#Воқеа
🙎🏻♂️ УЛҒАЙДИМ ШЕКИЛЛИ
Тун эди. Маҳалламиз бошида автобусдан тушдим-да, пиёда кетдим. Бизнинг кўчага қараб "Тез ёрдам" машинаси ўқдай учиб ўтди.
Юрагим "шув" этди. "Ота-онам яхшимикан?" Бирдан шу савол хаёлимга келди...
Ота-онаси ёшроқ бўлган фарзандлар балки бу хавотирни тушунмас. Лекин ул зотларнинг ёши олтмишдан ошгандан кейин юракнинг бир чеккаси музлаб турар экан.
Дарров, уйга қўнғироқ қилдим. Худога шукур, ҳаммаси жойида.
P/S: Ота-онангизнинг соғлигига эътиборли бўлинг, уларга меҳр ва эътибор беринг!
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi

СИГАРЕТ ЧЕКМАСЛИК АЙБМИ?
Оҳангарондан таксига чиқдим. Аввал нархига келишолмадик. Кетди. Кейин қайтиб келди. Гаплашиб кетдик.
– Нега дўппи кийгансиз?
– Ўзимга ёқади шу имиж.
– Ғалати экансиз-ку, кулгим келяпти.
–...
– Ичасизми? Чекишдан борми?
– Йўқ, ҳозирча ўрганмадим.
– Ия, неча ёшсиз ўзи?
– 23 ёшман.
– Бўлиши мумкинмас. Шу ёшга кириб ичиб кўрмаган йигит бормикан?
– Нега энди, жуда кўп танишларим бор: ичмайди, чекмайди, ўлиб қолгани йўқ. Ҳозир аввалги замонлармас.
– Ҳамма ўзига тўғри келганини гапиради-да.
Ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Худди, мен ароқ ичиб, сигарет чекаман-у, ундан яшириб ёлғон айтаяпман. Менга ҳеч ким бўлмаса, нега яшираман – бор борича, йўқ ҳолича.
Нуробод шаҳарчасига етсам тушиб қоламан, деб келаётгандим. Бир маҳал ўзи тўхтатиб, негадир машинаси яхши тортмаётганини айтиб қолди. Сездимки, олиб кетиш нияти йўқ. Жуда яхши-да.
– Ўзингиз қайтиб келганингиз учун чиқдим. Дадам ҳам такси қилади. Биламан, нарх-навони қаердан қаергача қанчалигини. Яхши етиб олинг, – деб тушиб кетдим.
Оҳангимдан "номери" ўтмаганини билиб, бироз хижолат бўлди. Шарт бошқа такси тўхтатиб, чиқиб кетдим.
Лекин "Ҳамма ўзига тўғри келганини гапиради" деган гапи оғир ботди. Афсуски, қоронғида юзини ҳам яхши эслаб қола олмадим.
P.S: Сиз қандай фикрдасиз, азиз ўқувчи? Изоҳларда ёзиб кетинг.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Воқеа
ЁҚТИРМАГАН КАСБДА ИШЛАШ СУЙМАГАН ХОТИН БИЛАН ЯШАШДАЙ ОҒИР
Онам тўйдан келди. Нафас ростлаш баҳонасида уёқдан-буёқдан гаплашиб ўтирдик.
– Ўғлим, танишларимиз роса сени гапирди. "Ёлғиз ўғлингиз бўлса, қоғоз-қалам кўтариб юрадими? Ундан кўра АГМКгами, конгами кириб, жарақ-жарақ ойлик олсин", дейди. Ўзи шу касбинг жуда қийин-да. Асабларингни тамом қилади.
– Эътибор берманг, Она. Ишим ўзимга ёқади. Тўсиқларига рози бўлиб танлаганман. Маош ҳам ёмон эмас. Кондагилар ҳам супуриб олмайди-ку пулни.
– Шунақа деса керак, деб ўйлаб тургандим. Ишинг ҳам ғалати-да, эрталабдан-кечгача компьютерда, телефонда ўтирасан.
– Вазифам шунақа-да, онажон.
– Дугонам ҳам ўғлидан нолиб қолди. Бухгалтерликка ўқиб, ишла, ана сен тенгилар биттадан машина миниб, уй соляпти дебди. Ўғли пайвандчиликни яхши кўрар экан. "Истамаган касбингда ишлаш кўнглинг бўлмаган хотин билан яшашдай оғир" дермиш.
– Тўғри айтибди-да. Ўзи ўша хола менга умуман ёқмайди. Болаларини ҳамманинг олдида уришиб, айбини айтиб ташлайверади. Камситиб маза қиладими-ей.
Нега баъзи одамлар шунақа: болаларини бошқа болалар билан таққослайверади? Етмаганига буни фарзандларига ҳам очиқ айтади. Ёш кўнгил синиб қолади, психологиясига таъсир қилади, деб ўйламайди. Шунақа ота-оналарни кўрсам вақтида ўша болаларнинг ота-онасига ўхшаб тарбия бериш керак эди-да, дегим келади.
Балки, болалар ҳам бошқаларнинг ота-оналарига ҳавас қилар.
– Сенга бир гап айтиб бўлмайди, болам. Омон бўлгур, дарров бир дунё муаммони тахлаб ташладинг-а. Майли, тур энди, тушлик қиламиз.

ДАДАЛАР ВА БОЛАЛАР
Дўстим айтиб берганди: Болалигим ота-онамнинг талабалигига тўғри келган. Катта шаҳарда ёш бошлари билан рўзғор тебратган.
3-4 ёшимда ўйинчоқ сўраб роса хархаша қилган эканман. Қўл учида яшаб турган оилага шу ҳам оғир келган-да. Айниқса, мустақилликнинг илк йилларидаги қийинчилик даврида. Охири дадам бутун шаҳар чиқиндихоналари, ташландиқ жойларидан алюминий, мис, баклажка йиғиб, биринчи ўйинчоғимни совға қилган. Мен эса уни бир ҳафтага қолдирмай синдириб ташлабман. Бола бўлганман-да... Баъзан ёшлик қилиб отам бизга етарлича меҳр бермаган, деб нолисам, онам шу воқеаларни эслатади. Юзим қизаради.
Бу хотираларни эшитиб, мен ҳам ўша вақтларни эслайман.
Болалигимда бирон ширинлик емасдан ухламасдим. Қишнинг совуқ оқшоми. Уйда эса ширинлик қолмаган. Ана энди кўринг томошани. У пайтда қишлоғимизда бугунгидек ҳар кўчада дўкон бўлмаган.
Онамнинг айтишича, йиғимдан юраги эзилиб кетган дадам ярим тунда қўшниларнинг эшигини ҳам қоққан. Нажот тополмагач, шаҳарга йўл олган. Излаб-излаб, бир дўкон қоровулидан минг тавалло билан ярим кило шоколад ундирибди. Қор кечиб келганда эса мен ухлаб қолибман... Онамнинг айтишича, ўшандан кейин дадам бир ҳафта иситмалаган, қаттиқ шамоллаган экан-да.

П.с.: Одатда, дадалар меҳрини ошкор қилавермайди. Аммо фарзанд тўқлиги, саломатлиги, истаклари, орзулари учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Кўплар "дадам бизга етарлича меҳр бермаган", деб нолиб қолади ҳам. Бу вақтда ота қаердадир машаққат тўкиб ишлаётган бўлади. Тўғрими? Ҳамма оталар шундай. Ҳамма оталар бир хил.😥
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Воқеа
⚡️ “ЎҒРИ ТОК”НИ ТУТИБ БЕРГАН КУНИМ
200 кВтлик лимит ҳақидаги гап-сўзлар фонида бир воқеани эсладим.
9-10 ёшларда эдим. Ёлғон гапиролмаслигим орқасидан уйда ҳам, мактабу кўчада ҳам қатор ишкаллар бошида турардим. Менга “Агар кимдир “горсеть”дан келдик”, деса уйда ҳеч ким йўқлигини айт”, деб тайинлашганди.
Бир куни кимдир дарвозамизни қоқди. Очсам, бегона икки эркак. Салом бериб, кимлигини сўрадим. “Дадангнинг жўраларимиз, ўзи уйдами?”, дейишди. Ҳа, дедим гарчи бунақа ўртоқларини кўрмаган бўлсам ҳам. Дадам ҳам чиқди. Билсам, улар “Шаҳар электр тармоқлари”дан экан. Ҳисоблагични ўчириб, ҳамма ёқни текшириб чиқишди. Қарз йўқ, ҳаммаси жойида. Энди кетаётган эди бирдан “тақир-туқур” қилиб эски музлатгичимиз ишлаб кетса денг.
“Ия, ака, биз ҳали ҳисоблагични ёқмадик-ку”, деб орқага қайтди. Ошхонамизга электр тармоғидан ноқонуний сим тортиб олинган экан. Шу билан каттагина жарима солишди. Кейин ҳаммаси жойига тушиб кетди. Қайтиб “ўғри ток” уламадик. Қайтанга, олдиндан тўлаб қўярдик. Онам ҳам “барибир, тўғри яшасанг ҳаловатинг бўлади-да”, деб юрди анча вақт.
Ўша воқеадан кейин дадам: “Нега “дадам уйда йўқ” демадинг?”, деди ранжиганнамо. “Ёлғон бўлиб қолади-ку”, дедим бўш келмай. Дадам ўйланиб туриб, бошимдан ўпиб қўйди-да, “Баракалла, ўғлим. Доим шунақа ростгўй бўл”, деди.

🦆 АТИР СЕПАДИГАН ЎРДАК ҲАҚИДА ҲИКОЯ
Ҳар бир худбин эркак сингари мен ҳам ўзимни бип-бинойи ота ҳисоблайман.
Аммо, кунларнинг бирида кичкинам оиладан узилиброқ қолгани-ю, YouTube га тобе бўлаёзганини тушуниб қолдим. Кичкинтойлар учун мўлжалланган қизиқарли контентларни ютоқиб, кўз узмай томоша қилишни бошлабди, телефонни бировга бермайди, шуни кўраман-чи кўраман, дейди. Пешонам тиришди, ўйланиб қолдим.
Кейинроқ уйимизда у пайдо бўлди. У деганим, нуқул оёқ тагида ўралашиб юрадиган ўрдакча. Ўғлим синглисига деб олиб келибди. Исми Пипи. Хуллас, мана шу иркит ўрдакча оиламизда яшай бошлади ҳамки, Музайяна телефондан узилди. Пипига ғамхўрлик қиладиган, у билан ўйнайдиган одат чиқарди.
Энг аломатини айтайми, уйимизнинг танҳо маликаси, ҳеч бир иш қилмайдиган арзандамиз, кенжатойимиз ўша Музайяна иш қилишни ўрганди. Пипи гиламга "ўхшатиб" қўйса, ўзи кичкинагина белкурагини олиб келиб тозалайди, ўрдакчага жиддий танбеҳ беради, гаплашади. Ойиси ҳам бўш келмайди: "Агар ўрдагингни топ-тозалаб, чиройли олиб юрмасанг, даданг уни кўчага ҳайдаворади... " Ана кейин 3 яшар боланинг иркит ўрдакчага ғамхўрлигини кўринг!
Сирасини айтганда, ўрдакча иркит ҳам эмас экан. Уни фартук тақиб, бошига дўппи кийгазиб, белгиланган жойгагина ҳожатга чиқадиган қилиб тарбияласа бўларкан. Кенжатойимиз бу борада ажойиб мураббия чиқди-қўйди. Пипи ҳам бу меҳрибончиликни қадрига етади. Музайяна билан эргашиб юради, нима берса раҳмат дегандек бош ирғайди, энг даҳшати, чулчит тилда танбеҳ берса ерга қараб изза бўлган кўйи туради денг!
Мен буларни ҳаммасини кўрардим, доим ботқоқларда юрадиган паррандани уйимиздаги эркатойимнинг эркатойи бўлгани алланечук ғашимни келтирарди. Устига устак сувдан қўрқадиган ўрдакни биринчи кўришим. Бизнинг Пипи тоғорага тўлдириб қўйилган сувни кўриб, пилдираб Музайяна қизимнинг пинжига қочиб кетади. Гўё уйимизда қандайдир қизиқарли томоша, ёш томошабинлар учун спектакл қўйилаётгандек эди.
Ўрдакнинг атир сепгани ҳаммасидан ошиб тушди! Ўйлаб турибман, уйдан улоқтириб юбораймикан? Бир чеккаси, Пипининг чийиллаган овози-ю шўх-шодон қилиқларига ўрганиб қолдим. Музайяна ҳам телефон чуқулашни кескин камайтирди. Аммо, бир ўрдакчанинг атир сепиб, уйимда таманно билан юриши ҳам ғашга тегаяпти...
✍ Беҳзод Қобуловнинг фейсбук саҳифасидан олинди

ЗУЛМАТ ОСТОНАСИДАГИ ҚЎНҒИРОҚ
2022 йил, ноябрнинг охири. Тун ярмидан ўтган. Биз ўтирган “Лада Ларгус” Қизилқум чўлини кесиб ўтмоқда. Ҳайдовчи билан мен уйғоқ, шерикларимиз уйқуда. Кабинада хиёл очиқ ойнадан кираётган шамол, бир маромда ишлаётган моторнинг гувиллаши эшитилиб турарди.
Атрофга туман туша бошлади. Асфальт тугаб, улкан тупроқтепалар орасидан ўтган илон изи йўлга тушиб қолдик. Туман ва чангдан ҳосил бўлган қуюқ бўтқа икки қадамдан нарини кўрсатмайди. Тўсатдан рўпарамизда катта юк машинаси чиқиб қолди. Йўл тор, ўртадаги масофа жуда қисқа. Мен учун тўқнашув муқаррар эди. Вақт ҳам аъзои баданим каби музлаб қолдимикан?
***
...Бирдан ота-онам кўз олдимга келди: ёлғиз ўғилман, менга нимадир бўлса қандай чидашар экан? Ҳовлида таъмирлаш кетяпти. Бетартиб ҳовлида жаноза қандай ўтади? Уйдагиларга айтмай олган қарзларим бор эди, сўраб келса қайдан топиб беради? Балки кечиб юборишар, яна ким билсин...
...Ҳали ёш бўлсам, ҳаёт дегани шуми? Карантин пайтида уйланиб олсам бўлар экан, эҳ. Бир томондан бировни бева қилгандан кўра...
...Ўлим қанақа бўлар экан-а? Мана, ҳозир юк машинаси мажақлаб кетади бизни. Оғрирмикан? Шунақа шеър бор эди. Хуршид Давронда “Тинмасдан шивирлар: “Оғриркан, дада!”. Шу пайтда шеърга бало бормикан...
***
Бу хаёллар бир киприк қоққулик муддатда ўтиб кетди. Нигоҳим олд кўзгуга қадалди. Унда ҳайдовчининг қатъият қотиб қолган юзи, вазиятни назорат қилаётган инсон кўзлари акс этарди. Икки машина орасидаги масофа бир неча сантиметрга етганда руль чамбараги кескин бурилди. Кўзимни юмиб олдим. Қулоғим шанғилларди.
...Бирдан ҳаммаёқ тинчиб қолди. Машина тўхтаган. Арзимаган сониялар ичида шунча воқеа юз бердими? Машина эшигини очиб, секин пастга тушдим. Оёғим тупроққа тегиши билан хотиржамликни ҳис қилдим. Ерда юриш бунча маза!
Кабинадан шерикларимнинг минғирлаши эшитилди. Уйғонди шекилли. Ҳайдовчининг ёнидаги ўриндиқда ухлаб келган ака ҳеч нарсадан хабари йўқ, кўзларини ишқалаганча: “Нега тўхтадик? Сув оламизми?”, деди.
Кулишни ҳам билмайман, йиғлашни ҳам. Бирдан телефон жиринглади. Шу пайтда-я! Экранга қарадим-у, томоғим қуриб, бўғзимга нимадир тиқилди. Чунки онам қўнғироқ қилаётган эди. Хавотирга солмаслик учун бир қадар ўзимни босиб гапирдим:
– Отабек, яхшимисизлар? Негадир безовта бўлиб ухлолмаяпман. Ҳозир даданг ҳам уйғониб кетди. Телефон қил-чи, негадир кўнглим ғаш, деди. Тинчмисизлар ўзи?
– Ҳа, яхшиман. Нега? Шу... йўлдамиз. Ҳозир сув олишга тўхтагандик, – дедим шеригимнинг гапини эслаб.
– Овозинг бошқачароқми? –ишонмайроқ сўради онам.
– Йў-ўқ. Боя музқаймоқ егандим... шунга бўлса керак. Бемалол ухлайверинглар. Мен яхшиман.
– Ҳа, майли. Эҳтиёт бўлинглар!
***
Уйга қайтгач ҳаммасини айтиб бердим. Аслида ўша куни улар ҳам гапимга унча ишонмаган, аммо соғлигимдан хурсанд бўлган экан. Мен бунақа воқеалар фақат китобларда, киноларда бўлса керак, деб ўйлардим. Онанинг кўнгли шу даражада сезгир бўлишини ўз тажрибамда кўриб, лол қолдим. Англаб етдимки, ота-онани алдаб бўлмайди. Зотан, улар ҳаммасини ҳис қилиб турар экан.
✍️ Отабек Бакиров

🚕 УЧАР ТАКСИСТНИНГ ҚАНОТИ ҚАЙРИЛДИ
Бекатга келсам Нурободга кетадиган “Дамас”лар кетиб қолибди. Йўл бўйида такси кута бошладим. Нарироқда яна икки йигит турган экан. Гап-сўзларидан бир жойга боришади.
Ниҳоят, бир машина манзилимгача борадиган бўлди. Энди ўтиргандим, ҳайдовчи йигитлардан ҳам қаерга кетишини сўради. Уларнинг манзили йўлимга тескари бўлиб чиқди. Битта йўловчи ўрнига иккитанинг пулини олишни кўзлаган учар таксист, “Хафа бўлмасангиз, асли йўлим шу ёққа эди. Сиз кейингисида кета қолинг”, деса бўладими.
Нима қила олардим, тушдим. Йигитларга қараб “Сизни олиб кетаркан, ўтирийлар”, дедим-да, ортга қарамай узоқлашдим. Бир пайт ўгирилсам йигитлар жойида турибди. Бояги машина нарироқда “клиент” кутяпти.
– Нега кетмадингиз, укалар? – сўрадим ҳайрон бўлиб.
– Сизни ташлаб, бизни олиб кетадиган ҳайдовчи билан кетмаймиз, – жавоб қилди биринчиси.
– Аёл кишини ҳурмат қилмади-я, номард, – қўшимча қилди шериги.
Бироз ўтиб бирин-кетин ҳаммамизга машина тўхтаб, манзилимизга кетдик. Лекин учар ҳайдовчи одам тополмади, келишига ҳам умид қилмадими, ортимиздан ҳайдади.
Рости, шундай йигитлар борлигидан ғурурландим. Бегона аёлни шунча ҳурмат қилган ўғлонлар онаси, опа-синглиси, ёрига қанчалик эътиборли, меҳрибон бўлиши мумкин? Бу дунёда пулдан баланд тушунчалар ҳам бор.
✍️ Малоҳат Йўлчиева

“ОТАМГА БЕРСАМ БЎЛМАСМИДИ?”
Ўзаро суҳбатларнинг бирида ҳамқишлоғим Ҳикмат Норматов шу воқеани бир кулиб, бир хўрсиниб айтиб берган.
– Катта ўғлим ўқишни битиргач, нуфузли идорага ишга жойлашди, – дея гап бошлаган эди суҳбатдошим. – Ёз кунлари эди. Онаси билан кечга яқин ҳовлидаги супада у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтирсак ўғлимиз ишдан келиб қолди. Оғзи қулоғида.
– Ойи, бугун биринчи маошимни олдим, – деди у биз билан сўрашиб, ёнимга ўтираркан. – Мана, олинг.
Ўғлим шундай деб бир даста пулни онасига тутқазди.
– Дадаси, ўғлимизни дуо қилинг, – деди аёлим пулни аста мен томон сураркан.
Фотиҳага қўл очдим-у, ичимда бир нарса узилгандек бўлди. Беихтиёр бундан ўттиз йил аввалги манзара кўз олдимда гавдаланди.
Ўшанда ҳам ёз оқшоми эди. Янги иш бошлаган йилим. Илк маошимни олган куним кечга яқин уйга қайтсам, раҳматли отам билан онам сўрида чақчақлашиб ўтиришган экан.
Киссамдан пулни чиқариб “Ойи, мана буни олиб қўйинг”, дея илк маошимни онамнинг қўлига тутқазгандим. Отам дуо қилган эди. Ўшанда отамнинг кўнгли зил кетганини бугун ҳис қилиб турибман. Мен ўшанда маошимни отамга берсам бўлмасмиди...
Сиз-чи, биринчи маошингизни кимга бергансиз?
✍️ Ғайрат Шералиев

🍁 УЗУНСОЧ, МИКРОАВТОБУС ВА КУЗ
Октябрь ёмғири ёғарди. Вақт хуфтонга яқинлашган. Магистрал йўлда қатнов сийрак. "Роҳат" бекати. Ёнимга бир қиз келиб турди. Узун-узун сочлари бўйин, елка, кўксига ёйилиб тушган. Ёмғирдан тутам-тутам бўлиб қолибди. Қўлида кичкина сумка, оқ кўйлак, қора юбкада. Ўқишдан қайтган чамаси.
"Қўйлиқ-Ангрен" йўналишидаги микроавтобус келди. Чиқдик. Охиридан битта олдинги икки кишилик ўриндиқ бўш экан. Жойлашдик. Улов ичи нимқоронғи. Олддаги ўриндиқ суянчиғига костюмимни илиб ўтирдим. Заиф шивир-шивир қулоққа чалинади. Йўловчилар ҳорғин. Эътибор бермаган эканман, қизнинг қўлида чинор япроғи ҳам бор экан. Шуни айлантириб, қирралари устидан бармоғини юргизиб, ўйнаб ўтирарди.
Ойнага урилиб, илонизи бўлиб пастга тушаётган томчилар хаёлимни ўғирлабди. Бир пайт бўйин ва тирсагимга теккан муздай нарсадан сескандим. Қарасам, микроавтобуснинг иссиқ ҳарорати элитган ҳамроҳим уйқуга кетибди.
"Уйқудаги малика". Хаёлимга келган биринчи сўз шу бўлди. Енгил ҳаракатдан уйғониб кетадиган даражада нозик ухларди. Бўйим баландлиги учун боши елкамда омонат турибди. Эҳтиёткорлик билан бироз пастга сурилдим. Ана бўлди, буёғига бемалол дам олиши мумкин, бўйни ҳам оғриб қолмайди. Оҳангаронга етганда негадир салондаги чироқлар ўчди. Ташқарида қуюқ тун. Радиодан паст овозда мусиқа кетяпти:
Отмагай тонг боғ аро азминг хиромон бўлмаса,
Булбули шайдоларинг гулшанда нолон бўлмаса.
Қиз совқотган шекилли, ҳар замонда елкалари учиб-учиб қўяди. Чуқур-чуқур нафас олганда боши қимирлаб кетади. Шунда атир, упа ва хушбўй соч мойининг аралаш ифори димоғимга урилади. Негадир хижолат бўламан, негадир завқланаман...
Костюмни олиб астагина елкасига ёпиб қўйдим. Ўткир атрим нозик ифорларни ёпиб кетди. Иккимиз ҳам бир маромда нафас олишга ўтдик. Қўшиқ давом этарди:
Шамидек куйгай ҳамиша жисми зорим, мен нетай,
Биргина парвона ҳам қошимда меҳмон бўлмаса.
Улов кескин тормоз билан тўхтади. Силкинишдан қиз нариги томонга оғиб кетди. Белидан ушлаб қолдим, костюм сирғалиб ерга тушди. Қиз уйғонди. "Қаерга етдик?", сўради шошиб. "Увак светофорига", деди ҳайдовчи. "Вой, ўтиб кетибман-ку! Шу ерда қолдиринг", деб костюмни босганча тушиб кетди.
Оҳудек енгил ҳаракат билан микроавтобус олдини кесиб ўтиб, йўлчироқ ёритиб турган зебранинг охирига етмасдан ёмғир пардаси ортида ғойиб бўлди. Улов қўзғалди.
На гапиришга, на англашга улгурдим. Радиодаги рекламанинг баланд овозидан ўзимга келдим. Костюмни олиш учун эгилдим. Қўлим нам япроққа тегди. Қарасам, қизгинанинг қўлидаги чинор барги...
Кузнинг салқин оқшомлари бошланиши билан ўша қизни эслайман. Ўша микроавтобусга ҳам неча бор чиқдим, аммо уни учратмадим. Ёки барчаси тушмиди? Бундай десам, ўша кунги япроқ ҳалиям уйимда-ку...
✍️ Умид Бахтиёр
🎨 Фаррух Авелов

"ЯХШИ ИШЛАГАНИМ УЧУН БЎШАТИЛГАНМАН..."
Ишга шошганда машина тополмайсан. Бир пайт қора “Спарк” келиб тўхтади. Чиқдим. Ҳайдовчи йигит қиёфасидан зиёлига ўхшарди. Ярим йўлгача телефон титкилаб келдим. Кейин йўл бўйида машиналарга қўйилган радарлар “ғийбати”дан суҳбатимиз жонланди. Ака дадиллик билан катта-катта рақамларни шундай аниқлик билан айтардики, бу миями, компьютерми, деб ўйлаб қолардим. Қаерда ишлашини сўрасам, оддий қурувчи эканини айтди. Ҳайрон қолдим. "Қўйсангиз-чи", десам, оғир хўрсинди-да, ҳикоясини бошлади.
Учта бакалавр дипломим, бешта сертификатим бор. Ёш бошимга катта бир корхонада, кейин банкда раҳбарлик қилдим. Банкдан нега бўшатилдим, биласизми? Пули ўзига етарли одамларнинг сўровини рад этиб, лойиҳаси фойда келтирадиган фуқароларга кредит ажратдим. Улар ҳам, давлат ҳам фойда кўрсин дедим.
Катта корхонага биринчи ўринбосар, омборга жавобгар шахс қилиб тайинландим. Бир кўрган буюмнинг жойини, миқдорини, ёзилган рақамларни эслаб қолардим. Йиғилишларда, ҳисобот ва учрашувларда блокнотсиз, қоғозсиз иштирок этганман. Аммо сўралган рақамларни бутун сони-ю қолдиғигача айтиб берардим.
Ишонсангиз, омбордаги бир неча одам ўз аризаси билан бўшаб кетди. Нега? “Сиз билан ишлаш қийин экан”, дейди бир кило болт ўғирлаганини сезиб қолганимни билган ишчи. Унақамас, сен ўғирлик қилма, бўлди, дедим.
Захирада турган, лекин аллақачон ишлатилиши керак бўлган, яроқлилик муддати ўтиб кетадиган маҳсулотлар ҳисобига ишчиларнинг кечикаётган ойликларини вақтида етказиб бердим. Корхонанинг қарзларини тенг ярмига қисқартирдим.
Ўзим ҳам емадим, бировга ҳам едирмадим. Янги ишга келганимда собиқ раҳбар айтганди: “Ука, сизни биламан, жуда тўғри ва ақлли йигитсиз. Лекин бу ерда соққа қилинг-да, кетинг”. Юқоридан вакиллар келса барчаси тан бериб, ишимни мақтаб, раҳбариятга яна-да юқори лавозимга захира кадр сифатида киритишни айтарди.
Аммо қўл остимдаги ишчи-ходимлар ёзди-ёзди қилиб ишдан олдирди. Чунки “левий”, “движения”, “откат” деган сўзларга ўрин қолдирмагандим.
Билиб туриб кўпчилик бунга кўз юмди. Кетдим. Орада прокуратура катта тафтиш бошлади. Ишонинг, 120 киши ичидан фақат мендан зиғирча айб топишолмади. Ҳақиқат бор экан, қўйиб юборди. Шунда ҳам “Бунинг юқорида катта “танка”си бор экан. Бир сўм бермай қармоқдан чиқиб кетди”, деган гап тарқалди.
Кейин бошқа бир йирик корхонага иш сўраб бордим. Ўрганиб, танишиб чиқишди. “Ука, сизни бу дипломлар, бу тажриба билан оддий ишга ололмаймиз, гап тегади. Юқори лавозим учун эса 4200 АҚШ доллари берасиз”, дейишди.
Бор-э, деб қурилиш соҳасига ўтиб кетдим. Фақат битта хулоса чиқардим: бизга четдан душман керак эмас экан. Амир Олимхон давридан бери халқ ўзини ўзи ейди, сотади, пайини қирқади, кўролмайди...
Шу жойига келганда манзилга етдим, суҳбатимиз бўлинди.
Орадан вақтлар ўтди. Бир куни Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграм каналидаги янгиликларни ўқиб ўтиргандим. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев саноат соҳасидаги янги лойиҳалар билан танишгани, раҳбарларнинг тақдимотлари ҳақида материал чиқиб қолди. Расмларни кўрар эканман бир маҳал ҳокимга тақдимот қилаётган кишининг юзи таниш кўринди.
Эсладим! Ахир бу ўша "таксист" эди! У қандай қилиб юқори мартабали давлат ишига кўтарилди, бу қандай юз берди – қачондир кўришсам ўзидан сўрашни ният қилдим. Ҳақиқат бор!
✍ Отабек Бакиров

#Воқеа #Кайфият
😳 ҚИЗНИНГ СОЧИ БОРМИДИ?
Йигит кишиям шунақа инжиқ бўлар экан-да. Қизлар ўз йўлига, аммо йигитлар...
Сиз дўстимни танимайсиз. Уйланиш керак, яхши қизлар бўлса тавсия қилинг, дейди. Бу ишга бутун бошли амма-холалар, дўст-жўралар, қўни-қўшни-ю маҳалла комиссиясидан тортиб институтларнинг тьюторларигача фаол сафарбар этилган.
У бўлса, ғўддайганча "No" деб тураверади. Бирини тўладан келган деса, бирини жуда нозик дейди. Бирининг ақли калта, иккинчисининг тили узун эмиш. Э сени ўша ақлни ўлчайдиган метрингга... Энг асосий талаб: сочи узун бўлсин!
Инсофга келар деб, Баҳодир Мамажоновнинг "Рўзғор нималигин билмаган нодон, Хотиннинг фарқини қайданам билсин", деган қўшиғини Тошкентдан Хоразмгача бўлган йўлда 146 марта эшиттирдик. Фойдаси йўқ.
Охири "келин топиш" операцияси муваффақиятсизликка учради. "Комиссия" тарқатиб юборилди. Ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб кетди.
Бир куни инжиқ дўстимиз "круг"ни йиғиб, уйланаётганини айтди. Ҳаммамиз бақа бўлиб қолдик. У бўлса илжайгани илжайган, лаб-лунжини йиғиштиролмайди. Кўрмаганнинг кўргани қурсин...
Бирдан эсимга тушиб қолди. Савол бердим: "Сочи узунидан топдингми? Қандай рангда экан сочи? Яна уламасоч бўлиб чиқмасин, билиб бўладими".
Куёв бола негадир жимиб қолди. Пешонаси тиришиб, астойдил ниманидир эслашга уринди. Охири ғўлдираганча, "Сочига қарамабман", деди.
У севиб қолганди. Майли, дедим. Аммо унга қиз қидириб чарчаган жўрамиз қитмирликдан ўзини тийиб тура олмади: "Ўзи сочи бормиди?"
✍️ Отабек Бакиров
🎨 Фаррух Авелов
Кимга юборишни ўзингиз биласиз-а?

🥀УСИЗ ЎТМАС КУНЛАРИМ...
Ишга кетаётганимда "Газель"да нуроний чеҳрали, кўзойнак таққан, уст-боши озода, етмиш ёшлардаги отахон билан суҳбатдош бўлдим. Нафақаси, наваралари ҳақида гапириб кетди. "Кампирингиз ҳақида ҳам гапиринг, ота?", дедим қувлик қилиб. Отахоннинг табассуми маъюслик билан алмашди.
– Қизим, кампирим оламдан ўтганига ўн беш йил бўлди. Усиз кунларим ўтиб бораяпти... Яхшиям неваралар бор, шуларга овунаман-да, болам. Келинларнинг борига шукур. Барибир, аёлингсиз уй яйрамас экан.
– Ёлғиз эркакка қийин, дейишади. Кейин оила қурмадингизми? Фарзандлар ҳаракат қилмабди-да.
– Ҳаракат қилди. Дўстларим ҳам ўртага олиб, уйлаймиз дейишди. Керакмас дедим. Бу кўнгил қўрғур бошқасига илимайди. Бунинг устига ваъдам бор...
– Қандай ваъда?
– Кампирим қанд касалидан кетди. Ўлими олдидан менга "Дилмурод (катта ўғлимнинг исми билан чақирарди мени), мен бугун ўламан, сиз уйланинг, ёлғиз қолманг", деди. Кўзимга ёш келди. "Хотин, сендан бошқаси керакмас, ўрнингдан тур, боққа чиқамиз", дея олдим. Менга қараб жилмайди-ю... Кетар чоғи ҳам мени ўйлади.
Бу воқеа Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ҳаётини ёдга солди. Садоқат ана шундай куч бўлади. Унда жисм айро бўлса ҳам руҳ бирга яшайверади. Буни ҳозирги ёшлар тушунармикан. Шундай сева олармикан?

☺️🛣ОТАБЕК БАКИРОВНИНГ ЎҚИШДАН ҚАЙТИШИ
Мумтоз асарларда романтик қайтишлар бўлади. Масалан, "Алпомишнинг қайтиши", "Одиссейнинг қайтиши" сингари. Ишхонамизда "Отабек Бакировнинг ўқишдан қайтиши" пайрови, йўналишида гоҳ шўх-шодон, гоҳ зарда-таъналарга қоришиқ кайфият бор. Ҳаммасини бир бошдан айтиб берганим дуруст.
➖Уч давр ва ўттиз кун
У кишим ЎзЖОКУга "заочний" ўқишга баҳорда ва кузда бориб келадилар. Биз унинг бир ойлик ўқиши муддатини шартли равишда уч даврга ажратамиз. Биринчи давр: "О, менинг Тошкентим", деб номланади ва 15 кун давом этади. Иккинчи давр: "Нега бизни эслашмаяпти" деб номланади ва беш кун давом этади. Учинчи давр эса: "Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сандадур" деб номланади ва ўн кун давом этади. Хўш, бу қандай юз беради?🤫
➖Биринчи босқич: "О, менинг Тошкентим" (15 кун давом этади)
Бу пайтда Отабек Тошкент адабий-маданий муҳитидан эстетик завқ олади. Музейлару хиёбонар, зиёратлару шоирона зиёфатларнинг ошифтаси, кунда-шундаси бўлади. Энг чатоқ томони шуки, у бизни "Ёшлар кундалиги"ни унутади. Жамоавий ишларда кўринмайди, ички телеграм гуруҳимизга ҳам кирмай қўяди, бу ёқда Мирзоозод хуноб бўлади: "Ўзимизнинг материалимизга ўзимизнинг жамоадошлар лайк босмаса-я!" Хуллас, бу босқич одатда яхшилик билан тугамайди. Отабек ё гуруҳдан чиқариб юборилади ёки узиб-узиб айтилган танбеҳларни эшитади. Отабек Бакиров ҳам қайтмайди, бутун жамоага қарши бориб, кутилмаганда фейсбук саҳифасига пост қўяди: "Пойтахтда ишлаш қийинми ёки осон?" ёки "Мени чорлар янги давралар" сингари.
➖Иккинчи босқич: "Нега бизни эслашмаяпти?" (беш кун давом этади)
Ўқиш муддатининг ярми ўтганда Отабек тўсатдан ишхонадагилар уни мутлақо эслашмаётгани, ҳеч қандай боғлиқлик туймаётганини тушуниб қолади. Бу даврни аросат дейилса ҳам бўлади. Ортга қайтаманми ёки пойтахтда ишимни давом эттирайми, деган ўйлар орасида қовурилади. Аксига олиб, телеграм гуруҳга қараса, унга топшириқ берилмаган. Уф! Фейсбукка постлар қўйилади. Тахминан бундай мазмунда: "Эски дўстла-а-ар, бошимнинг тожи улар". Ёки "Менинг ҳаётимда ҳамманинг ўз ўрни бор". Яна битта зўри бор: "Яхши одамлар ёмонлик қилмайдилар" сингари гаплар.
➖Учинчи босқич: "Ўзим ҳар жойдаман, кўнглим сандадур" (ўн кун давом этади)
Финал. Отабек Бакиров бу вақтда қадрдон ишхонанинг деворларини ҳам соғина бошлайди. Аммо, ғурур ҳам бор, сир бой бермайгина жамоага қайтиб олиш керак. Ишни дастлаб фейсбукда раҳбариятнинг постларига "лайк" босишдан бошлайди. Биз тушунамизки, Отабек комадан чиқиб, ўзига қайтмоқда. Яна сир бермаймиз. Отабек эса инстаграм орқали "Ёшлар кундалиги"нинг охирги ҳамма постларини "лайк"лаб чиқади. Буни ўзига хос узр-маъзур деб тушуниш керак. Шундаям жамоадан ҳеч ким алоқага чиқмаса, охирги трюкни ишга солади: "Ёшлар кундалиги" хўп ажойиб медиа лойиҳа деган мазмунда фикр ёзиб, ҳаммамизни белгилаб фейсбук саҳифасига жойлайди. Бўлди. Отабек энди ўзимизнинг Отабек бўлиб ишга қайтмоқда, деб тушунамиз биз.
➖Мухтасар айтганда
Бугун шанба, 23 ноябрь. Президент "Яшил макон"нинг кузги мавсумига старт берди. Ёшгина ниҳоллар умид ва орзу билан заминга боғланди. Ниҳоллар бир кун азим дарахт бўлсин, соясида эл яйрасин. Отабек Бакиров ҳам бир кўркам чинор бўлсин. У ҳали ниҳол. Ниҳол илдиз отгунча боғбон ҳушёр бўлиши керак. Қолгани бўладиган гаплар…😊

🦋 КАПАЛАККА ЁРДАМ БЕРМАНГ!
🌸 Эрталаб боққа чиқсам ўрик гуллабди. Бодроқдай очилган гулкосаларни томоша қила туриб кўзим оппоқ капалакка тушди. Тонгги қуёш нурларида тобланяпти. Ҳали қанотининг нами кетмаган, шабадада енгил титрайди. Кузата туриб болаликдаги воқеа эсимга тушди.
🐛 ...Ўшанда ҳам Наврўз кунлари эди. Остонадан хатлашим билан мушугимизнинг деворга тармашаётганини кўрдим. Одатда дарахтга, нарвонга, эшикларга осилиб юрарди. Яхшилаб қарасам, оқланган девор билан бир хил бўлиб ғумбак турибди. Ичида нимадир қимирлапти. Ҳамма нарсани унутиб, капалакнинг туғилишини томоша қила бошладим.
⏰ Орадан бир соатча ўтиб ғумбак тепа томонидан очила бошлади. Аввал кичкина бошча кўринди, кейин иккита узун мўйлаб кўтарилди. Шу тариқа елка ва қанотлар ғилофдан озод бўла бошлади. Капалак шу қадар нозик ва покиза эдики, қаттиқроқ нафас олсам сочилиб кетадигандай.
😳 Бола эканман-да, ғумбакнинг охирига келганда очилмай қолиши сабримни адо қилди. Хаёлимда капалак қийналиб кетди, ўзининг кучи етмаяпти ёриб чиқишга. Унга ёрдам бермоқчи бўлиб асталик билан ғумбакни охиригача очиб қўйдим. Шундаям капалак қимирламади. Орадан ярим соат ўтгач бирдан ерга қулаб тушди. Аввалига қанотини ёзди, аммо учолмади. Қанча ҳаракат қилса ҳам бесамар кетарди. Шу орада нимагадир чалғидим-у, мушугим бир ҳамлада еб қўйди уни...
‼️ Эртаси куни мактабга бориб, “Атрофимиздаги олам” дарсида бўлган воқеани устозга айтиб бердим. Аслида капалаклар ғумбакни охиригача ўзи очиб чиқиши шарт экан. Шунда қанотлар чиниқиб, қуриб, учишга куч тўплайди. Агар ташқи таъсир бўлса қанотлар заифлашиб ҳеч қачон учишга ярамайди ва капалак ҳалок бўлади...
☝️ Баъзан қийинчиликдай кўринган нарсалар узоқ ва бахтли ҳаётнинг кафолати экан.
Худди шундай, баъзи ота-оналар ҳам фарзандларига ҳаддан ташқари меҳр бериб уларни заиф қилиб қўяди. Парвоз олдидан чиниқишга, ғилофини ёриб чиқишга йўл бермайди...
✍️ Матн ва сурат: Отабек БАКИРОВ

БОЗОРДА АДАШГАН КУНИМ...
Кўп қаватли уйда турсак ҳам қўшнилар билан оқибатимиз ҳавас қилгулик. Кунда-кунора тансиқ таом олиб чиқамиз, идишлар эса сархил мевалар, ширинликлар билан қайтади. Болаларимизни биргалашиб назорат қиламиз.
Аммо негадир икки қўшни аёлнинг гапи ҳеч чиқишмайди. Қарзга бергандай салом-алик қилади. Аввалига ўртада бир гап ўтгандир, деб эътибор бермадим. Қарасам, ойлар кетидан йиллар ўтяпти ҳамки, “совуқ уруши” тугамайди. Охири гапимиз келишадиган Марҳамат опадан сабабини сўрадим. Воқеа бундай бўлган экан...
— Лобархон Қўқондан мато келтириб сотарди. Қизи кўп уй эмасмизми, доимий мижози камина эди. Молини танлаб-танлаб олишимни кўриб, ҳар сафар: “Ўзи товарга сиз билан бориш керак-да, дугон. Қўлингиз рентген бўлиб кетган — асил молни биласиз. Юринг, келаси сафар олиб кетай...”, дерди. Пешонамга битган яккаю ягона ўғилни уйлаш ташвиши тушганда улгуржи латта-путта керак бўлиб қолди (Кимга керак экан ўзи шунча оворагарчилик?).
Ўйлаб-ўйлаб, Лобархонга маслаҳат солдим. Не замондан бери таклиф қилади, шу сафар олиб кетсин дебман-да. “Шунақа денг, ёзиб берсангиз ўзим олиб келиб берардим. У ёққа боргандан кейин сизни судраб юришга вақтим бўлмайди. Бозор ўтиб кетади. Ўзингизни эпласангиз, юринг. Машинадаги жойга товар мўлжаллаб тургандим, майли энди...”
Ичимдан зил кетдим. Довон ошиб бордик бозорга. Эҳ-ҳе, бозориям бир шаҳардай жой экан. Кета-кетгунча раста, бош-қуйруғи кўринмайди. Менгина ўлгур, нимагадир чалғиб қолибман, қарасам қўшни йўқ. Тумонат одам қайнайди. Шошиб қолдим. Кутай десам вақт ўтяпти. Ўзимни койидим: “Ҳа, нодон, бир-иккида катта бозорга келиб юрганмидинг. Пулни тежайман деб, адашиб ўтирибсан”.
Бир амаллаб ўзимга керакли матоҳларни олиб, халталарни тўлдирдим. Оғирлигидан қўлим узилиб тушай дейди. Қайтадиган вақт ҳам бўлди. Қани энди Лобархон кела қолса. Охири ўзим қидирадиган бўлдим. Аммо сумканинг оғирлиги панд берди.
Шунда дарвоза ёнида майда-чуйдани ерга ёйиб, савдо қилаётган ёши катта эркакка кўзим тушди. Таваккал ёнига бориб сумкамга қараб туришини сўрадим. Уям рози бўлди. Бир ўйимда, шунча молни олиб қўйиб, қани гувоҳинг деса-я, нима қиламан. Лекин чорам йўқ эди.
Зир югуриб бозор айландим, қўшнини тополмадим. Қайтиб келсам бозор тарқаган, бечора амаки бир ўзи нарсаларини йиғиб юкимга қоровуллик қилиб ўтирибди. Жуда хижолат бўлдим. Сўкиб берса-я! Ийманиб ёнига борсам, “Келдингизми, қизим, адашиб қолдингизми деб, энди бозор радиосига бормоқчи бўлиб тургандим”. Шу гапни эшитдим-у йиғлаб юбордим. Энди қандай кетаман? Амаки яна ёрдам берди, юкларимни кўтариб Ангренга кетадиган таксига солиб юборди...
Алам қиладигани, на ўшанда, на ундан кейин Лобархон бирон марта узр сўрагани йўқ ёки вазиятини тушунтирмади.
Лекин ўша кун учун афсусланмайман. Чунки катта бозорда қалби катта инсонлар ҳалиям борлигига ишондим. Меҳр-оқибат, ҳалоллик, муҳтожга ёрдам бериш, мусофирга йўл кўрсатиш халқимиз қалбидан ўчиб кетмабди.
Шундан бери ҳали водийига йўлим тушмади. Яқинда катта неварам мактабга чиқади. Шуни кийимини Қўқондан қилиб келмоқчиман. Топа олсам, ўша амакига раҳмат айтиб, тўйда атаб олиб қўйганимни бериб келмоқчиман. Шунақа гаплар қўшни...
✍️ Малоҳат Сафарали қизи

СУВДА ЧЎКМАГАН ҚАДР
2017 йил 6 октябрь. Фурқат Юсупов билан Бўстонлиқдаги форумда танишгандим. Самимий, теран мулоҳазали ва оғир-босиқ журналист интизомни яхши кўрарди. Ҳатто, оромгоҳ ҳудудидан чиқиш, тунги вақтда сайр қилишни тақиқлаш ҳақидаги ички қоидаларга ҳам жиддий ёндашарди. Аммо биз қизиққон жўралари бир бўлиб уни гоҳ тоғ сайрига, гоҳ кечки гурунгларга судраб кетардик.
Баъзан ёш журналистлар бир масала устида танқидга берилиб кетсак ҳам нимтабассум қилиб ўтирарди. Фикрини сўрасак, яхшилаб ўрганиш керак, деб қўяди. Шошилиб, юзаки фикр билдиришни хушламаган. Ахир, журналистика бўйича олий таълим кўрган эди у. Камина ўша пайтда Фурқат акага шундай баҳо бергандим: ўзи яхши, аммо тортинчоқ, журъатсиз, ўта эҳтиёткор. Адашганимни кейинроқ билдим. Билмаганим яхши эди аслида.
2018 йил 6 июль. Фурқат ака Нукусдаги "Алпамис" ("Алпомиш") кафесига кирди. Официантни кутиб ўтирар экан, ўзи очган сайтга харидор чиққанини ўйлаб кетди. Рости, аввалги сайтини кўпроқ яхши кўрарди. Аммо 25 минг сўм топа олмай икки кунга кечиккани учун доменини илиб кетишган. Энди эса янги сайтга 5 минг "кўк"идан санайман деб турибди биттаси. Пул ҳаммага керак, айниқса, 25 ёшли йигитга. Бироқ Фурқат ака 10 минг АҚШ доллари берса ҳам сайтини сотмайди. Бу дунёда пулга сотилмайдиган нарсалар бор!
2018 йил 7 июль. 11:54. Шу дақиқада Фурқат ака телеграм каналига кечаги кафе ҳақида пост жойлади. Бу унинг сўнгги пости, бу дунёга айтган сўнгги сўзи бўлиб қолди. Ўшанда ҳам кафеда Wi-fi ёқилса, одамларга қулайлик туғилишини баён қилган экан.
2018 йил 8 июль. Тезкор хизматлар ёш журналист Фурқат Юсуповнинг жасадини сувдан чиқариб олгани ҳақида хабар тарқалди.
Бир кун олдин Фурқат ака анҳорда чўкиб кетаётган икки қизни кўриб қолади. Ўйлаб ўтирмасдан ўзини сувга ташлайди. Аввал бирини қутқариб соҳилга чиқаради. Иккинчи қизни қутқариш учун яна сувга тушади. Афсуски, иккинчи қиз сузишни билмагани учун йигитни ҳам ўзи билан сув остига тортиб кетади.
Агар ўшанда икки қиз тақиқланган жойда чўмилмаганида балки бу фалокат содир бўлмасди. Умидли ва ғайратли ёш журналист бугун орамизда юрган бўларди. Агар Фурқат ака ўз жонини ва тинчини ўйлаганда, битта қизни қутқариш билан кифояланарди. Аммо бу профессионал журналист ва фуқаронинг позициясига зид келарди.
2018 йил 5 декабрь. Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарати матбуот котиби бўлган Фурқат Юсупов жасорати учун "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотни онаси Сайёра опа қабул қилиб олди. Эҳ, онаизор!..
2025 йил 3 июнь. Президент Шавкат Мирзиёев Фармони билан марҳум Абдуманноп Самиқов «Жасорат» медали билан мукофотланди. У шу йил 5 май куни Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган икки нафар қизни ҳаётини сақлаб қолган, аммо ўзи ҳалок бўлган эди. Одам сувга чўкиши мумкин, лекин унинг қадри ва хотираси доим бошимиз узра порлаб туражак!
Ҳа, азизлар, жасорат ва мардлик ҳеч қачон унутилмайди. У атрофдагиларга ҳаёт бахш этса, марҳумлар шаънига шараф ва номига давомли мақтов бахш этади. Жасорат ҳамиша замонавий ва ибратлидир. Одамни жасорат эмас, қўрқоқлик ўлдиради аслида. Сиз нима дейсиз?
✍️ Отабек БАКИРОВ
💬 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 YouTube

❓ КИМ ЮТДИ, КИМ ЮТҚАЗДИ?
Ишхона ёнидаги бекатда тургандим. Янги русумдаги машина тўхтади. Йўлим экан ўтирдим. Ҳайдовчи ёнидаги шериги билан суҳбатлашиб кетяпти. Эътибор бермай десам ҳам эшитмасликнинг иложи йўқ.
– Еринг нима бўляпти? – деб сўради ҳайдовчи.
– Бу йил ҳосил яхши бўлмайди, шекилли, – деди шериги.
– Пешонангдан кўрасан энди…
Шу орада расмий кийинганим учунми мени ҳам суҳбатга тортишди. Ҳайдовчининг дўсти савол бера бошлади:
– Маслаҳатингиз керак. Қаранг, қишлоғимиз марказдан анча узоқда. Таътил бошланса, болалар бўш қолади. Шунинг учун ўқув маркази ва кутубхона очмоқчи эдим. Бино, кредит масалалари бўйича имтиёзлар борми?
Бу бўйича маҳалладиги ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилиш кераклигини айтдим. Дўсти орага тушди:
– Сенга неча марта айтдим, мен билан чет элга кет, деб. Бу кутубхонадан бир тийин фойда кўрмайсан. Ҳозирги болалар ўқигиси келса интернетдан ўқийди. Нима қиласан бошингни оғритиб? Бир қарасам қишлоқдаги ҳамма ишга аралашиб, жон койитиб юрасан. Керакми шу: вақтингни ютқазяпсан. Мени қара бир кун Россиядаман, бир кун Қозоғистонда.. Дунё кўраман, пул топаман, маишатимни ҳам сураман.
Шеригининг нияти жиддий эканми, ҳайдовчининг гапига парво қилмай давом эттирди:
– Ҳа, кутубхонадан менга фойда йўқ. Лекин тайёр кутубхона бўлса фақат ёшлар эмас, ёши катталар ҳам келади. Аслида ниятим – икки қаватли бинонинг биринчи қаватида кутубхона, иккинчисида ўқув маркази бўлса, дейман. Болалар овора бўлиб шаҳарга тушиб юрадими репетитор излаб. Масалан, шунақа шароит бўлса мен ўқирдим. Ўқиш нима эканини кеч англадим. Ёшим қирққа бориб қолди, китобни қўлимга олганимга энди бир йил бўлди. У мени бошқа одамга айлантиряпти. Шунча йилим бекор кетганига ачинаман. Энди болалар мендан кўра эртароқ топсин ўша йўлни, дейман-да.
Ўртага сукунат чўкди.
– Маҳалла раислигига номзодим ҳам қўйилганди, – дея давом этди яна. – Лекин бизда раисликка фақат оқсоқоллар муносиб, дейишади. Ёшлардаги шижоат, режа, истаклар – уларга орзудек туюлади. Четга кетиб, пул топиш ҳам бир вариант. Қочиб кетаётгани йўқ-ку, ҳозирча қишлоқда қоламан. Айтганча, чет-петга чиққанингда яхши китоблардан олиб келиб тур...
Малоҳат Йўлчиева

Шу жойга келганда тушиб қолдим. Бу ерда кимнидир айбдор ёки ҳақ-ноҳақ деёлмайман. Ким ютди, ким ютқазди? Сиз нима деб ўйлайсиз?
Малоҳат Йўлчиева
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Новелла #Воқеа
🏎 САРИҚ "НИВА"
Мен дунёда учта нарсага чексиз қараб туришим мумкин: оқаётган сувга; ёнаётган оловга; ўрим вақтида комбайн тумшуғидан отилиб тушаётган буғдойга. Бугун солланиб, етилиб турган, тилларанг бошоқларни ямлаб ютаётган замонавий комбайнларга қараб, бир замонлар бўлган воқеа эсимга тушди.
➖ 1999 йил. Мен 9-синф ўқувчисиман. Ўрим вақти. Ҳар куни саҳарлаб далага кетамиз, кун қизигунча бошоқ териб, уйга қайтамиз. Уйга келиб даладан битталаб берилган буғдой бошоғини қопга солиб калтак билан уриб чиқаман: чор ажралиб, буғдой қолади. Кейин шамол ғир-ғир айланадиган дарвозахонамизга этакни ёйиб, шамолда шопираман. Шу тариқа бир қанор қопда тўлиқ мошоқдан 7-8 кило атрофида буғдой тушади.
➖ Июнь ойида бошланиб, то августгача давом этадиган бу машғулот жон-жонимдан ўтиб кетарди, аммо на илож. Унча-мунча нарсага ақлим етиб қолган, рўзғорга ёрдамлашиш керак ва ҳоказо ўша забун вазиятга боғлиқ ўйлар билан яшардим.
🚖 "Нива" ғарам-ғарам қилиб, сомон поясини қолдиради. Ўша ғарамни очиб, ёйиб, ичидан чор йиғилган қатламини топиб, шамолда совурилса, 5-6 кило буғдой тушади. Шунинг учун ғарамлар ҳам талаш. Мақсуд деган бола укамнинг ғарамини шопириб, катамсираб гапирган экан. Ўша куни мен далада эмасдим. Бўлган воқеани эшитиб, эртасига далага тезроқ борсам-у, ўша Мақсуд билан ҳисоб-китоб қилсам, деб ўйланиб ухладим.
🥊 Бордим. Муштлашдим. Мақсуд қочиб кетди. Биз унга қарашли ғарамларни ҳам ғолибона эгалладик, шамолда шопириб, тахминан 30-40 кило буғдой ортмоқлаб уйга қайтдик ўша куни. Мақсуд билан кейин кўришмадик ҳисоби. Йўлларимиз айрилиб кетди. Онам йиғлаб-йиғлаб мени ўқишга юборди шаҳарга, укам Русга кетди мардикор бўлиб, опам эрга тегди.
🔸Шу воқеа эсимга тушиб, ўша Мақсуд ҳозир қаерда экан, деб қизиқдим. Сўраб-суриштирдим. Комбайндан қолган бир ғарам сомонни талашиб-тортишган муштумзўр Мақсуд бугун нима иш билан экан-а? Қайда бўлсанг ҳам омон бўл, Мақсуд ошна. Мен сендан ўша забун кунлардаги жаҳолат учун узр сўрайман.
Хуллас, ўша гап. Мен дунёда учта нарсага чексиз қараб туришим мумкин: оқаётган сувга; ёнаётган оловга; ўрим вақтида комбайн тумшуғидан отилиб тушаётган буғдойга...
Б.К
🌐 Web 💬 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 YouTube
Мен дунёда учта нарсага чексиз қараб туришим мумкин: оқаётган сувга; ёнаётган оловга; ўрим вақтида комбайн тумшуғидан отилиб тушаётган буғдойга. Бугун солланиб, етилиб турган, тилларанг бошоқларни ямлаб ютаётган замонавий комбайнларга қараб, бир замонлар бўлган воқеа эсимга тушди.
🌾 Даладан мошоқ териш машаққатини мен айтай, сиз эшитинг. Комбайн қиртишлаб ўриб кетган дала, қишлоқ одамлари тўпланиб бригадирни кутади. Бригадир йиғилганларга бир четдан эгатларни бўлиб беради. Сўнгра иш бошланади. Ҳар бир оила ёнма-ён эгатларда битталаб тўкилган бошоқларни йиғишни бошлайди. Офтоб қиздиради, сен атиги 16 яшар боласан, орзулар жўш уради, бироқ эгилиб, битталаб бошоқ теришга мажбурсан. Ҳозир орзунинг вақти эмас, очарчилик ваҳима солиб турибди, ўзинг, оиланг омон қолиши учун ишлашинг керак.
🚖 "Нива" ғарам-ғарам қилиб, сомон поясини қолдиради. Ўша ғарамни очиб, ёйиб, ичидан чор йиғилган қатламини топиб, шамолда совурилса, 5-6 кило буғдой тушади. Шунинг учун ғарамлар ҳам талаш. Мақсуд деган бола укамнинг ғарамини шопириб, катамсираб гапирган экан. Ўша куни мен далада эмасдим. Бўлган воқеани эшитиб, эртасига далага тезроқ борсам-у, ўша Мақсуд билан ҳисоб-китоб қилсам, деб ўйланиб ухладим.
🔸Шу воқеа эсимга тушиб, ўша Мақсуд ҳозир қаерда экан, деб қизиқдим. Сўраб-суриштирдим. Комбайндан қолган бир ғарам сомонни талашиб-тортишган муштумзўр Мақсуд бугун нима иш билан экан-а? Қайда бўлсанг ҳам омон бўл, Мақсуд ошна. Мен сендан ўша забун кунлардаги жаҳолат учун узр сўрайман.
Хуллас, ўша гап. Мен дунёда учта нарсага чексиз қараб туришим мумкин: оқаётган сувга; ёнаётган оловга; ўрим вақтида комбайн тумшуғидан отилиб тушаётган буғдойга...
Б.К
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Воқеа
💵 КЕЛИННИНГ ПУЛИ
Бир куни кўчада ёшлигимдаги дугонамни учратиб қолдим. Бир қарашда танимаганман – кўриниши бир аҳволда, юзини ушлаб олган, тиши қаттиқ оғриётган экан.
– Боламнинг нафақа пулини нақдлаштириб, уйга қайтяпман, – деди.
– Пулинг бўлса, врачга борсанг бўлмайдими? – дедим.
– Пулни қайнонамга бераман, – деди.
Худди бир дакки бериб қўйгандек бўлдим...
Бир неча кун аввал дугоналар билан йиғилганда, улардан эшитдим: Малика ишга чиққан экан (учратган дугонам). Хурсанд бўлдим. Энди ўзи учун ҳам вақт ажратарканда, деб ўйладим. Бир амаллаб рақамини топдик. Телефонни эри кўтарди. Рақам уники эмас, эриники экан. Чақириб беришни истамади.
Айтганча, эркак ўқитувчи.😒
Маликани бугун яна учратиб қолдим. "Дам олиш куним, уйдан бир соатга жавоб олдим. Онамни кўришга келдим", деди. Шошиб турган дугонамдан ҳаётини сўрадим, қизиқиб.
Эски ҳаммом, эски тос...
Мени ажаблантириб, ғазабимни қўзғаган гапи:
– Уйдагилардан яшириб, жамғарган пулимни онамга бериб қўйдим. Катта қизим ҳам 12 ёшга тўлиб қолди, тилла сирға олмоқчиман. Кейин яна йиғаман, келинлик сарпоси тўплайман...
Ёши 40 га ҳам етмаган дугонам қиёфасидан анча илгарилаб кетган. Оғриган тишига қўшиб, яна анчаси олинган. Ўзи эса ҳали гўдак қизига тилла сирға олмоқчи...
🌐 Web 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📱 YouTube

Эҳ, болаликдаги шўх, гўзал дугонам қани?😢
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM