This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
📣 Хитой 8100 та дрон иштирокида намойиш ташкил этиб, 2 та жаҳон рекордини ўрнатди
💠 Биринчи рекорд бир вақтнинг ўзида ҳавода бўлган дронлар сони учун, иккинчиси эса дронлар энг катта ҳаво экранини яратгани учун ўрнатилган.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт
📣 Машҳур футболчи Криштиано Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги жами кузатувчилари салмоғи 1 миллиардга етди ва сайёрадаги энг катта аудитория эгасига айланди.
❕ Тасаввур қилиш қийин, битта футболчи телеканаллар, бутун бошли жамоалардан кўпроқ аудиторияга эга. Ўзбек спортчилари ҳам SMM мутахассислари билан ҳамкорлик қилишса, ижтимоий тармоқни профессионал юритишни бошласа, сизнингча нима бўлади?
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_сурати
📍 Бўка тумани
📌 3-сектор раҳбари Жамолиддин Маназаров ўзига бириктирилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадон вакиллари билан учрашди.
❕ Сиз суратга қандай изоҳ берасиз?
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
Қайнотасининг қулоғига аранг чидаб турганди, қайнота бобоникига бардош беролмади.😂
Yoshlar kundaligi
Қайнотасининг қулоғига аранг чидаб турганди, қайнота бобоникига бардош беролмади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
✨ ОТ УСТИДА ЮЛДУЗ УЗГАН ОЛИМ
У Ер юзидаги энг қудратли сулолада дунёга келди. Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида тикилган ҳарбий чодирда кўзини очди. Ҳаётининг илк йиллари бобосининг ҳарбий юришларида ўтди. Унинг тарбияси билан буюк малика Сароймулкхоним, таълими билан шахсан Қозизода Румий, ҳарбий тайёргарлиги билан эса амир Шоҳ Малик шуғулланарди.
Жаҳон султони Соҳибқирон унга исм берган. Амир Темурнинг хос мажлисларида ҳам ёшлардан фақат унга қатнашиш ваколати бериларди. Темур тахтида ўтирган чоғда ҳам унга эркалик қила оладиган, бобосининг тиззасида ўтирадиган ягона невара ҳам у эди.
Ўсмир ёшида ҳарб-зарб қаторида илм-фан билан чуқур шуғуллана бошлади. Ҳокимиятга кўп ҳам интилмади. Мовароуннаҳр тахтига чиққач узоқ йиллик юришлардан ҳориган халққа тинч ҳаёт келтирди. Ҳукмдорлиги даврида Самарқанд йирик илм марказига айланди. Ҳатто, Бағдод ва Хоразмдан ҳам ўтиб кетди.
Қўлидаги ваколат орқали илм-фан ривожи ва олимлар таъминотига катта маблағ ажратди. Натижада, Самарқандга йиғилган олимлар дунёни илмга тўлдириб юборди. Бу илм халқ фаровонлиги, юрт ободлигига сафарбар этилди.
У ҳали 20 ёшидаёқ бугунги тил билан айтганда математика, геометрия, астрономия фанларини барча эшикларидан кириб чиқишга улгурганди. Регистонда мадраса қурдириб, подшо бўлишига қарамай талабаларга дарс ўтарди. Устозлари ва шогирдлари билан илмий ишлар олиб бориб дунёда мисли бўлмаган “Зижи жадиди Кўрагоний” китобини ёзди. Унда 1018 та юлдуз ҳақида маълумотларни киритди.
Орадан олти аср ўтиб замонавий технологиялар “Зиж”даги юлдузлар ҳаракатини текшириб чиқади. Буни қарангки, буюк олим ўша пайтда бор-йўғи бир неча дақиқага адашган экан, холос.
Султонлар олими ва олимлар султони даражасига эришган болакайнинг исми...
Муҳаммад Тарағай ибн Шохруҳ ибн Темур Кўрагоний эди. Мирзо Улуғбек эди.
🇺🇿 Куни кеча “Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов

"Тўй қилсангиз, мени ҳам таклиф қилинг" - Шавкат Мирзиёев
🔖 Президент Кўксарой қароргоҳида Паралимпия ўйинларида юксак натижага эришган спортчиларга давлат мукофотларини топширди, чемпион ва совриндорларнинг ота-оналари ҳамда мураббийлари билан суратга тушди.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Воқеа
"ЯХШИ ИШЛАГАНИМ УЧУН БЎШАТИЛГАНМАН..."
Ишга шошганда машина тополмайсан. Бир пайт қора “Спарк” келиб тўхтади. Чиқдим. Ҳайдовчи йигит қиёфасидан зиёлига ўхшарди. Ярим йўлгача телефон титкилаб келдим. Кейин йўл бўйида машиналарга қўйилган радарлар “ғийбати”дан суҳбатимиз жонланди. Ака дадиллик билан катта-катта рақамларни шундай аниқлик билан айтардики, бу миями, компьютерми, деб ўйлаб қолардим. Қаерда ишлашини сўрасам, оддий қурувчи эканини айтди. Ҳайрон қолдим. "Қўйсангиз-чи", десам, оғир хўрсинди-да, ҳикоясини бошлади.
Учта бакалавр дипломим, бешта сертификатим бор. Ёш бошимга катта бир корхонада, кейин банкда раҳбарлик қилдим. Банкдан нега бўшатилдим, биласизми? Пули ўзига етарли одамларнинг сўровини рад этиб, лойиҳаси фойда келтирадиган фуқароларга кредит ажратдим. Улар ҳам, давлат ҳам фойда кўрсин дедим.
Катта корхонага биринчи ўринбосар, омборга жавобгар шахс қилиб тайинландим. Бир кўрган буюмнинг жойини, миқдорини, ёзилган рақамларни эслаб қолардим. Йиғилишларда, ҳисобот ва учрашувларда блокнотсиз, қоғозсиз иштирок этганман. Аммо сўралган рақамларни бутун сони-ю қолдиғигача айтиб берардим.
Ишонсангиз, омбордаги бир неча одам ўз аризаси билан бўшаб кетди. Нега? “Сиз билан ишлаш қийин экан”, дейди бир кило болт ўғирлаганини сезиб қолганимни билган ишчи. Унақамас, сен ўғирлик қилма, бўлди, дедим.
Захирада турган, лекин аллақачон ишлатилиши керак бўлган, яроқлилик муддати ўтиб кетадиган маҳсулотлар ҳисобига ишчиларнинг кечикаётган ойликларини вақтида етказиб бердим. Корхонанинг қарзларини тенг ярмига қисқартирдим.
Ўзим ҳам емадим, бировга ҳам едирмадим. Янги ишга келганимда собиқ раҳбар айтганди: “Ука, сизни биламан, жуда тўғри ва ақлли йигитсиз. Лекин бу ерда соққа қилинг-да, кетинг”. Юқоридан вакиллар келса барчаси тан бериб, ишимни мақтаб, раҳбариятга яна-да юқори лавозимга захира кадр сифатида киритишни айтарди.
Аммо қўл остимдаги ишчи-ходимлар ёзди-ёзди қилиб ишдан олдирди. Чунки “левий”, “движения”, “откат” деган сўзларга ўрин қолдирмагандим.
Билиб туриб кўпчилик бунга кўз юмди. Кетдим. Орада прокуратура катта тафтиш бошлади. Ишонинг, 120 киши ичидан фақат мендан зиғирча айб топишолмади. Ҳақиқат бор экан, қўйиб юборди. Шунда ҳам “Бунинг юқорида катта “танка”си бор экан. Бир сўм бермай қармоқдан чиқиб кетди”, деган гап тарқалди.
Кейин бошқа бир йирик корхонага иш сўраб бордим. Ўрганиб, танишиб чиқишди. “Ука, сизни бу дипломлар, бу тажриба билан оддий ишга ололмаймиз, гап тегади. Юқори лавозим учун эса 4200 АҚШ доллари берасиз”, дейишди.
Бор-э, деб қурилиш соҳасига ўтиб кетдим. Фақат битта хулоса чиқардим: бизга четдан душман керак эмас экан. Амир Олимхон давридан бери халқ ўзини ўзи ейди, сотади, пайини қирқади, кўролмайди...
Шу жойига келганда манзилга етдим, суҳбатимиз бўлинди.
Орадан вақтлар ўтди. Бир куни Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграм каналидаги янгиликларни ўқиб ўтиргандим. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев саноат соҳасидаги янги лойиҳалар билан танишгани, раҳбарларнинг тақдимотлари ҳақида материал чиқиб қолди. Расмларни кўрар эканман бир маҳал ҳокимга тақдимот қилаётган кишининг юзи таниш кўринди.
Эсладим! Ахир бу ўша "таксист" эди! У қандай қилиб юқори мартабали давлат ишига кўтарилди, бу қандай юз берди – қачондир кўришсам ўзидан сўрашни ният қилдим. Ҳақиқат бор!
✍ Отабек Бакиров

#Туйғу
Термуламан сўз дерга ожиз,
Сеҳри тамом ром этган мени.
Сиртда дейман: қандай яхшисиз,
Қалбда эса: севаман Сени.
✍️ Шеър: А.С.Пушкин
📸 Фото: Сухроб Боймирзаев
Yoshlar kundaligi
Термуламан сўз дерга ожиз,
Сеҳри тамом ром этган мени.
Сиртда дейман: қандай яхшисиз,
Қалбда эса: севаман Сени.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
Оққўрғон мактабларида нима гап?
🫥 Сентябрь. Янги ўқув йили. Мактаблар ўқувчиларни шай ҳолда кутиб олиши керак. Ҳар ҳолда китобида шундай ёзилган. Аммо Оққўрғон туманидаги айрим таълим даргоҳларидаги аҳволни таърифлашга тил ожиз. Бир сўз билан айтганда, вазият шунчаки расво.
🪞 Республика ва вилоят махсус ишчи гуруҳининг ўрганишларига кўра, туманнинг иккинчи секторида жойлашган 6-мактабда ўқув йилига етарлича тайёргарлик кўрилмаган.
📌 Қизиқ, директор жаноби олийлари ва ўзини мана-ман деган валломатлардан деб биладиган хўжалик ишлари бўйича муовин ёз бўйи нималар билан шуғулланди экан?! Шу масъуллар уруғ-аймоғини ишга "опкириб қўйиш", "ўлик" ходимлар сонини кўпайтириш ҳақида бош қотирмай, шунчаки, ўз функционал вазифаларини бажарганда эди, бугун халқнинг боласи бу "бардак" да ўқимаётган бўларди.
❕ Ўрганишлар давом этмоқда. Сиз томонларда вазият қандай?
Yoshlar kundaligi
Оққўрғон мактабларида нима гап?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Факт
Қуронбоев ташаббуси: Еттилик ўз ишини мадҳия билан бошлаяпти
📣 Маҳалла еттилиги ўз ишини мадҳия куйлашдан бошлаяпти. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг топшириғи экани айтилаётган мадҳия билан иш бошлаш тартиби бугунги кунда барча маҳаллаларда одатий ҳолга айланиб бормоқда.
📹 Видеода Бўка туманидаги "Эзгулик", "Ўрта-тепа", "Чавлисой", "Тошлоқ", "Шодлик", "Жағалбайли", "Янги ҳаёт", "Бахмал", "Бўстон", "Рамадон", "Паркент", Оққўрғон туманидаги "Тортувли" МФЙ ходимлари кунни мадҳия билан бошлаётганини кўриш мумкин.
Yoshlar kundaligi
Қуронбоев ташаббуси: Еттилик ўз ишини мадҳия билан бошлаяпти
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
Алар бир-бирини кўзёшига беланиб суйдилар...
✍️ "Лолазор" романидан
🖼 Образда: Шодмонқул Салом