Yoshlar kundaligi | Rasmiy
53.5K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Тайинлов

Етакчи бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлди


☄️Янгийўл шаҳри "Янгиобод" маҳалласи ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритган Ҳасанова Ҳуснора Асрор қизи Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Ўзбекистон болалар ташкилоти Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

📊Ёдингизда бўлса, мазкур етакчи ҳақида "Ёшлар кундалиги" томонидан "Етакчи минбари" лойиҳасининг махсус сони тасвирга олинган эди.

🔼Жамоамиз номидан Ҳуснора Ҳасанованинг келгуси иш фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Эргашев Сардорбек Кадирович — Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди.

С. Эргашев 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти-олий. 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2023 йилда Тошкент архитектура-қурилиш университетларини тамомлаган.

У фаолияти давомида Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

Тошкент вилояти прокурори янги лавозимга тайинланди

Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади. Козим Тўлаганов ушбу лавозимдан озод этилди.

Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

🌐 Мирсултонов Миразиз Баҳром ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌 М.Мирсултонов — 1990 йил 15 апрел куни Қибрай туманида туғилган. Маълумоти – олий, 2012 йилда Тошкент давлат аграр университетининг бакалавр, 2014 йилда магистратура ва 2019 йилда докторантура босқичларини муваффақиятли тамомлаган.

💼 Миразиз Баҳромович тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

“Нурафшон” телекaналига янги раҳбар
тайинланди

📣 Маълумотларга кўра, Ғуломжон Хурсандович Самадов “Нурафшон” телеканали директори сифатида фаолият бошлаган.

У бунга қадар Президент администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.

🫥 Ғулом Самадов турли йилларда МТРК тизимидаги телеканалларда, жумладан Халқаро пресс-клуб шарҳловчиси сифатида ишлаган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

🌐 Бош вазир Арипов Абдулла Нигматович Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси лавозимига сайланди

Ҳозиргача федерация раиси сифатида фаолият олиб борган Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли лавозимидан озод қилиниб, федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

🌐 Хожиев Нодир Тоирович — Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🗓 Н.Хожиев 1993 йил 14 ноябрда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2024 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 

Нодир Тоирович тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Халқаро алоқалар ва грант лойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

💠 Нодир Хожиевни янги масъулиятли вазифа билан табриклаймиз ҳамда келгуси ишларига омад тилаб қоламиз!


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Турсунов Отабек Равшанбек ўғлиТошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

📎 О.Турсунов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари сифатида фаолият юритаётган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

ЖЎШҚИННИНГ ПАРВОЗИ

❗️Ҳамкасбимиз Суҳроб Боймирзаев Олмалиқдан Нурафшонга келганида, ёшликдан бошқа бойлиги йўқ эди. Бугун у бойиб кетди – бир давра ўртоқлари, дўст-ёрлари, елкадош сафдошлари, асосийси, гулдек ҳунари бор.

🔥У маълум вақт "Ёшлар кундалиги", сўнгра Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлади, талабчан раҳбарлар ва қаттиққўл устозлар тарбиясини олди, мактаб кўрди. Биз уни ўзига хос характерига нисбат бериб "Жўшқин" дер эдик. Бугун шу Жўшқинимиз вазмин тортиб қолган, расмийлардек юриш-туриш, қўлида блокнот, енг шимариб янги ишига киришиб кетган.

Биз унинг парвозидан хурсанд бўлдик, чунки, масъулиятли вазифани зиммасига олиб, давлатга, Ватанга хизмат қилиш ҳам катта бахт аслида.

Ҳали ҳаммаси олдинда! Парвозинг муборак бўлсин, Жўшқин!


Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳамедов мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

У бунга қадар мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи эди.


Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

‼️Зойир Мирзаевга ўринбосар тайинланди

🌐 Қорабоев Хуршид Абдуваҳобович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

📆Қорабоев 1987-йил Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

🔥Хуршид Қорабоевни янги масъулиятли вазифа билан табриклаймиз ҳамда келгуси ишларига омад тилаб қоламиз!


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

‼️Тошкент вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У бунга қадар Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Нилуфар Нормизаеванинг янги масъулиятли вазифа билан табриклаймиз ҳамда келгуси ишларига омад тилаб қоламиз!


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Тошкент вилоятида қатор тайинловлар амалга оширилди

Азаматов Шуҳрат Сапарбаeвич Тошкент вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибияти мудири;

Худойбердиев Фурқат Абдусаломович Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи;

Абдиeв Бекзод Бахронович “Ўзсаноатқурилишбанк” Тошкент вилоят минтақавий филиали бошқарувчиси в.б.;

Отабоев Хожиакбар Эркабоeвич Тошкент вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

Сайидхожаeв Бунёд Сайдиганиeвич Тошкент вилояти ҳокимлиги Мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси раҳбари этиб тайинланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан
Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

🔴У ўтган йил ноябрида саломатлиги туфайли Самарқанд вилояти ҳокимлигидан кетган еди.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

Тошкент вилоятида қатор
тайинловлар амалга оширилди

Арипов Музаффар Махмудович Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

Мирсагатов Отабек Рустамович “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

Тўхтаев Санжар Султонмуродович Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари;

Юлдошов Маҳмуд Маъруф ўғли Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи;

Хусанов Нурали Ярикулович Тошкент вилояти “Дори-дармон” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Адлия катта маслаҳатчиси Азамат Мирзаев Тошкент вилояти прокурори этиб
тайинланди

‼️У тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.


Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

Тошкент вилоятида қатор
тайинловлар амалга оширилди

Икромов Дониёр Тулкунович
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Файзуллахўжаев Жасур Хакимович Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси

Камолиддинов Фазлиддин Камолиддинович
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Тошкент ҳудудий филиали бошлиғи этиб тайинланди.

✊🏻 Масъул лавозимга келган барча вакилларни янги бошлаётган ишларида омад тилаймиз.


Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

🔰 Эргаш
Абдурайимов Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

P/S: Бу инсон ёшлар тизими учун туғилган, десак адашмаймиз. Мактаб даврида "Камалак" болалар ташкилотининг мактаб, шаҳар, вилоят сардори бўлган. Бўлганда ҳам энг ташаббускор, энг меҳнаткаш сардори бўлиб тенгдошларини ортидан эргаштира олган. Меҳнат фаолиятида ҳам ёшлардан узоқлашмади. Депутатлик даврида эса ёшлар масаласини асосий кун тартибидан туширмади.

Бундан кейин ҳам Эргаш Орифжонович ўзига юклатилган вазифага фидойилик билан ёндашишига ишонамиз. Олмалиқ шаҳрида ёшлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилишини кутиб қоламиз.


Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

⚡️ ЁШ МУҲАРРИР ЭНДИ БОШ МУҲАРРИР БЎЛДИ

🗞 Отабек Исроилов Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳри ижтимоий-сиёсий нашри – "Машъал" газетасининг бош муҳаррири этиб тайинланди.

🔰 О.Исроилов 1999 йил Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. ЎзЖОКУни тамомлаган. 2017 йилдан буён "Машъал" газетасида катта мухбир, бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

🎉 Ёш журналистга раҳбарлик фаолиятида омад ва ютуқлар тилаймиз!


Yoshlar kundaligi
#Тайинлов

⚡️Бурхонов Шукур Бурханович Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Маълумот учун: Шукур Бурхонов 1968 йилда туғилган. Маълумоти олий. 1994 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар Яшнобод туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

🌐Web 📱Telegram  📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM