#Диққат
‼️ РОССИЯДАГИ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ОГОҲЛАНТИРИЛДИ
🇷🇺 «Crocus City Hall» концерт залидаги терактдан сўнг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга бораётган ва шу ерда бўлиб турган барча мигрантларни, жумладан ўзбекистонликларни ҳам огоҳлантирди.
✅ Унга кўра, мигрантлар жамоат жойларига сабабсиз чиқмасликлари ҳамда ишлаш ҳуқуқини берувчи ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юришлари лозим.
Yoshlar kundaligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўзгу
📌 Ҳамроқуловлар оиласи кам таъминланганлар рўйхатида эди. Аммо улар моддий ёрдам олишни касбга айлантириб олмади. Тезда имтиёзли кредит олиб бўш ётган 12 сотих томорқага иссиқхона қуришди. Озгина қунт қилишган эди, ҳеч қандай иситиш тизимисиз ҳам йилига икки марта ҳосил олиш сири очилди.
🌱 Айтганча, уларнинг кўчатхонаси ҳам бор. Ҳар йили 60 минг туп помидор кўчати етиштирилади. Бир ёқадан бош чиқарган оила топган даромадига янги уй солиб, автомобиль минди.
💰Йиллик даромад эса плюс-минуси билан 100 миллион сўм. Баракасини берсин! Нима дедингиз?
Пискент тумани "Бирлик" маҳалласи
Yoshlar kundaligi
МЕҲНАТ ҚИЛГАН МИННАТГА ҚОЛМАЙДИ📌 Ҳамроқуловлар оиласи кам таъминланганлар рўйхатида эди. Аммо улар моддий ёрдам олишни касбга айлантириб олмади. Тезда имтиёзли кредит олиб бўш ётган 12 сотих томорқага иссиқхона қуришди. Озгина қунт қилишган эди, ҳеч қандай иситиш тизимисиз ҳам йилига икки марта ҳосил олиш сири очилди.
🍅 Шу кунларда помидор гулга кирган. Майга бориб терим бошланади. Камида 15 тонна ҳосил нақд. Изидан бодринг, оқ турп экилади.
🌱 Айтганча, уларнинг кўчатхонаси ҳам бор. Ҳар йили 60 минг туп помидор кўчати етиштирилади. Бир ёқадан бош чиқарган оила топган даромадига янги уй солиб, автомобиль минди.
💰Йиллик даромад эса плюс-минуси билан 100 миллион сўм. Баракасини берсин! Нима дедингиз?
Пискент тумани "Бирлик" маҳалласи
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшниларда_нима_гап
Қозоғистонда поезд ҳалокатга учради
🚆Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юк поезди ҳалокатга учради, 8та вагон рельсдан чиқиб кетди.
📌 Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Yoshlar kundaligi
Қозоғистонда поезд ҳалокатга учради
🚆Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юк поезди ҳалокатга учради, 8та вагон рельсдан чиқиб кетди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза
ТЕКИН БЎЛСА... ГЕРМАНИЯ ВА ЎЗИМИЗДАГИ ФАРҚ
📚 Видеодаги кичкина ойнаванд хона китоблар учун. Бу ерга кўнгиллилар китоб олиб келади ва бошқасига алмаштириб кетади. Беғараз, бепул билим алмашиш имконияти туғилади. Шинамгина бу маскан Германияда.
⁉️ Буни қарангки, кўп ўтмай китоблар йўқолиб қолди. Ўрнига китоб қўядиган мардлар топилмади. Камига кабиналарнинг ойналари синдирилиб, яроқсиз ҳолга келтирилди.
🤔 Биз ҳеч нарса демаймиз. Хулоса сиздан.

Худди шу тажрибани ўзимизнинг қоракўзлар ҳам синаб кўрди. Пойтахтдаги Ёшлар ишлари агентлиги биноси ҳовлисида, Адиблар хиёбонида ва бошқа жойларда шундай ойнаванд жавонлар ўрнатилди.
⁉️ Буни қарангки, кўп ўтмай китоблар йўқолиб қолди. Ўрнига китоб қўядиган мардлар топилмади. Камига кабиналарнинг ойналари синдирилиб, яроқсиз ҳолга келтирилди.
🤔 Биз ҳеч нарса демаймиз. Хулоса сиздан.
Yoshlar kundaligi
#Туйғу
Арзимни айтдим боди сабога,
Еткурса ҳолим ул дилрабога...
✍ Шеър: Ҳувайдо
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
Yoshlar kundaligi
Арзимни айтдим боди сабога,
Еткурса ҳолим ул дилрабога...
✍ Шеър: Ҳувайдо
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🎼 Шу ғазал билан айтилган қўшиқ ёдингиздами?
Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда
➖🇺🇿 Ўзбекистон кучаймоқда, Ўзбекистон: Жиззах автозаводида “Kia Sonet” автомашинасини чиқариш бошланди — ЎзА.
➖🇰🇿 Сув балосидан сақласин: Қозоғистоннинг Ақтобе, Ақмола, Қостонай, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида сув тошқинлари кузатилди — Baq.kz.
➖🇹🇷 Чекловлар кучайтирилмоқда: Чегара пунктларида Туркияга келаётган хорижликларга нисбатан қатъий текширувлар амалга оширилмоқда — Daily Sabah.
➖🇷🇺 Ўлим ечимми: Россия ҳукумати мамлакатда ўлим жазосини тиклашни муҳокама қилинмоқда — РИА Новости.
➖🇸🇦 Инсон қадри учун: Саудия Арабистонида кекса зиёратчилар учун Каъбани гольф машинасида тавоф қилиш имконияти яратилди — Al Jazeera.

#Бола_тилидан
Она сизни яхши кўраман!
Шу гапни охирги марта қачон айтдингиз? Айта оласизми?
Болалар айтишди, лекин... Уларнинг реакциясини ўзингиз кўринг
🤝Бизнинг ҳамкор: Ўрта Чирчиқ тумани 25-ДМТТ

#Маданият
ВИЛОЯТДА ИККИТАГИНА: моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхати эълон қилинди
📌 Лашкарак қишлоғидаги "Гулистон" оромгоҳида жойлашган, 1978 йилда чизилган "Суғдийлар тўйи" деворий монументал ранг-тасвир асари;
📌 XIX асрга тегишли "Геолог" МФЙ "Геологлар" шоҳ кўчасидаги деворий сурат.
‼️ Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар кундалиги" томонидан "Суғдийлар тўйи" композициясининг сақланиш ҳолати бўйича танқидий лавҳа эълон қилинган эди👇👇👇
🎞 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИШ

🖼 157 та мозаик композиция ичида Тошкент вилоятидан иккита композиция ўрин олган. Иккаласи ҳам Ангрен шаҳрида жойлашган.
📌 Лашкарак қишлоғидаги "Гулистон" оромгоҳида жойлашган, 1978 йилда чизилган "Суғдийлар тўйи" деворий монументал ранг-тасвир асари;
📌 XIX асрга тегишли "Геолог" МФЙ "Геологлар" шоҳ кўчасидаги деворий сурат.
‼️ Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар кундалиги" томонидан "Суғдийлар тўйи" композициясининг сақланиш ҳолати бўйича танқидий лавҳа эълон қилинган эди👇👇👇
🎞 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИШ
Yoshlar kundaligi
#Сурат_гапирганда
📌 Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, билими йўқлигидан эса — ҳеч ким.
✍️Бенжамин Франклин
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
📌 Пули йўқлигидан ҳамма нолийди, билими йўқлигидан эса — ҳеч ким.
✍️Бенжамин Франклин
Ҳолва деган билан оғиз чучимайди. Томорқаси бор одамнинг пуллари ерда сочилиб ётибди. Фақат уни эгилиб олиш керак.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
#статистика
Коррупция авж олган ташкилотлар
💰Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилда коррупциянинг энг чўққисига чиққан ташкилотлар Топ-15 талигини эълон қилди.
📊Жадвалга кўра Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари рўйхатнинг юқорисидан жой олган.
🤔Олий таълим, қурилиш соҳалари коррупциясику тушунарли ҳолат, аммо Ёшлар ишлари агентлиги Топ-15 таликдан жой олгани жуда қизиқ...

Парда узра жим турибсан, жим,
Чиқолмайсан наҳотки бир зум?
Бизни баҳор чорлар, азизим...
🎙 Қўшиқдан
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Парда узра жим турибсан, жим,
Чиқолмайсан наҳотки бир зум?
Бизни баҳор чорлар, азизим...
🎙 Қўшиқдан
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Анора Абдурашидова
Сиз кимни чорлар эдингиз? Ўзига юбориб қўйинг.
Yoshlar kundaligi
⚡️ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ
🚙 Шавкат Мирзиёев Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан “Traverse” автомашинасини совға қилди.

⚡️⚡️⚡️
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАШАББУСИНИ МАЪҚУЛЛАДИ
📌 Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Тошкент вилоятининг дарахт экиш бўйича ўзига хос лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Унга кўра:
➖ Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўртачирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади;
➖ Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади;
➖ Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.
‼️ Энди ҳар бир вилоятга камида 20 гектардан ер ажратиш ва ушбу тажрибани бошлаш топширилди.

#Даҳонинг_болалиги
Биринчи Шарқ қалдирғочи
Онаси “қизим Парижда рақсга тушади”, деганида ҳамма кулганди. Бироқ у кейинчалик бутун дунёда “биринчи Шарқ қалдирғочи”, “Шарқдаги Айседора Дункан” номлари билан танилди. 1906 йил 29 март куни Марғилон шаҳридаги Петросянлар оиласида қизалоқ туғилди. Ўша пайтлар бу оила инқилобий ҳаракатлар туфайли Ўрта Осиёга сурган қилинган бўлиб, чақалоқ туғилиши уларнинг ҳаётига янги бахт олиб кирди. Шўх-шаддод қизалоқ маҳалласида пайдо бўлган кўчма артистлар труппаси томошаларига ҳавасманд эди. У бир кўрган ҳаракатини қийналмай такрорлай олган. Яқинлари орасида эркин рақсга туша бошлаганида эндигина 6 ёшга тўлганди.
Жўшқин табиатли қизалоқ дугоналари билан кўчада ўйнар экан, уста Олим Комилов доираси зарбидан беихтиёр рақсга тушарди. Ўз устида мустақил ишлаши, рақсда кўрсатган дадил ва бетакрор ҳаракатлари натижасида 12 ёшида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий бошчилигидаги зиёлилар назарига тушди. Айнан шу йили у илк бор катта саҳнага чиқди.
Москва театр техникумини муваффақиятли тамомлагач, театр труппаси билан бутун республикани кезди.
1925 йил Парижда Халқаро декоратив санъат кўргазмасида ёш раққоса Муҳиддин Қори Ёқубов билан бирга Ватани шаънини муносиб ҳимоя қилади. Қаҳрамонимизнинг ўзбекона либослари парижлик хонимларнинг ҳавасини уйғотади. Улар ўзбек миллий либосларини навбати билан кийиб кўра бошлайди. У бундан таъсирланади ва саёҳат давомида ўзбекона либосларидан воз кечмайди.
29 ёшида Лондонда ўтказилаётган халқаро фестивалда ғолиб бўлиб, Буюк Британия қироличаси қўлидан олтин медаль олади. Унинг миллий рақс ва қўшиқ санъатига қўшган ҳиссаси учун ўзбек аёл санъаткорлари ичида биринчи бўлиб “Ўзбекистон халқ артисти” унвони билан тақдирланади.
У 1938 йили биринчилардан қўшиқ ва рақсни бирлаштириб, саҳнавий ижро муҳитига мослаштирди. Янгича ифодавий воситалар (мимика, рақс, диалог кабилар) билан бойитиб, улар негизида бир неча кичик мусиқий композицияларни ишлаб чиқди. Мамлакатда у бормаган туман-шаҳарлар деярли қолмади. Оддий халқ тўйларидан тортиб, Катта Фарғона канали қазилиши каби тарихий жараёнларда ҳам ўз санъати билан халққа хизмат қилди. Хусусан, Ангрен шаҳрида кўмир конларининг очилиши арафасида бўлиб ўтган халқ ҳашарларида ҳам қаҳрамонимиз қўшиқ ва рақслари билан иштирок этади.
Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши даврида фронт учун ўз ҳисобидан танк учун маблағ ажратди. Фронт чизиқларида концертлар ташкил қилиб, аскарларнинг руҳини кўтарди.
Умри давомида юзга яқин халқаро ва давлат мукофотлари билан тақдирланди. Қарийб 50 йиллик самарали меҳнат натижасида ижодий лабораторияси мамлакатимиз ва жаҳондаги 86 миллатнинг қўшиқ ва рақслари билан бойиган.
У йиллар давомида тўплаган либосларини жамлаб кўргазма ташкил қилди. Кейинчалик бу кўргазма асосида уй-музейи очилди. Вафотидан сўнг ўзбек санъатига қўшган муносиб ҳиссаси учун “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига унинг номи берилди.
Ҳали ҳаётлигидаёқ афсонага айланган бу аёл Тамара хоним эди. Тамара Петросян эди.
✍️ Отабек Бакиров

#Қилмиш_қидирмиш
Тошкент вилоятида босқинчилик қилиб, одам ўғирлаган уюшган жиноий гуруҳ ушланди
Yoshlar kundaligi
Тошкент вилоятида босқинчилик қилиб, одам ўғирлаган уюшган жиноий гуруҳ ушланди
Yoshlar kundaligi
#биласизми
Банкоматдан нақд пул ечаётганимизда нега 1 фоиз комиссия тўлаймиз?
📌Картангиздаги 1 млн. сўмни банкомат орқали нақдлаштирсангиз, ечиб олинган комиссия 1 фоиз, яъни 10 минг сўмнинг ҳаммаси банк фойдаси эмас.
💸10 минг сўмнинг 10 фоизи, яъни 1000 сўм тўлов тизимларига амалиётни процессинг қилгани учун;
💸10 минг сўмнинг 40 фоизи, яъни 4000 сўм банкоматлар ва қурилмалар амортизацияси учун;
💸10 минг сўмнинг 30 фоизи, яъни 3000 сўм инкассация, нақд пулларни қайта санаш харажатлари;
💸10 минг сўмнинг 10 фоизи, яъни 1000 сўм коммуникация, электр энергияси, суғурта, эҳтиёт қисмлари ва ижара тўловларига оид харажатлар;
💸10 минг сўмнинг 10 фоизи, яъни 1000 сўм банк фойдаси ташкил этади.
‼️Демак, биз нақдлаштираётган 1 млн. сўмнинг атиги 1000 сўми банкнинг соф фойдаси бўлар экан.

Ишқ нимадир? Найдан биларсан,
Март, апрель ё майдан биларсан,
Султонсан-ку, қайдан биласан,
Қандай севар қуллар, азизим.
✍️ Шеър: Гулжамол Асқарова
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Моҳларойим Мирзанеъматова
Yoshlar kundaligi
Ишқ нимадир? Найдан биларсан,
Март, апрель ё майдан биларсан,
Султонсан-ку, қайдан биласан,
Қандай севар қуллар, азизим.
✍️ Шеър: Гулжамол Асқарова
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образ: Моҳларойим Мирзанеъматова
Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️
Мактаб битирувчилари учун давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди
Унга кўра, 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
🔸Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);
🔸Математика фанидан — ёзма;
🔸Ўзбек тили фанидан — ёзма ва оғзаки;
🔸Чет тили фанидан — ёзма/оғзаки;
🔸Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
🔸(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.
9-синф ўқувчилари учун эса она тили ва адабиёти, давлат тили, математика, ўзбекистон тарихи ва жисмоний тарбиядан ўтказилади.