Yoshlar kundaligi | Rasmiy
53.1K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#янги_қарор

Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

“Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига кўра “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

🔰 Низомга асосан:

👉“Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

👉 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қопланади;

👉“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;

👉Мамлакатимиздаги ОТМда ўқиётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади;

👉 “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатда даволаниш билан боғлиқ харажатлари БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қопланади.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
​​#янги_қарор

🧾Низомга кўра, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.

🔎 Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойининг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.

🔰 Бунда:

👉 уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;

👉 туман (шаҳар) ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билдан 5 йил муддатга);

👉 ижара шартномаси ва далоатнома тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жой топширилади;

➡️ Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

🔘 Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#янги_қарор

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН "ПРАВА", БЕКОР БЎЛГАН НОРМАЛАР, ЯНАЯМ ЧЕКЛАНГАН ТЕЗЛИК...

Ҳукумат қарорига кўра, 2022 йил 1 майдан:

аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

📌 Аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

👮‍♂Эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради (илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган).

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди. Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

🚙Шунингдек, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#янги_қарор

Ёшларга хорижий тилларни ўрганиши учун 7,2 млн. сўмгача субсидия берилади

Низомга кўра, ёшларга қуйидаги миқдорларда субсидиялар ажратилади:

🔘 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдони ажратилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача;

🔘тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача;

🔘ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларни ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича 6 ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача;

🔘ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги 6 ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача;

🔘ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашиш учун иштирокчиларнинг яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача ҳамда ушбу олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 40 бараваригача;

🔘“Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача;

🔘ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#янги_қарор

Энди электромобилларда одам ташиш учун лицензия бепул берилади

📄 Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан ҳудудда электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кенг қўллаб-қувватланиши белгиланди.

🚕 Хусусан, электромобиллар, гибрид автомобилларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилгани учун давлат божи тўлашдан озод этилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янги_қарор

Эшитдингизми, Тошкент вилоятининг 2023 йил учун маҳаллий бюджети тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг тегишли қарорига асосан энди "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

❗️Бунда аҳоли томонидан амалга оширилиши таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янги_қарор

Электромобили бор акаларга зўр янгилик

📄 Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан йил якунигача ҳудудда фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та (4 каналли) 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_қарор

Буюк мутафаккир Заҳириддин Муҳaммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланади

Сана муносабати билан вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра вилоятдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ обида ва қадамжолар, жумладан ёдгорлик мажмуалари таъмирланади, ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Қолаверса тегишли масъулларга Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган юқори сифатли медиа маҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш вазифалари белгиланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#янги_қарор

Электрни кўп ишлатганлар пулини 4 баробаргача қиммат тўлайди

Ҳукумат қарорига кўра, 1 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:

😀 1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;

😀5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;

😀10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM