Yoshlar kundaligi | Rasmiy
110K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#расман

⭕️ 1-курсларга шартномасиз ҳам 2 ойлик ижара тўлаб берилади

✔️1-босқич кундузги таълим шаклига қабул қилинган талабалар ижара хонадонида турганда уларга ҳам ижара суммасининг бир қисми тўлаб берилади.

➡️Бунда 1-босқич талабаларидан сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.

Тошкент шаҳрида –БҲМнинг 1 баравари — 330 минг сўм;

Қолган ҳудудларда – БҲМнинг ярим баравари — 165 минг сўм миқдорида тўлаб берилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расман

Суперконтрактнинг бир қанча турларига рухсат берилди

2023/2024 ўқув йили учун ўтказилган бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, қуйидагиларга:

талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга рўйхатдан ўтишда танланган барча бакалавриат таълим йўналишларидан бирида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти;

рўйхатдан ўтишда танланган 2-, 3-, 4- ёки 5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига талабаликка тавсия этилган, бироқ тўплаган бали танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлган абитуриентларга танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти берилди.

⚡️Бунда абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари асос сифатида қабул қилинади.

‼️Эслатма: белгиланган тартибга кўра, кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, белгиланган минимал ўтиш балидан (56,7 баллдан) кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам биринчи ўқув йилига муайян таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг 2 баробарига тенг тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Yoshlar kundaligi
#Расман

Эртадан техникумларга кириш тест синовлари бошланади


2023-2024 ўқув йили учун профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум) га кириш тест синовлари 2023 йил 26-29 сентябрь кунлари 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:

1️⃣-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️⃣-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Yoshlar kundaligi
#Расман

Ўқитувчи бўлиб ишлайдиган талабаларга ҳам сертификат учун устама тўланади

➡️Миллий сертификат олган талаба-ўқитувчиларга ҳам бошқа ўқитувчиларга тўлангани каби сертификат учун устама тўланади. Талаба бўлгани учун уларга алоҳида қоида қўлланилмайди.

⚠️Маълумот учун, умумтаълим фанларидан миллий сертификатлар учун ўқитувчиларга 20 фоиз, халқаро сертификатлар учун эса 50 фоиз устама тўланади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расман

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида “яшил водород” ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга старт берди.

♻️ Саудиянинг етакчи компанияси билан амалга оширилаётган бу лойиҳалар 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватлари яратилиши, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартиради.

Yoshlar kundaligi
#расман

2024 йил "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинди.

Yoshlar kundaligi
#Расман

Бахтиёр Бегматов Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди.

Б. Бегматов тайинловга қадар Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Yoshlar kundaligi
#Расман

⚡️ Ўзбекистондаги мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан, тўртинчи чорак дарслари эса 28-март, пайшанба кунидан бошланади.

Yoshlar kundaligi
#Расман

Рамазон ҳайити 10 апрелда нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Yoshlar kundaligi
#Расман

Паркент тумани ҳокими Шоахмедов Шохрух Шорахимович лавозимидан озод этилди.

Айни дамда бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши йиғилишида янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.

Yoshlar kundaligi
#Расман

⚡️16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади

🔰 Президент Қарорига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан
:

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
 
Олий Мажлис сенати аъзоси этиб тайинланди.

Yoshlar kundaligi
#Тезкор #Расман

⚡️Қурбонов Ўзбекистон ДХХнинг янги раиси этиб тайинланди

Ундан олдин ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов эди. Баҳодир Қурбонов 2019-йил 11-февральдан бери Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

🔰 Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг
топшириғи билан:

Маҳаллийлаштириш дастури бўйича Бўстонлиқ туманидан бирортаям корхона ҳисобот топширмагани учун Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов қатъиян огоҳлантирилди;

Маҳаллийлаштириш бўйича саноат ярмаркасида ҳудуддан масъуллар умуман иштирок этмагани учун Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Дўсбеков, Бўка тумани ҳокими Бахтиёр Бегматов, Тошкент тумани ҳокими Сардор Эргашев сўнгги бор қатъий огоҳлантирилди;

Ижро интизомига риоя қилмагани учун вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси Сардор Усмоновга иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида интизомий жазо қўлланилди.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

🏗️“Ангрен сити”
қурилади. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

📹Видео: "Ангрен сити" лойиҳаси.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:


- Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

‼️Маълумот ўрнида, Жиззах ва Тошкент вилояти ўртасида кадрлар алмашинуви жиҳатидан қизиқарли тарих бор. Чунончи:

Зойир Мирзаев Жиззахнинг Шароф Рашидов туманига маълум вақт раҳбарлик қилган.

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган Ислом Эргашхўжаев Жиззахда вилоят прокурори бўлган.

Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Шукурулла Бобоев Жиззахнинг Пахтакор туманига ҳоким қилиб ишга юборилган.

Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Рустам Холматов Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Yoshlar kundaligi