Yoshlar kundaligi | Rasmiy
82.1K subscribers
12.1K photos
7.06K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Муҳокама_учун_мавзу

Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин...

Қадимда бир саховатпеша бой йўқсил ҳамсоясига ёрдам бўлсин деб тун ярмида унинг ҳовлисига ярим ботмон дон, ярим ботмон гуруч қолдириб, бирор кимса кўриб қолмаслиги учун ўз уйига икки маҳалла наридан айланиб қайтаркан. Бундан таажжубланган ўғил отасидан бу иш сабабини сўраса, саховатпеша шундай жавоб бераркан: "Мен ўз ҳимматимни кўрсатаман деб, ўзгаларнинг муҳтожлигини ҳам оммага кўз-кўз қилиб қўйишдан тийиламан. Яхши амални ҳаммага намойиш қилиш холис ниятга ҳам путур етказади. Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин, ўғлим".

Ҳа, бу ҳикоядан бугун кўплар хулоса чиқарса арзийди. Афсуски, бундай "амал"лар бугун энг зўр очко берадиган пиарлар сирасида. Фалончи каттакон томонидан фалонча моддий ёрдам кўрсатилди, қарсаклар, офарин... Ижтимоий тармоқларда фотосуратлар етмагандек, видео тасвирлар ҳам фахр билан кўз-кўз қилиняпти. Бундан мақсад нима, баъзиларнинг марҳамати ҳақида жар солишми ёки ... Хат-ҳужжат учун керак-да дерсиз, у ҳолда барчага намойиш қилишга не ҳожат? Ахир ўша эҳтиёжмандларнинг ҳам бўй етган, таъсирчан фарзандлари, яқинлари бор.

Афсус, орамизда мақсади асли хайрли иш эмас, балки шу баҳона расмга тушиб олиш, телеграм, инстаграмда зўр пиар қилиш бўлганлар ҳам йўқ эмас. касбий нуқтаи назардан бундайларни кўпини кўряпмиз. Бугун кўпларнинг тамойили ўзгарган, чап қўлинг берганини ўнг қўлинггина эмас, бутун олам билсин.

Ҳа, қадрдон, ахборот асрида аксариятимиз пиар учун, ҳисобот учун, кўз-кўзлаш учун яшаётгандекмиз. Сиз қандай фикрдасиз?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#талант

"Роҳат"дан роҳат олинг

Ҳар бир сознинг ўз овози, ўз ноласи бор. Айниқса у роҳат билан чалинса. Нурафшон шаҳар 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Шабнам Муҳаммаджонова дуторда "Роҳат" куйини шу қадар мароқ билан ижро этадики, тинглаб завқ оласиз. Елкаларингиз беихтиёр куй оҳангига тушиб кетади.

Шабнам болалигидан мусиқага жуда қизиқиб, дутор созини танлаган. Бугунга қадар кўплаб нуфузли республика ва танловлар ғолибасига айланган. Асосийси, рок, жаз эмас миллий санъатимизга меҳри бўлакча.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Луқма

Қишлоғимиз бўлди обод,
Мен йиғламай, ким йиғласин...

Суратда: Пискент тумани "Лола ариқ" маҳалласи.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

💼 Саидикаримов Иброҳим Исламходжаевич Тошкент тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

📌 И. Саидикаримов 1985 йилда Тошкент туманида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти магистратура босқичини тамомлаган.

📝 Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслаб

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов қандай чет давлат мукофотлари ва унвонларига эга эди?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЕТАН "ЗАПРАВКА"ЛАР ГРАФИК АСОСИДА ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАЙДИ

Бугундан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланди.

Метан "заправка"лар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб барча шaхобчалар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Йўлларингга бошим эгай,
Болалигим, бебошлигим...

Кўзимда бор ёшим тўкай,
Соғинганда болалигим.

Қўшиқдан.

Фото: Абдул Азиз

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Lifehack

Кийимларни чиройли тахлашни ўрганамиз😉

Яқинларгаям жўнатиб қўйинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

ЛЕД чироқларига қарши РЕЙД бошландими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ЛЕД чироқли автомобилларга рейд бошлангани ҳақидаги хабар тарқади. Ўз-ўзидан ушбу хабар кўп сонли ҳайдовчиларни қувонтирмоқда. Бу каби чироқлар транспорт воситаси фойдаланувчилари учун жуда катта қийинчилик ва хавф туғдираётгани ҳам бор гап.

Бу хабар расмий манбалар томонидан тасдиқланганича йўқ, бироқ ҳам пиёда, ҳам ҳайдовчи ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган ушбу омил нима сабабдан шу вақтгача эътибордан четда қолаётгани, бу борадаги вазият қатъий назоратга олинмагани тушунарсиз.

Ҳурматли ҳайдовчилар, ЛЕД чироқли автомобиллар сизга ҳам ноқулайликлар туғдирмоқдами?

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_қарор

Буюк мутафаккир Заҳириддин Муҳaммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланади

Сана муносабати билан вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра вилоятдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ обида ва қадамжолар, жумладан ёдгорлик мажмуалари таъмирланади, ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Қолаверса тегишли масъулларга Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган юқори сифатли медиа маҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш вазифалари белгиланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳбўлинг

Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудида сел келиш хавфи бор!


“Ўзгидромет” 1-3-февраль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирди.

Хабарга кўра, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фото_танқид

Ўрта Чирчиқ тумани "Бургалик" маҳалласи. Бу ердаги кўлнинг қирғоғи маиший чиқиндилардан хижолатда🙊

Farosat left the people🤦🏻‍♀️

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадқиқот

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДОВОНЛАРИ - 6

“Ёшлар кундалиги” ўрганиш давомида катта довонлар ҳақида маълумотлар бериб борди. Бу сафар кичик довонларга тўхталмоқчимиз.

23. Сарибой Турган
Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидан ўтувчи довон 3600 метр баландликдан ўтади. Довон йўлида қор ва музликлар бўлиб, асосан ёз фаслида фойдаланилган. Сарибой Турган билан бир чизиқда Корум Ашу (3600 метр) ҳамда Кўксувбоши (3300 метр ) довонлари ҳам бор. Тарихда бу довонлардан чўпонлар фойдаланган.

24. Хумсон довони
Бўстонлиқ туманидаги Угом тоғ тизмаларида жойлашган бўлиб, баландлиги 2000 метр атрофида. Довон орқали Қозоғистон Республикасининг Угем аҳоли пункти орқали Угам-Сайрам миллий боғи ҳудудларига бориш мумкин. Довоннинг Ўзбекистон томони Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг рекреацион ҳудудлари ҳисобланади.

25. Арчали
Бу довон Чорвоқ сув омбори, Чирчиқ дарёси, Ғалвасой, Учтерек, Чимган аҳоли пунктлари оралиғидан ўтган. Денгиз сатҳидан 1591 метр баландликда жойлашган. Арчали довони Угом‑Чотқол экотуризм зонасининг кўзга кўринган манзили. Май ойида довон лолазорга айланади.

26. Эшакошув
Денгиз сатҳидан 1400 метр баландликда жойлашган. Довон Олмалиқ шаҳрига қаровчи Теракли қишлоғи яқинидаги Қорақиясой ҳамда Олмалиқсой тепалиги оралиғида жойлашган. Асосан пиёда ва от‑эшакда ўтишга мўлжалланган. Ўзбекистон‑Тожикистон давлат чегарасидан ўтувчи довондан ҳозирда фойдаланилмайди.

☑️Довонлар ҳақидаги аввалги мақолаларга ўқиш (1, 2, 3, 4, 5)

✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#тезкор

Россиянинг 1xBet букмекерлик компанияси расман банкрот бўлди

Нидерландиядаги Ҳаага шаҳри суди томонидан Россиянинг 1xBet букмекерлик компаниясини банкрот деб эълон қилинди. Бунга сабаб сифатида компания ўйинчиларга пулни тўлаб бера олмаганлиги кўрсатилган.

Эндиликда компаниянинг лицензияси муддатидан олдин тугатилади ва фаолияти ноқонуний деб ҳисобланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Позитив #Кадрортида

Илҳом продакшн тақдим этади!

"Ёшлар кундалиги" одатий кунларнинг бирида...

Бош ролларда: Отабек Чопра, Лазиз Сингх, Зилола Капур ва Анора Рай😉😁

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

Шиддатли футбол баҳсларида иштирок этинг

⚽️Ўзингизни яхши футбол ўйинчиси деб ҳисоблайсизми? У ҳолда ўз жамоангиз билан Тошкент вилояти футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилаётган ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари, ташкилот ҳамда жамоат бирлашмалари қошида ташкил этилган футбол жамоалари ўртасидаги II лига чемпионатида иштирок этинг.

🏆Сизни ажойиб учрашувлар ва шиддатли баҳслар кутмоқда. Аризалар жорий йилнинг 4 февралига қадар қабул қилинади.

☎️+99890 1130179
☎️+99893 2509941

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хорижтажрибаси

Япония тоғ йўлларида кучли қор ва музламалар тез-тез учрайди. Японлар йўлларда музлама (яхмалак) ва қор уюмлари тўпланмаслиги учун иссиқ сув "хизматидан" фойдаланмоқда.

Мазкур усул автомобил йўлларида тирбандлик ва музлама ҳодисалари бўлиши олдини олмоқда.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб

​​Кечир бизни, радио!

Сени мурғаккина болалигимда саксонга чиққан бувим эшитарди. Дардингни эшитиб куйиб-пишиб ўтирарди. Кўрпа қавиб ўтирган бувим сени жон қулоғи билан эшитиши баъзида ғашимни келтирарди. Чунки мен ўйнаётсам, сени эшитиш учун бувим менга:
-Қани, озгина жим турчи, тўполон қилавермай, — деб уришиб берарди. 

Кўчадаям, қишлоғимиздаям сени овозинг. Бунча машҳурсан-а? Сен тунлари қалбимга сокинлик берасан. Сенинг овозинг баъзида қалбимга малҳамдек туйилади.

Йиллар ўтди. Бувим ҳам қазо қилди. Ундан кейин уйда ҳам қишлоғимизда ҳам сенинг овозингни эшитмай қўйдим. Бувимга қўшилиб, ўлгандек бўлдинг гўё. Бувимнинг қабри ёнида турар эканман. Сенинг овозинг қулоғимга эшитилгандай бўлди. Сенга эътибор бермайман. Вақтим кун бўйи ўқишда ва бўшадим дегунча телефонга тикилиш билан ўтади. Нега сени унутдим? Бувимга ачина-ачина унга қўшилиб ўлиб кетдингми ё? Сенга ўша пайтлар ҳамма ошиқ эди. Овозинг кўнгилларга таскин берарди.

Бувимнингку бутун ҳаёти эдинг. Ҳар соатда сендан хабар оларди. Энди-чи? Қишлоғимизда сендан хабар оладиган одамни топиш қийин…

Сендан бугун кечирим сўрайман. Сени неча йиллардан бери эшитмадим. Сокин тунларда ёлғиз қолдирдим. Эсим қурсин, телефонда кеча дўстимдан ўтказиб олган ўйинни ўйнаб, айтмоқчи бўлган гапларингни умуман унутибман. Сенинг туйғуларинг рост биламан. Покиза…

Лек мен лоқайдни, бевафо, фаросатсизни кечир. Мана бувим вафот этганига 25 йил бўлибди. Бугун сени эшитишни хоҳлайман. Менга бағрингни оч. Сокин тунда бу камбағал қалбимга бойлигингдан ҳадя қил. Қизғанма…

Бувим ҳаққи қизғанма! 25 йилдан бери сени ўйламадим ҳам. Эсимга ҳам кириб чиқмабсан-а? Мана бугун айни пайт. Йўқ ҳозир. Ҳозироқ. Айни дақиқаларда.


Гапир, “РАДИО“!

ЛОБАРХОН БАЗАРБАЕВА.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM