BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.5K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Жондор" маҳалласи 16-уйда яшовчи Баҳром Арабов ўтган йили "Намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирланган. Мазкур хонадонда бўлган вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар мукофот бежизга берилмаганлигининг гувоҳи бўлишди.

— 12 сотих еримиз бор. Ҳаммасига иссиқхона қилганмиз. Асосан кўчат етиштирамиз. Бир йилда икки марта. Оила аъзоларимиздан ташқари яна 4 кишини доимий иш билан таъминланганмиз. Улар ҳам ўзимизнинг қўшниларимиз. Иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари бор. Ҳозиргача 120 миллион сўм даромад олдик. Ҳали мавсум тугагунига яна шунча даромад олиш имконимиз бор. Худога шукур, шу даромадимиздан уй-жойларимизни янгиладик, машина олдик. Тўйлар қиляпмиз, - дейди Баҳром ака.

Баҳром аканинг айтишича, беш уканинг барчаси шу фаолият билан шуғулланади. Хонадон фариштаси, 81 ёшли Шарофат ая шундай дориломон кунларга етқазганига шукурлар қилиб, эл-юрт тинчлигини сўраб дуога қўл очади.

Вилоят раҳбари бу хонадон тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Mr&G textile" МЧЖ раҳбари Анвар Исаков туман марказидан жой олиб, шу ерда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўйган. Корхонада ҳозирда 32 киши иш юритмоқда.

Ботир Зарипов мазкур цехда ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Маҳсулотларнинг тури ва сифатини кўздан кечирди.

Тадбиркорнинг корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича муаммо ва таклифларини ўрганди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Пўлоти" маҳалласида яшовчи Зилола Эгамованинг ўғли Оғабек 23 ёшда. Икки қиздан кейин ёлғиз ўғил елкасига рўзғор юки анча вақтли тушди.

— Даромад топишнинг энг мақбул йўли — тадбиркорликда, деб ўйладим. Дастлаб бройлер боқиб сотдим. Кейин тухум. Бир куни ҳоким ёрдамчиси келиб, иссиқхона қурсак, помидорми, бодрингми эксанг, шунга нима дейсан деб қолди. Мен қулупнай етиштирмоқчиман, дедим.

Шундан кейин Тошкентга бориб тажрибали қулупнайчилардан ўрганиб келдим. Кредит асосида 2 сотих иссиқхона қурдик. Кўчат сотиб олиб ишга киришдик. Очиғи, қиш мавсумидаги совуқда роса қийналдик. Ҳозир ҳаммаси жойига тушиб кетди. Кўчатлар тўлиқ ҳосилга кирди. Ҳар куни килограмини 170 минг сўмдан улгуржи нархда сотиб келяпман. Июнь ойига қадар ҳосил беришини ҳисобга олсак, иссиқхонадан шу йил 50 млн даромад кўзлаб турибман, - дейди Оғабек.

Вилоят ҳокими Оғабек билан мулоқотда иссиқхонани янада кенгайтириш юзасидан мулоқот қилди. Бу борада унга ёрдам бериш бўйича таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Қоракўл тумани бўлди. "Дарғали" ҳудудидаги «Янгибой Очил пахтакор» фермер хўжалиги ихтиёрида 47 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, унинг барчасига жорий йилда Бухоро-8 навли чигит қадалмоқда.

Эътиборлиси, "Мергантекс" пахта-тўқимачилик кластери кўмаги билан чигит плёнка остига қадалиб, дала майдонларига томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилмокда.

— Белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб борганимиз, айниқса, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилганимиз, зарур ресурсларнинг ўз вақтида етказиб берилгани боис ҳосилдорликни 60 центнерга етқаздик. Бу йил 70 центнерни кўзлаб турибмиз, – дейди фермер.

Маълумот учун, Қоракўл туманида жорий йил пахта ҳосили учун 8 минг 954 гектар майдонда пахта етиштирилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

"Жиғачи" — Қоракўл тумани марказидан 30 километр узоқликда, жанубдан қўшни Туркманистон республикасининг Лебаб вилояти билан атиги 5-6 километр масофада чегарадош маҳалла фуқаролар йиғини. Бугунга келиб маъмурий жиҳатдан Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий ҳамда Муқимий кўчаларига бўлинган ҳудудда 564 та хонадон, 890 та оила ва уларда жами 3 мингдан ошиқ аҳоли умргузаронлик қилмоқда.

— Бизда қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, асосан томорқачилик анча ривожланган бўлиб, аҳоли томорқа ери 76 гектарни ташкил этади, – дейди “Жиғачи” МФЙ раиси Алижон Қиличев. — Шундан қарийб 5 гектарда қишлоқдошларимиз иссиқхона барпо этиб, сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштириб келишади. Биргина 2022 йили маҳалламиз миришкорлари пешона тери билан айнан томорқада етиштирилган ҳосилни олсак, 210 тонна атрофида помидор, 160 тона бодринг, яна шунча пиёз, 525 тонна атрофида ошқовоқ, 570 тоннадан ортиқ картошка заҳира қилинган. Аммо бизда карамнинг бир неча турини етиштириш оммалашган, яъни маҳаллий навга мансуб бош карам, шунингдек, салатбоп гулкарам ва яна броколли, корейс карамини экиб етиштириш хўжаликларга яхшигина даромад келтирмоқда.

Вилоят раҳбари ана шундай илғор томорқачилар ерларида бўлди.

Уларнинг тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

Жиғачилик Ғаффор бобо Жалилов 87 ёшда. Суяги деҳқончиликда қотган отахон фарзандларини ҳам шу йўсинда улғайтирди. Ҳозир улар томорқасининг ҳар бир қарич еридан ҳам унумли фойдаланади. Кичикроқ бўлсада ҳовуз куриб, балиқ боқишга одатланишган. Ҳовлининг бир бурчагида 20-25 та товуқ ҳам бор.

— Бизнинг давримизда томимизгача пахта экардик. Ҳозир давр бошқача. Президент одамларга ер беряпти. Бир пайтлар пахта экилган унумдор ерлардан яна. Давлат йўлимизни, сувимизни қилиб беряпти. Энди фақат яйраб ишлаш керак, тамом. Чунки ишлаган одам бенасиба қолган эмас. Усти бут, рўзғори тинч. Нимани орзу ҳавас қилса, етишяпти. Уй-жойи обод, машинаси бор, уйлар қиляпти. Бундай замонага шукур қилиб, меҳнат қилиш керак, - дейди Ғаффор бобо.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#hududlar_hayoti
#Buxoro_shahri

"Абдуллахон" мадрасаси Абдуллахон II томонидан 16 асрда бунёд этилган. Меъморий обида Шарқ анъаналарини ўзида мужассамлаштирган, губазли услубда, безаклар қўлланилган ҳолда қурилган. Меъморий обида ЮНEСКО ташкилотининг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилди. Ҳалигача чет эл сайёҳларининг диққат-марказида. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 30 августда қабул қилинган “Маданий мерос обьектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни меъморий иншоот муҳофазасининг ўзига хос ҳуқуқий кафолатидир.

Ҳозирда давлат муҳофазасига олинган мазкур объектда Бухоро минтақавий реставрация маркази томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов шаҳар секторлар раҳбарлари ва бошқа тегишли масъуллар ҳамроҳлигида мадрасада бўлиб, таъмирлаш-тиклаш ишларининг боришини кўздан кечирди. Реставрация маркази уста-муҳандисларига жараённи ташкил этиш билан боғлиқ кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари "Модарихон" мадрасасини ҳам кўздан кечирди. Мазкур обиданинг ён-атрофини ободонлаштириш юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#hududlar_hayoti
#Buxoro_shahri

Ўрганишларининг навбатдаги манзили Бухоро шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори” бўлди. Вилоят раҳбари раста ва дўконлар оралаб, сотувчи ва харидорлар билан мулоқот қилди.

Ҳудуднинг антисанитар ҳолатда эканлигини алоҳида қайд этиб, бозор маъмурияти ва масъулларни кескин танқид қилди. Ҳолатни яхшилаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#hududlar_hayoti
#Buxoro_shahri

Масжиди Калон (Мовароуннаҳрда қурилган илк масжид) иншооти ўрта асрларнинг ноёб меъморчилик намунаси бўлиб, унинг ўрнида дастлаб қорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Жума масжиди бунёд этилган. Шайбонийлар даврида эса у Масжиди Калон сифатида қайта қурилди. Масжиднинг ҳозирги кўриниши Шайбонийлар сулоласига мансуб хонлар томонидан бунёд этилган. Бухоронинг эски шаҳар қисмида жойлашган Масжиди Калон ривожланган ва сўнгги ўрта асрларнинг ўзига хос меъморий иншооти бўлиб, 1121 йилда бунёд этилган бўлса, 1514 йилда у қайта қурила бошлаган ва XVI асрнинг ўрталарида унинг бунёд этилиши якунланган.

Ҳозирда мазкур тарихий обидада ҳам таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилмоқда. Реставрация ишларини боришини Ботир Зарипов кўздан кечирди. Жараёнда сифатга алоҳида эътибор бериш бўйича масъулларга вазифалар юклатилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Бухоронинг диққатга сазовор жойлари билан танишаётган хорижий сайёҳлар билан мулоқот қилди. Ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш бўйича яна нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Жорий йилда Бухоро туманида 260 та фермер хўжаликлари тасарруфидаги 7 770 гектар ер майдонида пахта етиштирилиши кўзда тутилган.

Шу йил 8 март куни "Истиқбол" ҳудудидаги "Шариф Мирзо" фермер хўжалиги ерида вилоят семинари ўтказилиб, чигит экиш мавсумига старт берилган эди.

Зокир Қодиров раҳбарлигидаги хўжалик 20 гектар майдонда плёнка остига Бухоро - 8 навли пахта уруғи қадашган. Ҳозирда чигит бир текис униб чиққан. Хўжалик томонидан 3 гектар ер майдони аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратиб берилган. Аммо мазкур контурнинг деярли ярми бўм-бўш турибди. Аукцион билан боғлиқ муаммолар ечим топмаган. Шунингдек, дала четларига тут экилмаган. Экилган ток ва ошқовоқ кўчатлари парваришига эътибор қаратилмаган.

Вилоят ҳокими ана шундай агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилмаётгани учун тегишли мутасаддилар фаолиятига танқидий баҳо берди. Уларга вазиятни ўнглаш бўйича вазифалар юклади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube