Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.8K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

СУДЬЯ, ДОКТОРАНТ ВА ДХХ: НАМАНГАН МИСОЛИДА.

‼️ Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани Жиноий суд раиси пора олган пайтида "босилган". Судя 5 миллиардлик масалани "енгилроқ" қиламиз деб 20 минг $ сўраган ва шундан 2 минг $ ни олган пайтида далил билан ушланган. Энди жазо ҳам "енгил" бўлмаслиги бор гап. Қўлида адолат тарозусини тутган инсоннинг шу тарозининг бир палласини пул билан тўлдиришга уриниши кишининг нафратини қўзғатади. Қолаверса, халқимиз "Энангни қози сўкса, додингни кимга айтасан" деган гапи ҳам бекорга эмас. Аммо яхшиям ҳаммасидан бохабар инсонлар борлигини ўйлаб енгил тортасан.

📌 Яна бир ҳолатда "НамДУ" нинг 3-босқич докторанти ҳам 20 минг $ сўраб, шундан ярмини чўнтакка ураётганида ушланган. Эсиз, устозлар берган билим ва унивеситет таълими учун кетган умр. Қолаверса қаердан шунча журъат? Шундай кадрлар келгусида ёш авлодга дарс беришини ўйлаш даҳшатли. Ушлансин, ушланаверсин. Миллатнинг ривожланиши йўлида бундай ҳаромхўрларнинг барчаси тозалаб юборилиш шарт!

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

ЧИНОЗДАГИ "ЧИНОВНИК" ҚЎЛГА ТУШДИ

📌 ДХХнинг маълум қилишича, Чиноз туманида ҳокимлик ходими 6 000 $ билан қўлга тушган.

⚠️ У кам таъминланганлар учун ажратилган уйга кўз тиккан. Уй эгасининг хабари бўлмай туриб, уни "кредитини вақтида тўламаётгани" важи билан қайта банк ҳисобига, кейин эса бошқа одам номига ўтказиб, кредит чиқариб бериш ваъда қилинган.

Жўжани санаш кузгача бормади. Порахўр сўраган пулини олаётган пайтида ушланди.

👀 Ҳаром луқма билан оила боқиш истагида бўлганларга қарата "Ёғ босиб қолмасидан кўзингизни очинг ёхуд кўзи очиқлар борлигини унутманг", дегинг келади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Янгийўл ва Қибрайда "майнингчилар" ушланди

Тошкент вилоятида 2 млрд. 284 млн. сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдаланган ноқонуний майнерлар ушланди. Хусусан Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг майнинг қурилмаларини умумий электрга улаб, давлатга 1 млрд. 16 млн. сўм зарар етказган.


📌Қибрайлик биринчи фуқаро эса 685 млн. сўм, иккинчиси 579 млн. сўмдан зиёд давлат манфаатларига зиён келтирган.

🤔Биз бўлса ҳар чироқ ўчганда "электросеть" ходимларини ота-онаси билан қўшиб эслаётгандик. Аслида ҳамма айб уларда эмас, давлатнинг ва элнинг ҳақидан қўрқмайдиган ноинсофларда экан.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Тошкент вилоятида босқинчилик қилиб, одам ўғирлаган уюшган жиноий гуруҳ ушланди

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

МИЖОЗГА ҚЎПОЛЛИК ҚИЛГАН САРТАРОШ УЗР СЎРАБ ЧИҚДИ

⚡️Тошкент туманида фаолият олиб борувчи сартарош М. Турғуновнинг мижозга қилган салбий хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтарди.

📌У меҳнат қилиш учун бошқа вилоятдан келган йигитни камситган ва сочини калга олиб ташлаган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

💰 ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, СОХТА ДОЛЛАР!

📌 Фарғоналик "учар"лар Тошкент вилоятининг Оҳангаронида "от чоптирмоқчи" бўлишибди. Фақат отлари "чўлоқ" экан.

Соддароқ айтганда, Оҳангарон туманида 22 минг 900 АҚШ доллари қалбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ДХХ томонидан ушланган.

⁉️ Исталган банкдан исталганча пул айирбошлаш мумкин бўлган бир даврда нега одамлар ҳалигача фирибгарлик қурбонига айланмоқда?


Yoshlar kundaligi
#Қилмиш_Қидирмиш

Тошкент вилояти "Электр тармоқлари" муҳандиси 30 минг доллар билан қўлга тушди

⚡️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси Қибрайдаги қандолат корхонасини 3 фазали тармоққа улаш, трансформаторлар ўрнатиб, бошқа техник ҳужжатларни тайёрлашга кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

👮‍♂️ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағи "учидан" 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

❗️Ҳозирда уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

🚨"АСР ВАБОСИ" АСИРГА ОЛИНДИ

🔴Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Янгийўл туманида юк сумкасидан 46 килограмм 738 грамм “гашиш” моддаси топилди. Гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Тошкент-Фарғона йўналишида тўхтатилган “Жентра” салонида ҳам 19 килограмм 885 грамм “гашиш” аниқланган. Маълум бўлишича, бу модда Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойдан олиб кетилаётган бўлган.


⚪️Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Батафсил видеода.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

🔹Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси ва шериги ер сотишда айбланиб, қамоққа олинди

🤦‍♂️Улар давлат тасарруфидаги ерни 20 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.

👮‍♂️Келишилган пулдан 5 минг долларини олаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекциясининг собиқ ходими пора билан ушланди

📣 Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

💰 Хусусан, туман солиқ инспекциясининг камерал назорат шўбаси собиқ бошлиғи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди. У МЧЖ раҳбарига 267 млн. 300 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ва 664 млн. 700 минг сўм соф фойда солиғини камайтириб беришни ваъда қилган.

⚖️ Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

⚖️ Жиноятчи опа-укага ҳукм ўқилди

Тожикистондан Тошкент вилояти ҳудудига гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан чек қўйилди.

⛔️ Тезкор тадбирлар давомида Янгийўл туманида яшовчи, 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро Д.Й ва унинг 1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган укаси Б.Р 275 грамм “гашиш” ва 1 грамм “опий” гиёҳванд моддасини қўшни республика ҳудудидан олиб келиш вақтида қўлга олиниб, жавобгарликка тортилди.

📌 Суд ҳукмига кўра Б.Р га (ука) 10 йил ва Д.И га (опа) эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Тошкент туманида 22 ёшли "наркобарон" ушланди

🌐 Тошкент туманида ИИББ ва ДХХ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 22 ёшли шахснинг машинасида катта миқдордаги синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

#️⃣ У Трекер русумли автомобилида 1,4 кг мефедрон синтетик моддасини сақлаб келаётганлиги ойдинлашгач, тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.

👮‍♀️ Ҳолат юзасидан тегишли моддалар билар жиноят иши қўзғатилган.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

ЮҚОРИ ЧИРЧИҚДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

😳Ўзбекистонга Россия ва Қозоғистон орқали 5.3 миллиард сўмлик дори воситалари яширинча олиб келинди.

Контрабанда маҳсулотлари китоб, аксессуар ва кийим-кечаклар орасига яширилган.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

⚠️ Бўстонлиқда дўстини автомобилдан танасини чиқариб ҳаракатланишига йўл қўйган ҳайдовчига чора кўрилди.

✔️Видеода ҳайдовчининг дўсти нега бу ишни қилганига ойдинлик киритилган.


💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

⚡️ДХХ: АНГРЕНДА ЕРФУРУШ УШЛАНДИ

💰 Ангрен шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган шахс шаҳар ҳудудида жойлашган ҳамда боғдорчиликка мўлжалланган 18 сотих ер майдонини ва унга туташ бўлган Оҳангарон ўрмон хўжалиги фондига қарашли 2 гектар ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишини ҳамда 21 минг АҚШ доллари эвазига кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришини айтади.

🚨 Лекин, сўралган 121 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

‼️ Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Оҳангаронда эшак гўштини сотган бир гуруҳ фуқароларга суд ҳукми ўқилди


Жорий йилнинг 7 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Оҳангарон туманидаги маҳаллалардан бирининг ташландиқ биносидан 23 та тирик ва 15 та сўйилган эшак топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Яқинда уларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, улардан бири икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилди, иккинчиси ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва кейинги учар 3 йил 8 ойу 15 кун муддатга озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

🚨 Тошкент вилоятида ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Бунга ўзига нисбатан қўлланилган қарорни менсимаслиги сабаб бўлди.

💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Машина "багаж"ида базм қилган 3 нафар эркак қамалди


⚡️Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 3 нафар фуқаро ўз машинасининг юкхонасига сув тўлдириб, ўзгаларга сув сепиб, хавфли "трюклар" қилишган. Бу ишларини эса видеога олиб, жтимоий тармоқларга жойлаштиришган.

Маълум қилинишича, ушбу фуқароларга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.


🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

Оҳангарон туманида пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи пора билан қўлга олинди

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1,5 минг доллар олган вақтида ушланган.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш

🚫 ДХХ: Ҳуқуқ посбонининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

💸 Тошкент вилоятидаги адвокат жазо ўтаётган фуқарони “таниш мансабдорлар” орқали озодликка чиқаришни ваъда қилиб, унинг турмуш ўртоғидан 30 минг АҚШ доллар талаб қилди.

🇺🇿 ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, адвокат олдиндан 20 минг АҚШ доллар олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚠️ Маълумот учун: ушбу шахс аввал гиёҳвандлик савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган.


🌐 Web 📱Telegram  📱Facebook 📱 Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM