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бориши билан яқиндан танишиш ва бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманида бўлиб турибди. Ўрганишларнинг дастлабки манзили "Самончуқ" ҳудудидаги "Нозима Ниёз қизи" фермер хўжалиги бўлди. Илёс Ниёзов раҳбарлик қилаётган хўжалик жорий деҳқончилик йилида 158 гектар майдонда пахта парваришламоқда.
Ботир Зарипов хўжалик далаларидаги пахта парваришини кўздан кечирди. Соҳа мутахассислари билан ҳосилга ҳосил кўшиш бўйича олдинда турган устувор вазифалар юзасидан мулоқот қилди. Шунга кўра масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили шу ҳудуддаги "Ирода Диана Бекназар" фермер хўжалиги майдонлари бўлди. Турсун Бекназаров раҳбарлигидаги хўжалик томонидан жорий йилда 54 гектар майдонда "Бухоро-6" навли пахта экиб парваришланмоқда. Ўрганишлар жараёнида айрим контурларда парваришда оқсоқликларга йўл қўйилаётгани маълум бўлди. Хусусан, майдонлар бегона ўтдан тозаланмаган, чеканка ишлари тўлиқ якунига етказилмаган, зараркунандаларга қарши кураш тўғри ташкил этилмаган.
-Тезкор чора кўрилмаса, ҳосил бой берилиши ҳеч гап эмас. Бунинг учун ҳар бир кун, ҳар бир соат ғанимат,-деди Ботир Зарипов.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Элгул Файз" фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган 54 гектар майдоннинг 21 гектарида ўтган йили томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган эди. Натижа чакки бўлмади. Бир пайтлар 25-30 центнер ҳосил олинган ерлар ҳосилдорлиги 40 центнерга етди. Даромад ҳам шунга яраша купайди. Хўжаликнинг моддий манфаатдорлиги ошиб, бу йил улар яна 21 гектар ерга шу усулни қўллашди. Натижа ёмон бўлмаяпти, албатта. Бу жиҳат ўрганишлар жараёнида ҳам алоҳида эътироф этилди. Бироқ Элмурод Назаров раҳбарлигидаги хўжалик аъзолари олдида ҳали муҳим вазифалар турибди. Жумладан, далаларни бегона ўтдан тозалаш, шарбат усулида суғоришга эътиборни кучайтириш ва турли зараркунанда ва ҳашаротларга қарши кураш тадбирларни сифатли ўтказиш зарур.
-Ана шундагина пировард мақсадга эришиш мумкин. Яна бир масала. Томчилатиб суғориш механизмларини ўрнатиш сифатига ҳам эътибор бериш керак,-деди вилоят раҳбари.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ўрганишлар "Кулиён" ҳудудидаги "Эгамбобо Жондорий", "Пўлоти" ҳудудидаги "Дилшодбек Баҳром" ва "Беҳруз" фермер хўжаликлари майдонларида давом этди. Айниқса, Ҳошим Саломов раҳбарлик қилиб келаётган "Дилшодбек Баҳром" фермер хўжалигида пахта парвариши билан боғлик тадбирларга етарлича эътибор қаратилмагани кескин танқид қилинди. Хусусан, 18 гектар майдонда "Бухоро-8" навли пахта экиб, парваришлаётган хўжалик аъзолари томонидан контурлар бегона ўтдан тозаланмаган. Чеканка ишлари ҳам якунига етказилмаган. Бу эса ҳосилдорликка салбий таъсир ўтказиши аниқ.
Шундан келиб чиқиб, ҳудуд ва хўжалик раҳбари қатьий огоҳлантирилди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар ва муддат белгиланди.
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жондор туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, шу кунларда ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш ишлари кенг қулоч ёйган.
🔹 Шундан келиб чиқиб, куни кеча “Нурафшон” МФЙ ҳудудидаги “Мохон” ва “Чандир” қишлоқларида “Туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан 1,5 км узунликдаги қишлоқ ички йўлларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Жондортумангаз" газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан совуқ кунларда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш, газ таъминотидаги муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, истеъмолчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, газ жиҳозлари созлигига эътибор қаратиш бўйича самарали ишлар ташкил қилинмоқда.
Туманда суюлтирилган газга мослаштирилган 20 минг 772 та истеъмолчи мавжуд бўлиб, ҳозирда 5 минг 601 та хонадонга жами 112 минг 20 кг суюлтирилган газ етказиб берилди.
Шунингдек, Жондор туман ИИБда ташкил этилган штабда газ таъминоти бўлими навбатчи ходимлари томонидан қабул қилинган ҳар бир мурожаат зудлик билан авария-тиклаш хизмати ва тегишли бўлим ходимлари томонидан жойида ўрганилиб, ўз ечимини топмоқда.
Афсуски, бугунги кунда айрим фуқароларимиз томонидан табиий газ тармоқларига ва хонадондаги ички газ қувурларига ўзбошимчалик билан газ сўрғич ўрнатиб олиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. ИИБ инспекторлари иштирокида ўтказилган рейдлар давомида ана шундай қоидабузарликларга йўл қўйган Хумдонак, Охўжа, Ушот, Оғар, Нурафшон, Чорзона ва Бўрибоғи қишлоғида яшовчи жами 91 та аҳоли хонадонлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Жондор туманининг табиий газ етиб бормаган ёки газ босими паст бўлган ҳудудларида яшовчи аҳолига “Кўмир таъминот” АЖ Бухоро филиали томонидан кўмир етказиб берилмоқда.
Шунингдек, шу кунларда тумандаги мавжуд 52 та маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган 1 минг 18 та кам таъминланган, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилага "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 245,9 тонна кўмир маҳсулотлари бепул тарқатилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#inson_qadri
#Hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарорига асосан Жондор тумани “Мургак” МФЙ дан ўтувчи 4н169 йўлининг 1 километр қисми туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфалтлаштирилмоқда.

400 701,0 минг сўм маблағдан иборат лойиҳада 650 метр асфалтлаштириш, 10 дона йўл белгиларини алмаштириш, 20 дона йўналтирувчи устунчалар ўрнатиш иш турлари киритилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Чигит экиш ва ғалла парвариши билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш мақсадида айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов Жондор туманида бўлиб турибди. Дастлабки манзил "Мирзаён" ҳудудидаги "Юсуф Илҳом Миразиз" фермер хўжалиги бўлди. Илёс Тўраев раҳбарлигидаги хўжалик аъзолари жорий йилда 41,8 гектар майдонга "Бухоро-8" навли чигит қадашмоқда.

— Ўтган йили худди шунча гектар ерда пахта етиштириб, 41 центнердан ҳосил олдик. Бу йил ҳам ниятларимиз катта. Ҳаракатимиз ҳам шунга яраша бўляпти. Бугун экиш ишларини якунлаймиз. Яна 18,8 гектар ғалла парваришлаяпмиз. Давлатимизга минг раҳмат. Фермерчиликда қийналаётган жойимиз йўқ. Ҳамма шароит бор. Буёғи ўзимизга боғлиқ, - дейди фермер.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Жондор туманидаги 38-умумтаълим мактаби 1971 йилда қурилган. Ҳозирда муассасада 520 нафар ўқувчига 57 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. Ўтган ўқув йилида мактабни 27 нафар ўқувчи тамомлаган бўлса, уларнинг 18 нафари талабаликка эришди. Ҳозирда эса 2 нафар ўқувчи муддатидан олдин талаба деган номга сазовор бўлган.

Вилоят раҳбари мазкур мактабда бўлиб, ўқитувчилар билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Маълум бўлишича, мактабдаги энг долзарб масала унинг таъмирталаблиги. Ботир Зарипов ушбу масала бўйича тезкор чоралар кўрилиб, келгуси йилда бу ерда янги мактаб бунёд этилишини билдирди. Йўл-йўлакай вилоят раҳбари аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.

— Узоқ йиллар маҳалламиздаги боғчада ишладим. Даромадимизни ошириш мақсадида ҳудудимизда савдо дўкони очдик. Икки кишини иш билан таъминладик. Орзу - ҳавасимиз ушаляпти. Нолийдиган жойимиз йўқ. Ҳаракат қилган одам истаганига эришади ҳозир. Шунга имкон бор, - деди Анора Ҳафизова вилоят ҳокими билан мулоқотда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Жондор" маҳалласи 16-уйда яшовчи Баҳром Арабов ўтган йили "Намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирланган. Мазкур хонадонда бўлган вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар мукофот бежизга берилмаганлигининг гувоҳи бўлишди.

— 12 сотих еримиз бор. Ҳаммасига иссиқхона қилганмиз. Асосан кўчат етиштирамиз. Бир йилда икки марта. Оила аъзоларимиздан ташқари яна 4 кишини доимий иш билан таъминланганмиз. Улар ҳам ўзимизнинг қўшниларимиз. Иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари бор. Ҳозиргача 120 миллион сўм даромад олдик. Ҳали мавсум тугагунига яна шунча даромад олиш имконимиз бор. Худога шукур, шу даромадимиздан уй-жойларимизни янгиладик, машина олдик. Тўйлар қиляпмиз, - дейди Баҳром ака.

Баҳром аканинг айтишича, беш уканинг барчаси шу фаолият билан шуғулланади. Хонадон фариштаси, 81 ёшли Шарофат ая шундай дориломон кунларга етқазганига шукурлар қилиб, эл-юрт тинчлигини сўраб дуога қўл очади.

Вилоят раҳбари бу хонадон тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Mr&G textile" МЧЖ раҳбари Анвар Исаков туман марказидан жой олиб, шу ерда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўйган. Корхонада ҳозирда 32 киши иш юритмоқда.

Ботир Зарипов мазкур цехда ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Маҳсулотларнинг тури ва сифатини кўздан кечирди.

Тадбиркорнинг корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича муаммо ва таклифларини ўрганди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Пўлоти" маҳалласида яшовчи Зилола Эгамованинг ўғли Оғабек 23 ёшда. Икки қиздан кейин ёлғиз ўғил елкасига рўзғор юки анча вақтли тушди.

— Даромад топишнинг энг мақбул йўли — тадбиркорликда, деб ўйладим. Дастлаб бройлер боқиб сотдим. Кейин тухум. Бир куни ҳоким ёрдамчиси келиб, иссиқхона қурсак, помидорми, бодрингми эксанг, шунга нима дейсан деб қолди. Мен қулупнай етиштирмоқчиман, дедим.

Шундан кейин Тошкентга бориб тажрибали қулупнайчилардан ўрганиб келдим. Кредит асосида 2 сотих иссиқхона қурдик. Кўчат сотиб олиб ишга киришдик. Очиғи, қиш мавсумидаги совуқда роса қийналдик. Ҳозир ҳаммаси жойига тушиб кетди. Кўчатлар тўлиқ ҳосилга кирди. Ҳар куни килограмини 170 минг сўмдан улгуржи нархда сотиб келяпман. Июнь ойига қадар ҳосил беришини ҳисобга олсак, иссиқхонадан шу йил 50 млн даромад кўзлаб турибман, - дейди Оғабек.

Вилоят ҳокими Оғабек билан мулоқотда иссиқхонани янада кенгайтириш юзасидан мулоқот қилди. Бу борада унга ёрдам бериш бўйича таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Жондор туманида 3 та, "Қароли", "Қароли 2", ва "Охших" кичик саноат зоналарида умумий 74,6 млрд сўмлик 18 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Шундан 64,9 млрд сўми ташаббускорларнинг ўз маблағи, 9,7 млрд сўми эса банк кредитидир. Лойиҳалар тўла қувватда иш бошлаши натижасида 157 та янги иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда кичик саноат зоналарида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни жадаллаштириш, бу борада ташаббускорлар олдида турган муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва бошқа йўналишдаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида айнан Жондор туманида бўлиб турибди.

Дастлабки манзил "Қароли" кичик саноат зонаси бўлди. Бош режага кўра мазкур ҳудудда 26,1 млрд сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилиши ва 104 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирда 4,5 млрд сўмлик 2 та лойиҳа амалга оширилиб, 23 та иш ўрни яратилган.

Шулардан бири "Актив товар савдо" МЧЖ томонидан чорва учун гранулланган озуқа-ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасидир. 2022 йил сентябрь ойида ишга туширилган, қиймати 3 млрд 660 млн сўм бўлган лойиҳа ташаббускорнинг 2 млрд 560 млн, АТ "Халқ банки" туман филиалининг 104 минг АҚШ долларлик қувватлови туфайли иш бошлаган. Йилига 270 тонна озуқа ем ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 6 нафар кишининг бандлиги таъминланган.

Вилоят раҳбари мазкур корхона фаолияти билан танишди.

Шу ерда ҳудуддаги кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларнинг барчасини амалга ошириш, паст қувватда ишлаётган корхоналар фаолиятини кенгайтириш, уларни зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинди.

Маҳалладаги хоким ёрдамчиси ва бошқа масъулларга кичик саноат зоналарига тадбиркорларни жалб этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Jondor_tumani
#hunarmandchilik

⚡️Жондор туманида машҳур тандирчилар қишлоғи

Қадимдан ўзбек халқининг дастурхонини тандирдан энди чиққан иссиқ нонсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Нон ёпиладиган тандирларни ясаш машаққатли меҳнатни ва сабрни талаб қилади. Тандир тайёрлайдиган Жондор туманидаги Ушот қишлоғи бутун вилоятда машҳур.

Қишлоқдаги 150 дан ортиқ оила ушбу касб билан шуғулланиб келади. Улар томонидан ҳар йили 20мингдан ортиқ тандир тайёрланиб, вилоятга, республика ва ҳатто хорижга ҳам буюртма асосида юборилади.

Ана шундай ҳунармандлардан бири — Ғайбулла Мўминов бўлиб, У 3 - авлод тандирсозлар давомчиси ҳисобланади.

Уста-ҳунарманд шогирдлари билан йилига 2000га яқин тандир тайёрлайди. Қишлоқда тандирчилик анъаналари ота-боболарда ўтиб келмоқда. Шунингдек, Ўлмас Мусоев, ака-ука Жамшид Жабборов, Жамил ва Ориф Болтаевлар ота-боболарининг ҳунарларини давом эттириб келмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Jondor_tumani

🕌Зиёрат туризми маршрути – “Қизбиби” зиёратгоҳи

"Қизбиби" зиёратгоҳи Бухоро вилоятидан 30 км ғарбда жойлашган, 16 - 18 асрга оид меъморий ёдгорликдир.

Майдони 0,5 гектар бўлиб, мажмуа бинолари асосан, XIX аср давомида қад кўтарган ва тўрт ҳовли атрофида жойлашган.

Зиёрат маршрути сифатида мажмуага республика ҳамда Россия, Қирғизистон, Қозоғистон каби хориж давлатлардан ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюрадилар.

Ҳозирда зиёратгоҳнинг қадимий кўринишини сақлаш мақсадида малакали уста-реставраторлар томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда ушбу масканнинг таъмирлаш ишлари деярли якуний босқичда бўлиб, зиёратчиларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилмоқда.

Шунингдек, сайёҳларга қулайлик яратиш ҳамда қўшимча туристик хизматларни йўлга қўйиш мақсадида зиёратгоҳ атрофида енгил конструкцияли туризм ахборот маркази, замонавий санитария-гигиена шохобчаси ташкил этиш ҳамда Wi-Fi нуқталарини ўрнатиш режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube