Bizning Namangan
1.03K subscribers
13.6K photos
7.71K videos
6 files
1.74K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин
!

Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад…

@voqif_uz
Уйқудан эрта туришнинг 3 нарсага фойдаси бор: ақлга, баданга, иймонга.

1-Ақл яхши ишлайдиган пайт тонг вақтида бўлади. Ана шу пайтда уйғонган боланинг ақли кўп нарсага етадиган бўлади. Бундай боланинг дарси ҳам, ишлари ҳам чиройли чиқади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб юради. Ўртоқлари билан ҳам яхши ўйнайди.

2- Бадан доимо соғ бўлиши учун эрта туришни одат қилиш керак. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш соғлиқни мустаҳкамлайди. Уйқудан кеч турган боланинг кучи бир оз сўниб қолади.

3-Иймон кучли бўлиши учун ҳам тонгда турган яхши. Иймонли бола тонгда таҳорат олиб, Аллоҳга чиройли ибодат қилади.

Ибн Умардан Розияллоҳу Анҳу ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабда қилган ишларига барака ато қил “. (Ибн Можа ривоятлари).

@voqif_uz
Жума кунининг 6 сири

Жума
– ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

1️⃣. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

@voqif_uz
#Диққат #Огоҳ_бўлинг

⚡️ Кучли таъсир қилувчи дорини Интернетда оздирувчи восита деб алдаб сотишмоқда

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда оздирувчи маҳсулот сифатида “Fatzorb” номли дори воситасини сотишмоқда. Ушбу дори таркибида “Сибутрамин” моддаси мавжуд бўлиб, кучли таъсир этувчи модда хисобланади

❗️Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўйинглар, озаман деб наркоман бўлиб қолмасинлар

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳамат, даврамизга қувноқ болажонларни таклиф қиламиз 😁

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин

@voqif_uz
#Диққат ​​#Расман

❗️Қишки таътил вақтида ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш тақиқланди


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида таълим муассасаларида узайтирилган қишки таътил вақтида тўгараклар фаолияти олиб борилмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ҳамда вазирлик таркибидаги барча таълим муассасалари раҳбарларидан қишки таътил кунлари ўқувчилар иштирокида турли тўгараклар ташкил этилмаслигини шахсий назоратга олиш сўралган.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
⚡️ Ўзбекистонда сўнги 20 йилда бўлмаган -27° даража совуқ бўлиши кутилмоқда

Бундай аномал совуқда қандай жон сақлаш керак, мутахассислар фикрлари билан танишинг

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўйинглар, совуқ кунлар ҳам электр газда чекловлар бўларкан 🤦🏻‍♂

@voqif_uz
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота-1 ГЭСини қуради

Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Вазирлар Қамбарота-1 ГЭСини қуриш бўйича йўл харитасини имзолади.

Вазирларнинг сўзларига кўра, бўлажак ГЭС барча томонлар учун фойдали бўлади.

Қамбарота-1 ГЭСи қуввати 1860 мегаваттни ташкил этиши кўзда тутилган бўлиб, йилига 5 млрд киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

@voqif_uz
⚡️​​Дунёдаги бепул даволовчи табиблар 12 тадир:

1. Қуръони карим тиловати;
2.Беш вақт намоз ўқиш;
3.Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш;
4. Етарли сув ичиш;
5. Кечаси тўйиб ухлаш;
6. Тоза, очиқ ҳаво;
7. Кунлик ярим соат пиёда юриш;
8. Витаминларга бой таомларни ейиш;
9. Қуёш нури (Айниқса эрталаб чиқаётгани)
10. Асал
11. Седана;
12. Қаноат.

@voqif_uz
Шамоллаш бошланиши билан дорисиз ушбу муолажалардан фойдаланиш мумкин.

- Шамоллашни дастлабки белгиларида каттагина янги пиёзни кесиб олинг ва пиёз буғиди нафас олинг, процедурани кунига 3-4 марта такрорланг.

- Лимонни қобиғи билан бирга майдалаб, ўсимлик мойи билан тўлдиринг. Бурун тешикларини кунига бир неча марта ёғланг.

- 1,5 литр қайнатилган сувни олинг, 1 ош қошиқ қўшинг туз, 1 лимон шарбати ва 1 г аскорбин кислотаси. Яхшилаб аралаштиринг ва 1,5 соат давомида ичинг.

@voqif_uz
⛅️ Намаганда 7 январь куни ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 7 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 0-5°илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қозоғистон шимолида қиш кучаймоқда 🥶

Эрталаб уйғонса одам бўйи шунақа қор ёғиб қўйибди


@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

Жигар тозаловчи ва қонни кўпайтирувчи шифобахш рецепт

@voqif_uz
#Тезкор
⚡️Тўртта аэропорт қалин туман сабаб вақтинча ўз фаолиятини тўхтатди

Соат 10:00 дан бошлаб қуйидаги аэропортлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолётларни қабул қилиш/учириш бўйича чекловлар жорий қилди:

"Андижон" аэропорти - туман, кўриш масофаси 50 м;
"Наманган" аэропорти - туман, кўриш масофаси 50 м;
"Фарғона" аэропорти - туман, кўриш масофаси 400 м;
"Урганч" аэропорти - туман, кўриш масофаси 600 м.

@voqif_uz
#Тезкор #Тарқатинг

⚡️ Ўзбекистонда олий ўқув юртларига киришда мактаб баҳолари ҳисобга олинади


2023 йилдан бошлаб олий ўқув юртига ўқишга кираётганда баллга мактаб аттестатидан олинган охирги 6 йиллик ўқиш баҳолари қўшилади. Яъни, 6-11-синфлар ёки 6-9-синфлар ва 1-2-курсларнинг йиллик баҳолари ҳисобга олинади.

@voqif_uz
8 январь - Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни!

Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдек машаққатли ва шарафли вазифаларни амалга оширишда куч-қувват ва омад тилаймиз!

@voqif_uz
#Тезкор
⚡️Наманганда ҳам Док-1 Максдан ўлим ҳолати қайд этилди.

Икки кун давомида икки маҳалдан Док-1 Макс сиропидан истеъмол қилган уч ёшли Қ.Б. вафот этди.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди.

@voqif_uz
#Диққат
Наманган виояти Норин туманида ҳоким ёрдамчиси 300$ пора билан ушланди

@voqif_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, Туманлараро, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш йўлида фаолият олиб боришмоқда.

Байрамингиз муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

⚡️ Фуқаро: "Зебра"гача боришга эринган оёқларим энди хоҳласа ҳам юра олмайди

‼️ Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари ўзингиз учун хулоса қилинг!

@voqif_uz