Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Бир_ихтиро_тарихи

ДИНАМИТ УРУШ УЧУН ЭМАСДИ...

🧨 "Динамит" сўзи французчада "куч" деганидир. Бу атама нитроглицерин ва суюқ нитроэфир аралашмасидан тайёрланган кучли портловчи моддага нисбатан ишлатилади. Уни машҳур швед кимёгари Альфред Нобел ихтиро қилган ва 1867 йилнинг 25 ноябрида патентлаган.

☝️ Бу пайтда олим 34 ёшда эди. Ихтиро олимга оламшумул шуҳрат ва мислсиз бойлик келтирди. XIX асрнинг 70-80 йилларида бутун Европадаги динамит ишлаб чиқарувчи заводлар тармоғи унга тегишли эди.

‼️ Олим динамитдан туннелларни портлатиш, каналларни қазиш, темир йўллар ва автойўллар қуриш учун фойдаланишни мақсад қилганди. Аммо янги кучга эга бўлган одамзод уни ажал қуролига айлантирди.

😞 1888 йил
да яна бир укасидан айрилди. Француз матбуоти Людвигни акаси билан адаштириб, "Ўлим савдогари ўлди” сарлавҳаси билан таъзия эълон қилди. Ана шунда у тарихда қандай ном билан қолишини англаб етди.

🎖 Узоқ ўйланишдан сўнг тарихий васиятномага имзо чекди. Унга кўра бутун бойлиги ҳисобидан мукофот таъсис этилиб, махсус жамғарма очилади. Бугунги кунда Нобел мукофоти 6 та йўналишда бериб келинмоқда.

Yoshlar kundaligi
#футбол

Карим Бензема ОКМК билан ўйнаш учун Ўзбекистонга келмоқда

27 ноябрь, душанба куни ОКМК ОЧЛ 5-тури доирасида «Ал-Иттиҳод»ни қабул қилади.

Yoshlar kundaligi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️ Ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатган бошқарма бошлиқлари ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди.

🔰24 ноябрь куни соат 17:00 даги натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган номзодлар қуйидагилар:

🥇Қудратжон Юсупов – 6232 та  овоз;
🥈 Рустам Бобоқулов– 4677 та овоз;
🥉Авазбек Шомуродов – 3802 та овоз.


🎁 Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади.

Yoshlar kundaligi
Диққат, сўровнома!

ЭНГ ФАОЛ МАҲАЛЛА ЕТАКЧИСИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича сўровномалар сериясини давом эттиради.

🔘Юқоридаги суратдан Тошкент вилоятидаги энг фаол маҳалла ёшлар етакчилари ўрин олган.

❗️Қани ёшлар, сизнингча йил етакчиси бўлишга ким лойиқ? Овоз беринг.😊

Овоз бериш 30 ноябрь соат 17:00 га қадар давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН
#Туйғу

Менинг муҳаббатим нимага арзир,
Нимага арзирди ёниб-куйганим.
Меҳр бу суннатдир, меҳр бу фарздир,
Сени худо суйсин, менинг суйганим.


Шеър: Эшқобил Шукур.

🖼Образларда: Зилола Ҳакимжонова
📷Фото: Отабек Турсунқулов


Yoshlar kundaligi
​​#Бу_қизиқ

🌏 ДУНЁ БОҒЧАЛАРИ: ҚАБУЛ ЁШИ ВА МАШҒУЛОТЛАР

🇫🇮  Финляндия

🌱 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар вақтини ўйинчоқлар, иқтидорни аниқловчи ўйинлар ва ўсимликлар парвариши билан ўтказади. Уларга уй вазифаси ёки мажбурий тестлар берилмайди.

🇨🇳 Хитой

📚 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган тарбияланувчилар учун турли тиллар, санъат, математика, мусиқа ва бошқа фанларни ўз ичига олган миллий ўқув дастури ишлаб чиқилган.

🇺🇸 АҚШ

🧮 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган ўғил-қизлар одатда ёзиш ва математик кўникмаларни, ўқиш, танқидий фикрлашни ўрганади.

🇮🇹 Италия

⚽️ Бу ерда 3 ойлик чақалоқдан 6 ёшли болагача боғчада бўлади. Улар эрталабдан қўшиқ айтишади, нарсалар ясайди ва эртак тинглайди. Тушликдан кейин эса гимнастика, инглиз тили каби машғулотлар билан вақт ўтказади.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

📌 Ҳамма ишлар бир текис кетишини кутманг. Ҳеч нарса мукаммал бўлмайди. Қийинчиликлар йўлингиздан чиқаверади.

Тўсиқлар ва камчиликларни енгиб ўтишни ҳозирдан бошланг.


Марк Виктор Хансен

Yoshlar kundaligi
#Машҳур_аёллар

🌳 ДИЛБАНД БЎЛИНГ МЕНГА, ДАРАХТЛАР!

🌱 Ҳиндистонлик 111 ёшли аёл Салумарада Тхиммакка турмуш ўртоғи билан 45 километрлик магистрал йўлнинг икки четига 385 та баньян кўчатини экиб, парваришлаган. Шунингдек, аёлнинг ўзи 8000 туп кўчат эккан.

👩‍❤️‍👨 У ҳеч қаерда ўқимаган ва карьерда оддий ишчи бўлиб ишлаган. Эри иккаласи фарзанд кўришни орзу қиларди. Аммо вақт ўтгач дардига дармон истаб дарахт эка бошлайди. Эр-хотин кўчатларни суғориш учун тўрт километр масофадан челакда сув ташишган.

Дарахтлар 2019 йилда йўл кенгайтириш мақсадида кесиш хавфи остида қолди. Тхиммакка бунга қарши чиқди ҳамда бош вазирдан лойиҳани қайта кўриб чиқишни сўради. Натижада, ҳукумат 70 ёшли дарахтларни сақлаб қолиш учун муқобил усулларни излашга қарор қилди.

🎖 Бугунги кунда Салумарада хоним турли халқаро мукофотлар соҳибаси, экологик лойиҳалар аъзоси.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

🤣 Якшанба куни тушгача ухлаб, эртага нима дарс бор эди деб, курсдошлар гуруҳига кирган талабаларнинг аҳволи.

😉 Кимга жўнатишни биласиз-а?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

🌹 ШАТУНОВ ВА СВЕТЛАНА: ШАҲЗОДАНИНГ АТИРГУЛИ

🔥 Артистлар шахсий ҳаётда доим ҳам бахт топмаган. Уларни хиёнат, ёлғон, ёлғизлик ва миш-мишлар қувиб юради. Лекин доим ҳам шундай бўлган эмас. Ижодда ҳам, ҳаётда ҳам омади чопганлар санъаткор ҳам учраб туради.

❤️ Бугун улардан бири Юрий Шатуновнинг севги тарихига назар соламиз.

😍 Кимнингдир болалиги, кимнингдир ёшлигини эслатувчи қўшиқлар ижрочисининг кўнгил оламига марҳамат!

🔰 КИРИЛЛ ЁЗУВИДА ЎҚИШ

🔰 LOTIN YOZUVIDA O'QISH

⚡️ Шатуновнинг мухлисларига юбориб қўйинг. Сиздан миннатдор бўлишади.

Yoshlar kundaligi
#Футбол #Мулоҳаза

⚽️ ЭРТАКНИНГ БОШЛАНИШИ: РОНАЛДУ КИМДАН ҚАРЗДОР БЎЛИБ ҚОЛГАН?

Криштиану айтади: "Муваффақиятим учун эски дўстим Альберт Фантраудан қарздорман. Бу қандай бўлганди?

‼️ Ўсмирлар лигасида тўп тепардик. Бир куни олдимизга раҳбарлардан бири келиб, эртанги баҳсда ким кўп гол урса, академияга қабул қилинишини айтди.

⚽️ Ўша ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Голларнинг биринчисини мен, иккинчисини Альберт урди. Учинчи гол эса барчамиз учун кутилмаган бўлди.

😱 Альберт дарвозабон билан яккама-якка чиқиб келиб уни алдаб ўтди. Мен унинг орқасида эдим. У гол уриши керак эди. Шу пайт менга узатма берди ва мен учинчи голни урдим. Натижада, академияга бориш имкониятини қўлга киритдим.

🔥 Ўйиндан кейин "Нега бундай қилдинг Альберт?" деб сўрадим. "Чунки сен мендан кучлироқсан, академия сенинг жойинг", деди у самимий оҳангда".

🤔 ...Анча йиллар ўтиб, журналистлар Альбертнинг уйига бориб, бу ҳақиқатми ёки тўқима эканлигини сўрайди. "Ҳа, бу ҳақиқат" деб, жавоб қайтарди у.

🏘 Шунингдек, футболдаги фаолияти якунлангани ва ишсиз эканини билдиради. Шунда йиғилганлар ундан қандай қилиб бундай ажойиб уй ва машинага эга бўлганини сўрайди: "Сиз бой одамга ўхшайсиз. Буларнинг барчасига қандай эришдингиз?".

🎁 Альберт ғурур билан жавоб берди: "Барчаси Роналдунинг совғалари".


⁉️ Альбертнинг иши тўғрими? Голни ўзи урганда бугун Роналдунинг ўрнида у бўлармиди? Дўстисиз Роналдунинг эртаги қандай давом этарди?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

ПИСКЕНТГА ОҚШОМ ЧЎКМОҚДА

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.


✍️ Шеър: Анвар Обиджон
🎞 Видео: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
#Бу_қизиқ

📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?

‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.

ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.

УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ

Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:

🚴‍♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;

🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;

🥗 Енгил ва мазали нонушта;

☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;

📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.

ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ

📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Гулга гул берган ошиқ қайда жазога лойиқ...

Шеър: Муғанний

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова.


💐 Яхши кўрган инсонингизга охирги марта қачон гул бердингиз?

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Шахмат сизга нима беради: Италияда ўтказилган шахмат чемпионати ғолибаси Афруза Ҳамдамовага 100 миллион сўм берилди — ЎзА.

🇷🇴 Руминияда мактаблар ёпилди: бунга кучли қор бўрони сабаб бўлган, таълим масофадан олиб борилмоқда — Romania Insider.

🇸🇦 Роналду қадри учун: Саудия Арабистонида Криштиану Роналду шарафига музей очилди — Arab News.

🇬🇷 Кема ғарқ бўлди: Грециянинг Лесвос ороли яқинида бортида 14 киши бўлган юк кемаси чўкиб кетди — BBC News.

🇦🇶 Қутбда бодринг сайли: Антарктиданинг “Восток” станциясида россиялик олимлар илк бор бодринг етиштириб, мўл ҳосил олди — The Independet.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🔥 БРЮС ЛИДАН ЁШЛАР УЧУН ҚИСҚА ВА ФОЙДАЛИ МОТИВАЦИЯ

🗓 Бугун таниқли хитой жанг санъати устаси ва актёр Брюс Ли (1940-1973) туғилган кун.

Агар хатоларни тан олишга журъат қилсангиз, улар ҳар доим кечирилади.

Мен 10 000 хил зарбани ўрганувчи одамдан қўрқмайман. Лекин бир зарбани 10 000 марта ўрганган одамдан қўрқаман.

Осон ҳаёт сўраманг. Қийинчиликларни енгиш учун куч сўранг.

Унутма, дўстим, ҳаёт салбий энергия тўплаш учун жуда қисқалик қилади.

Интизом эркинликни чеклаш эмас. Бу кераксиз ҳамма нарсадан воз кечишдир.

Бўш бошларнинг узун тиллари бор.

Билим етарли эмас, амал қилиш керак. Истак етарли эмас, ҳаракат зарур.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_учун_мавзу

⭕️ ТЎЙ "СПЕКТАКЛ"ЛАРИ СИЗГА МАНЗУРМИ?

💍 Тўй мавсуми ширин ташвишлар даври. Бироқ охирги пайтлар ижтимоий тармоқларда ёшларнинг хурмача қилиқлари авжига чиққан.

🤵🏻‍♂️👰‍♀️Бир-бирини қувиб ўтаётган машиналар кортежи, "куёв тепти", "қўчқорвой зиёрати" ёки метродаги фотосессия. Етмагандай пулни ер билан битта қилиб сочиш ва вертолётда тўйга келиш каби ҳолатлар занжирдек бир-бирига уланмоқда.

🤔 Хўш, бундай тўй сценарийларини ёзаётган шоввозлар кимлар ўзи? Ёки ҳаммаси 👍“ЛАЙК” учунми?

Yoshlar kundaligi
#расман

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида “яшил водород” ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга старт берди.

♻️ Саудиянинг етакчи компанияси билан амалга оширилаётган бу лойиҳалар 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватлари яратилиши, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартиради.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Лайфхак

⭕️ ВАЗИРДАН ИННОВАЦИОН МАСЛАҲАТ

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов инглиз тилини ўрганишда сўзлашиш (Speaking) кўникмасини яхшилаш учун ChatGPT иловасининг бепул версиясидан фойдаланишни маслаҳат берди.

💬 Бу тилни ўрганишда аксарият ёшлар қанча кўп сўз билса ҳам мулоқот пайтида қийналади. Бу тавсияни бир қўллаб кўринг. Балки сизга фойдаси тегар.

👉 ChatGPT Google Play'да:
👉 ChatGPT AppStore'да:

Yoshlar kundaligi
#таълим

⭕️ Талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди

Барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил 2023 йилнинг 25 декабридан бошланиб, 2024 йилнинг 7 январига қадар давом этади.

🗓 Дарслар 8 январь, душанбадан бошланади.

Yoshlar kundaligi