Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.9K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#ҳайкаллар_қисмати

БИРИНЧИ АНГРЕНЛИК

Энди Тошкент вилоятидаги мемориал санъат намуналарининг тарихи ва бугунги ҳолати билан ҳам таништириб борамиз.

Илк объектимиз — Ангрен шаҳридаги Г.С.Чикрызов ёдгорлиги. Чикрызов аслида ким эди?

🔍Григорий Степанович Чикрызов (1894-1957) геология-минералогия фанлари доктори, профессор. У Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида геология-қидирув ишларини олиб борган.

🪨Г.Чикрызов номини тарихга мухрлаган асосий хизмати – Оҳангарон водийсининг юқори қисмида кўмир захираларини аниқлаб, биринчи конни очган. 1946 йилда эса мазкур кўмир конлари негизида Ангрен шаҳри ташкил этилган.

Ҳайкал тарихи:
❗️1967 йилда Г. Чикрызов хотирасига Ангрен шаҳри марказида ёдгорлик ўрнатилди. 1970 йилда унинг устига геологнинг ҳайкали қўйилган ва ҳозиргача яхши ҳолатда сақланган.

👨‍🎨Тарихий мемориал асар муаллифи - В.П.Скурский.

📍 Илгари бу жой талаба-ёшлар, келин-куёвларнинг севимли маскани, аҳоли сайр қиладиган сўлим гўшалардан бири эди. Кўпчилик ангренликлар буни яхши эслайди. Эндиликда бу ҳудуд янада ободонлаштириляпти.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳайкаллар_қисмати

ТАҚДИРИ НОМАЪЛУМ "ИККИ БИРОДАР"

📜 Ушбу ҳайкал бир пайтлар Олмалиқ шаҳрининг норасмий ташриф қоғозига айланган эди. "Ишчи ва деҳқон" номли бу ҳайкал 1978 йилда Олмалиқ шаҳрининг кириш қисмидаги чорраҳага ўрнатилади. 2012 йилда бошқа жойга кўчирилади.

Халқлар дўстлиги”, “Ишчи ва деҳқон”, “Икки биродар”, “Кимёгар ва металлург” каби турли номлар билан аталган ҳайкал темир ва бетон қоришмасидан ишланган.

ℹ️ Турли йилларда ҳайкалнинг жойи, ранги ва ундаги иш қуроли ўзгариб турган. Масалан, “Ишчи” образи қўлидаги босқон кейинчалик чўкич билан алмаштирилган. Ҳайкал ҳақидаги сўнгги манбалар 2017 йилда демонтаж қилинганидан хабар беради. 2018 йилда эса номаълум сабабларга кўра жойидан олиб ташланган.

Ҳайкалнинг кейинги тақдири ҳақида маълумот йўқ. Агар сизда суратдаги мемориал ёдгорлик ҳақида маълумотлар бўлса, изоҳларда қолдиринг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳайкаллар_қисмати

ҲАМИД ОЛИМЖОННИНГ БИРИНЧИ ҲАЙКАЛИ

Бу ерда шоирга қўйилди ҳайкал,
Инсон заковати, ақли, меҳри бу!
Кекса табиатга берилган сайқал,
Шеърият қудрати, санъат сеҳри бу.


🖋Зулфияхоним қаламига мансуб ушбу сатрлар Ҳамид Олимжон шарафига ўрнатилган биринчи ҳайкал пойида ўқилган эди.

❗️Ҳамид Олимжон (1909-1944) ‒ шоир, драматург, таржимон, олим ва жамоат арбоби. Унинг “Кўклам”, “Дарё кечаси”, “Ўлим ёвга”, “Бахт” шеърий тўпламлари, “Зайнаб ва Омон”, “Семурғ” достонлари, “Муқанна” драмаси ва бошқа ўнлаб китоблари чоп этилган.

😳Тасаввур қиляпсизми? Шоир 30 ёшида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбарлигига тайинланади, 34 ёшида эса Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзолигига қабул қилинади.

Ҳайкал тарихи

❗️Ҳамид Олимжоннинг илк ҳайкали Ленинградда ясалади ва 1967 йилда Оққўрғон туманида жойлашган унинг номидаги жамоа хўжалиги марказига ўрнатилади. Ҳудуд ёнидаги хиёбонда кутубхона ҳам очилади.

2019 йилда Оққўрғон тумани ҳокимлиги томонидан ҳайкал реставрация қилинди. Шу билан бирга, кутубхона фаолияти тикланиб, ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилди.

🔘Маълумот учун, Тошкент ва Жиззах шаҳарларида ҳам шоир хотирасига ҳайкал қўйилган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM