Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Талабалик даврим менинг,
Давронларнинг зўрисан.
Сен умрлар баҳорисан,
Сен умрлар ёзисан...


Халқаро талабалар кунига "Ёшлар кундалиги"дан махсус ролик

Видеода: Чирчиқ давлат педагогика университети талабалари.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай.

✍️Имом Бухорий

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Талабалар кунига домлалардан оригинал табрик😁😉

Yoshlar kundaligi
#Эътироф

Танишинг: Тошкент вилояти олийгоҳларининг номдор стипендиатлари

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЗЎР ТЕХНИКУМ ДИРЕКТОРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

⚠️Юқоридаги суратда Тошкент вилоятида самарали фаолият юритаётган техникумлар директорлари ўрин олган.

📌Қани, ёшлар, ушбу раҳбарлар фаолиятига баҳо беринг. "Йил директори" бўлишга ким лойиқ?

Сўровнома 20 ноябрь соат 17:00 гача давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН
​​#Бу_қизиқ

😱 ДУНЁДАГИ ЭНГ ЁШ ВА КЕКСА ТАЛАБА ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

🧑‍🎓 6 ёшли талаба

Бу ёшда кўпчилик ҳали боғчада юрган бўлади. Аммо Жошуа Бекфорд 3 ёшида инглиз тилини яхши ўзлаштирган, 6 ёшида эса Оксфорд университетига қабул қилинган. Отаси боласининг фавқулодда зеҳни борлиги боис университет маъмуриятига хат ёзиб, текшириб кўришларини сўрайди. Синовдан муваффақиятли ўтган Жошуа фалсафа ва тарих бўйича аъло баҳоларга ўқимоқда.

👵🏻 102 ёшли талаба

Хитойнинг Шандун провинцияси Жинан шаҳрида истиқомат қилувчи Ма Сюиан буви умрини оғир меҳнатда ўтказиб, ниҳоят, бир аср яшаб қўйган вақтда олий таълимга ҳужжат топширди. Ниҳоят, у 2022 йилда Weishan Road олийгоҳида ўқишни бошлади. Бешикдан қабргача илм изла дегандек, бувижонга дипломни муваффақиятли қўлга олишни тилаб қоламиз.

📌 Азиз дўстлар, "ўқишга энди кеч бўлди", "шу ёшда ҳам ўқийманми" ва шу каби баҳоналар билан вақтини ўтказаётган танишларингизга юбориб қўйинг.

✍️ Ўзингиз неча ёшда ва нечанчи уринишда талаба бўлгансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️

ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

🇺🇿 “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги
Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2023 йил йил 1 декабрдан:

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга;

базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилади.

🔘 Шунга кўра:

🔰 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм;

🔰 базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔰 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

🔰 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;


🔰 ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔰 меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔰 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔰 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;

🔰 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм;

🔰 ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – 608 000 сўм;

🔰 боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади.

📌 Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Yoshlar kundaligi
#кун_фотоси

🌴Бугун Татаристон Республикаси “АЛАМБУГА” муҳим саноат зонасининг Ўрта Осиё давлатлари ўртасида лойиҳалар билан ишлаш раҳбари Евгений Белов Ёшлар марказида кўчат экди.

✔️Евгений Белов,Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов ўртасидаги мулоқотда ёшларни касбга ўқитишда Татаристон билар ҳамкорлик қилишга келишилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

МАХСУС ШТАБ: КЕРАКЛИ РАҚАМЛАРНИ БИЛИБ ОЛИНГ!

Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришни жадаллаштириш мақсадида МАХСУС ШТАБ фаолияти йўлга қўйилди.

Штаб Миллий гвардия қўмондони назорати остида фаолият кўрсатади. Унга вилоят ИИБ, ФВБ ва ижро ҳокимлигининг соҳага оид мутасадди раҳбарлари жалб этилган.

📌Уй-жой коммунал: +998 55 901 41 17;

📌Иссиқлик манбаи
: +998 55 901 41 27;

📌Электр энергияси
: +998 55 901 41 18;

📌Газ таъминоти
: +998 55 901 41 07;

📌Сув таъминоти
: +998 70 202 51 24

Call-марказнинг 1055 қисқа рақами ҳамда телеграм манзилида ҳам мурожаатлар қабул қилинади.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇪🇬🇸🇩 Ёқилғи таъминоти тикланди:
Мисрдан Ғазога бензин етказиб бериш тизими ишга туширилди — Al Jazeera.

🇫🇮 "Вход запрещён"
: Финляндия Россия билан чегарадаги 9 та ўтиш жойидан 4 тасини ёпмоқда. Бунга ноқонуний муҳожирлар оқими сабаб бўлган Helsinski Times.

🇬🇧 Шоҳона ўғирлик:
Буюк Британиянинг Қироллик қурол-яроғлари коллекциясидаги XIX асрга оид бронза тўп йўқолган — The Guardian.

🇺🇦 Украина "тренд"дан тушди:
Зеленский Фаластин-Исроил можароси бошланганидан буён Украина назардан четда қолганини таъкидлади РИА Новости.

🇵🇭 Филиппинда зилзила:
мамлакатда 7,0 магнитудали зилзила юз берди. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ Philstar.

Yoshlar kundaligi
#кайфият_учун

ТАЛАБА КИМ?

👥Талабалар
– Асосан билим юрти ҳудудларида вақт ўтказади. Кабинетдан- кабинетга гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланишади. Вазиятга тез мослашувчан, кези келганда айёр ва асосан дангаса бўлишади. Тунда ухлашни, тонгда уйғонишни ёмон кўради. Куннинг биринчи ярмида асосан уйқусираб, кўзлари қизариб юради. Кеч кириши билан яна активлашади.

🙎‍♂Ташқи кўриниши – Топганини кияди (лекин дид билан). Бизнинг муҳитда асосан оқ-қора тусли либосларда бўлишади. Қўлида папка ёки ҳамма фан учун тутилган бир донагина дафтари бўлади (баъзан шуям бўлмайди).

🔍Яшаш тарзи – Деярли ҳамма қатори. Стипендия чиқса 3 кун мазза қилиб яшайди, сўнг, яна кейинги стипендияни кута бошлайди. Талабалик даврини суриб юради. Баъзида эса талабалик даври ўзини суриииб-сурворади.

💸Ижтимоий табақаланиши – Асосан 3 табақага бўлинади:
1 Оддий табақа – грантда ўқийди.
2 Сал миндееероқ табақа – контрактда ўқийди.
3 Крутой табақа – “супер-мупер” контрактда ўқийди (бу табақадагиларни кўрганда ҳамма Ў-ў-ў дейди).

🛌Ухлаш тарзи – Шахсий ёки ижара уйи. Ётоқхона. Лекциялар зали...

🥘Озиқланиш тарзи – Ой бошида кафема-кафе юриб, кейин гумма, роллтон ва топган-тутгани билан озиқланади

📌Шиори– Талабалик олтин даврим! (айрим манбаларда келтирилишича,ушбу давр отнинг калласидек контракти сабабли олтинга тенглаштирилади).

🙅‍♂Ёмон кўради – Ҳеч “келишиб бўлмайдиган” домлаларни.

🤗Ёқтиради – Дарсда ухлашни.

😱Қўрқади – Сессиядан.

Устунлик томони – 3 ой ялло қилиб юриб, имтиҳонга уч кун қолганда ўша фанни “қалпоқ” қилиб ташлайди.

🤷‍♂Заиф томони – Дарс тугаши билан мавзуни эсдан чиқарворади.

🤩Орзуси – Ўқишни битиргач ўз мутахассислиги бўйича катта ойликли ишга жойлашиш (туя ҳаммомни... э нималар деяпман ўзимдан-ўзим?!). Орзуга айб йўқ.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Юрт байроғин ҳар жойгамас,
Кўнглингга эк. Кўксингни ўй.
Ишлов бергин, юмшатиб тур,
Илдиз отсин, кўрсатсин бўй.

То бу байроқ, Ватан, нурлар
Ич-ичингга кетсин кириб,
Токи ғаним — ватанхўрлар
Ололмасинлар суғуриб.

Шундай ўргат қулни, хонни,
Учмас қуш ҳам учар бўлсин.
То байроқдан олдин жонни
Бермак осон кечар бўлсин.

Шеър: Ҳалима Худойбердиева

Р.S: Бугун Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун.

Yoshlar kundaligi
#биласизми

​​ОЛИМПИАДАЛАР ТАРИХИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҚДОРЛАРИ

🇺🇿 Мана 32 йилдирки, давлатимиз байроғи Ўзбекистон делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида Ватанимиз тимсоли сифатида баланд ҳилпирамоқда. Айниқса спортчиларимиз қитъа ҳамда жаҳон чемпионатларида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиб, байроғимизни баланд кўтармоқда.

Терма жамоамизнинг Олимпия ўйинларидаги байроқдорларини эсга оламиз:

🇺🇿 1996 йил. АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада якунига кўра биринчи марта мустақил Ўзбекистон байроғи Темур Ибрагимов қўлида ҳилпираган.

🇺🇿 2000 йил. Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси байроқдорлиги боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевга насиб қилган.

🇺🇿 2004 йил. Грецияда ўтган Олимпиадада Абдулла Тангриев юксак натижа билан гўё Олимп чўққисига давлат байроғини қадаган эди.

🇺🇿 2008 йил. Боксчи Дилшод Маҳмудов Хитойдаги Олимпиадада "Қуш уяси” стадиони узра Ўзбекистон байроғини даст кўтарган.

🇺🇿 2012 йил. Лондон шаҳрида ўтказилган XXX ёзги Олимпия ўйинларида боксчимиз Элшод Расулов қўлидаги байроқ туманли Албион узра қанот ёзган.

🇺🇿 2016 йил. Бразилияда ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Баҳодир Жалолов “Маракана” стадионига Ўзбекистон байроғини ҳаммадан баланд ушлаган ҳолда олиб кирди.

🇺🇿 2020 йил. Токиода ўтган Олимпиадада Баҳодир Жалолов иккинчи марта Ўзбекистон терма жамоасини бошлаб чиқди, унга таэквондочи Нигора Турсунқулова ҳамроҳлик қилди.

🇺🇿 Олдинда 2024 йилги Париж шаҳрида ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинлари турибди.

💬 Сизнингча, навбатдаги байроқдор ким бўлади?

Yoshlar kundaligi
#танқид

Бугун давлат байроғи қабул қилинган кун.

📍Бу флагшток Оҳангарон шаҳрида. Cурат бугун соат 8:30 да олинган.

⁉️ Байроқ қани? Байроқ бўлмаса, бу темир-терсак шаҳарнинг қоқ марказида нега турибди?

👎 Чанг туфайли байроқни тез-тез алмаштириб туришдан кимдир эринаяпти шекилли.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿Чет эл тажрибаси:
Юртимизга 500 нафар хорижлик чет тили ўқитувчиси келди. Улар мактаб ўқувчиларига дарс беришади ЎзА.

🇹🇷🇸🇩 Меҳрли қўллар:
Туркияга тиббий ёрдамга муҳтож бўлган оғир аҳволдаги фаластинликлар олиб келинди Al Jazeera.

🇷🇺 Ракеталар созлиги синалди: Россия ҳукумати оғир юк ташувчи "Ангара" ракеталарини синовдан ўтказмоқда РИА Новости.

🇰🇷 Ит гўшти "отмен":
Жанубий Кореяда итларни сўйиш ва гўштини сотиш тақиқланиши мумкин — Yonhap.

Yoshlar kundaligi
#Тарих

📌 МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРИХИДАГИ МАШҲУР БАЙРОҚЛАР

🔵 Ҳар бир салтанатнинг мустақиллиги, куч-қудрати ва халқининг орзу-истакларини ифода этувчи байроқлари бўлган. Ўз навбатида ҳар бир байроқ ўзига хос рамзлар билан ажралиб туради.

⚜️ Бугун сизга Амир Темур давридан то ХХ аср биринчи чорагигача Марказий Осиё осмонида ҳилпираган байроқлар ҳақида маълумот берамиз.

🔰 КИРИЛЛ ЁЗУВИДА ЎҚИШ

🔰
LOTIN YOZUVIDA O'QISH

Yoshlar kundaligi
​​#Бу_қизиқ

🗓 ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ ЯКШАНБА КУНИ НИМА ҚИЛАДИ? БИЗНИКИЛАР-ЧИ?

🇰🇿 Қозоғистон

Қўшни давлатда ўқувчилар дам олиш кунларининг 94 фоизини телефон билан ўтказади. Бу вақтда улар видеоўйин ўйнайди ёки ижтимоий тармоқларда вақти чоғлик қилади.

🇩🇪 Германия

Ўқувчи қизларнинг кўпчилиги мусиқага кўнгил қўйган. Улар пианино чалиш ёки қўшиқ айтишни хуш кўради. Йигитлар эса бўш қолдим дегунча, тўп тепади. Немис ёшлари вақтини телефонга сарфлашни хуш кўравермайди.

🇲🇽 Мексика

Мексикалик ўқувчилар бўш вақтларида циркка боради. Бундан ташқари якшанба куни қизлар отда сайр қилишни, йигитлар эса гольф майдончасида вақт ўтказишни танлайди.

🇪🇸 Испания

Кўпчилик ўқувчилар табиат билан ёлғиз қолиш учун шаҳар ташқарисига чиқади. Ўзлари билан қизиқарли китоб ҳам олиб кетади. Кичик ёшдаги ўқувчилар эса мультфильмлардан кўра қизиқарли комиксларнинг ёрқин саҳифаларини варақлаб дам олишни афзал кўради.

🇪🇬 Миср

Ўқувчилар гуруҳ бўлиб савдо марказларини айланади, овқатланади ва шунга ўхшаш нарсаларни ёқтиришади.

🇮🇹 Италия

Италиялик ўқувчилар спорт машғулотига боришни танлайди. Қизлар ҳам футбол ишқибози. Стадионлар ҳафтанинг якунида ёшлар билан гавжум бўлади.

📌 Хўш, қайси давлат тажрибаси сизга маъқул бўлди? Сиз ўқувчиларга якшанбани мароқли ўтказиши учун қандай тавсия берасиз?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Сизда ҳам насиячи дўстлар борми? Бу видеони уларга ташлаб қўйинг, зора таъсир қилса😁

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_тажриба

🇺🇿 Йўл четида ётган Ватан байроғи, йўловчилар, эътибор ва лоқайдлик...

📌 Бугун нурафшонлик ҳамюртларимиз шу синовдан ўтишди.

⁉️ Видеони кўринг, фикр қилинг ва ростини айтинг, сиз нима қилган бўлардингиз?


Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроғимиз_32_ёшда

Ватанни сев, байроғини ардоқла, бу - эрк байроғи, бу- бизнинг байроқ!

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Ёшлар кундалиги"дан махсус ролик

Yoshlar kundaligi