Yoshlar kundaligi | Rasmiy
52.9K subscribers
13K photos
7.75K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️

Энди спорт йўналишига барча ҳам ҳужжат топшира олмайди

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида:

“Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишига камида иккинчи спорт разрядига эга бўлганлар;

“Спорт турининг алоҳида йўналишлари” магистратура мутахассислигига эса камида Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод спорт разрядига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинади. Бундай талабга тўғри келмайдиган абитуриентлар ҳужжат топшира олмайди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#фототанқид

Ангрен дарёсининг Олмалиқ шаҳридан ўтиш жойи.

Экологик партия ҳалиям борми? Экологияга масъул ташкилотлар-чи? Уйғотворинглар, илтимос😷🙏

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Soʻrovnoma

Hurmatli fuqarolar! Joylarda kuz-qish mavsumini betalofat oʻtkazish boʻyicha tashkil etilgan shtablar faoliyati qoniqarlimi?
Anonymous Poll
26%
Ha
74%
Yo'q
#Йил_танлови_2022 #Натижалар

🗓Тошкент вилоятидаги 8 нафар энг яхши боғча тарбиячилари орасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.

Овоз бериш жараёнида 2476 нафар фойдаланувчи иштирок этиб, энг кўп овоз тўплаган боғча тарбиячилари учлиги қуйидагилар:

🥇 Муҳаббат Ҳусанова — 565 та овоз;
🥈 Хилола Абдуллаева — 541 та овоз;
🥉 Зумрад Фозилова —
484 та овоз.

📣Диққат! Эртанги сўровнома вилоятдаги энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар ўртасида бўлиб ўтади. Демак энг зўрларни саралашда давом этамиз. Бизни кузатинг. 😉

🎁 Ғолиблар йил якунида махсус совғалар билан тақдирланади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Miraziz Mirsultonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
YOSHLAR KO'ZIDAGI MAMNUNLIK HISSI

🔸 Bugun, 9-noyabr kuni Yoshlar ishlari agentligi Toshkent viloyati boshqarmasi boshlig'i Miraziz Mirsultonov Zangiota tumanida bo'lib, hududdagi yoshlar bilan muloqot qildi.

Ma'lumot o'rnida aytish kerakki, Respublika Yoshlar ishlari agentligi tomonidan viloyatdagi ijtimoiy himoyaga muhtoj 25 nafar yoshlarning davolanish xarajatlarini qoplash uchun 332 million so'm pul mablag'lari ajratilgan.

Zangiota tumanida esa yoshlar yetakchilari tomonidan xatlov jarayonlari davomida yordam so'rab murojaat qilgan yoshlarga umumiy miqdori 115 million so'm bo'lgan davolanish uchun pul mablag'larini olish imkoniyatini beruvchi vaucherlar topshirildi.

Shuningdek, Toshkent viloyati tuman, shahar jamg'armalari hisobidan 200 nafar yoshlarga 1 milliard 453 million so'mdan ortiq magblag'lar yoshlarning davolanishi uchun to'lab berildi.

Kanalimiz manzili 👉https://t.iss.one/miraziz_mirsultonov
#Танқид_ўрнида

ҚАЕРДАСИЗ, ЖАДИГЕРОВ?

Таниқли футболчи, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тошкент вилояти филиали раҳбари, яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси Асқар Жадигеровни бир ойдирки топа олмаймиз.

Жорий йил ўзбек футболининг 110 йиллиги бўлаяпти, жойларда турли учрашув ва мулоқотлар ташкил қилиняпти, қолаверса бу йилги футбол мавсуми якунланаяпти. Хуллас, бу соҳада айтса бўладиган гаплар, гапирса арзийдиган ишлар бор.

Янгийўлдаги футбол академиясидаги абгор вазият ҳақида ҳар хил сўзлар юрибди, оммавий футболни ривожлантириш, хусусан, турли касб эгалари, ташкилотлар ўртасида дўстона мини-турнирлар ташкил этиш масалалари ҳам бор.

Қаердасиз, ўртоқ Жадигеров? Нега журналистлардан қочяпсиз? Эрта-индин, кейинроқларнинг охири борми? Биз сизни кутяпмиз.

"Ёшлар кундалиги".

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дайжест

9 ноябрь. Хўш, бугун вилоятимиз ёшлари ҳаётида қандай янгиликлар юз берди? Дайжест шу тўғрисида.

Тошкент давлат аграр университетида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Янгийўл тумани. 27-ИДУМ да бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Янгийўл тумани очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Муросасиз баҳсларда Янгийўл тумани 1-сонли спорт мактаби жамоаси 1-ўринни эгаллади.

Янгийўл шаҳри. Беш ташаббус олимпиадаси доирасида шахмат-шашка спорт туридан вилоят босқичи якунланди.

Оҳангарон шаҳри. “Ёшлар дафтари”даги йигит-қизларнинг ўзини-ўзи банд қилиш бўйича қилган мурожаатлари ҳал этилди.

Бекобод шаҳри. 4-сонли умумий ўрта таълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида бўлишди.

Чиноз тумани. 4-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Оққўрғон тумани. "Беш ташаббус" олимпиадасининг иккинчи мавсумида спортнинг шашка-шахмат тури бўйича 3 нафар спортчимиз Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бўстонлиқ тумани. “Беш ташаббус" олимпиадасининг иккинчи мавсум ғолиблари Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг совғалари билан тақдирланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Соғинган одамнинг кўнглида доғи,
Соғинтирганга ҳам осон эмасдир...


Шеър: Абдулла Орипов

Образларда: И. Иминжонов, А. Абдурашидова

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Муҳокама_учун_мавзу

Энди биз ҳам...уяламиз

Кечга томон ишдан қайтаётиб, автобус бекатида бироз туриб қолдим. Ҳаво совуқ. Ёмғир эринмай ёғяпти. Шу пайт бекат рўпарасидаги катта экран дори рекламасини кўрсата бошлади. Олтмиш ёшлардаги онахон уни кўрсатиб, шеригига қилган ҳасрати эътиборимни тортди:

– Охирги пайтларда оилавий телевизор кўролмай қолдик. Бир яхши кўрсатув, теленовеллалар томоша қилиб ўтирсанг реклама бошланиб қолади. Бирин кетин аёллар гигиеник воситалари, бавосирга (геморрой) даво бўладиган доридан қандай фойдаланиш тартиби кўрсатиб (!) берилади. Буларни айтадиган бўлсак санаб саноғига етолмайсиз. Бўй қизлар, бўйдоқ ўғиллар, келин-куёвлар даврасида бўлсанг фарзандли бўлиш ҳақида шундай реклама роликлари айланади-ки етти номусинг ерга киради. Энди дори рекламаларини-ку айтмай қўя қолай. Нима бу аҳвол? Ўзбек телеканалларини кўрганлар бу халқнинг боши касалдан чиқмас экан демайдими?
Хуллас, шунақа гаплар. Болаларни қалбини пок сақлаб бўлмай қолди.

Бу гапларга яна бир аёл бесабрлик билан аралашди:

– Тўғри айтдингиз, хола. Янги келинман. Телевизор ошхонада. Баъзи рекламалар бошланганда шошиб қоламан. Бир эркак чиқиб ярим яланғоч ҳолида бошини ювади, бир она янги уйланган ўғлининг қуввати камлигидан келини олдида шикоят қилиб қолади. Ахир, ўзбекмиз-ку!

Аёлларнинг автобуси келди. Улар кетгач 30 ёшлардаги ҳамкасбим куюнчаклик билан фикрини билдирди:

– Очиғи, ўсмир ёшдаги укам бор. Роса кузатувчан, ўзича бир нималар қилишга уринади. Ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланадиган, телевизор кўрадиган бўлиб қолди. Айниқса, хусусий телеканаллардаги шампунь, совун ва соч бўёғи рекламаларидаги тор ва калта кийимли қизларга суқланиб қарашини кўриб, тарбиясидан хавотир оляпман. Балки бу гаплар ўринсиздир. Ўн йиллар илгари интернетдан яширинча топиб, қўрқа-писа кўрадиган тасвирларни бугун телевизорда бемалол, очиқ-ошкора қўйишяпти. Бу ишлардан унча-мунча бети қалин одам ҳам уялиб кетяпти.

Ҳар бир айтилган муносабат ўринли эди. Бир кулгинг келади, бир томондан ўйлаб туриб хафа бўлиб кетади одам.

Сиз-чи, ҳозирги рекламаларни кўришга уялмайсизми?

Отабек Бакиров

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳакер_кундалиги

🌐 Инстаграм профилингиз ҳакерлар тарафидан бузиб кирилган бўлса ёки паролингизни унутган бўлсангиз унда ушбу видео сиз учун.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ретросурат

1920 йил. “Зангиота” зиёратгоҳидаги Анбар она мақбараси.

Таниқли авлиё Занги отанинг рафиқаси Анбар она замонасининг илғор, илмли, зеҳни ўткир, фаросат ва малоҳатда тенгсиз аёлларидан бўлган.

📍Анбар она мақбараси Зангиота мажмуаси таркибида бўлиб, Зангиота мақбарасининг жануби-ғарбида жойлашган.

🕌Мақбара пештоқ, зиёратхона ва гўрхонадан иборат. Зиёратхона ва гўрхонанинг усти қўшқават гумбазли, қуббали тошдан, кичик доира шаклида ясалган.

🔰У ерга оқ мармардан қабртош қўйилган. Унинг теварак-сиртига арабий хатлар ва нафис нақшлар ўйилган.

Мақбара дастлаб икки хонали бўлган, кейинчалик унинг олдига пештоқ қурилиб, кошинлар билан безатилган. Пештоқ таянчи унча баланд эмас. Бу услуб Тошкент мақбараларига хос.

ℹ️ Зангиота мақбараси қатори ушбу ёдгорлик ҳам Амир Темур замонаси меъморчилик анъанасининг ёрқин намунаси ҳисобланади.

📍Локация

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор_ва_ижро

Нурафшондаги Марказий спорт ўйингоҳи реконструкциясига маблағ ажратилди

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 9 ноябрдаги фармойишига мувофиқ, маҳаллий буджет ҳисобидан Нурафшон шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли О.Ашуров номли Марказий спорт ўйингоҳини реконструкция қилиш учун 2 миллиард сўм ажратиладиган бўлди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ ДОИМ ЭЪТИБОРДАСИЗ!

⚡️Республика Ёшлар ишлари агентлиги томонидан вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 нафар ёшларнинг даволаниш харажатларини қоплаш учун 332 миллион сўм пул маблағлари ажратилган. Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов томонидан ушбу маблағлар ўз эгаларига етказилмоқда.

🔘Янгийўл шаҳрининг «Файзли» маҳалласида истиқомат қилувчи Суҳроб Сатторовга ҳам 15 000 000 сўмлик молиявий мадад кўрсатилди.

🔘Муҳими, бу эмас. Муҳими у атрофида ёрдам қўлини чўзишга шай инсонлар борлигини, давлатнинг унга меҳрини ҳис қилди. У энди яшашга, курашишга куч топа олади. Биз бунга ишонамиз.

Маълумот учун: Тошкент вилояти туман, шаҳар жамғармалари ҳисобидан 200 нафар ёшларга 1 миллиард 453 миллион сўмдан ортиқ маблағлар ёшларнинг даволаниши учун тўлаб берилди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

⚡️Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

❗️Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

💰Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчириётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан

Ангреннинг Қорабоғи

Қорабоғ – Тошкент вилоятининг сўлим қишлоқларидан бири.

Ўтган асрнинг 60-йилларида Чотқол-Қурама археология
қазишма ишлари олиб борилганда мазкур қишлоқнинг шимолий қисмида қадимий металл эритиш пунктлари қолдиқлари топилган. IX-X асрларда эса бу жойларда кончилар полиметалл рудалар қазиб чиқарган.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан бойитилган металл симларидан иборат бўлиб, таркибида кўп миқдорда кумуш борлиги аниқланган. Шунингдек, қишлоқда табаррук қадамжо – Улуғ Исҳоқ бува зиёратгоҳи бор. Маҳаллий аҳоли орасида Улуғсоғ бува номи билан ҳам машҳур бўлган. Ёз фаслида бу жойлар соя-салқин, ҳузурбахш масканга айланади.

🔰 Айтишларича, бу ерда Қуръон ҳофизи, табиб ва дарвеш Исҳоқ ота одамларни, ҳатто ҳайвонларни ҳам даволаган. Авлиё ибодат қилган жойдан ўсиб чиққан тут ҳозир ҳам мева беряпти. Бугунги кунда қишлоқда кўҳна масжид биноси сақланиб қолган.

😳Маълумотларга кўра, қишлоқнинг икки минг йиллик тарихи бор. Мазкур ҳудуддан Хитойгача Буюк Ипак йўлининг карвонсаройлари жойлашган.

❗️1928-30 йиллар айнан колхозлаштириш вақтида маҳаллий аҳоли ҳозирги Бўка, Оққўрғон, Сирдарё томонларга кўчирилади. 1936-37 йилларга келиб эса қишлоқ ҳудудида “Йиғилган куч” жамоа хўжалиги ташкил этилган.

📌Туб аҳоли қишлоқни Қорабов деб ҳам атайди. Унинг маъноси қадимги туркий тилда "буюк уруғ" маъносини англатади.

❗️1953 йилда “Қорабоғ” қишлоғида шу номдаги маҳалла ташкил этилган.

❇️Қишлоқнинг машҳур инсонлари: Асқар мерган, Азим ота Мирзаев (узоқ йиллар колхоз раиси бўлган), фронторти қатнашчиси Обида Ҳолжигитова, профессор Анорбой Хўжабоев, техника фанлари номзоди Халил Хидиров, кимё фанлари номзоди Абдужаббор Ўсаров, бокс бўйича собиқ иттифоқ чемпионлари Толиб Исроилов, Баҳодир Ҳамрақулов, машҳур фермер Абдулла Қодиров, "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони эгаси Сотиболди Тошматов, Халқ таълими аълочиси Нурали Нишонов, “Шуҳрат” медали соҳиблари Шунқор Эшбоев, Хожалхон Акрамова, Нигора Ўсарова, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Равшаной Газиева, кураш бўйича Осиё чемпиони Ситора Абдувалиева.

❗️Ҳудудда 1 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, оилавий поликлиника, тўйхона, ҳаммом ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси мавжуд.

🏭“Қорабоғ” маҳалласи аҳолиси чорвачилик ва саноат корхоналарида меҳнат қилади.

❗️Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3556 нафар, 14-30 ёшлилар 707 нафарни ташкил этади. Маҳалла ер майдони – 72 гектар.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси Маҳмуд Эшбоев
🔹Ҳоким ёрдамчисиОриф Кулбоев
🔹Ёшлар етакчисиЭлмурод Эргашов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Дилфуза Ўсарова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, сўровнома - 1️⃣

🔘Бугунги сўровнома вилоятда фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари ўртасида ўтказилади. Тошкент вилоятида 22 та туман ва шаҳар борлигини инобатга олган ҳолда сўровномани иккига бўлиб бердик.

🤔Сизнингча, жорий йилда қайси МФЙ хотин-қизлар фаоли самарали фаолият юритди? Овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 20:00 гача давом этади.

⚠️Эслатиб ўтамиз, турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🔘
Иштирокчилар вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан тавсия этилган.

Овоз беришда иштирок этиш учун каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, сўровнома - 2⃣

🔘Бугунги сўровнома вилоятда фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоллари ўртасида ўтказилади. Тошкент вилоятида 22 та туман ва шаҳар борлигини инобатга олган ҳолда сўровномани иккига бўлиб бердик.

🤔Сизнингча, жорий йилда қайси МФЙ хотин-қизлар фаоли самарали фаолият юритди? Овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 20:00 гача давом этади.

⚠️Эслатиб ўтамиз, турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🔘
Иштирокчилар вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан тавсия этилган.

Овоз беришда иштирок этиш учун каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#кун_сурати

ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИНИНГ ОНАСИ

Бугун Янгийўл туманидаги Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида бўлдик.

Академиядаги шарт-шароитларни ўрганар эканмиз, бир опа эътиборимизни тортди. Ўқувчиларни гуруҳларга бўлган ҳолда турли ўйинлар билан қизиқтириб, ўзи ҳам жўшиб дарс ўтаётган педагог - Халқ таълими аълочиси Бибиойша Бексудурова экан. Айтсак ишонмайсиз, Бибиойша опа 78 ёшда экан, тағин халқ таълими тизимида 56 йиллик стажга эга.

- Пенсияни олиииб, оёқ-қўлни узатиб, неваралар даврасида маза қилиб дам олсангиз яхшимасми, опа?

Саволимизга берилган жавоб бизни таъсирлантирди: "Уйда ўтирсам касал бўлиб қоламан, мен футболчи болаларимга керакман".

Бибиойша опа, ҳеч қачон касал бўлманг! Сизга ўхшаган таълим фидойилари доим омон бўлишсин!

P.S: Айтганча, Янгийўл томонларга йўлингиз тушса, академияга албатта кириб ўтинг. Устоз педагогнинг суҳбатидан баҳраманд бўлинг. Опадаги ҳаётга муҳаббат, касбига садоқатни кўриб ҳайратланасиз, гурунглашиб маза қиласиз!😊🤟

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM