Bizning Namangan
840 subscribers
13.8K photos
7.88K videos
6 files
1.77K links
Biz bilan birga bo‘ling

MUROJAAT UCHUN
admin:@dilmurod8111
Download Telegram
#Тезкор

Яна метан беркилмоқда, яна чеклов...🤦‍♂

Айтишларича, Водийдаги метан заправкаларга вақтинчалик чекловлар киритилди.

❗️Андижон, Наманган ва Фарғонадаги метан заправкалар кўплари бугун ишламаяпти.

Водийга келаётган Магистрал газ босими пастлаб кетиши сабабли, табиий газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш учун Метан заправкаларга вақтинчалик дам берилибди..

@bizningnamangan
#ТЕЗКОР #РАСМАН

РАМАЗОН ОЙИДА ФАҚАТ 1 МАРТА УМРА ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ ХОЛОС!

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги рамазон ойида икки ёки ундан ортиқ умра зиёратига рухсат берилмаслигини айтди. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, ”Gulf News" хабар берди.

Вазирлик чеклов тирбандликни камайтириш ҳамда бошқаларга умра зиёратига боришга имкон бериш мақсадида қўйилганини айтган.

❗️Рамазон ойида Каъбатуллоҳ ёнига фақат 1 марта боришга рухсат бериларкан. Агарда зиёратчи 2-марта умра қилмоқчи бўлса, бунга рухсат берилмас экан.

Умра сафарига бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўйинг.

@bizningnamangan
#Тезкор
Айни дамда HUMO карталари ишламаяпти!

💳Ҳозирча ушбу карталардан тўлов амалга ошириб бўлмаяпти. Баланс ҳам кўринмаяпти

Хумо картангиз бўлса савдо қилмай туринг.

@bizningnamangan
#хушхабар #тезкор

Эски машина эгалари учун ажойиб хушхабар!

Экологияни яхшилаш ва ҳавони тозалаш мақсадида эски машина эгаларига янгисини сотиб олиш учун субсидия берилади!

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори (166-сонли, 29.03.2024) қабул қилинди.

Қарорда айтилишича, иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда аҳолига “зарарли” тоифадаги транспорт воситаларини “тоза” тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Субсидия бу давлат томонидан қайтариб олмаслик шарти билан бериладиган пул.

Эски машинаси бор танишларга тезда бу хушхабарни етказиб қўйинглар.

@bizningnamangan
#Диққат #Тезкор

⚡️Агар метан заправкада нарх асоссиз 3350 сўмдан ошириб сотилаётган бўлса қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг

Ҳурматли фуқаролар, агар АГТКШларда табиий газ асоссиз равишда қиммат нархларда сотилаётганига гувоҳ бўлсангиз, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишларингизни сўраймиз:

Бош прокуратуранинг телеграм боти @EnergonazoratBot ва ишонч телефонига 71-232-10-07;

“Ўзэнергоинспекция”нинг телеграм боти @energoInspeksiya_bot ва ишонч телефонига 71-200-02-86;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ишонч телефонига 71-207-47-00.

@bizningnamangan
#Тезкор

⚡️Наманганда ҳозиргина зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 04.04.2024 йил, Тошкент вақти билан 03:43 да (03.04.2024 йил, Гринвич бўйича 22:43 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,88 градус шимолий кенглик; 72,24 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4 Чуқурлик 5 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 261 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 81 км.
Чортоқ туманида 2 балл, 91 км.

@bizningnamangan
#Тезкор

Ўқитувчилар учун хушхабар!


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг топшириғи билан:

Умумтаълим муассасаларида “Табиий фан“, «Тарбия» ва «Информатика ва ахборот технологиялари» фанларини бошланғич синфларда «Бошланғич таълим» ўқитувчилари, “Табиий фан“ни 5-6-синфларда эса «География», «Биология» ва «Физика» ўқитувчилари, 5-11-синфларда «Тарбия» фанини, Тарих, Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ мутахассислигига эга фан ўқитувчилари дарс ўтишларига:

“Табиий фан“ ва «Тарбия» фанидан дарс бераётган бошланғич таълим, шунингдек, физика, география, биология, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан амалдаги малака тоифаларига мос равишда ҳақ тўланишига розилик берилди.

@bizningnamangan
👍2
#Диққат #Тезкор
⚡️Сурхондарёда ўрик пишди

Қайд этилишича, Термиз тумандаги МЧЖ томонидан барпо этилган ўрикзорларда инновацион технологияни муваффақиятли қўлланиши ҳисобига экинлар барвақт ҳосилга кирди.

@bizningnamangan
#ТЕЗКОР

⚡️Интернетда Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб, изоҳ ёзган йигит 5 йилга қамалди

У Facebook'даги Ўзбекистон раҳбари ҳақидаги постга турли xил ҳақоратли изоҳлар ёзган. Бундан ташқари, давлатга қарши изоҳлар қолдирган.

@bizningnamangan
#Тезкор

🇺🇿 Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришилди

Anorbank ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.

@bizningnamangan
#Диққат #Тезкор

‼️Энди бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш онлайн ариза орқали амалга оширилади

Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.
Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.


@bizningnamangan
#ТЕЗКОР #ТАЪЗИЯ

МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИ ОТАЛАРИ ВАФОТ ЭТДИ

Яқинларига сабр тилаймиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун


Жаназа намози эртага Шахрихонда ўқилса керак. Яна батафсил маълумот берамиз.

@bizningnamangan
👍1
#Тезкор #ТАРҚАТИНГ

Бугун кечаси соат 00-00 дан Тошкентга кетиш ПЕРЕВАЛдан вақтинчалик ёпилиши мумкин

❗️Тошкент шаҳрида 26-27 май кунлари халқаро миқёсда табдирлар бўлади шу сабабли машиналарга чекловлар киритилмоқда.

Шу сабабли бугун кечаси Қамчиқ довони Тошкентга кетиш томон 00:00 да ёпилиши кутилмоқда.

Перевалдан ўтмоқчи бўлганлар кечаси 00:00 гача ўтиб олинглар. Бўлмаса ярим йўлда қолиб кетишингиз мумкин.

ПЕРЕВАЛДАН ЎТМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРГА ТАРҚАТИБ, ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГЛАР.

@bizningnamangan
1
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар!
Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз...

@bizningnamangan
#Тезкор

⚡️Бугун 19-июнь Медицина ҳодимлари куни!

Кўплаб мамлакатларда бугун жафокаш ва жонкуяр шифокор ҳодимлар куни 

Медицина соҳасида кунни кун, тунни тун демасдан ишлаб келаётган юртдошларимизни Байрамлари билан қутлаймиз. СИЗЛАР ҚАҲРАМОНСИЗЛАР!

@bizningnamangan
#Тезкор
⚡️🇺🇿🇷🇺Ўзбекистонда Россия лойиҳаси асосида АЭС қурилиши бошланди

Ўзбекистон Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида атом электр станциясини (Россия лойиҳаси) қуришни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон қолиб, Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги қурилажак АЭС Қозоғистон билан чегарадан атиги 55 км узоқликда жойлашгани, лекин радиоактив моддалар сизиб чиқмаслигига аҳолини ишонтирмоқда.

@bizningnamangan
#Тезкор #Хушхабар

⚡️Сизни уйингизда газ йўқми, сизга “свет” учун чегирма берилади.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди. кун.уз вазирликдан олган маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

Газлашмаган худудлар светдаги лимитлар сабаб анчагина қимматга тушмоқда, энди бу инонларна 50% чегирма берилар экан.

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.

@bizningnamangan
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР

Перевалда (Қамчиқ) вазият жиддий, хаво - 6 га тушиб кетибди

Довонда қор ёғишда давом этиб, йўллар махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда. Транспорт воситалари ҳаракати давом этмоқда.

Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.


@bizningnamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Тарқатинг

Энг зўр Университетларда фақат бойларни фарзанди ўқийди, деган фикр нотўғрилигини ушбу видео орқали кўришингиз мумкин

Бу видеони энг яхши Университетларда ўқимоқчи бўлган дўстларингизга юборинг

@bizningnamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

❄️ ПЕРЕВАЛДА ЯНА ҚОР ЁҒИШНИ БОШЛАДИ 😳🤦‍♂

Айни вақтларда ”Қамчиқ довони” қор билан қопланмоқда, йўллар ҳам сирпанчиқ бўлиб қолибди.

Йўлга чиқмоқчи бўлганларни хабардор қилиб қўйинг!

@bizningnamangan
👍1