Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.6K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Dayjest Yoshlar kundaligi (8)
<unknown>
#дайжест

Ноябрнинг 10-кунида вилоят ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди?

Тошкент тумани. Универсал спорт мажмуасида “Беш ташаббус" олимпиадасининг 2-мавсуми доирасида волейбол мусобақасининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Бўка тумани. Агротехнологиялар техникуми кутубхонасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.

Чирчиқ давлат педагогика университети Туризм факультети талабалари "Яшил макон" лойиҳаси доирасида факультет атрофини кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссасини қўшишди.

Оҳангарон шаҳри. "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида ўтказилаётган волейбол мусобақаларида "Орзу" маҳалласининг жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўл олди.

Юқори Чирчиқ тумани. 32-умумий ўрта таълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дастури асосида семинар-тренинг ташкил этилди.

Олмалиқ шаҳри. Ҳудудлардаги барча мактабларда 1-чоракни аъло баҳоларга якунлаган ўқувчиларнинг ота-оналари эътироф этилди.

Нурафшон шаҳри. 57-умумий ўрта таълим мактабида шаҳар фан олимпиадасида фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар тақдирланди.

Ангрен шаҳри. "Мустақиллик" ва "Грум" маҳаллалари ёшлари билан жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Дўппи киймай қўйди одамлар...

Шеър: Муҳаммад Юсуф

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳайкаллар_қисмати

ҲАМИД ОЛИМЖОННИНГ БИРИНЧИ ҲАЙКАЛИ

Бу ерда шоирга қўйилди ҳайкал,
Инсон заковати, ақли, меҳри бу!
Кекса табиатга берилган сайқал,
Шеърият қудрати, санъат сеҳри бу.


🖋Зулфияхоним қаламига мансуб ушбу сатрлар Ҳамид Олимжон шарафига ўрнатилган биринчи ҳайкал пойида ўқилган эди.

❗️Ҳамид Олимжон (1909-1944) ‒ шоир, драматург, таржимон, олим ва жамоат арбоби. Унинг “Кўклам”, “Дарё кечаси”, “Ўлим ёвга”, “Бахт” шеърий тўпламлари, “Зайнаб ва Омон”, “Семурғ” достонлари, “Муқанна” драмаси ва бошқа ўнлаб китоблари чоп этилган.

😳Тасаввур қиляпсизми? Шоир 30 ёшида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбарлигига тайинланади, 34 ёшида эса Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзолигига қабул қилинади.

Ҳайкал тарихи

❗️Ҳамид Олимжоннинг илк ҳайкали Ленинградда ясалади ва 1967 йилда Оққўрғон туманида жойлашган унинг номидаги жамоа хўжалиги марказига ўрнатилади. Ҳудуд ёнидаги хиёбонда кутубхона ҳам очилади.

2019 йилда Оққўрғон тумани ҳокимлиги томонидан ҳайкал реставрация қилинди. Шу билан бирга, кутубхона фаолияти тикланиб, ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилди.

🔘Маълумот учун, Тошкент ва Жиззах шаҳарларида ҳам шоир хотирасига ҳайкал қўйилган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#обуна_2023

“Ёшлар кундалиги” – сиз излаган газета!

📰 Тошкент вилояти ёшларининг эркин минбари бўлган “Ёшлар кундалиги” газетаси ўқувчиларга муҳим янгиликлар, долзарб мавзулар таҳлилига оид мақолалар, ёшларни қийнаган саволлар жавоби ва кутилган танқидий мавзуларда кутилмаган тафсилотларни туҳфа этади.

🤩 Шошилинг! Газетамизга 2023 йил учун обуна бошланди. Биз сизга бир йиллик мароқли ва фойдали мутолаани кафолатлаймиз!

Буюртма бериш учун
(99) 370-66-02
(99) 408-78-50
(94) 689-90-97

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Ҳаво ҳароратининг совиши сабабли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари иш вақтига чекловлар жорий этилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фототанқид

Қуйи Чирчиқ тумани. Катта йўл ёқаси.

❗️Ҳудуд масъуллари, илтимос, эътиборлироқ бўлинг, янги авлод эртага қайси мажмуада дунёга келганини уялиб эсламасин!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ретросурат

1962 йил. Оҳангарон тумани «Қизилча» қор кўчки станцияси. Ушбу станция 1989 йил ўз фаолиятини якунлаган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳокама_учун_мавзу

Маҳаллада етакчилар иш бошлаганига қарийб бир йил бўлди.

Хўш, уларни маҳалла аҳли, ёшлар танийдими? Етакчи фақат ижтимоий фаол ёшлар билан ишласа, Ёшлар ишлари агентлигининг аввалги ташкилотлардан қандай фарқи қолади?

Саволлар кўп. Етакчи бўлар-бўлмас тадбирларга жалб қилинаверганидан, маҳаллада ишлашга вақти қолмаяптими?

Янгийўл тумани «Байтиш» маҳалласидаги ҳолат мисолида вазиятга баҳо беринг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣Диққат, диққат!

Эртага соат 16:00 да Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов билан аудиосуҳбат ўтказилади.

☝️Сизда соҳа мутасаддисига қандай таклиф ва ташаббуслар бор? Қандай амалий ёрдам керак?

Марҳамат, онлайн суҳбатда қатнашинг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза_учун

Бўри пистириб кириб келди, шунда хўроз қичқирди. Ит ҳурди. Чўпон сергак тортди, оила уйғонди. Бўри қочди. Чорва омон қолди. Чўпон хотиржам бўлди. Ит ўрнига ётди. Чўпоннинг оиласи (чорваси бўрининг ҳамласидан омон қолганини) байрам қилиб нишонлаш учун хўрозни сўйишди...

Кўпинча инсонларни огоҳлантирганлар қурбон бўлишади...

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️

MENTAL ARIFMETIKA va MNEMONIKA fanlari bo'yicha darslarga start beramiz 🥳

KIMLAR UCHUN:
🤵‍♂ O‘quv markazi rahbarlari
👨‍🏫 Trenerlar
🧑‍🎓 Trener bo‘lmoqchi bo‘lganlar

📚KURSLARIMIZ:

🧮Mental arifmetika
Qo‘shish
Ayirish
Bo‘lish
✖️ Ko‘paytirish
✖️ Darajaga oshirish
✔️ Ildizdan chiqarish
Manfiy sonlar
👩‍🏫 Mahorat darslari

🧠Mnemonika

📘 Mantnli ma'lumotlarni eslab qolish;
Raqamlarni eslab qolish;
Binar raqamlarni eslab qolish;
Yuz va ismlarni eslab qolish;
Rasmlar va boshqa ma'lumotlarni oson eslab qolis;
Xorijiy so‘zlarni eslab qolish
Ajoyib metodlar

DARSLAR QANDAY SHAKLDA
Ofline (joylar soni 12 ta)
Online (joylar soni 20 ta)

TRENER: Bobur Mirzo Yo‘ldoshboyev

💰 BONUSLAR

🎁 Ish reja
🎁 Dasturlar
🎁 O‘quvchi yig‘ish usullari
🎁 Natijadorlikni oshirish metodlari

😀 +998950503324
😀 @BmMenejer

📍 Darslar 20-27 noyabr kunlari Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Даҳонинг_болалиги

Мен баҳорни кўрмадим...

Ижод аҳли асли ўзи шундай. Улар оддий инсонлар илғай олмайдиган оламда яшайди. Шунга бўлса керак, ёзувчининг руҳияти ўзгалар учун очилмаган эшик каби кўринаверади. Буюк ижодкорларнинг қисмати ҳам буюк ва машъум бўлиб қолади.

1821 йил 11 ноябрь. Москва. Барглар хазонга айланиб, ерни қиров қоплаган оқшом етти фарзанднинг иккинчиси бўлиб бахтсизгина болакай дунёга келди. Унинг отаси Михаил бадфеъл, золим инсон эди. У Москва касалхонасида камбағаллар шифокори бўлган. Онаси Мария рус савдогарлари оиласидан бўлиб, маданиятли ва билимли аёл эди.

Болакай 12 ёшигача мактабга бормай, дастлабки таълимни ота-онасидан олади. 1934 йилда укаси билан мактаб интернатига боришни бошлайди. Оила динга кучли амал қилар, ҳар тонгни черковда ибодат қилиш билан бошланар эди. Отаси унга касалхонасидаги беморлар билан мулоқот қилишни тақиқлаган, аммо у муттасил касалларни кузатар, камбағал беморларнинг азоб-уқубатларини кўришдан қочмасди. Унинг учун бу азоблар дунёси эди.

Орадан бир йил ўтиб онаси сил касалидан вафот этди. 18 ёшида отасини ярамас феъли учун хизматкорлар ўлдиришди. Кетма-кет содир бўлган бахтсизликлар унинг вужудида тобора куртак очиб борар ва яратилажак асарларида бу фожиалар руҳияти ўз аксини топган эди. Мактабни битириб муҳандислик йўналишида ўқишга кирди.

Ўқишни битириб бу соҳада деярли ишламади. Чамаси 21 ёшидан бошлаб асарлар ёзди. У 1847 йилда рус инқилобчиси М.В.Петрашевский гуруҳига қўшилиб қолиб, тузумга қарши чиққанликда айбланди ва ўлим жазосига маҳкум қилинди. Нуфузли давлат арбобларининг аралашуви сабаб ўлим жазоси қамоқ ва сургунлик билан алмашади.

4 йиллик қамоқ ва Сибирга сургунликдан сўнг у яна ижодга қайтди. Энди унинг асарларида зулмат, тушкунлик кайфияти устунлик қилди. Қаҳрамонлар доим камбағал бечоралардан яралди. Ёзган романларида бошдан кечирган жамики кўргуликларни акс эттирадиган, қадрдон чеҳраларни гавдалантирадиган бўлди. У баъзи асарларни фавқулодда молиявий қийинчилик важидан ҳам ёзар эди. Чунки унинг қўлида пул турмас, қимордан орттирган қарзлари доим қийнаб келарди.

Унинг шахсий ҳаёт борасида ҳам омади келган, деб айтиш мушкул. У уч марта уйланди. 41 ёшдан ошганда 18 ёшли қизга ошиқ бўлди. Навқирон гўзал қиз ҳам ёзган асарларидан бўлак ҳеч ваҳоси йўқ, жулдур кийимли, бадқовоқ, касалманд ёзувчига ипсиз боғланиб қолди ва умрининг сўнгига қадар у билан бирга бўлди.

1881 йилнинг 9 февралида Санкт- Петербургда ўпка касалидан вафот этди. Ундан такрорланмас руҳга эга, инсон қалб торларини титратиб юборгувчи асарлар мерос қолди.

"Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Жиноят ва жазо", "Оқ тунлар", "Ўлик уйдан мактублар", "Қиморбоз", "Телба", "Жинлар", "Ўсмир" каби қатор дунёга машҳур асарлар муаллифи бўлган бу ёзувчи

Достоевский эди. Фёдор Достоевский эди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Йил_танлови_2022 #Натижалар

🗓Тошкент вилоятидаги энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари орасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.

Овоз бериш жараёнида 5509 нафар фойдаланувчи иштирок этиб, энг кўп овоз тўплаган маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари учлиги қуйидагилар:

🥇Лола Шерматова — 575 та овоз;
🥈Шоира Раҳимова — 553 та овоз;
🥉Нилуфар Набижонова —
372 та овоз.

📣Диққат! Эртанги сўровнома вилоятдаги энг яхши мактаб директорлари ўртасида бўлиб ўтади. Бизни кузатинг. 😉

🎁 Ғолиблар йил якунида махсус совғалар билан тақдирланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_сурати

Суратда оҳангаронлик волейболчи қизлар. "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасидаги волейбол мусобақаларида "Ёшлик" (22-26 ёш тоифасида) ва "Мустақиллик" маҳалласи қизлари (16-21 ёш тоифасида) 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Демак энди навбат Республикага! Олға, қизлар!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнаш, ташкил этиш ва тарқатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Адлия вазирлиги шу ҳақдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Муҳокама шу йилнинг 25 ноябригача давом этади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Sayyor_qabuldan_soʻng

Zoyir Mirzayevning Yangiyoʻl shahrida boʻlib oʻtgan sayyor qabulida Parkentning Kumushkon qishlogʻida yashovchi, ayni paytda, Toshkent tibbiyot akademiyasi talabasi Marjona Qiyomova mahallada ish boshlagan kutubxona fondini boyitishga yordam soʻragan edi.

Bugun Parkentga 1000 ta kitob yetib bordi. Viloyat hokimining Kumushkon yoshlariga tuhfasi haqiqiy egalariga - kitobsevar yigit-qizlarga Yoshlar ishlari agentligi hududiy boshqarmasi boshligʻi Miraziz Mirsultonov tomonidan topshirildi.

Shuningdek, viloyat hokimi tomonidan kutubxona ishini doimiy yurituvchi xodimni moddiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida, 10 million soʻm mablagʻ ajratilmoqda.

Tadbirda Toshkent viloyati hokimining axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi Behzod Qobulov ishtirok etdi.

Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Sayyor_qabuldan_soʻng Zoyir Mirzayevning Yangiyoʻl shahrida boʻlib oʻtgan sayyor qabulida Parkentning Kumushkon qishlogʻida yashovchi, ayni paytda, Toshkent tibbiyot akademiyasi talabasi Marjona Qiyomova mahallada ish boshlagan kutubxona fondini boyitishga…
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

МАРЖОНА ҚИЁМОВА ЭСИНГИЗДАМИ?

Паркент ҳокимлиги унга китобларни аввал тантанали ҳолатда топшириб, кейин қайтариб олиб кетган эди.

Вазиятдан хабар топган Зойир Мирзаев бугун Кумушкон ёшлари учун 1000 та китоб юборибди.

Бўларкан-ку!..

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест

11 ноябрь. Хўш, бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар бўлди? Дайжест шу ҳақида.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Илм оламига илк қадамлар” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

Тошкент давлат аграр университетининг Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультетида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган кунга бағишлаб челленж ўтказилди.

Чирчиқ давлат педагогика университети вакиллари Германия Федератив Республикасида  жойлашган “Лайбнитс-Немис тили илмий-тадқиқот институти”да бўлиб, ҳамкорлик шартномаси имзолашди.

Оҳангарон тумани. “Ёшлик” ўйингоҳида ўтказилгаг “Прокурор кубоги” мусобақаларида “Ойбулоқ” МФЙ ёшлари фаол иштирок этиб, ғалабани қўлга киритди ва туман босқичига йўл олди.

Нурафшон шаҳри. Бугун "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйинининг Нурафшон шаҳри босқичи ўтказилди. Унда маҳаллалардан йиғилган жамоа аъзоларининг билимлари синалди.

Олмалиқ шаҳри.Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди. Ушбу танловда 483 нафар ўқувчи беллашди.

Қуйи Чирчиқ тумани."Баркамол авлод" болалар мактабида "Ижодкор болалар таътилда" кўрик-танлови ташкил этилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен айвонда китоб ўқийман,
Чорбоғимда беҳи узар куз.


Шеър: Носиржон Жўраев

Фото: Абдулазиз Абдурашидов

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

Президентимизнинг тегишли фармони билан аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшаётган Тошкент вилоятидаги бир гуруҳ шифокорлар мукофотланди:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

🎖Абдумавлонова Насиба Абдуқодировна - Тошкент вилояти 2-руҳий касалликлар шифохонасининг аёллар бўлими мудири;

I даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

🎖Хакимова Зулфия Хурматовна - Тошкент туманидаги “Н.Боймуҳамедов” қишлоқ врачлик пункти мудири;

II даражали “Саломатлик” ордени билан

🎖Икрамова Ирода Ташходжаевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиали катта ҳамшираси;

Дўстлик” ордени билан

🎖Хайматов Йўлчивой Ёрматович - Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мудири;

Шуҳрат” медали билан

🎖Рахманова Дилбар Ибрагимовна - Республика махсус 1-Зангиота шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори;

🎖Рахматов Шухрат Хошимович - Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси;

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM