This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зойир_Мирзаев #Пискент #Сайёр_қабул
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ШОВ-ШУВЛИ ИЛК ОММАВИЙ ҚАБУЛИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?
🔘Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасида иш бошлаганидан буён илк марта оммавий қабул ўтказди. Қабул ҳақида аввалдан эълон берилди, шунга яраша вилоятнинг барча ҳудудларидан одамлар ҳоким билан мулоқотга келди. Учрашув 5 соатдан кўпроқ давом этди.
📌Фақат шугина эмас, Зойир Мирзаев кўпчилик олдида тиббиёт соҳаси мутасаддиларини ҳисобот беришини талаб қилди ва Пискент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари шундай қилди ҳам. Лекин халқ унинг гапларига кескин эътироз билдирди...

#Қабул #Пискент
🎤 Мирзаев Пискентда илк оммавий сайёр қабул ўтказди – одамлар нима дейди?
Kаналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Пискент_томонларда
👦👧Болалик – домилласининг қўшниси эканлигидан ғурурланадиган пскомлик Малвинадир, болалик – ўрик шоҳига яхшилаб ўрнашиб олиб, довуччани паққос тушираётган пискентлик Азамат билан унинг укасидир... 😊
Каналга уланиш:

#Пискент_тумани #Экология_қўмитаси
ЯНГИ ҚУРИЛГАН САНАТОРИЙ КАНАЛИЗАЦИЯСИ ТОШКЕНТ ДЕНГИЗИГА ОҚИЗИЛМОҚДА
📍"Дўстлик" маҳалласи Пискент туманида, Тошкент денгизи ("Туябўғиз" сув омбори) қирғоқларида жойлашган.
🏢Яқинда бу соҳилбўйи қишлоққа "Ўзбекнефтгаз" томонидан данғиллама санаторий қурилган. Шу билан аҳолининг бир муаммоси иккита бўлди.
☝️Гап шундаки, ичимлик суви етишмаслигидан азият чекиб турган аҳоли эндиликда сув омборига қуйиладиган ариққа оқизилаётган канализация оқавасининг бадбўй ҳидига ҳам чидашга мажбур.
⁉️Бу санаторийни қураётган, лойиҳалаштираётган одамлар канализацияни нега ўйлашмаган? "Ташморе"га яна кимлар нималарни оқизишмоқда? Саволлар кўп.

#Пискент #Сайлов
🗳 Кечадан эътиборан маҳалла раислари (оқсоқоли) лавозими учун сайловлар бошланди. Пискент туманида ҳам жараён уюшқоқлик билан ўтказилмоқда, аҳолининг фаоллиги юқори. Оқтом қишлоғининг 12 кўчасидан вакиллар сайловда қатнашиб, янги раисни сайлашади.
🤔 Хўш, сиз томонда сайлов қандай бўлаяпти? Жараёнда фаол қатнашаяпсизми, ҳурматли ёшлар?
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🗳 Кечадан эътиборан маҳалла раислари (оқсоқоли) лавозими учун сайловлар бошланди. Пискент туманида ҳам жараён уюшқоқлик билан ўтказилмоқда, аҳолининг фаоллиги юқори. Оқтом қишлоғининг 12 кўчасидан вакиллар сайловда қатнашиб, янги раисни сайлашади.
🤔 Хўш, сиз томонда сайлов қандай бўлаяпти? Жараёнда фаол қатнашаяпсизми, ҳурматли ёшлар?
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таассуф #Пискент
ПИСКЕНТДА ҚИЗ БОЛА ЭРКАК ТОМОНИДАН ШАФҚАТСИЗЛАРЧА КАЛТАКЛАНДИ (ВИДЕО)
❗️Воқеа Пискент тумани Саид қишлоғида бўлгани айтилаяпти.Йигит ўзи яхши кўрган қизни бошқа бировдан совчи келаётгани учун аямай урган.
😡 Ҳайф бунақа йигитга эркак деган ном! Бунақа муносабатга, "севги"га ўт тушсин. Кўнгил қўйиш, муҳаббат қаердаю, буларнинг бу тарз ҳисоб-китоби қаерда?
❓ Энди нима бўлади? Жамоатчилик олдида шу йигит чиқиб узр сўраши, қатъий чора кўрилиши шарт, бизнингча! Токи, бошқаларга ибрат бўлсин!
☝️ Ҳурматли қизлар, тенгдошлар, мабодо сизга шундай таҳдидлар эҳтимоли бўлса, "Ёшлар кундалиги"нинг телеграм ботига хабар йўлланг. Сизга ёрдам берамиз.
Бизнинг бот: @yoshlar_kundaligi_bot

#Пискент
Айни пайтда Пискент туманидаги вазият. Кучли шамол аралаш ёмғир ёғмоқда.

#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент
Бобур лашкарлари ўтган Дўнгқишлоқ
📜 Пискент тумани 2 минг йиллик тарихга эгалиги билан нафақат Тошкент вилояти, балки юртимизда ўзига хос қадимий кентлардан ҳисобланади.
⛰ Дўнгқўрғон қишлоғи туман марказидан 10-15 чақирим узоқликда Оҳангарон–Гулистон катта автомобиль йўли ёқасида жойлашган.
🔍 Қишлоқ ҳақида турли қарашлар бор. Маҳалла фаоли Мўмин Ғаниевнинг айтишича, қадимда бу ер атрофидан катта дарё оқиб ўтган. Бироқ қишлоқ баландликда жойлашгани боис сувсиз қолган. Шунинг учун ҳам Дўнгқишлоқ деб номланган деган тахминлар бор. Ниҳоят 1936-1937 йилларда канал қазилиб, қишлоққа сув келтирилади.
🕌 Ҳудуддаги эски масжид ғишт қолдиқларини тадқиқотчилар Қорахонийлар давлатига тегишли деса, бошқа манбада 1509 йили Бобур Бўка туманидан тўғри лашкарлари билан мазкур ҳудуддан ўтганлиги айтилади.
📌 Шунингдек, у ерда жойлашган машҳур “Юлдузтепа" маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.
🔸 “Дўнгқўрғон” қишлоғи 2011 йили "Сувти”, "Дўнгқўрғон”, "Мингтепа”, "Файзобод” маҳаллаларига ажралган.
Мазкур қишлоқда бокс бўйича жаҳон чемпиони Турсуной Раҳимова туғилиб камолга етган.
📃 “Дўнгқўрғон” маҳалласида "Кўчатзор", "Чўлоққўрғон", "Дўнгқўрғон" қишлоқлари мавжуд бўлиб, аҳоли сони 2423 нафар. Уларнинг 1125 нафарини ёшлар ташкил этади.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Муроджон Эдилов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ғайрат Шодмонов
🔹Ёшлар етакчиси –Аҳрор Тўлқинов
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳноза Бойирова.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi:

🚨 Шунақаси ҳам бўларкан. Пискентда марҳумларнинг қабрига ўрнатилган панжаралар ўғирлаб кетилаяпти. Чет элларда яшаётган пискентликлар бундан дарғазаб бўлиб чиқишлар қилишмоқда.
⁉️ Ўзи нима бўлаяпти Пискентда?
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🚨 Шунақаси ҳам бўларкан. Пискентда марҳумларнинг қабрига ўрнатилган панжаралар ўғирлаб кетилаяпти. Чет элларда яшаётган пискентликлар бундан дарғазаб бўлиб чиқишлар қилишмоқда.
⁉️ Ўзи нима бўлаяпти Пискентда?
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Пискент #Ниҳолларни_авайланг
🌳 Бу ниҳолларни боғ қилгунча кимлардир меҳнат қилган, кўчат ўтқазган, сув қуйган, ҳосил беришини умид қилиб кутган.
✨ Бу кечаги – дарахтлар қабристони, бошқа ракурс. Бу ерда ёш ниҳоллар ҳам бор экан, минг афсус.
🤔 Воқеа қандай бўлган ўзи? Ҳаммаси билимсизлик, эътиборсизликдан келиб чиққан экан. Катта дарахтлар бўлган олмазорни кузакда кўллатиб суғоришган. Изидан қор ёғиб, қаҳратон келиб қолган, дарахт танаси музлаб, рак бўлган.
✨ Олимлар келиб, бу жойни ўраб, йўқ қилишни, ёқиб юборишни, акс ҳолда касаллик қўшни ҳудудларга ҳам тарқалишини айтишган.
⁉️ Лекин, ўша пайтдаги ер эгаси, фермер гапга кирмаган, қишлоқ хўжалига масъул мансадбор бу ишга жиддий қарамаган. Оқибатда Пискент боғларида (касаллик тарқалган ҳудуд – жами 10 гектар) рак тарқалган.
⚡️ Кейин ўша боғ ва унга ёндош жойдаги бошқа дарахтлар, хусусан, расмда кўриб турганингиз ёш кўчатлар ҳам ёқилган.
🌳 Айни пайтда ҳудуд аукцион орқали савдога чиқарилиб, бошқа қўлларга ўтган. Ҳозир вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиняпти, янгитдан боғ ташкил этилаяпти.

#Ёшлар_тарвузи #Пискент
Бу Ҳаёт Акбаралиев. У 24 ёшда. "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган. Баҳорда аукцион орқали 1 гектар ерни 10 йилга ижарага олди.
У Самарқанддан кишмишнинг майизбоп «Сўғдиёна» навидан келтириб ўтқазди. Кўчат ҳосилга киргунича, қатор орасига бу йил тарвуз экди.
Мана энди ҳосил кўтармоқда. Ўзиям бир тарвуз бўлди-бир тарвуз бўлди. Жами 12 миллион сўм ҳаражат қилган Ҳаёт Акбаралиев ҳозир «соққа»ни санаб улгуролмай қолган.
Тарвуз ғарқ пишди, биринчи узишда 30 миллион сўм савдо бўлди. Пайкалда эса ҳали ҳосил мўл.
Ҳаётжон кучайди. Ҳаётжонни эплаб бўлмай қолди. 🙈😂

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ #Олмалиқ #Янгийўл #Паркент #Пискент #Нурафшон
Бугун умумтаълим мактабларида дарслар бошланди, биринчи қўнғироқ чалинди.
"Ёшлар кундалиги" вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларида бўлди.
Батафсил лавҳамизда кўринг.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бугун умумтаълим мактабларида дарслар бошланди, биринчи қўнғироқ чалинди.
"Ёшлар кундалиги" вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларида бўлди.
Батафсил лавҳамизда кўринг.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Очиқ_дарс #Пискент
Спортсевар отахондан ўқитувчиларга "шпаргалка"
Ҳали қаримадим
Қирқ йилдан буён Пискент тумани 27-сонли мактабда фаолият юритаётган ўқитувчи Муҳаммаджон Султонов умрининг ярмини спортга бахш этди. У 1961 йил 25 майда Пискент туманида туғилган. Болалигидан спортга қизиқиши бўлгани сабаб, Тошкент давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.
— Гимнастика билан шуғулланганман. Шу ёшга кирсам ҳам дарсда ўқувчилар билан бемалол ҳаракат қила оламан. Турникларга тортилиш дейсизми, бошқасими менга қийинчилик туғдирмайди, дейди ўқитувчи Муҳаммаджон.
Услубим
—Ўқитувчи бироз қаттиққўлроқ бўлса зарар қилмайди. Дарсда уларга жиддий муносабатда бўламан. "Ўзидан кетган" ларни жазолайман. Бошланғич синфлар билан юмшоқроқ бўлиш керак. Жуда таъсирчан улар.
Талаб ўқувчига ёқсин
—Ўқитувчининг қўйган талаби иложи борича ўқувчига ёқсин. Лекин меъёрда. Ўқувчи билан кулиб, яъни "Ҳингир-ҳингир" қиладиган ўқитувчини бола "бир тийин"га олмайди. На болада, на дарсда тартиб, интизом қолади. Ўқувчилар ўзи шундай: сал бўшроқ қўйсангиз, бошингизга чиқиб кетади. Айниқса, юқори синфлар.
Сабрли бўлинг
—Майли, бирга ҳозир, бирга кеч эришарсиз, аммо сабрли бўлинг. Мулоҳаза қилишга тиришинг. Имкон қадар китоб ўқинг. Шунда келажагингиз порлоқлиги учун кафолат кўрсаткичи кўтарилади.
Шогирдларим: Абдулазиз Ботиров (Олмалиқ шаҳар “Ойдин” деҳқон бозори раҳбари), Умида Муёнова (Кон металлургия коллежи директори ўринбосари), Жамшид Султонов (Пискент тумани тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи), Гулсанам Нематова (ТДПУ педогогика-психология кафедраси мудири), Беҳзод Қодирқулов (Олмалиқ ИИБ бўлими бошлиғи), Баҳодир Абдуқодиров («Тилла она» кўп тармоқли савдо мажмуаси раҳбари)

Жадидларни улғайтирган Мўминобод
✨"Мўминобод" маҳалласи Пискент тумани марказида жойлашган бўлиб, энг қадимий маҳаллалардан бири саналади. Тарихий манбаларда келтирилишича, 200 йил аввал бу ерда “Пискент ариғи” қазилган бўлиб, ўзбек миллатига мансуб муқим аҳоли истиқомат қилган.
⚡Маҳалланинг номланиши айрим манбаларда қуйидагича келтирилади. Қадимги ўзбек халқининг урф-одатлари, миллийлиги, мўминларга хос сифатлари сақланиб қолгани боис ушбу жой мўминлар обод қилган маъносида Мўминобод деб номланган.
📚Ўтган асрнинг машҳур шоири, жадид Абдулла Алавий, Музаяна Алавия шу маҳаллада таваллуд топган. Айни пайтда маҳаллада унинг жияни Машҳура Васлиева истиқомат қилади.
⚡Маҳалла аҳлининг асосий қисмини зиёлилар ташкил этади. Айни вақтда 52 нафар ўқитувчилар ўқувчиларга таҳсил бермоқда.
☝️Айтишларича, Пискент сўзаналари хорижда маълум ва машҳур. Ҳозиргача мўминободлик тикувчи онахонлар ёшларга миллий кашталарни тикиш сирларини ўргатиб келмоқда.
❗Ушбу ҳудуддан жудаям кўп маърифатпарвар инсонлар, жумладан жадид ва шоир Абдулла Алавий, фольклоршунос олима ,шоира Музаяна Алавия, шоир Мулла Бўри Шермуҳаммад ўғли Дилафгор, фан доктори,профессор Насриддин Шоматов, навоийшунос олим Акром Малик, тарих фанлари доктори Абдунаби Сиддиқов, физика фанлари доктори, доцент Адҳам Маматқулов, журналист Тоҳир Шомуродов, шарқ табобатининг моҳир мутахассисларидан бири Мажид Рўзиқулов каби машҳур намояндалар етишиб чиққан.
🤩 Бу ерлик ёшлар жудаям истеъдодли. Таэквандо бўйича ЕвроОсиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган Нодирахон Саидмуҳаммадова, Украинада ўтказилган Ёшлар фестивалининг каштачилик йўналишида 2-ўринни эгаллаган Мунисхон Хайриллахонова шулар жумласидан.
⚡Маҳаллада XVII асрга оид “Ҳасти Бузруг” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида тилга олинадиган Занги бува (Зангиота) авлодларига дахлдор бўлиб, у ерда мақбара минораси мавжуд . Мазкур минора 2012 йилги ер силкиниши натижасида таъмирлашга муҳтож ҳолга келиб қолган.
✨Аҳолининг асосий даромади кўкат ва кўчатчиликни ташкил этади. Маҳаллада 14 та кўча мавжуд. 2784 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 712 нафари 16-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 19.2 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Дилором Ҳакимова
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Ёрқин Воҳидов
🔹Ёшлар етакчиси – Баҳром Ҳасанов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Латофат Усмонова

КЎҲНА КЕЛОВЧИ (КЕРОВЧИ)
Манбаларда Керовчи номи ҳар хил, яъни “Кировчи”, “Крейучи”, “Креяучи”, “Керовчи” ва хакозо номлари билан аталиб келган. Бундай номланиши илмий тадқиқотлар ва тарихий манбаларда турлича тариф берилган.
Тарих фанлари номзоди Т.Файзиев томонидан Қурама вохаси бўйича ўтказилган илмий тадқиқотларда Керовчи (Келовчи) бу ўзбек уруғларидан бирининг номи эканлиги кўрсатилган.
Шунингдек, манбаларда ҳозирги Керовчи қишлоғидаги қирликда Керовчи қальаси ва қалъадан пастда шу номдаги қишлоқда аҳоли истиқомат қилган. Бу ерда карвонсарой ва савдо-сотиқ ривожланган.
Илмий тадқиқот манбаларида XVIII-XIX асрларда Керовчи шаҳрида тахминан 200 та хонадон ва бир мачит бўлганлиги кўрсатиб ўтилган.
Тошкентнинг Қўқон хонлиги давридаги маъмурий-ҳудудий ҳолатида ўзгаришлар бўлган. Жумладан, XVIII аср охирида Шоҳрухия вилояти ўрнида Қурама вилояти шаклланиб, вилоят таркибига 24 та қалъа кирган. Керовчи шаҳри Қурама вилояти маъмурий маркази ва вилоят ҳокими қароргоҳи вазифасини бажарган. Вилоят таркибида Облиқ, Тилав, Тама, Бўка каби қалъалар ҳам бўлиб, уларга ҳам ҳокимлар тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси академиги, Биринчи ўзбек археолог олими Я. Ғуломовнинг илмий изланишларида, Тошкентдан
45 км узоқликда, яъни Керовчи қишлоғида Абдуллахон равоти бўлганлиги айтиб ўтилган. Шунингдек, тарихдан Керовчида қадимдан “Кайвони момо” ва “Ғойиб ота” зиёратгоҳлари зиёратчилар билан гавжум бўлган.
Ўзбек роман жанри асосчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романида ҳам Қўқон хонлигининг энг оғир қалтис вазиятларини акс эттириш билан бирга, Отабекнинг Марғилон ва Тошкент ўртасида ўз тақдири учун кечган кечинмаларини акс эттирилишида Қурама воҳаси маркази Керовчини бир неча бор тилга олиб ўтган.
Қадимги топилмалар билан қизиқувчиларнинг севимли китоби бўлган “Тайны выцветших строк” (“Ранги хиралашган сатрлар”) номли китобда 1958 йил гидрогелог олим И.А.Анбоев томонидан Ангрен дарёси бўйидаги Керовчи қалъаси яқинида изланиш олиб бораётганида нодир қўлёзмалардан бўлган Хожа Аҳмад Яссавийнинг "Девони ҳикмат" тўпламини (ХII аср) топгани ёзиб кетилган.
Машҳур ўзбек этногрф олимаси Музаяна Алавиянинг қатор тадқиқотларида ҳам Керовчига алоҳида ўрин берилган.
Керовчидан республикамиз илм-фан ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган қатор зиёлилар етишиб чиққан. Улардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, Республика Халқ маорифи аълочиси Ислиддин Ҳайдаров, филология фанлари номзоди Раҳима Эргашева, техника фанлари номзоди Сирожиддин Ғуломовларни айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, тиббиёт фанлари доктори Манзура Ҳамидова иш фаолиятини шу қишлоқда бошлаган.
Ҳозирги кунда олий таълим масканларида таълим олаётган ёшлар улуши бўйича ҳам керовчилик ёшлар етакчи.
"Келовчи" қишлоқ фуқаролар йиғини 2021 йили “Келовчи”, “Гулистон” маҳаллаларига ажралган. Ҳозирда унинг маркази “Келовчи” маҳалласидир. Ҳудудда 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, ОШП (оилавий шифокорлик пункти), 1 та тикувчилик корхонаси, Пискент пахта сақлаш пунктининг филиали, ”Келовчи” маданият маркази, 11 та тадбиркорлик субъектлари, маиший хизмат кўрсатувчи объект мавжуд.
Аҳоли сони - 4170 нафар, 14-30-ёшлилар - 682 нафарни ташкил этади. Маҳалла ер майдони – 1,5 минг гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Жалолхон Ғуломов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Рустамхон Усмонов
🔹Ёшлар етакчиси – Бахтиёр Худайбердиев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулноза Ҳайдарова

#ихтиро
#Пискент
Пискентлик ўқувчи мини чангюткич ясади
💡 Пискент туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Руслан Джепаров ўз қўли билан қўлбола чангютгич ясади.
💭 Устози Каромат Маҳмудованинг таъкидлашича, барча фанлардан аъло баҳога ўқийдиган қаҳрамонимиз айниқса технология дарсида ўз қобилиятини кўрсатишга ҳаракат қилади.
👏 Бўладиган бола бошидан маълум деб шуни айтса керак.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Пискент
Пискентлик ўқувчи мини чангюткич ясади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
#Пискент
Масъуллар диққатига: Пискентда янги "булоқ" кўз очди
❗️ Баҳор келгач, Пискент туманининг қоқ марказидаги "Бекобод" ва "Янгиобод" маҳалласи оралиғидаги автомобиль йўлида янги "булоқ" кўз очибди. Ундан тоза ичимлик суви қайнаб ётибди. Билмаганлар бу ҳолатни табиат мўъжизаси дейди, билганлар эса қувурлар яна ёрилганига шаъма қилади. Қай бири тўғрилигини фолбинлар эмас, пискентлик мутасаддилар билади!
⁉️Янги "булоқ" транспорт қатновига жиддий халал беряпти. Бу – масаланинг биринчи томони. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ деганларидек, шунча сувнинг уволи тутмасмикин?! Баъзилар сувга зор, бу ерда эса сув хор.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Пискент
Масъуллар диққатига: Пискентда янги "булоқ" кўз очди
⁉️Янги "булоқ" транспорт қатновига жиддий халал беряпти. Бу – масаланинг биринчи томони. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ деганларидек, шунча сувнинг уволи тутмасмикин?! Баъзилар сувга зор, бу ерда эса сув хор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент
#Танқиддан_сўнг
⭕️Пискент кўчасида яна сарсон бўлди сув
📣 "Ёшлар кундалиги" март ойида ҳам Пискент туманининг қоқ марказидаги Бекобод ва Янгиобод маҳаллалари оралиғидаги автомобиль йўлида сув қувурларининг ёрилгани ва ичимлик суви исроф бўлганига эътибор қаратганди.
✔️ Бу ҳолатга масъуллар чора кўриши лозимлигини сўраган эдик. Шундан сўнг сув таъминоти корхонаси Пискент тумани филиали томонидан тезкор чора кўрилди. “Булоқ” кўзи ёпилди.
👀 Бироқ, шу манзилга йўлингиз тушса сал нарироқда ўзининг кераксизлигини билмаган тоза сув яна кўчада сарсон бўлаётганини кўрасиз. Бу ҳолатга анча бўлди. Маҳаллий аҳоли эса ўзича сувни жиловлашга урингани билан фойдаси бўлмаган. Йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчилари эса сувни босиб ўтмаслик учун обдон чиранади.
❓ Ҳозир сув масаласи давлат даражасига кўтарилган бир пайтда негадир ҳудуд масъуллари бунга жиддий чора кўрмаяпти. Нега?
😟Баъзилар сувга зор, Пискентда эса сув хор.
Yoshlar kundaligi
#Танқиддан_сўнг
⭕️Пискент кўчасида яна сарсон бўлди сув
📣 "Ёшлар кундалиги" март ойида ҳам Пискент туманининг қоқ марказидаги Бекобод ва Янгиобод маҳаллалари оралиғидаги автомобиль йўлида сув қувурларининг ёрилгани ва ичимлик суви исроф бўлганига эътибор қаратганди.
😟Баъзилар сувга зор, Пискентда эса сув хор.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани
Доирангни чал, терим бошланди – Пискентда пахта йиғим-терими ўзига хос тарзда бошланди