Сўнгги соатларда
Россиянинг Қозоғистон билан чегара яқинидаги Орск шаҳрида дамба ёрилди
⚡️Ҳозирда 530 дан ортиқ мутахассис ва 125 та техника офат оқибатларини бартараф этмоқда.
Yoshlar kundaligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат
ХОРАЗМ БУЛБУЛИ: АФСОНАВИЙ БОБОМУРОД ҲАМДАМОВ
➖... истеъдод юракка тушгач исён қилади. Соҳибидан уни юзага чиқаришни, шакллантиришни талаб қилади, эс-ҳушни ўғирлайди.
➖Ажабтовур бу хиргойи қаердан келаётганини, эгасини топиш учун ҳамма атрофга аланглади. Овоз участка марказидаги кран ёнида тўпланиб турган жамоа томондан келарди.
➖... ижро мақтов эмас, “Аввал ўзбекча куйлашни ўрган” деган танқидга учрайди.
➖Ҳинд кинолари учун мингга яқин қўшиқлар куйлаган Мукеш Қўшма Штатларда вафот этганди. Раж Капур "Мен Мукешни Америкада йўқотиб, Ўзбекистонда топдим" дея ҳайқирди.
➖Ҳофизнинг 70 йиллик юбилейи Туркманистонда давлат ҳисобидан, ўзимизда ўз ҳисобидан нишонланди...
➖Шу ҳолда давом этса, яна 10 йилдан кейинги ёш авлоднинг савиясига ҳеч ким жавоб беролмайди.
"Ёшлар кундалиги" мухбири Мирзоозод Мирзанеъматов Раж Капурни йиғлатган санъаткор Бобомурод Ҳамдамов ҳақида сиз билмаган маълумотларни тақдим этади.
📌БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

#Диққат
ЯНГИ ҚАРОР: ЕР ОЛГАН ЁШЛАРГА 100 МЛН. СЎМГАЧА КРЕДИТ БЕРИЛАДИ
"Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
➖туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони "маҳалла еттилиги" тавсия қилган турли дафтарларда турувчи ёшлар ўртасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага берилади.
➖Аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Закалат пули БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида белгиланади.
➖ Талабгорларга 30 йил муддатгача кичик лотларда «бир массив – бир маҳсулот» тамойили асосида сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинлар етиштиришга суғориладиган экин майдонлари, боғдорчилик-узумчилик йўналишлари учун кўп йиллик дарахтзорлар ёки самарасиз боғлар ер майдонлари, доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачилик йўналишлари учун чорва озуқаси экинларини етиштиришга мўлжалланган, лалми, бўз, яйлов ва янги ўзлаштирилган ер майдонлари ижарага берилади.
➖Талабгорларга ажратиладиган ер майдонлари ўлчамлари "маҳалла еттилиги" таклифига кўра аниқланади.
➖Ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"дан чиқарилмайди.
➖Ер майдонларида етиштириладиган экин турлари ва улар миқдорининг доимий мониторинги "Ёш фермерлар" платформаси орқали амалга оширилади.
➖Шунингдек, талабгорларга маҳалла еттилигининг кафиллиги асосида тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн. сўмгача кредит ажратилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.
➖Талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига "Ёшлар дафтари" жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 33 млн. сўмгача кредит ажратилади.
➖Жойлардаги "Агромарказлар" орқали уруғ, кўчат етказиш, минерал ўғит бериш, мини-техника ва агроном хизматлари йўлга қўйилади ҳамда етиштирилган маҳсулотни харид қилишга қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар бириктирилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул
Асфальт бўлмаса "иномарка" кирмайдида - зангиоталик йигит
📍 Айни дамда Нурафшонда бўлиб ўтаётган сайёр қабулда 21 ёшли йигит Зойир Мирзаевга дангал гапирди. Самимий суҳбатдан юзингизга табассум югуриши шубҳасиз.😊
📷 Видеони кўринг.
Yoshlar kundaligi
Асфальт бўлмаса "иномарка" кирмайдида - зангиоталик йигит
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Апрель ёмғирлари ёғиб ўтдилар,
Осмонда моғор ранг булутлар сузди.
Қизарган кўзларим сирим сотдилар.
Мени ҳижрон эзди,мени ишқ эзди.
✍️ Шеър: Малика Салимова
🖼 Образда: Анора Абдурашидова
📷 Фото: Отабек Турсунқулов
Yoshlar kundaligi
Апрель ёмғирлари ёғиб ўтдилар,
Осмонда моғор ранг булутлар сузди.
Қизарган кўзларим сирим сотдилар.
Мени ҳижрон эзди,мени ишқ эзди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
Нодавлат олийгоҳ талабаларига ҳам ижара пули қоплаб бериладими?
🔖 Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021-йилдаги 605-сонли қарорида — давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини белгиланган мезонлар асосида давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш кўзда тутилган.
⚡️Қарорда нодавлат (хусусий) олийгоҳ талабалари учун ижара пулини қоплаб бериш бўйича ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Демак, ушбу қоплаб бериш фақатгина давлат ОТМларининг кундузги таълим шакли талабалари учун амал қилади.
Yoshlar kundaligi
Нодавлат олийгоҳ талабаларига ҳам ижара пули қоплаб бериладими?
⚡️Қарорда нодавлат (хусусий) олийгоҳ талабалари учун ижара пулини қоплаб бериш бўйича ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Демак, ушбу қоплаб бериш фақатгина давлат ОТМларининг кундузги таълим шакли талабалари учун амал қилади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси
🔥 ЖЕКИ ЧАНДАН ЁШЛАР УЧУН ҚИСҚА ВА ФОЙДАЛИ МОТИВАЦИЯ
🗓 Бугун Жеки Чан номи билан танилган гонконглик актёр, кинорежиссёр, продюсер Чан Конг-санг (1954) туғилган кун.
➖ Сенинг оғир ишинг қайсидир ишсизнинг орзуси!
➖ Кичкина уйинг уйсизнинг орзуси!
➖ Сенинг озгина маблағинг ҳар бир қарзга ботган инсоннинг орзуси!
➖ Сенинг соғлиғинг ҳар бир бедаво дардга чалинган инсоннинг орзуси!
➖ Сенинг Аллоҳ яшираётган гуноҳларинг, гуноҳлари очилиб шарманда бўлганларнинг орзуси!
➖ Сенинг тинч ҳаётинг, хотиржам ухлашинг ҳар бир нотинч давлат фуқаросининг орзуси!
➖ Ўзингда борини қадрла ва шукур қил, эртага нима бўлишини билмайсан-ку?!

#тарих
СИМСИМНИНГ ҚУЛАШИ: АМИР ТЕМУР ВА ЧЕЧЕНЛАР ЖАНГИ
Амир Темур зукколиги ва жанг санъатига таяниб, ҳар қандай армияни тор-мор қилган, ҳар қандай салтанатни ҳам таслим эта олган. ХХI асрда қатъияти билан оғизга тушган чечен халқи ҳам шулар жумласидан.
Амир Темур туғилган кунда «Ёшлар кундалиги» Соҳибқироннинг Шимолий Кавказга икки йиллик юриши тўғрисида таҳлил қилади.
Соҳибқирон Шимолий Кавказга нега борди?
Амир Темур Шимолий Кавказга Олтин Ўрда хони Тўхтамиш билан жанг учун борган эди. 1395 йилдаги Терек жанггида Темур ғолиб бўлди. Энди Шимолий Кавказда Олтин Ўрда таъсири йўқолди. Шунда Темур минтақани ўз салтанатига қўшиш ҳаракатини бошлади.
Темур Шимолий Кавказда аввал кичик давлатларни мағлуб этди. Яқин-атрофда рақиб кучлар қолмагач, ҳукмдори Ғаюрхон бўлган Симсим давлати (ҳозирги Чеченистон ва Ингушетия ҳудудида)га махсус тайёргарлик билан ўзининг асосий кучини берди.
Темур ва Ғаюрхон жанги
Соҳибқирон одатига биноан Симсим аҳолисига ким итоат қилса афв этилишини, қаршилик кўрсатган эса қатл этилишини эълон қилди. Аммо симсимликлар жангни танлади.
Ҳозирги Грозний шаҳри ҳудудида, Хонқалъа дарасининг чеккасида Ғаюрхон Темур билан жанг қилди. Узоқ давом этган жангда Темурнинг қўли баланд келди. Чечен қўшини парчаланиб, бир қисми тоғларга чекинишга қарор қилди.
Солномачилар Шомий ва Яздийнинг ёзишича, шундан кейин Ғаюрхоннинг ўғли Муҳаммад (Магомед) итоат билан ўз вилояти ва қўл остидагилар билан Темур тарафига ўтади.
Аммо симсимликларнинг ҳаммаси ҳам мағлубиятга рози бўлмади. Юзма-юз жангдан қўрққан гуруҳлар пиёда юриб ҳам зўрға етиб борадиган тоғларга чекинди. Бу чекиниш кўпроқ жонни сақлаш учун қочишга ўхшарди.
Темур қўшинининг Чеченистон тоғларидаги ҳаракати
Темур қўшинини даралар бўйлаб алоҳида отрядларга тарқатди ва тоғлар бўйлаб ғарбдан шарққа қараб ҳаракат қилди. Қўшин йўлда учраган барча тоғ қалъаларини вайрон қилди. Акс ҳолда келгусида улар яна бош кўтариши мумкин эди.
Манбаларда қайд этилишича, Симсимдаги жанговар ҳаракатлар пайтида Темур аскарлари катта бойликни қўлга киритган.
Темурнинг Аух ҳудудига юриши
Симсим тоғларидан қайтган Темур ўз қўшинини чеченларнинг бир гуруҳи - аухлар яшайдиган Аухар тоғ этаклари ҳудудига жўнатди. Аух - Доғистон ва Чеченистон ўртасидаги чегара ҳудуди. Аухлар ерининг олиниши билан Темурнинг Симсимга қарши кураши тугади.
Симсимнинг қулаши
Икки йиллик жанг, қувиш ва қочиш, қисқа тўқнашувлардан кейин Симсим давлати тўлиқ таслим бўлди. Чеченларни Амир Темур қиличидан на қўшинлари, на тоғлари сақлаб қолди.
Натижада, чеченлар ҳаётида кескин ўзгаришлар юз бериб, Кавказда Олтин Ўрда таъсири ниҳояланди.
Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Қўшниларда нима гап?
Афғонистонда Facebook блокланиши мумкин
🌐 Толибон мамлакатда уни блокировка қилиш режасини ишлаб чиққан. Расмийлар ёшлар ўзини ривожлантириш ўрнига кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказаётганини таъкидлашмоқда.
🌐 Маълумот учун: бунгача мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғи тақиқланган эди.
Yoshlar kundaligi
Афғонистонда Facebook блокланиши мумкин
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Темурбек ёнида Бибихон,
Пойингга сочилди каҳкашон...
Ҳуснингдир гоҳ умринг заволи,
Ўзбекнинг фаришта аёли.
✍Шеър: Абдулла ОРИПОВ
📷 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образда: Отабек Турсунқулов, Заҳро Абдуғаффорова
Yoshlar kundaligi
Темурбек ёнида Бибихон,
Пойингга сочилди каҳкашон...
Ҳуснингдир гоҳ умринг заволи,
Ўзбекнинг фаришта аёли.
✍Шеър: Абдулла ОРИПОВ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АмирТемурҲаётиданЛавҳалар
Акасининг қотилини севган малика
🔖 Ўлжой Туркон оғо – Амир Темурнинг суюкли рафиқаси бўлган. Унинг акаси Амир Ҳусайн Темурбек билан аввал иттифоқчи, кейин эса душман бўлган.
⚡️Ҳозирги Чиноз ҳудудида мўғул хони Илёсхўжа билан 1365 йил баҳорида бўлган “Лой жанги”да амир Ҳусайн хиёнат қилади. Жанг майдонини ташлаб қочади.
📌 Амир Темур аёлининг ҳурмати учун яна беш йил Ҳусайнни ўлдирмайди. Сабр қилади. Душманлик, фитна кучайгач, 1370 йилнинг 10 апрелида қайниси Амир Ҳусайн ҳукмдорлик қилаётган Балх шаҳрига ҳужум қилади ва фатҳ этади. Амир Ҳусайн қатл этилади.
‼️Бу вақтда Самарқандда бир гул фарёд чекар, тақдирига лаънатлар айтиб, "Оғам, жигарим Ҳусайн", деб йиғлар эди. Уруш битди. Қўшин ортга – Кеш шаҳрига қайтди. Ўлжой Туркон оғо ўз акасини ўлдирган эрини қандай кутиб олган? Кўзлар тўқнашганда қай аҳволга тушган?
🔥 Шуниси аниқки, аёл доим мард ва номусли эркак тарафида бўлади. Мардлик ва жасорат – аёллар томонидан қадрланадиган энг буюк хислатдир.
⚠️ Темурбек эса мард ва шаҳду жасоратли, диловар йигит эди. Аёл Темурбек билан қолди, кечирди, уни севишда давом этди...
Yoshlar kundaligi
Акасининг қотилини севган малика
⚡️Ҳозирги Чиноз ҳудудида мўғул хони Илёсхўжа билан 1365 йил баҳорида бўлган “Лой жанги”да амир Ҳусайн хиёнат қилади. Жанг майдонини ташлаб қочади.
‼️Бу вақтда Самарқандда бир гул фарёд чекар, тақдирига лаънатлар айтиб, "Оғам, жигарим Ҳусайн", деб йиғлар эди. Уруш битди. Қўшин ортга – Кеш шаҳрига қайтди. Ўлжой Туркон оғо ўз акасини ўлдирган эрини қандай кутиб олган? Кўзлар тўқнашганда қай аҳволга тушган?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман
Рамазон ҳайити 10 апрелда нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Паркент тумани ҳокими Шоахмедов Шохрух Шорахимович лавозимидан озод этилди.
Айни дамда бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши йиғилишида янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.

#Тайинлов
Исақулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Yoshlar kundaligi
Исақулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
🥮 Синфдошига "коржик" олиб берганлар борми орамизда?
😂 Ҳеч ким ёзмайдиган, қаторнинг энг охирига тушиб кетган синфдошлар гуруҳига юбориб қўйинг. Улар ҳам бир кулишсин.

#туйғу
Бизким, малики Турон, амири Туркистонмиз. Бизким, миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи, туркнинг бош бўғинимиз.
Иқтибос: Амир Темур
〰〰〰〰〰〰
Бугун соҳибқирон Амир Темур Кўрагон таваллуд топган сана. Темурбек 1336 йили 9 апрель куни Кеш шаҳрида дунёга келган.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube

Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда...
Чаппар уриб гуллаган боғин,
Ўпар эдим Ватан тупроғин.
Ҳамид Олимжон шеъри.
〰〰〰〰〰〰
Юртимиз бўйлаб «Хонатлас» ҳафталиги бошланди. Суратда Янгийўл туманининг бир гуруҳ хотин-қизлари.